Telegram Web Link
#SPORT_TAYM
"НАВБАҲОР" БОШ МУРАББИЙИ ИСТЕЪФОГА ЧИҚАРИЛДИ

⚽️ Футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасининг доимий иштирокчиси - “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Наманган клубини тарк этди.

Клуб матбуот хизматининг тасдиқлашича, мураббийнинг жамоа билан ҳамкорликни тўхтатишига Бабаяннинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган.

Даволаниш жараёни бир неча ойга чўзилиши ҳисобга олиниб, тажрибали мутахассис “Лочинлар” билан узоқ муддат бўла олмаслиги туфайли ушбу қарорга келган ва икки томонлама тузилган шартнома муддатидан аввал бекор қилинди.

Айтиш жоизки, “Навбаҳор” футболчилари кетма-кет тўртта ўйиндаги дурангдан сўнг охирги учрашувда сафарда водий “дербиси”да “Андижон” клубига йирик - 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Мавсум аввалида пешқадамлик қилган “Навбаҳор” суперлига жадвалида айни пайтда 19 очко тўплаган ҳолда, 5-ўринда бормоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR
ЧУСТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИГА БЕРИЛГАН ЖАЗО БЕКОР ҚИЛИНДИ

💼 Чуст тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ғайбуллаевич Абдуллаевга 2024 йил 20 майда қўлланилган ҳайфсан жазоси муддатидан олдин олиб ташланди.

Бунинг сабаби айтилмаган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR
ЯНГИ НАМАНГАН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИГА ЖАЗО ҚЎЛЛАНИЛДИ

💼 Янги Наманган тумани ҳокимининг ўринбосари - туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Муҳаммад Абдураҳмон ўғли Жамолиддиновга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Бунга зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан, меҳнат интизомини бузилгани сабаб бўлган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SUV_VA_HAYOT_MANBAI

🚰Дунёнинг турли давлатларида сув 1 метр/куб сувнинг нархи:

Сув нархи энг қиммат бўлган давлатлар:

🇩🇰 Дания — 9,70 доллар (123 190 сўм).
🇧🇪 Белгия 7,54 доллар (95 758 сўм).
🇳🇴 Норвегия 7,09 доллар (90 043 сўм).
🇩🇪 Германия 6,6 доллар (83 820 сўм).

Сув нархи энг арзон давлатлар:

🇪🇬 Миср (Қоҳира) — 0,05 доллар (635 сўм).
🇨🇺 Куба (Гавана) — 0,04 доллар (508 сўм).
🇺🇿 Ўзбекистон — 0,18 доллар (2 332 сўм).
🇵🇰 Покистон (Карачи) — 0,04 доллар (508 сўм).
🇮🇩 Индонезия (Жакарта)0,03 доллар (381 сўм).

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🥘 Агар чиндан ҳам кечаси қорин очса, нима истемол қилиш мумкин?

Кечаси тухум оқини истеъмол қилиш, агар сиз оч бўлсангиз, ухлаб қолишингизга ёрдам беради. Шифокорлар кечки таомланишни тавсия қилмасаларда, оч қоринга ухлаш яхши эмас!

Тухум сариғи оқсил ва холестеринни ўз ичига олади ва тухум оқи 90% дан 10% гача бўлган нисбатда сув ва осон ҳазм бўладиган оқсилнинг бирикмасидир. Кечаси иккита бутун тухумни (айниқса, юмшоқ қайнатилган) истеъмол қилиш мумкин.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_SANASI
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ ЁШЛАР! (видео)

🗓 Бугун, 30 июнь - Ўзбекистонда ёшлар куни.

📹 Ушбу сана Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда эълон қилинган. Ҳар йили юртимизда кенг миқёсда кўтаринки руҳда нишонлаб келинмоқда.

👏 Юртимиздаги билимга чанқоқ талабаларни, ғайрат-шижоатли йигит-қизларни, Ватанимиз келажаги ва ишончи бўлган барча азиз ёшларни байрам билан табриклаймиз!

Илм қилиб, изланиб, танлаган соҳангизни пухта ўрганиб, юксак марраларга эришиб юринг. Сизнинг ютуғингиз, миллатнинг юксалишига хизмат қилади.

👍 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ёшлар!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ETIROF
НАМАНГАНЛИК ФАОЛ ЁШЛАР ДАВЛАТ МУКОФОТИГА МУНОСИБ КЎРИЛДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Президентининг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.

🏅 Қувонарлиси шундаки, Наманган вилоятидан қуйидаги ёшлар "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди:

Набихонова Мастурахон Иброҳимхон қизи — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Наманган давлат педагогика институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси.

Ҳусанов Муҳаммадали Алишер ўғли — Уйчи туманидаги "Sanlitun" масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси.

👏 Тақдирланган ёшларни чин дилдан муборакбод этамиз!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ETIROF
НАМАНГАНЛИК ИККИ ФАОЛ ЁШ "МАРД ЎҒЛОН"ЛАР ҚАТОРИДА ТАҚДИРЛАНДИ

🇺🇿🏅 Ўзбекистон Президентининг қарорига кўра, Наманган вилоятидан икки нафар ҳамюртимиз "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди:

Юсупов Жасурбек Муратбекович — Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми учувчи-штурмани;

Урунов Асадбек Давлатали ўғли 
— Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг 4-босқич талабаси.

👏 Мукофотланган ёшларни чин дилдан муборакбод этамиз!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#IQLIM

❗️🌝 Июль ойидаги магнит бўронларининг чўққиси саналари маълум бўлди

Ёзнинг иккинчи ойи Ўзбекистон аҳолиси заиф ва ўрта даражадаги магнит бўронлари билан безовта бўлишади

Энг юқори кунлар қуйида келтирилган:
• 1 июль – 3 балл (ўрта куч);
• 2-13 июль – 2 балл (заиф куч);
• 14 июль – 3 балл (ўрта куч);
• 15 июль – 4 балл (кучли магнит бўронлари);
• 16-17 июль – 2 балл (заиф куч).

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#YOSHLAR_OVOZI

📹🕌 "Бизнинг бойлигимиз - илм, йўлимиз - маърифат бўлмоғи керак" - Наманганда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ёш имом-хатиблар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

“Бир пиёла чой” дастурхони атрофида самимий руҳда кечган учрашувда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг диний идора тизимида меҳнат қилаётган ёшларга мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди.

Тажрибали устоз-мураббийларнинг юртимиз, динимиз равнақи йўлидаги қимматли тавсиялари тингланди. Янги Ўзбекистон тараққиёти учун хайрли дуоларга қўл очилиб, учрашувнинг барча иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/06/30 18:43:21
Back to Top
HTML Embed Code: