Telegram Web Link
#Ободонлаштириш
#Ҳашар_Чилонзорда

“Оқтепа” маҳалласида ҳам Ободонлаштириш тизими ходимлари томонидан кенг кўламли ҳашар тадбирлари ташкил этилиб, ҳудуддаги яшил майдонлар, кўчалар чеккалари, кўп қаватли уйлар атрофи, ирригация ариқлари тозаланиб, йиғилган чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда. Яшил майдондаги дарахтларни парваришлаш ва суғориш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берганимиздек , Чилонзор тумани ҳокими бошчилигида эрталабки саф йиғилиши ўтказилди ва туманда санитар тозаликни амалга ошириш бўйича ишлар режалаб олинди.

👉👉👉 Айни пайтда тузиб олинган режалар асосида туманимизнинг барча маҳаллаларида ҳашар жараёнлари давом этмоқда

👉👉👉Лавҳамизжа эрталабки саф йиғилиши жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Йўл_белгилари_чизилмоқда

Чилонзор тумани ҳудудидан ўтувчи барча йўллардаги йўл белгилари қайтадан чизилмоқда. Шунингдек, йўловчилардан тушган мурожаатлар асосида эҳтиёжга қараб йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун янги пиёдалар ўтиш йўллари ҳам белгиланиб, йўл белгиларининг махсус чизиқлари чизилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 30 июнь - 1 июль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева 30 июня – 1 июля состоится официальный визит Генерального секретаря Организации Объединенных Наций Антониу Гутерриша в нашу страну.

#Mirziyoyev #tashrif #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ëшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X
#Муносабат

Бугун ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Новза кўчасидаги Анҳор канали бўйида Тошкент шаҳар каналлар бошқармаси томонидан ўрнатилган ўриндиқлар олиб кетилгани, кейин янгиси ўрнатилгани ва яна янги ўриндиқлар олиб кетилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан жойига чиқиб ўтказилган ўрганишлардан маълум бўлдики, ўрнатилган янги ўриндиқларни ҳеч ким қайтариб олиб кетмаган.

Барча янги ўриндиқлар ва чиқинди ўрналари жойида турибди.

👉👉👉 Видеохабаримизда ўрганишлар жараёни

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/06/30 02:50:57
Back to Top
HTML Embed Code: