Telegram Web Link
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

Кун тартибидаги асосий масалаларга ўтишдан олдин давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига тўхталди.

Президент куни кеча имзолаган 2 та муҳим ҳужжатга мувофиқ, шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда.

Facebook|Instagram|X
Бу дастурни амалга ошириш учун Бандлик вазирлиги фаолиятида кескин ўзгариш қилиб, янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди.

Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик учун 50 минг гектар ер ажратиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларга яна қўшимча 50 минг гектар ер топиш, улар негизида 200 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.

Сўх, Бахмал, Поп, Оҳангарон туманларида саноатлашган “ин-витро” боғлар яратиш тажрибасини бутун республикага ёйиш зарурлиги қайд этилди.

Бунда, “ипотека боғлари” яратилиб, ҳосилга кирганидан кейин одамларга 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

Боғ яратаман, деган тадбиркорга ерни арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан бирга берадиган тизим бўлади.

Ушбу тизимни йўлга қўйиб, шу йилни ўзида 14 минг, келгуси йил 29 минг гектарда мана шундай боғ ва токзорлар ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ривожланишига катта импульс берадиган соҳалардан бири – қурилиш эканлиги таъкидланди.

Масалан, Ўзбекистонда йилига 150 триллион сўмлик қурилишлар бўлаяпти. Бу маблағларнинг учдан бирини қурилиш материаллари ташкил этади.

Харажатларнинг қолган қисми электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, кимё, металлни қайта ишлаш саноатлари, қурилиш техникалари, қуриш-пардозлаш, лойиҳалаш ва дизайнер хизматларига тўғри келади.

Содда қилиб айтганда, қурилиш – минглаб оддий ишчиларни банд қилишдан тортиб, лойиҳачи, архитектор, дизайнер, муҳандис-технолог каби юқори маош оладиган креатив саноат мутахассисларига талабни шакллантирадиган соҳа.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда сўнгги етти йилда қарийб 100 миллиард долларлик қурилиш ишлари бажарилиб, бу борада катта тажриба орттирилгани таъкидланди.

Лекин иқлим ўзгариши, энергия ва табиий ресурслар тобора танқис бўлаётгани, демография ва экология масалалари бутун дунёда қурилиш индустриясида ҳар куни янги ёндашув ва янги ечимларни тақозо қилмоқда.

Масалан, ҳозирги лойиҳалар фақат бинони ўзини қуриш билан чекланмасдан, автотураргоҳи, яшил ҳудуди, мактаб-боғчаси, спорт ва хизмат объектлари қандай бўлади, деган саволларни ҳам комплекс қамраб олиши керак.

Давлатимиз раҳбари бу борада ҳали қиладиган ишлар жуда кўплигини кўрсатиб ўтди.

Айниқса, бизни шароитда таннарх, сифат ва қурилиш маданияти энг долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишгача 400 га яқин ишлаб чиқарувчи, қурувчи ва лойиҳа ташкилотларининг фикри ўрганилди. Уларнинг кўпчилиги соҳадаги бюрократия ва ортиқча харажатлар, маҳсулотлар таннархи ва сифатига эътироз билдирган.

Тадбиркорларга тўғри шароит яратиб берилса, уларнинг ўзи шаффоф ишлашдан манфаатдор.

Тадбиркорлар рейтинги жорий қилингандан кейин, 11 мингта қурувчи ва ишлаб чиқарувчи қуйи ўриндан юқори ва ўрта ўринга кўтарилди.

Улардаги 90 мингта иш ўрни “соя”дан чиқди, ўртача ойлик 1,4 баробар ошди.

Лекин, соҳада “яширин иқтисодиёт” юқорилигича қолаётгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги етти йилда қурилиш материаллари соҳасига 9 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 5 мингга яқин янги корхона ишга тушди, 94 мингта доимий иш ўрни яратилди.

Ишлаб чиқариш 2 карра ўсди, йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган корхоналар 150 тадан ошди. Сўнгги беш йилда қурилишлар ҳажми ҳам 2 баравар кўпайди.

Шу билан бирга, 650 миллион долларлик янги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳисобига қурилишдаги импорт улушини 31 фоиздан 25 фоизга туширишга эришилди. Қурилиш материаллари экспорт бозори ҳам 58 тага етди, хорижда 20 дан ортиқ савдо омборлари, 50 дан зиёд савдо дўконлари очилди.

Лекин, салоҳияти, маҳсулотига бозорда талаб юқори бўлган ушбу соҳа учун бу кўрсаткичлар камлиги кўрсатиб ўтилди.

Биргина қўшниларимизнинг ўзи бизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган 2 миллиард долларлик қурилиш материалларини бошқа давлатлардан импорт қилаяпти.

Бизда ҳалигача лак-бўёқ, гулқоғоз, ПВХдан қувур ва фитинглар, пол қопламаси, пардозбоп тош, сантехника каби ишлаб чиқариш йўлга қўйилган товарлар импорт бўлмоқда.

Facebook|Instagram|X
Базальт хомашёси қайта ишланиб, қурилишда кенг қўлланаётгани ҳисобига янги уй-жой ва ижтимоий объектларда энергия сарфи 20 фоизгача камайгани таъкидланди.

Бироқ қурилишда базальтдан ташқари қуёш нурини қайтарувчи ойна, фибро толали панель, вермикулит аралашмаси каби материалларни ишлатиб, энергия сарфини яна 2 баравар қисқартириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳозир қурилишда талаб юқори бўлган қуёшни қайтарувчи индий, алюминий ёки рух плёнкаси билан қопланган махсус ойналар ишлаб чиқариш ҳалигача йўлга қўйилмаган.

Бу борада Қувасойдаги “Кварц” корхонаси 20 миллион доллар инвестиция киритиб, йиллик 5 миллион квадрат метр бундай ойна ишлаб чиқариш ташаббусини билдирмоқда.

Президент бу лойиҳани маъқуллаб, мутсаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Facebook|Instagram|X
Яна бир мисол – биноларнинг фасад қисмида фибро толали панелдан фойдаланиб, энергия сарфини яна 10 фоизга камайтириш мумкин.

Муҳими, фибро толали панеллар нархи оловга чидамли бошқа фасад қопламаларига нисбатан 20 фоизгача арзон.

Бу маҳсулотни ишлаб чиқаришда асосий компонент ҳисобланган – цемент ва бойитилган қум ўзимизда етарли.

Мутасаддиларга бундай энергия тежамкор замонавий қурилиш материаллари лойиҳаларини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

“Саноат ипотекаси” асосида автоклав газобетон, фиброцемент панель, геотекстиль, базальт каби янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича 170 миллион долларлик 7 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш икки йилда 1,2 карра ошган бўлса-да, кўрилган чоралар ҳисобига энергия сарфи 1,3 баробар, энергия сиғими 1,6 баробар камайди.

Бугунги кунда илғор хорижий корхоналар ишлатиб бўлинган иссиқлик энергиясидан қайта фойдаланиш орқали электр ишлаб чиқариш технологиясини фаол қўлламоқда.

Мисол учун, Навоийдаги “Қизилқумцемент” печларни, иссиқлик алмашиш ускуналарини реконструкция қилиб, йилига 37 миллион киловатт соат электр иқтисод қилди.

Мутасаддиларга энергия сарфи юқори бўлган 34 та корхонада 1 ноябргача энергоаудитни якунлаб, йилига 300 миллион киловатт соат электр энергияси иқтисод қилишни таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Қурилиш материаллари уюшмаси қошида Корея намунаси асосида синов лабораториясини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Лабораторияда энергия самарадор, юқори қўшилган қийматли иссиқлик сақловчи материаллар, санфаянс, лак-бўёқ, керамика, ПВХ маҳсулотлари ҳамда хомашё сифатини текшириш йўлга қўйилади.

Экологик мувозанатни тиклаш мақсадида дарё ўзанларини қазишга мораторий жорий этилган. Шу муносабат билан муқобил хомашё базасини яратиш бўйича топшириқ берилган.

Республика бўйича 135 та қум-шағал участкалари аниқланиб, ҳозиргача улардан 40 таси аукционга чиқарилди. Қолган 95 та участкаларни аукционга чиқариш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш топширилди.

Йил якунигача Олмалиқ комбинатида йиғилган уюмларни қайта ишловчи саноат майдонини ташкил этиб, йилига қўшимча 3 миллион куб метр қум-шағал етказиб бериш йўлга қўйилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари жойларда норуда конлардан ноқонуний ёки самарасиз фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб бораётганини қайд этди.

Ўтган йили 6 миллион куб метр ноқонуний қазилма аниқланиб, улардан 17 миллиард сўм қўшимча солиқ ундирилган.

Маркшейдер мутахассислар етарли бўлмагани учун ер қаъридан фойдаланувчиларни атиги 36 фоизи мониторинг қилинмоқда.

Назоратни кучайтириш мақсадида норуда қазилмасидан тушумнинг 3 фоизи Солиқ қўмитаси жaмғapмacигa йўналтирилади.

Қўмитага бунинг ҳисобига ҳар бир ҳудудда камида 2 та маркшейдерни жалб қилиш, замонавий видеокузатув ва ўлчаш ускуналарини ўрнатиб, таъсирчан назоратни таъминлаш топширилди.

Сўнг Президент қурилиш материаллари тармоғида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Мутасаддиларга айтилган фикр ва ташаббусларни пухта ўрганиб, тегишли таклифларни киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – қурилиш индустриясидаги ишлар аҳволи таҳлил қилинди.

Дунёда қурилиш индустрияси кун сайин ривожланаётгани, замонавий лойиҳа ечимлари, янги технология ва ёндашувлар амалиётга шиддат билан кириб келаётгани таъкидланди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш ҳажми йилига ўртача 7-8 фоиз ўсгани билан ҳалигача эски норма, стандарт ва ёндашувлар сақланиб қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

Соҳага юқори технология, илм ва инновацияни жорий қилиш ишлари бугунги кун талабига мос келмаслиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Масалан, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 38 таси рўйхатдан ўтмаган, яна 13 таси янгиланмаган.

Шу боис қурувчилар замонавий объект қуришда лойиҳага махсус техник шарт олиш учун қўшимча вақт ва маблағ сарфламоқда, бу эса таннархга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Қурилишдаги ўзгаришлардан орқада қолиб кетмаслик учун ШНҚларни мунтазам янгилаб бориш кераклиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Қурилиш ва Адлия вазирликларига бир ойда 38 та ШНҚни рўйхатдан ўтказиб, амалиётга жорий қилиш, 1 мартга қадар 16 қаватдан юқори бинолар, савдо комплекси ва паркинглар бўйича миллий нормаларни ҳамда яна 13 та ШНҚни ишлаб чиқиш топширилди.

Йил якунигача 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилиниши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йили ҳокимларга хусусий секторни жалб қилиб, “мастер режа” ишлаб чиқишга рухсат берилди. Бундан мақсад – кичик ҳудудларни белгилаб, уй-жой қуриш, туризм, савдо ва сервисни ривожлантирса бўладиган жойларга тадбиркорларни жалб қилиш эди.

Бу борада Бухоро, Навоий вилоятларидаги 85 та ҳудуднинг “мастер режаси”ни ишлаб чиқиш бошланган. Лекин, қолган вилоятлар ҳали масалани ичига кирмагани танқид қилинди.

Шу боис, вилоят ҳокимларига йил якунигача камида 10 тадан ҳудудининг “мастер режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.

Бундан ташқари, 106 та туман-шаҳарда 136 та “мастер режа” қилиш бўйича топшириқ берилган. Ҳозиргача шундан 21 таси ишлаб чиқилгани, Андижон ва Хоразмда эса бирорта “мастер режа” тайёрмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Қолоқликларни тезкор бартараф этиш бўйича вилоят ҳокимликларига вазифа қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йили 1 минг 600 та объект қурилиши рўйхатдан ўтказилмасдан бошланган бўлса, йил бошидан 2 минг 200 тага етган.

Бундан ташқари, қурилиш объектлари тоифасига қараб ойига камида 2-4 марта назоратдан ўтказилиши зарур. Лекин 8 ой ичида 1 минг 150 та объектга инспектор бир марта борган.

Оқибатда жойларда пала-партиш қурилиш кўпайиб, аҳоли эътирозига сабаб бўлаяпти.

Қурилиш вазирлиги, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, Бош прокуратурага қурилишда бюрократик тўсиқлар ва коррупцияга қарши курашиш ишларини кучайтириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Қурилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаларида қурувчи-операторлар штаби ташкил қилиниши белгиланди.

Назорат инспекторлари бодикамера билан таъминланади.

Давлат ҳисобидан қурилаётган ҳар бир объектга тоифасига қараб камида 2 тадан видеокамера ўрнатилади. Улар операторлар штабига маълумотларни онлайн юборади.

Шунингдек, ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раислари ва жамоатчилик назорати кучайтирилади.

Эндиликда ҳар бир қурилаётган объект олдида QR кодли паспорти чиқариб қўйилади, исталган одам бу орқали ҳудудда қандай объект қурилаётгани, қачон рухсат олингани, ким қуриши, қачон ишга тушиши каби маълумотлар олиши мумкин бўлади.

Агар QR кодли паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади.

Facebook|Instagram|X
Давлат объектларини лойиҳалаш ва қуришда ҳалигача “ресурс” усулидан фойдаланилаётгани қайд этилди.

Келаси йил 1 январдан қурилишда “ресурс” усулидан воз кечиб, “ҳажм” усулига ўтиш режалаштирилган.

Лекин бу тизимни ишлатиш тартиби ҳалигача тасдиқлангани йўқ. Вазирлар Маҳкамасига бу жараённи тезлаштириш топширилди.

Мутасаддиларга ўқув курсларини ташкил қилиб, лойиҳачи, пудратчи ва назоратчиларни янги тизимда ишлашга ўқитиш, келгуси йил инвестиция дастурига кирадиган 1 минг 300 дан зиёд объект “ҳажм” усулида қурилишини таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз ҳар бир вилоятда ташкил қилинган Шаҳарсозлик кенгашлари фаолияти бўйича ҳам эътирозлар кўплигини таъкидлади.

Кенгашга киритилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва келишиш 6 ойгача чўзилмоқда. Лойиҳалар Шаҳарсозлик кенгашига киритилишдан олдин тумандаги Санэпидназорат ва ёнғин хавфсизлиги билан келишилади. Ваҳоланки, уларнинг раҳбарлари кенгаш таркибида ўтирибди.

Кенгашда рад қилинган лойиҳани қайта киритиш учун “СЭС” ва ёнғин хавфсизлиги билан бошқатдан келишиш мажбурий.

Оқибатда қурувчи ва лойиҳачилар бунга 2 карра пул тўлаб, яна 2-3 ой йўқотаяпти.

Facebook|Instagram|X
2024/11/15 07:18:00
Back to Top
HTML Embed Code: