Telegram Web Link
Нотўғри муолажа оқибатида коронавирус пневмониясининг оғир шаклини ўтказганим ҳақида

Дўстлар, ҳаётимнинг сўнгги икки ҳафтаси мушкул дард билан курашда кечди. Мен бу ҳақида батафсил тавсифли, катта бир пост ёзишни ҳам бошлагандим, лекин кўпчиликни огоҳлантириш, ҳаётларни сақлаб қолиш мумкинлиги сабабли бошимдан ўтказганларимни оралиқ постда ёзишга қарор қилдим. Чунки ҳар дақиқа, инсонлар умри ғанимат!

Дастлабки босқичда ўпка зарарланишининг 20%гача етганини билганимизда, илк кунларданоқ юртимизнинг етакчи пульмонологлари тавсияларига кўра муолажани бошладик.

Омадим кулган экан, аёлим ва иккинчи онам — врач, шу сабабли биз энг мушкул чақириқларга ҳам тайёр эдик. Менинг жисмоний ҳолатим — триатлон ва югуриш билан мунтазам шуғулланишим касалликни енгил шаклда ўтказишга ёрдам беришига чиндан амин эдим.

Аммо, кейин аниқ бўлишича, кўплаб врач ва мутахассислар касаллик ривожланиш механизмини ҳисобга олмай, коронавирусни нотўғри даволашга уринишар экан. Соғлиқни сақлаш вазирлигида бор маълумотларга қарамасдан, коронавирус пневмониясини даволаш ўрнига, улар бактериал пневмонияни даволашар экан! Менинг муолажам капельница ва кўп миқдордаги антибиотиклардан иборат эди. Ва бундай даволаш усули мени яна ҳам боши берк кўча томонга етаклай бошлади — бундай муолажанинг 5-кунига келиб, ўпка шишиши ва зарарланиши 70%га етди!!!

Фақатгина, капельница ва антибиотикларни бекор қилган Иммунология институтининг етакчи иммунолог мутахассиси жараёнга фавқулодда қўшилиши ва тузатишлари шарофати билан менинг ҳолатим бир маромга келди. Доимий қон анализларига (СРБ, Д-димер, ЛДГ, интерлейкин, ОАК, ферритин) асосланиб, касаллик кечишини ўзгартириш ва даволанишга муваффақ бўлдик. Ҳозир ҳолатим анча яхши.

Энг муҳим жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман — коронавирус пневмониясини даволаш оддий пневмонияни даволашдан тубдан фарқ қилади, капельница қўйманг! Антибиотиклар эса фақат йўриқнома билан қабул қилиниши керак!

Менга ёрдам берган врач ва унинг ҳамкасблари Азиза Шабатовна Хўжаева, Дилдора Секлер, Абдусалом Абдураҳмонов - бу инсонлар ўзларининг илмий мустаҳкамланган малакаси билан ҳозир мисли кўрилмаган ишларни бажармоқдалар. Улар нафақат врач ва ҳамкасбларининг билимини ошириш билан, балки коронавирусни тўғри даволаш бўйича юртдошларимизга ҳам зиё улашмоқдалар.

Мен уларнинг @tezyordamlive каналига обуна бўлишингиз ва теледастурларини ўтказиб юбормаслигингизни қаттиқ тавсия қиламан. Айни вақтда бу коронавирус ҳамда уни тўғри муолажа қилиш ҳақидаги энг маъқул илмий ва тушунарли манбадир. Мана, масалан, бу видеода Абдусалом ака нега капельница қўймаслик кераклигини содда тилда тушунтириб беряптилар, томоша қилинг!

Барча шифокорлар ва лойиҳа муаллифларига таъзим, уларга миннатдорчилигимни билдираман.

Касал бўлманг ва яқинларингизни асранг!

Малик Каримов,
@yuguryugur ва @na_begu телеграм-канали муаллифи
Касалликдан даволанаётганимни эшитиб, хамдардлик билдирган барча дўстларимга катта раҳмат!

Мен кўтарган осма уколлар ва уларнинг пневмонияни даволашдаги зарари ҳақидаги мавзуни қўллаб-қувватлаб, ёзган постимни тарқатишда ва ёритишда ёрдам берган барча блогерлар, журналистлар, ОАВ ва фойдаланувчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Форбсга бундай қилиб тушаман деб хеч ўйламагандим)

@yuguryugur
Forwarded from Komil Allamjonov
Куни кеча бир неча блогерларнинг Telegram тармоғидаги аккаунтини бузишга уринишлар бўлгани ҳақида ёзишди. Буни ким, нима мақсадда қилгани ҳозирча аниқ эмас, лекин буни бевосита ОАВ ва блогерларга, сўз эркинлигига таҳдид сифатида баҳолаш мумкин. Бугунги кунда ОАВ ва блогерларнинг «овозини ўчиришга» уриниш ҳеч қандай натижа бермаслигини тушуниш вақти келди.

Чунки ҳозирги технологиялар асрида информацияни сунъий йўл билан тўсишнинг имкони йўқ. Бу йўл билан фақатгина бошқаларга, аниқроқ айтганда, хориждаги бизга дўст бўлмаган ОАВларга йўл очиб берган ва уларни қўллаб-қувватлаган бўлиб қоламиз. Ўзимизда информацион танқислик юзага келадиган бўлса, иложсиз аудитория айнан хориж манбаларидаги маълумот билан ишлашни бошлайди. Бу эса вазиятни фақатгина ёмонлаштиради.

Энг маъқул йўл эса, жамиятга кўзгу тутиб турган ОАВ ва блогерлар кўтариб чиқаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш орқали вазиятни йўлга солишдир. Бунда журналист ва блогерларни душман билмасдан, уларни дўстдек қабул қилишга кўникишимиз керак. Дўстларнинг Telegram аккаунтлари эса «взлом» қилинмайди.

#massmediauz #pressfreedom

@allamjonov_ki
Doctor D клиникаси асосчиси Дилмурод ака Иргашев Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хусусий тиббиёт муассасаларига коронавирусни даволашни тақиқлаши хақида фейсбукда пост ёзибтилар. Ушбу пост билан муаллифнинг орфографиясини сақлаган ҳолда сиз билан улашяпман.

@yuguryugur
​​Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, композитор Анвар Эргашев вафот этди

Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Ўзбеккино” миллий агентлиги бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев вафот этди. Бу ҳақида “Ўзбеккино” хабар берди. 

Анвар Эргашев 1954 йил 19 апрель куни Фарғона шаҳрида туғилган. Тошкент давлат консерваториясида фортепиано, композиция ва опера-симфоник дирижёрлиги ихтисослари бўйича таҳсил олган. У Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган. 

Анвар Эргашев 50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига “Бомба”, “Шариф ва Маъриф”, “Осмондаги болалар”, “Аланга ичидаги фаришта”, “Оқ бино оқшомлари”, “Уч қирол жанги”, “Ойи” фильмлари киради. Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган “101” киноасари эди.  

Анвар аканинг вафот этганларини эшитиб жудаям ҳафа бўлдим. Анвар аканинг оталари, Йўлдош Эргашевич бутун умрлари давомида менинг раҳматли бувим, Фарғона санъат билим юрти асосчиси Ҳакимахон Машариповна билан бирга ишлаганлар. Анвар ака эса, Фарғона санъат билим юртининг энг таниқли битирувчиларидан бўлганлар. Оиламизнинг қадрдонларидан бўлганлар, Анвар ака ва Намуна опа менинг тўйимда меҳмон бўлишган.

Ўзбекистон санъати учун катта фожеа, хеч кимни аямаяпти, қурғур вирус...

Анвар аканинг яқинлари ва қариндошларига оиламиз номидан чуқур тазиямни билдирмоқчиман.

Аллоҳ раҳмат қилсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.


@yuguryugur
С 14 мартдан бери сузишга имконият бўлмади, сув ҳисини анча йўқотибман. Илтимос, сув ҳавзаларини очиб беринг, сув хлорланганку.

«Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди», – дейилади Президент бошчилигида ўтган мажлиснинг расмий релизида.

kun.uz/43944756

@yuguryugur
Путин дунёда биринчи бўлиб Россияда коронавирусдан вакцина рўйхатдан ўтгани ҳақида хабар берибти.

Энди манимча вакцина ишлаш ёки ишламаслигини аниқлаш ва у ҳақида ЖССТни фикрини билиш қолди.

Россиянинг вакцинасини ишлатиб кўрармидингиз?

@yuguryugur
Россиянинг вакцинасини ўзингизда ишлатиб кўрармидингиз?
Anonymous Poll
36%
Ҳа
16%
Йўқдан кўра ҳа бўлса керак
19%
Йўқ
30%
Қатъиян йўқ, ЖССТ қўллаб қувватлаган вакцинани кутаман
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
30 йил аввал, 1990 йилнинг 15 август куни машхур санъаткор Виктор Цой халок бўлди

Цойнинг тириклигига унинг миллионлаб ишқибозлари бир дақиқагаям шубҳа қилишмаган, унинг қўшиқлари 35 йил ўтганинга қарамасдан хар қачонгидан ҳам долзарб.

P.S. бугун кечаси Петербургдаги Сарой кўпригида Цойга бағишлаб лазер шоу ўтказилибти.


@yuguryugur
Forwarded from Laziz Hamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Улар»нинг 15-сон меҳмони инсон ҳуқуқлари бўйича юрист Дилфуза Куролова. Биз Дилфузадан гендер тенглиги, Ўзбекистондаги хотин-қизларга бўлган муносабат, уларнинг ҳуқуқлари ва маҳалла институти ҳақида сўрадик...

_

Гость 15-го выпуска "Улар" юрист, специалист по правам человека Дильфуза Куролова. Мы поговорили с Дильфузой о гендерном равенстве, об отношении к женщинам в Узбекистане и об институте махалли

Интервьюни тўлиқ кўриш учун 👇
https://youtu.be/TAJYw2hyJjY

@lazizhamidov
Республикамиз тиббиёт уюшмаларига замонавий Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомобиллари топширилиши бошланди.

Келажакда ушбу қулай ва замонавий автомобиллар тиббиётимизда анча эскириб қолган Damas автоуловларининг ўрнинини эгалласа керак.

@yuguryugur
Forwarded from davletovuz
Чет эл карталарига пул ўтказиш мумкин

"Apelsin" иловасида Капиталбанк VISA картасидан 30 та давлатнинг VISA картасига тўғридан-тўғри пул ўтказиш имконияти пайдо бўлибди.

Мазкур хизматдан фойдаланиб кўрганларнинг айтишича, хизмат учун 1%лик, 1 доллардан кам бўлмаган миқдорда комиссия тўланади.
Forwarded from Mass-media fondi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўксарой қароргоҳида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик сиёсати ҳақида гапирди.

«Жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини чуқур қарор топтириш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган ишларимиз ортга қайтмас тус олганини бугун яна бир бор таъкидламоқчиман», деди Шавкат Мирзиёев.

@massmediauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллигимиз ана шундай эълон қилинган. Эътиборимни тортган жиҳати депутатларнинг аксарияти миллий дўппимизни кийиб, йиғинда қатнашган. Ҳозир бу бош кийимини кийиб юрадиганлар деярли қолмаган парламентда. Ҳатто «Миллий тикланиш»чилар ҳам кийишмайди.
@jurnalistikauzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун янги Mercedes S-class W223 автомобилининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Анъанага кўра, S-class автомобилларида, автомобилсозлик саноатига инқилобий ўзгаришлар олиб кирадиган янги техник ечимлар кўплаб қўлланилади.

Автомобил сизга ёқдими?

@yuguryugur
Forwarded from Alimoff Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамкин гэнгстани личинкаси😁
Кўпам адашмабти, бола☝🏻😄
Ўша-ўша гап😂👍

@yuguryugur
2024/12/22 12:35:01
Back to Top
HTML Embed Code: