Telegram Web Link
#ESLATMA

🧑‍🎓 Ўзбекистонда 2 мингта грант учун хотин-қизларга тавсиянома берилади

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга грант учун тавсиянома бериш бошланди.

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган ўринлар учун тавсиянома олиш мақсадида талабгорлардан аризалар 2024 йил 8 июнга қадар https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#XUSHXABAR
#SPORT_TAYM
НамДУ ТАЛАБАСИ ЕВРОПА ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИДА ҒОЛИБ ЧИҚДИ!

🥋🏆Наманган давлат университетининг спорт фаолияти таълим йўналиши талабаси Фотимахон Турсунбоева Ўзбекистон довруғини халқаро ареналарда юксалтираётган музаффар спортчилар сирасига киради.

🥇 Фотимахон Россия Федерациясининг Хабаровский шаҳрида якунига етган дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионатида 48 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

👏 Ушбу муваффақият билан спортчи қизимиз ва унинг мураббийлари ҳамда НамДУ жамоасини қизғин муборакбод этамиз!

⤵️
Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI

📹 "Кўзимни ёшлатган воқеа" - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг ибратли фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
ЖАННАТНИНГ САККИЗ ДАРВОЗАСИ

Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:

1⃣ Намоз дарвозаси — бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.

2⃣ Ғазот дарвозаси — бундан ғазот қилганлар киради.

3⃣ Райён дарвозаси — бундан рўзадорлар киради.

4⃣ Садақа дарвозаси — бундан садақа берувчилар киради.

5⃣ Айман дарвозаси — бундан ҳисоб-китоб қилинмайдиганлар киради.

6⃣ Афв қилувчилар дарвозаси — бундан одамларни афв қилиб, кечирувчилар киради.

7⃣ Зикр дарвозаси — бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.

8⃣ Ҳаж дарвозаси — Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизга саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб этсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

⚠️ Ўзбекистонда тирик инсонлар шарафига ҳайкал ўрнатиш тақиқланди

🇺🇿📃 Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, республика ҳудудида тирик инсонлар шарафига ҳайкал ўрнатиш тақиқланди. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар Ҳукуматнинг қарорларига асосан ўрнатилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#INSON_QADRI_UCHUN
"МЕҲР ДАФТАРИ"ДАГИ ЁШЛАР УЙЛИ БЎЛДИ

🇺🇿🏠 Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида етим болаларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида "Меҳр дафтари" жорий этилди.

Мазкур қарор ижроси доирасида Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг Оқтош маҳалласида яшовчи, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, турар-жойга муҳтож Муҳибилло Абдуғаниев  ва Миржалол Турғунбоев уй-жой билан таъминланди.

Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирокида янги уйнинг калити ва сертификати тантанали равишда туҳфа қилинди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#QABUL_2024

📹🏢 Абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Наманган давлат университетида ҳам қабул жараёнлари муносабати билан "Call center" ва "Маслаҳат маркази" фаолияти ташкил этилди.

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда.

Рўйхатга олиш 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

📹💥 Ўзбекистонда шу ҳафта ичида экстремал ультрабинафша нурланиш кузатилиши айтилмоқда

Хўш, юқори ультрабинафша нурлари нимаси билан хавфли? Бу ҳақида мутахассис изоҳ беради.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK

📹🍎🍏 Олманинг фойдалари ранги каби турли хил

Хусусан, яшил рангли олмалар аллергияси борлар учун фойдали.

Қизил олма - ҳужайраларни эрта қаришдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Қизил олма пўстлоғи С витаминига бой бўлиб, юрак-қон томир саломатлигига ёрдам беради.

Сариқ олма - жигар ва ўт пуфаги фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JARAYON

🌾 Наманганда бугун ғалла ўрим-йиғимига оқ фотиҳа берилди

Поп туманида шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мавсумни кўнгилли ва уюшқоқлик билан ўтказишни ният қилиб, жонлиқ сўйилди ва нуронийлар томонидан янги ҳосилга қут-барака сўраб, дуои фотиҳа қилинди.

Маълумот ўрнида, 2024 йилги мавсумда Наманган вилоятида 68 минг гектар майдонда бошоқли дон етиштирилган бўлиб, жами 243 та комбайн ёрдамида саранжомлаб олиш мақсад қилинган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

🇺🇿🇹🇷 Шавкат Мирзиёев Туркияга отланмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия жумҳурияти Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 2024 йил 6 июнь куни расмий ташриф билан Туркияда бўлади.

Ташриф доирасида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркия Президентлари икки мамлакат етакчи корхоналари ва компаниялари раҳбарлари билан биринчи қўшма учрашувини ўтказишади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#INSON_QADRI_UCHUN

📹☎️🇺🇿🇸🇦 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни пайтда Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари билан телефон орқали мулоқот қилди

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#HAJ_2024
#TURIZM
#ZIYORAT

📹🕋 "Раҳмат эшиклари очилган замин" - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари

🎥🇸🇦 Муфтий ҳазратлари айни кунларда Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонида бўлиб турган Наманган вилояти зиёратчилари билан учрашиб, муҳим мавзуида манфаатли суҳбат қурдилар.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/28 19:28:38
Back to Top
HTML Embed Code: