Telegram Web Link
#SALOMATLIK

🥤 Яқинларни огоҳлантиринг: газланган ичимликларни тез-тез истеъмол қилиш инсон саломатлигига қандай зарар келтиради?

Ичимлик таркибида организмга зарарли моддалар бўлган калий асесулфам (Э 950), бўёқлар ва аспартам (Э 951) каби кансероген қўшимчалар мавжуд.

❗️Бундай ичимликларни тез-тез истеъмол қилиш қуйидаги касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин:

◽️ Тиш касалликлари.
◽️ Семириш, юрак-қон томир касалликлари.
◽️ Бепуштлик, руҳий тушкунлик.
◽️ Тери ва саратон касалликлари.
◽️Буйрак этишмовчилиги.
◽️ Ошқозон яраси, қандли диабет.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#SPORT_TAYM
ҲУМОЮН СЕРБИЯДА ВИЦЕ-ЧЕМПИОНГА АЙЛАНДИ

Сербиянинг Куршумлия-Баня шаҳрида Халқаро теннис федерацияси ("ITF") томонидан ташкилланган "М15" тоифасидаги нуфузли турнирда Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Ҳумоюн Султонов вице-чемпионликка сазовор бўлди.

Юртимизнинг биринчи рақамли ракеткачиси ("ITF" - 328) Ҳумоюн халқаро мусобақанинг жуфтлик баҳсларида грузиялик Саба Пуртселадзе билан биргаликда чорак финалда сербиялик теннисчилар Вук Раденович ва Стефан Скобелев дуэтини, ярим финалда эса нейтрал теннисчилар Максим Жуков ва Святослав Гулин тандемини енгиб, финалга йўл олди. Афсуски, Ҳумоюн ва Саба сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида мезбонлар вакили Виктор Йович ва Кристиян Юҳасга5/7 4/6 ҳисобида енгилди.

Шунингдек, Ҳумоюн халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида ҳам фаоллик кўрсатиб, ярим финалга қадар муваффақиятли қатнашди. Ватандошимиз финал чиптаси учун кечган беллашувда болгариялик Янаки Милевга 5/7, 5/7 ҳисобида ютқазиб қўйди.

🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JAHON_AYVONIDA

📹🇮🇷 Эроннинг собиқ раҳбари Президентликка номзодини қўймоқчи

Эрон Ислом Республикасининг 2005-2013 йиллардаги Президенти Маҳмуд Аҳмадинежод ҳам Президентлик сайловида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди.

Эрон Конститутсиясининг Қўриқчилар кенгаши сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга рўйхатга олинган номзодлар рўйхатини расман тасдиқлаши керак. Қўриқчилар кенгаши ушбу рўйхатни 11 июнь куни эълон қилиши кутилмоқда ва шундан кейингина улар президентлик учун курашга кириша олади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 19 май, якшанба куни Эрон-Озарбайжон чегараси яқинидаги Верзеган шаҳри атрофидаги тоғли ҳудудда рўй берган вертолёт ҳалокати оқибатида Эрон Президенти Иброҳим Раисий ҳамда у билан битта бортдаги бир қатор амалдорлар ҳалок бўлишган эди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#MIGRATSIYA

🇺🇿🇶🇦 Ўзбекистон фуқаролари қулай шароитларда Қатарда ишлашга таклиф қилинди

Тошкентда Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Бекҳзод Мусаев ҳамда Қатар давлат Меҳнат вазири Жаноб Али бин Самиҳ ал-Марри ўртасида 2024 йил 2 июнь куни бўлиб ўтган учрашувда асосий эътибор, Ўзбекистондан Қатарга ишчи кучини жалб этиш, уларни тайёрлаш ва уюшган тарзда юбориш масалаларига қаратилди.

Қатар меҳнат бўйича давлат вазирининг айтишича, айни пайтда тиббиёт, таълим, ахборот технологиялари, саноатни қайта ишлаш, меҳмондўстлик ва оммавий ахборот воситалари соҳаларида хорижий ишчи кучига талаб юқори.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Қатарда ўртача ойлик 3 минг доллардан юқори.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

👆🏘 Давлат болалар боғчаларида ойлик тўловлар миқдори оширилди!

🗓 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун тўлов миқдорлари 20 фоизга оширилди.

Сўнгги маротаба боғчалар учун тўлов миқдорлари 2021 йил 29 апрелда оширилган эди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHU_KUNNING_MAVZUSI

📹🇺🇿 Аслида барчамиз бир юрт фуқароларимиз, ЎЗБЕКИСТОНЛИКМИЗ! - ибратли видеороликни албатта кўринг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#QILMISH_QIDIRMISH

📹 Тошкент боғида вилоятликларни ҳақорат қилган қиз 15 суткага қамалди - у йиғлаб узр ҳам сўради

17 июнь куни ҳуқуқбузарнинг туғилган куни экан. Энди у таваллуд айёмини яқинлари даврасида эмас, балки панжара ортида нишонлашга мажбур!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ELON
ЙЎНАЛИШДАГИ "ГАЗЕЛ"ДАН ПУЛ ТОПИБ ОЛИНГАН, ЭГАСИНИ КУТМОҚДА!

🚐 Кеча, 2024 йил 2 июнь, якшанба куни "Чорсу - Бунёдкор (Самарқанд совхози)" йўналишида аҳолига йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи, давлат рақами 50 F 625 RAA бўлган "Газел" русумли микроавтобусининг олд ўриндиғидан маълум миқдордаги пул тушиб қолдирилган.

Ушбу топиб олинган пулнинг суммасини, қандай купюрада эканлиги, қайси вақтда туширилганлигини аниқ айтган ҳақиқий омонат эгасига пуллари қайтариб берилади.

☎️ Мурожаат учун телефон:
📞 +998942078448

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#VALYUTA_KURSI
 
💰 Долларнинг расмий курси кўтарилишни бошлади!

🇺🇿 Марказий банк 2024 йил 4 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

🇺🇸 1 АҚШ доллари 12 614,95 сўм (+15,10).
🇪🇺 1 Евро 13 668,30 сўм (-0,02).
🇷🇺 1 Россия рубли 141,38 сўм (+1,74).

🏦 Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 12 640 сўмдан 12 680 сўмгача  сотилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SARHISOB

📹 Наманган ҳафта ичида - вилоят телерадиокомпанияси ахборот-таҳлилий дастури айни шу ҳақида. (2024 йил 27 май - 2 июнь нигоҳи).

⤵️
Наманган ва дунё ҳақида энг ишончли хабарлар
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK
ОЧ ҚОРИНГА ИЛИҚ СУВ ИЧИНГ!

🧂 Эрталаб бир стакан ичилган илиқ сув уйқу пайтида юзага келадиган суюқлик танқислигининг ўрнини тўлдиради. Иссиқ сув эса қонни суюлтиради. Бу тромбоз хавфи остида эмаслигингизни англатади.

Эрталаб илиқ сув ичиш одати бутун танада айланиб юрадиган токсинларни йўқотишга ёрдам беради ва ортиқча вазндан халос қилади.

🏥 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#HAJ_2024
#TURIZM
#ZIYORAT

📹🕋 "Уҳуд бизни яхши кўради" - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари

Уҳуд тоғи Мадинанинг шимолий тарафида жойлашган муборак бир тоғдир. Тоғнинг узунлиги 7 километр, кенглиги 2-3 километр, баландлиги эса 350 метрга яқин. Тоғ Мадинаи Мунавварадан тахминан 4-5 километр узоқликда жойлашган. Уҳуд тоғида бир неча ғор ва даралар мавжуд бўлиб, баъзи ғорларнинг баландлиги бир ярим метрни, узунлиги эса ўн метрни ташкил этади.

Умра Ҳаж зиёратларига борган ватандошларимиз одатда Уҳуд тоғига чиқиб бу ерда шаҳид бўлган саҳобаларга дуои саломлар айтиб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилишади.

Уҳуд тоғи муборак макон саналади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уҳуд тоғи бизни яхши кўради ва биз ҳам уни яхши кўрамиз", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

☀️ Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нуридан қандай ҳимояланиш керак?

❗️Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.

Бундай пайтда кўчада кўп юриш:

🔻саратонга мойилликни оширади;
🔻иммунитетни туширади;
🔻бўйинда, қўлда пуфакча, қизил доғ ва тошма тошишига;
🔻кўз яллиғланишига олиб келади.

Ундан ҳимояланиш учун:

🔸соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик
🔸бош кийим кийиш
🔸соябон тутиш
🔸кўзойнак тақиш
🔸имкон қадар ёпиқ либослар кийиш керак.


📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

📹🏡 Диққат, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 млн сўмгача кредит берилади

Эндиликда "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 млн сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Кредит камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар-жойи ночор аҳволдаги оилаларга берилади.

Бунда кредитнинг 15 фоизи ҳамда дастлабки 5 йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK
ҚАЧОН ТЕЛЕФОНДАН ФОЙДАЛАНМАСЛИК КЕРАК?

◽️ Овқатланиш пайтида. Овқатланиш вақтида гаджетларга чалғитиш метаболизм тезлигини пасайтиради, бу эса овқат ҳазм бўлишининг секинлашишига ва ёғларнинг секин эришига олиб келади.

◽️ Ухлашдан олдин смартфондан фойдаланманг. Гап шундаки, мобил қурилма экранининг нурланиши мия ярим кортексини қўзғатади. Шунинг учун уйқучанлик охир-оқибат йўқолади. Узоқ муддатда бу жиддий касалликларга олиб келади.

◽️ Ҳожатхонада телефондан фойдаланманг. Интернет маконида ҳаяжонли саёҳат туфайли ҳожатхонада узоқ вақт ўтириш варикоз кенгайиши ва геморрой ривожланишига олиб келиши мумкин.

📝 Солижон Мўминов,
тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор-кардиолог.


📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#FAKT

📹💰 Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 миллиард долларга етди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида келтирилишича, ташқи қарз давлат ва хусусий қарзлардан иборат.

👉⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/28 21:33:52
Back to Top
HTML Embed Code: