Telegram Web Link
Эндиликда Шаҳарсозлик кенгашлари фаолияти билан боғлиқ жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади.

Бунда барча лойиҳалар кенгашга “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали электрон киритилади. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича “СЭС” ва ёнғин хавфсизлиги туман бўлимидан алоҳида хулоса олиш бекор қилинади.

Кенгаш аъзолари лойиҳани қуйи тизими билан шу платформада электрон келишади, лойиҳани кўриб чиқиш муддати 15 кундан ошмаслиги зарурлиги таъкидланди.

Ушбу тартибни 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, келгуси йил 1 апрелдан қолган вилоятларда жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва бунга пул тиккан аҳоли ўртасида низолар кўпайиб бораётгани қайд этилди. Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда.

Шу боис Президент топшириғига асосан қурилиш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи хорижий тажрибани ўрганди.

Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади.

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирда қурилиш корхоналарида 300 мингга яқин одам меҳнат қилмоқда.

Уларнинг малакасини ошириш, ўқитиш масаласи долзарб бўлиб турибди. Шу муносабат билан соҳадаги ишчилар малакасини баҳолайдиган тизим жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бунда ишчи-касбларга малака даражаси ва иш ўринларига аниқ талаблар белгиланади, бу даражани олиш учун ишчилар профтаълим муассасаларида ўқитилади.

Ишни мустақил ёки шогирд сифатида ўрганганларга сертификат олиш учун малака имтиҳонидан ўтиши кифоя қилади

Сертификати бор ишчилари сонига қараб, рейтинг тизимида пудратчиларга 15 баллгача қўшимча балл берилади. Худди шу тизим лойиҳа ташкилотлари учун ҳам бўлади.

Facebook|Instagram|X
Сўнг давлатимиз раҳбари қурилиш ва лойиҳалаштириш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Сўзга чиққанлар қурилиш объекти ҳудудида ишчиларнинг вақтинча яшаши учун шароит яратиш, қурилиш ишларига қўшимча ишчи кучини жалб қилиш жараёнини соддалаштириш, лойиҳалаш ташкилотлари рейтингини ҳисоблашда хизматлар экспортини ҳам инобатга олиш ва бошқа таклифларни илгари сурди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга айтилган ташаббусларни чуқур ўрганиб, жорий этиш бўйича таклиф киритишни топширди.

Йиғилиш давомида тармоқлар ва ҳудудларнинг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Яхши гапларни кўпчилик гапириши мумкин,

👉👉👉 Лекин тинглай оладиганлар кам.

👉👉👉 Сабаби тинглай билиш ақлнинг кучини талаб қилади.

Рабиндранат
Тагор

🌞 Бошланган кунингиз хайрли ва барокотли ўтсин, азиз тумандошлар!


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг
#Президент_фармони

«Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди

➡️ Фармонга кўра, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

➡️ Камбағалликни қисқартириш соҳасида эришилган ижобий натижалар ва тўпланган миллий тажриба ҳамда илғор халқаро амалиёт асосида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

👉👉👉 Дастур 2024 йил 1 ноябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи «Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият» тамойили асосида амалга оширилади:

🔷 барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;

🔷 таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;

🔷кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;

🔷ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;

🔷яшаш шароитларини яхшилаш;

🔷давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;

🔷давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ЭЪЛОН

Чилонзор тумани 5 мавзесида жойлашган "Кўркам" ва "Бешчинор" МФЙларида эртага 2024 йил 25 сентябр куни соат 9-00 дан 14-00гача подстанцияда носозлик сабаб таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Таъмирлаш жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун электр таъминотида вақтинчалик узилиш бўлишини маълум қиламиз.

Шунингдек, тумандаги қуйидаги кўча ва мавзеларда жойлашган кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларда электр таъминоти соат 9-00 дан 14-00гача вақтинча тўхтатилади
:

➡️ ТП 1785 5мавзе 4-10-11-13-8-7-6-21-3-15-16-5 кўпқаватли уйлар ҳамда 364-сонли МТТ;

➡️ ТП 3020 5 мавзе вилоят шифохонаси;

➡️ ТП 1918 5 мавзе 17-18-19-21-14-15-38-16 -сонли кўпқаватли уйлар;

➡️ТП 1650 5 мавзе 40-27-26-41-34-37-35-42-8-31-сонли кўпқаватли уйлар, УЗГИИТИ
институти;

➡️ ТП 1640 5 мавзе АТС 5-29-30-32-33-36-38-25-32-33-14-сонли кўпқаватли уйлар, 96сонли алоқа бўлими (Почта)

➡️ ТП 1267 5 мавзе Муқимий кучаси 160-162 .16-15-24-28-30-34-12-8-13-14-15-сонли кўпқаватли уйлар, 336-сонли МТТ . 730-сонли насос антеннаси

➡️ ТП 1677 5 мавзе 1-2-5-9-20-12 -сонли кўпқаватли уйлар


👉👉👉 Туман Электр таъминоти корхонаси мутасаддилари келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият
#Китоб_тақдимоти

"Мен ҳам ҳарбий бўламан" деб номланган китоб тақдимоти ўтказилди

Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси, Чилонзор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида тумандаги 232- сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида ўқувчилар учун  “Мен ҳам ҳарбий бўламан” номли китоб тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда ушбу китобнинг мазмун-моҳияти, ғояси ҳақида ёшларга батафсил тушунчалар берилди ва янги Ўзбекистоннинг келажаги учун нақадар аҳамиятли ва муҳим  қўлланма бўлганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида ҳарбий чиқишлар хам намойиш этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ўқув_семинари

«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Хабарингиз бор, яқинда Президентимиз томонидан «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди.

Қонун ижроси ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш юзасидан Адлия вазирлиги Кадастр агентлиги билан биргаликда манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликларнинг масъул ходимларига Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ўқув-семинарлари ўтказмоқда.

Шунингдек, ушбу Қонуннинг 13-моддасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларни хатловдан ўтказиш
ҳар йилги режа-жадвал асосида амалга оширилиши, режа-жадвал Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таклифига кўра Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланиши ҳамда жамоатчиликка эълон қилиниши назарда тутилган.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарори билан режа-жадвалга асосан, мазкур Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ваколатли ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиши ҳам белгиланган.

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида Адлия вазирлиги масъуллари ва туман Адлия бўлими мутасаддилари ҳамда Кадастр агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган ўқув семинарида ҳам иштирокчиларга ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти ва ижро механизми тушунтириб ўтилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/11/15 05:05:37
Back to Top
HTML Embed Code: