Telegram Web Link
#Оилаларда_ижтимоий_маънавий_муҳит_барқарорлиги
#Кенгайтирилган_йиғилиш

Аёллар маънавияти - жамиятнинг барқарор бўлишида муҳим омил

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туманда фаолият юритаётган отинойилар, туман Тарғибот гуруҳи ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси З.Соатова, туман ИИОФМБ ТТК ТҚКБ ходими капитан Т. Мамадалиев иштирок этди.

Йиғилишда масъуллар миллий, диний анъаналар ҳамда урф-одатларни сақлаш, оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хотин-қизларни бузғунчи, ёт ғоялар, миссионерлик, прозелитизм, “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан асрашга қаратилган тизимли ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирди ва бу борада олиб бориладиган ишлар режалаштириб олинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гимнастрада
#Тошкент_шаҳар_босқичи

Чилонзорлик гимнастикачи қизлар 2-ўринни олди


"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида гимнастрада бўйича Тошкент шаҳар босқичи мусобақаси ўтказилди. Унда Тошкент шаҳрининг 12 та туманидан 100 нафардан ортиқ қизлар иштирок этиб, ғолиблик учун беллашдилар.

👉👉👉 Мусобақа натижаларига кўра Чилонзор тумани жамоаси 🥈-ўринни эгаллади.

👏👏👏Соврин олган гимнастикачи қизларимизни қутлаймиз, кейинги мусобақаларда ҳам муваффақият тилаймиз.👏👏👏

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Hurmatli hamyurtlar! Sizlarga yuqori daromadli bo‘sh ish o‘rinlari kerakmi?Mirobod tumani Toshkent temir yo‘l transporti muhandislari institutida tashkil etilayotgan “Mehnat yarmarka"siga taklif qilamiz.

Unda siz 4 ta yo'nalish, ya'ni:

▪️ salohiyatli ish beruvchilardagi bo‘sh ish o‘rinlari bilan tanishish va yo‘llanma olish;
▪️tadbirkorlik faoliyatini boshlash uchun subsidiyalar, imtiyozli kreditlar va boshqa imkoniyatlar bilan tanishish;
▪️ mehnat qonunchiligi yuzasidan maslahatlar olish;
▪️xorijdagi bo‘sh ish o‘rinlari, shuningdek, mehnat migratsiyasiga ketish tartibi bilan tanishish imkoniga ega bo‘lasiz.


Joriy yil 25-sentyabr sanasida Kambag'allikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan “Bo‘sh ish o‘rinlari mehnat yarmarkalari” oyligi etib belgilangan. Keling, ishtirok eting. Mavjud vakansiyalar  bilan tanishib, o‘zingizga yoqqan yo‘nalishda ishli bo‘ling.

Toshkent shahar kambag'allikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi Matbuot xizmati.
Manzil: https://maps.app.goo.gl/6AGomNamg6rMftRV6
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Оилаларни_ўрганиш

Ҳоким ўзига бириктирилган оғир шароитдаги оилани ўрганди


Яқинда давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари камбағал оилалар хонадонига кириб, бу ердаги шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлади. Одамларга қанча ёрдам бермайлик, маҳаллалар шароитини яхшиламасак, камбағаллик қисқармайди”, деб таъкидланди ва Президентимиз бу борада вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг нафар раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилиши ҳақида ҳам кўрсатмалар берди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги тизимида ҳам бу йўналишдаги ишлар бошлаб юборилди. Барча масъулларга бириктирилган энг оғир шароитда яшовчи оилалар ўрганилиб, уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар 1-сектор ҳудудида жойлашган "Бешқўрғон" маҳалласида яшовчи А.Тожимуротованинг яшаш хонадонида бўлиб, туман ҳокимига бириктирилган ушбу оиланинг турмуш шароитини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида А.Тожимуротова онаси ҳамда 5 та фарзанди билан бирга қариндошининг уйида ижарада туриши, рўйхатда турмагани учун мактаб ёшидаги 1 нафар фарзанди мактабга чиқмагани, ўзи ва онасига иш кераклиги ва бошқа муаммолари борлиги аниқланди.

А.Тожимуротованинг онасининг паспорти тиклаб бериладиган бўлди. Фарзанди эса вақтинча турар жойига рўйхатга қўйилиб, мактаб кийимлари ва ўқув анжомлари билан таъминланиб мактабга жойлаштириш чоралари кўриладиган бўлди. А Тожимуротова ва унинг онаси иш билан таъминланади ва оиладаги шароитни яхшилаш бўйича кўмаклар берилиши айтиб ўтилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Эълон

⚡️ Чилонзор тумани ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтади

📣📣📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

2024 йил 25-сентябр соат 11-00 да Чилонзор туманидаги "Ренесанс" киночилар уйи (Ўзбекфилм)да Чилонзор тумани ҳокимининг туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашувда тадбиркорларни қийнаб турган Республика, шаҳар ва туман миқиёсидаги барча муаммолар муҳокама этилади ва мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.

Мурожаат учун телефон: +998 90 741 99 91 (Фаррух Азимов- туман Инвестиция бўлими бош мутахассиси)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️Ҳақиқат доимо энг қудратли далил бўлиб қолаверади.

Софокл

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” мажмуасидаги масжиднинг фотосурати)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/11/15 07:52:16
Back to Top
HTML Embed Code: