Telegram Web Link
​​Skoda Auto Ўзбекистон бозорига шу йилнинг октябр ойида кирмоқда

Jizzakh Auto (Volkswagen Uzbekistan) Ўзбекистон бозорига VAG концернининг иккинчи бренди — Skoda автомобилларини тақдим этмоқда. Бундан аввал бозоримизда Volkswagen Caddy савдоси бошланганидан хабарингиз бор.

Биринчи ўринда, Шкода кроссоверлари орасида энг йирик бўлган, етти ўринли Skoda Kodiaq 2021 автомобилларини сотиш мўлжалланмоқда. Сиз ушбу автомобилни, август ойининг охирида Президентимизга намойиш этилганда https://president.uz/ru/lists/view/3792 бўлишингиз мумкин.

Шкода автомобиллари менда жуда илиқ таассурот қолдирган. Қозоғистонда ишлаб юрган пайтларимда, корхонамизнинг барча автомобиллари Skoda бўлган. Ўзим Skoda Rapid хайдаганман, хамкасбларимнинг Skoda Fabia, Octavia, Yeti, Superb каби автомобилларини ҳам хайдаб кўргаганман.

Шкода автомобиллари Simply Clever фалсафаси асосида яратилади, автомобилнинг барча қисмлари қулай, хавфсиз, ақлли ишланган. Илғор техник ечимлардан ташқари қандайдир кичик қулайликлари кўп — эшикларида соябонлар, юкҳонада юкингизни жойлаштириш учун тўрлар, қиш пайтида автомобилни қор ва муздан тозалаш учун махсус куракчалар ва бошқа ўнлаб қулайликлари бор.

Менда бор маълумотларга қараганда, автомобил учун олдиндан тўлов қилиш имконияти октябрь ойида очилади, автомобилларни етказиб бериш ҳам шу ойнинг ўзида бошланади. Тошкент шахрида иккита дилерлик маркази қурилмоқда.

Айтишларича, автомобилнинг нархи қўшни мамлакатлар ва Россиядан кўра арзонроқ бўлиши кутилмоқда.

Албатта расмий маълумотни кутиб қоламиз.

@yuguryugur
Forwarded from Alimoff Live
Ошқовоқ манти қиляпмиз:

Мен 20 ёшда: Менга бир қосқон гўшлисидан қилилар😏

Мен 31 ёшда: Қовоқ манти топ😍
Айтишларча 15 сентабрдан UNG Petro АЁҚШларида импорт бензин нархларининг пасайиши кутилмокда.

Янги нархлар:
Аи-92 — 5500 сўм
Аи-95 — 6600 сўм.

Расмий маълумотни кутиб қоламиз.

@yuguryugur
Forwarded from Zafar Khashimov
Korzinka.uz tarmog'ida xarid qilish uchun yana bir yaxshi rag'bat.

Eslatib o'taman, Davlat soliq qo'mitasi doimiy ravishda qimmatbaho sovrinlarni, shu jumladan super sovrin - Chevrolet Nexia 3 avtomashinasini yutib olish imkonini beruvchi bepul lotereya tashkil etgan. Unda mamlakatimiz miqyosida chakana savdo do'konlarini xaridorlari onlayn va virtual kassalardan olingan cheklarni ro'yxatdan o'tkazgan xolda ushbu sovg'alar sovrindori bo'lish imkoniyatiga ega bo'lmoqdalar.

Bugungi kunda bizning tarmog'imiz mamlakatdagi barcha filiallar va do'konlaridagi barcha kassalari huddi ana shunday cheklarni chiqaradigan birinchi va yagona tarmoq hisoblanadi, shuning uchun soliq.uz veb-saytida cheklarini ro'yxatdan o'tkazgan mijozlarimiz qimmatbaho sovg'alarni yutib olish imkoniyati ancha yuqori.

Ko'rib turganingizdek, 16.09.2020 yildagi bugungi tirajda g'oliblarning aksariyati bizning tarmoq mijozlari.

korzinkada xarid qiling, cheklaringizni ro'yxatdan o'tkazing va sovg'alarni yutib oling.
www.tg-me.com/soliqnews
Республика Махсус коммиссияси ва хокимиятлардан пандемия шароитни инобатга олган холда, кўп қаватли уйлар иситиш тизимини эртароқ ёқишни илтимос қиламиз. Бу билан аҳоли орасида шамоллашни ва унинг оқибатида иммунитет пасайишини олдини олган бўлардик.

Ҳозирги кунда кўп қаватли уйларнинг ичида ҳаво харорати кўчадан кўра совуқроқ. Ўз иситиш тизими бор уйларда яшайдиганларга ҳавасинг келади, шу кунларда.

@yuguryugur
Forwarded from Komil Allamjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон ҳозирги кунда очиқ, энди уни аввалгидай ёпиб қўйишнинг иложи йўқ. Энди чегараларни ёпмаймиз, энди интернет узлуксиз ишлайди. ОАВ ходимларига яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди. Катта синовлардан ўтяпмиз, баъзилар ОАВ нинг саволларига, ОАВ муҳитини яратишга чидай олмаяпти, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин эшитишга мажбур бўлади ёки хайрлашамиз".

#mediafreedom #massmediauz
Forwarded from davletovuz
Айтишларича, 20 октябр куни соат 19:00да Ўзбекистон бозорига кириб келаётган Skoda брендининг ва Skoda Kodiaq автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Карантин чекловларини ҳисобга олиб тақдимот онлайн равишда ўтказилади, уни компаниянинг Youtube саҳифасида томоша қилиш мумкин бўлади. Тафсилотлар тез орада @skodauzb каналида эълон қилиниши кутилмоқда.
Forwarded from Polimonolog
​​Тўсатдан юз берган об-ҳаводаги кескин ўзгариш йўлларда қўшимча ноқулайликлар туғдирди.

ЙПХ ходимлари қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда, барака топишсин.

Улар етиб бормаган жойларда эса, халқ ўз-ўзига хизмат қиляпти. Кўмаклашяпти. Текинга.

Мабодо, нобододе, волонтерлик нима эканини амалда кўриб, чин дилдан ўрганиш истагида бўлганлар учун Тошкент шаҳар, Учтепа ҳокимлик биносига яқин чорраҳада кўргазмали амалий мастер-класс семинари ўтилмоқда.

👆@polimonolog 👈
Forwarded from Bahodir Ahmedov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миробод туман Ёшлар марафонида қўйлар ҳам иштирок этибди😄

Манба кўрсатинг👇

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Forwarded from Alisher Isaev blogi
Эртага “Top manager”да яна бир меҳмон билан маркетинг ҳақида суҳбат олиб борамиз. Малик Каримов Korzinkaда Маркетинг директори лавозимида ишлайди.

Кўрсатувда қатнашмоқчи бўлсангиз @MfaktorBot ботидан фойдаланинг.

Завтра в “Top manager” пообщаемся с Маликом Каримовым, Директором по маркетингу в Korzinka.

Желающие придти в студию, могут записаться через бот @MfaktorBot.

Малик Каримовнинг канали: @na_begu

Youtube: Alisher Isaev kanali
Telegram: @AlisherIsaev_blogi
TikTok: tiktok.com/@alisher_isaev
Forwarded from Бамбр
Бир эмас, икки марталаб троллинг
Forwarded from SAFAR
Ўзбекчасини унутганлар учун митти луғат

Сўзлашув тилида жуда кўп ўзбекча ёки ўзбекчалашган сўзларнинг ўрнини ёт сўзлар эгаллаб олган. Аслида бу сўзларнинг соддароқ, қисқароқ, тушунарлироқ ўзбекча шакли бор. Лекин негадир бегона сўзларни қўллайверамиз. Бу нарса онгимизга шу қадар сингиб кетганидан буни кўпинча сезмаймиз ҳам.

Қуйида шундай сўзларнинг кичик луғати билан танишасиз.

❗️ Чет сўзлар ўзбекча имлода берилган.

Аклад – ойлик, маош.

Балниса – касалхона, шифохона.

Брат – ака, акахон.

Вапше, обше – умуман. Аслида “умуман” сўзини ҳам иложи борича кам ишлатган маъқул.

Голубси – дўлма.

Да (телефон кўтарилганда) – эшитаман, лаббай. Ёки халқаро “ало” сўзини ҳам ишлатиш мумкин.

Здачи – қайтим.

Издиватса қилмоқ – устидан кулмоқ.

Каникул – таътил.

Капчўний – дудланган, қоқ, сур.

Карочи – қисқаси.

Кожа – тери, чарм, кўн.

Мазги – мия.

Маладес – яшанг, яша, яшавор. Эскилар бу сўз ўрнида “баракалла” ёки “боракаллоҳ” деган сўзни ишлатган.

Маразилник – музлатгич.

Машенник – фирибгар, қаллоб.

Медсестра – ҳамшира.

Мўшний – кучли, зўр.

Нармални – тузук, яхши, дуруст, чидаса бўлади. Жуда шу сўзга меҳр-муҳаббатли бўлган киши “нормал” деб ишлатиши ҳам мумкин.

Наски – пайпоқ.

Отдих – дам олиш.

Пашти – деярли.

Праезд – кира ҳақи, йўлҳақи.

Прўпка – тиқилинч (йўл); тиқин (идишда).

Пўпкўрн – бодроқ.

Райўн – туман. Бу сўз ёши катталар орасида ҳозир ҳам ора-сира ишлатиляпти.

Салйўний – тузланган, тузлама, шўр.

Свежий – янги.

Свет – чироқ.

Субўтник – шанбалик. “Ҳашар” дейилса, тамоман ўзбекча бўлади.

Травма – жароҳат.

Уже – бу сўз алоҳида сўз билан таржима қилинмайди, қўшимчалардаёқ маъноси ифодаланади. Масалан, “Уже келдим” дейиш ўрнига “келиб бўлдим” дейилади.

Успет қилмоқ – улгурмоқ.

Халадес – илвира, илкиллама. Бу таомнинг ўзбекча номини айрим ёши катта кишиларгина билса керак.

Халадилник – совутгич.

Чтоби – учун. Масалан, “Мен атайин тўлиқ гапириб бердим. Чтоби сен тушунгин”. “Мен тушунишинг учун тўлиқ айтдим” дейиш қисқа, лўнда, ўзбекча.

Эканом қилмоқ – тежамоқ.

“Ирфон” тақвими (2014)да чоп этилган.

❗️ Ўзбекчалаштиришга қарши бўлганларга: бу сўзларнинг ўзбекчасини қўлланг деган гап айнан сизга аталмаган. Енгил нафас олаверинг.

Қолганларга: иложи борича ўзбекчасини ишлатинг, тил ривожига ва софлигига шахсан ҳисса қўшинг.

@oriftolib
Жамшид ака билан Шухрат акалар-ку
Forwarded from Madina Nurman
— Qaytamiz, qaytamiz.
Aziz do‘stlar, ijtimoiy tarmoqlarda va Telegram messenjerida go‘yoki korzinka.uz tarmog‘idan sovg‘a kuponlari o‘ynalayotgani haqida ma'lumot tarqatilmoqda. Ushbu ma'lumot mutlaqo haqiqatga to‘g‘ri kelmaydi.

Iste'molchilardan yolg‘on xabarlarga ishonmasliklarini so‘raymiz. Tarmog‘imizga oid barcha yangiliklar va aksiyalar faqatgina rasmiy sahifa hamda kanallarimizda e'lon qilib boriladi.

Yolg‘on ma'lumotlarni tarqatish O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga zid ekanligini eslatib o‘tamiz.


▫️Saytimiz: www.korzinka.uz
▫️Facebook: fb.com/korzinkauz
▫️Instagram: instagram.com/korzinkauz
▫️Rasmiy Telegram kanallarimiz: @korzinka_uz, @korzinka_uzbek, @korzinkauzdiskont

Telegram I Facebook I Instagram
Forwarded from SAFAR
Совуқ уруш даври, Европа автобонидаги AҚШ танклари. Бу НAТОнинг ўша пайтдаги Россия чегарасидаги энг йирик паради бўлган.
Сурат 1955.

@nozimsafari
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Президент фармонига асосан «Дарё» фотомухбири Мадина Нурман «Шуҳрат» медали билан мукофотланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади. Тақдирланганлар қаторидан «Дарё» фотомухбир Мадина Нурман ҳам ўрин олди.

Президент фармонига асосан Мадина Нурман «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Мадина Нурманова 1993 йил Жиззах шаҳрида туғилган. У 2017 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. 2016 йилдан то шу кунга қадар «Дарё» интернет-нашрида фотомухбир сифатида ишлаб келмоқда.

Бундан аввал Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент фармонига асосан «Дарё» интернет-нашрининг бош муҳаррири ўринбосари Дилшод Шарипов ҳам «Шуҳрат» медали билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
2024/12/22 07:10:13
Back to Top
HTML Embed Code: