Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#IQLIM

☀️ Бугун дам олиш куни юртимизда ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилади 

Баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Наманган вилояти ҳудудларида ҳарорат кундузи +35 даражагача иссиқ, кечаси +19 даражагача илиқ бўлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#YOZ_2024
БОЛАЛАР ОРОМГОҲЛАРИ МАВСУМГА ШАЙМИ?

🏘 Ёзги таътил бошланиши билан ота-оналарда “Фарзандимни қайси оромгоҳга берсам экан, қайси дам олиш масканида болам яйраб юраркан, оромгоҳ йўлланмасининг нарх-навоси қанча экан”, деган саволлар пайдо бўлади.

Наманган вилоятида шу йил ёзги соғломлаштириш мавсумида шаҳар ташқарисидаги саккизта оромгоҳда 5 минг 720 нафар, шунингдек, ҳудудлардаги умумтаълим мактаблари қошида 67 та кундузги соғломлаштириш майдончасида эса 10 мингдан зиёд болалар дам олиши режалаштирилган.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🍞 Тандирдан янги узилган иссиқ нон ейиш тавсия этилмайди!

Янги нонни ошқозон деярли ҳазм қилмайди. Бундан ташқари, янги пиширилган нон ичакларда ачий бошлайди ва бу ортиқча газ ҳосил бўлишига олиб келади ҳамда ичак оғриғи бошланади.

Агар илгари янги нон танага бундай салбий таъсир кўрсатмаган демоқчи бўлсангиз, бу эски нонвойларнинг нон хамирида табиий хамиртурушлардан фойдаланганлиги ва ҳозир эса нонга синтетик хамиртуруш қўшилаётганлиги билан боғлиқ.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#JAHON_AYVONIDA

Болалар ўлимининг Ғазодагидек даражаси ҳеч қачон кузатилмаган

Фаластин ва Исроил ўртасида уруш бошланганига 238 кун бўлди. Ачинарлиси, ўтаётган ҳар бир кун юзлаб инсонлар, бегуноҳ болажонлар ҳаётига якун ясамоқда, минглаб ожиза аёллар ўлдирилмоқда.

2023 йил 7 октябрдан бери Ғазода 36 224 киши ҳалок бўлган. БМТ Болалар жамғармаси ("UNICEF") маълумотига кўра, шу кунгача Фаластин анклавида 13 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган, минглаб болалар жароҳатланган, вайрона остида қолган ёки ота-онасидан айрилган.

Ғазода 1,1 миллион киши ҳалокатли озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда. Ҳозиргача 50 нафарга яқин бола очликдан вафот этган. Ҳа, фарзандларимиз нимани истаса муҳайё қилаётган, кўнглимиз нимани тусаса, шуни олиб еб, истаган жойимизга саёҳатга бориб, хоҳлаганимизча давру-даврон сураётган бир пайтда дунёнинг қайсидир бурчагида болалар бир бурда нонга зор, очликдан вафот этмоқда.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#DAYJEST

📹 "Нафасим қайтади, ҳаво етмайди, бошим айланади, "уже" қоним кам..." 😂 - Албатта кўринг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#RESPEKT

📹⚽️ "Қушлар - бизнинг дўстимиз!" - "Пахтакор" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги ўйинини бошқариб бораётган ҳакам Азиз Асимов майдонга қўнган қушга озор етмаслик учун учрашувни тўхтатиб, уни ўз қўллари билан майдон ташқарисига олиб чиқди. Тасанно!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
НАМАНГАНДА МЕҲМОНХОНАЛАР ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

🏬 63-Халқаро Гуллар фестивали қиғин давом этаётган айни кунларда Давлатобод туманида муҳташам туризм инфратузилма объекти – "Atour" уч юлдузли меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди.

Тадбиркор Абдураҳмон Ҳабибуллаев раҳбарлигидаги "Global Busines Center" масъулияти чекланган жамияти томонидан 3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига барпо этилган янги замонавий меҳмонхона 100 та хонадан иборат бўлиб, 150 ўринга мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, Наманган вилоятида бундан уч йил аввал меҳмонхона, хостел, кемпинг ва оилавий меҳмон уйлари каби 264 та, 3 минг 660 ўринли жойлаштириш воситалари бор эди. 2024 йилнинг 1 май ҳолатига эса уларнинг умумий сони 684 тага, ўринлари сони 10 минг 819 тага етказилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
#SPORT_TAYM

📹🥊 Наманганда қўл жанги бўйича Республика турнири қизғин ва муросасиз кечмоқда!

Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" тематик парки амфитеатрида Наманган вилояти ҳокими соврини учун спортнинг қўл жанги тури бўйича профессионал спортчилар ўртасидаги Республика турнири муросасиз ва шиддатли руҳда ўтмоқда.

63-Халқаро Гуллар фестивали доирасида ташкилланган мазкур мусобақада 53 килограммдан +97 килограммгача бўлган вазн тоифасида маҳоратли қўл жанги усталари рингга чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жангда ғолиб чиққан спортчи 1000 АҚШ доллари, мағлубиятга учраган рақиб 700 доллар миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#TAFAKKUR
БАРАКА ҚАЧОН КЎТАРИЛАДИ?

Инсонга бахш этилган барча неъматлар омонатдир. Ана шу омонатлар ҳақиқий ўрнини топмай, нафсоний хоҳиш-истаклар ҳукмронлиги остида исроф қилинса, Аллоҳ таоло баракани олиб қўяди.

Исрофни фақатгина "мол-мулкни совуриш" деб тушунмаслик керак. Чунки у ҳаётнинг барча босқичлари билан боғлиқ. Билишимиз лозимки, умрни беҳуда ўтказиш исроф, бефойда илм билан машғул бўлиш ва илмни ўз манфаатларига восита қилиб олиш орқали нотўғри ўринларда фойдаланиш ҳам катта исроф.

📚 Абдулҳамид Зайриевнинг "Исроф" китобидан.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
ЯНГИ КУНИНГИЗ, ЯНГИ ИШ ҲАФТАНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН! (видео)

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ.

📹🌤 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир. Аллоҳга шукр ва ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.

📿 Субҳаноллоҳ. Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳу акбар. Яна бир янги тонгга етказганига минг шукр.

📖
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
"Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи", деб айтар эдилар.

Маъноси: Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Абу Довуд ривояти.

🤲 Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, кунингиз қувончга тўла бўлсин! Янги иш ҳафтангиз хайрли ва баракотли ўтсин!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SPORT_TAYM

📹🥊 Ислом Махачев учинчи марта чемпионлик камарини ҳимоя қилди

2024 йил 2 июнь тонгида АҚШнинг Ньюарк шаҳрида аралаш яккакурашлар бўйича "UFC 302" турнири бўлди. Асосий баҳсда енгил вазн тоифаси чемпиони (70 кг.) россиялик Ислом Махачев америкалик Дастин Порьега қарши рингга кўтарилди.

Жанг беш раунд давом этди ва раундларнинг охиргисида Махачев бўғилиш услуби билан ғалаба қозонди. Шу тариқа Ислом Махачев енгил вазн тоифасида қаторасига учинчи бор чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#TRANSPORT

🛫🛬 Тошкентдан Дохага доимий авиақатновлар йўлга қўйилди!

"Qatar Airways" авиакомпанияси томонидан Қатар пойтахтидан Тошкент шаҳрига ҳаво қатновларини йўлга қўйди.

Мазкур янги парвозлар ҳафтасига тўрт марта амалга оширилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
2024/09/28 19:25:31
Back to Top
HTML Embed Code: