Telegram Web Link
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
📣📣📣📣 🗂🗂🗂🗂

DIQQAT, E’LON!


🌟Davlat kadastrlari palatasi Toshkent shahar boshqarmasi mas’ullari ishtirokida “Oʻzboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga boʻlgan huquqlarni eʼtirof etish toʻgʻrisida”gi Qonun mazmun-mohiyatiga bag‘ishlangan navbatdagi onlayn audio muloqot bo‘lib o‘tadi.

🎥 Jonli efir boshqarmaning telegram platformasi orqali tashkil etiladi.

🎤 Vaqti: 2024-yil 25-sentabr, soat 15:00 da.

#Kadastr #audio_muloqot

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
🚀 Telegram | 🔵Facebook |📷 Instagram | 🎬YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсон капиталини ривожлантириш мамлакатимиз барқарор ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.

Бу борада сўнгги саккиз йилда мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 74 фоизга оширилди. Янги мактаблар қурилиб, қўшимча 800 мингта ўқувчи ўрни яратилди. Олий ўқув юртлари сони 200 дан ошиб, қамров 9 фоиздан 38 фоизга етди.

Ўзбекистон келгуси 3-4 йилда мактабгача таълим қамровини камида 80 фоизга етказишни мақсад қилган. Бунинг учун хусусий сектор билан бирга 240 минг ўринли боғчалар барпо этилади.

Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида ҳар йили барча шаҳар ва қишлоқларда энг илғор стандартларга мос келадиган 100 тадан янги мактабларни ишга тушириш режа қилинган. Бунга келгуси йилларда 2 миллиард доллар инвестиция киритилади.

Президент таълимдаги лойиҳаларни халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналиши сифатида белгилаб олишни таклиф қилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда энергетика, сув, транспорт, IT ва бошқа инфратузилмаларни яхшилаш учун йиллик эҳтиёж ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизига тенг.

Шу маънода, Президент бугунги анжуман “Барча учун барқарор инфратузилма яратиш” мавзусида ўтказилаётгани олқишлади.

Бу борада халқаро молия ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, катта тажриба орттирилди. Бунинг натижасида ушбу соҳаларга хусусий сектор фаол кириб бормоқда.

Ўзбекистонда 2030 йилгача 30 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича катта дастур қабул қилинган.

Хусусан, “Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида пуллик автомобиль йўллари, “Тошкент – Самарқанд”, “Самарқанд – Навоий – Бухоро” йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўл қуриш лойиҳалари амалга оширилади.

Республиканинг 6 та халқаро аэропортини модернизация қилиш давлат-хусусий шерикликка берилади.

Facebook|Instagram|X
Шунингдек, келгуси беш йилда электр, сув ва газ тақсимлаш тармоқларини бошқариш хусусий операторларга ўтади. Масалан, Самарқанд вилоятининг электр тармоқларини бошқарувга олиш бўйича ўтказиладиган тендерга 50 дан зиёд хорижий нуфузли компаниялар ўз қизиқишини билдирди.

Шу билан бирга, бизда ҳар йили 100 мингдан зиёд хонадонли уй-жойлар қурилмоқда. Масалан, Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Андижон каби йирик шаҳарлар ҳамда қолган вилоятлар марказларига йўлдош “Янги Ўзбекистон” шаҳарчаларини қуриш бўйича катта лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ўрта шаҳарларни ривожлантириш бўйича 200 миллион долларлик, қишлоқ жойларидаги инфратузилмани яхшилаш бўйича 130 миллион долларлик лойиҳалар Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда бошлаганганини алоҳида эътироф этди. Банк ва бошқа ҳамкорлар билан бундай инфратузилмавий лойиҳалар янада кенгайтирилишига ишонч билдирди.

Facebook|Instagram|X
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда

Жорий йилда "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг биринчи босқичида туманимиздаги Республика Тез тиббий ёрдам илмий маркази биносини таъмирлаш ишлари ҳам ғолиб деб топилган эди.

Айни пайтда тиббий муассасадаги таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Куни кеча туман ҳокими ўринбосари Алишер Ҳатамов ва тегишли масъуллар тиббий марказда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси маблағлари эвазига амалга оширилган таъмирлаш ишлари билан танишди. Бинони қайта таъмирлаш туфайли бинода яна 30 та койка, яъни 30 нафар беморлар учун жой ташкил қилинди.

Шошилинч ёрдамга муҳтож беморлар учун жой муаммо бўлиб турадиган тиббий муассаса жамоаси шифохонада яратилган бу қулайлик учун мамнун бўлишмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Toshkent shahrining savdo, yashash va ovqatlanish xizmatlari sohasida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi?

2024- yilning yanvar-iyun oylari yakunlariga ko‘ra, Toshkent shahrida savdo, yashash va ovqatlanish xizmatlari sohasida 14 747,2 mlrd.so‘m miqdorda qo‘shilgan qiymat yaratilgan bo‘lib, bu ko‘rsatkich o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 7,3 % ga yuqori.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Оилаларни_ўрганиш

Ҳоким ўзига бириктирилган оғир шароитдаги оилалардан бири Ҳосиёт Куллиеванинг оиласидаги муаммоларни ўрганди


Яқинда давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг нафар раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилиши ҳақида кўрсатмалар берди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги тизимида ҳам бу йўналишдаги ишлар давом этказилмоқда. Шунингдек, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар 1-сектор ҳудудида жойлашган "Бешқўрғон" маҳалласида яшовчи Ҳ.Қуллиеванинг яшаш хонадонида бўлиб, ўзига бириктирилган ушбу оиланинг турмуш шароитини ўрганди.

Ҳ.Куллиеванинг турмуш ўртоғи ногиронлиги ва ётуқли касаллиги ва бошқа муаммолари ўрганилиб, оилага ҳар томонлама кўмак бериш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/11/15 10:53:15
Back to Top
HTML Embed Code: