Telegram Web Link
Yugur-yugur
​​Президент фармонига асосан «Дарё» фотомухбири Мадина Нурман «Шуҳрат» медали билан мукофотланди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади. Тақдирланганлар қаторидан «Дарё» фотомухбир…
Мадина тўрт йилга яқин Daryo интернет нашри билан бирга, korzinka.uz маркетинг жамоасида ишлаб келган, жамоамизда ўзбек тилига бўлган эътиборни, ўзбек аудиторияси билан бўлган мулоқотимизни юқори даражага кўтарган.

Жуда иқтидорли, ўз фикрига эга ёш қизларимиздан. Янги Ўзбекистон фотожурналистикасига катта хисса қўшган.

Унинг ютуқларини кўриб хар гал хурсанд бўламан. Табриклайман, Мадинахон!
Forwarded from АЛЬТМАН
😂😂😂👍
Каналимнинг мурожаат ботига юборишибти))) Шунга чет эллик дўстларим қийналишаётган экан ўзбек тилини ўрганишга.

Инглиз тилида: here

Рус тилида: здесь

Ўзбек тилида:
Шу ерда
Шу ёқда
Шағда
Шетта
Шатта
Шуетта
Шеққа
Шўда
Шўтта
Шайда
Шейда
Шуйда
Шера
Шярда
Бу ерда
Бағда
Бетта
Батта
Бағда
Берда
Бўтта
Бу ёқда
Мана шу ерда
Мана шу ёқда
Маметта
Машитта
Машағда
Мамберда
Миняқта
Метта
Мерда
Меда
Мада
Минов жерда
Манатта
Маетта
Манбетта
Маншетта
Машайда
Имберда
Ишурда
Ишеда
Инашу ерда
Ишера...

@yuguryugur
🥩🍟 Supermarketimizdagi ayrim mahsulotlar nomi: gōşt, ōrik, yonğoq, mağiz, şokolad, şarbat, çips, içimlik, dovuçça, ravoç shaklida o‘zgarishi mumkindir balki, lekin sizga bo‘lgan mehrimiz o‘zgarmaydi! 🤗

📲 korzinka.uz mobil ilovasini yuklab oling, salom-bonuslarga ega bo‘ling hamda 3%gacha bonuslar yig‘ing!

App | Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Президент "Шоввозсой" дам олиш зонаси масаласида муносабат билдирди.
Сизнингча, қай бирининг жамиятимизга зарари кўпроқ?
Final Results
29%
ЛГБТ
71%
Коррупция
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президентни Интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жавобгарлик белгиланди

➡️ Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)

📝 Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
Forwarded from Zafar Khashimov
Рамазон ойи ҳодисаси
Бугун бизда ажойиб ҳодиса рўй берди.
Тармоғимизнинг барча шўъбаларида эҳсон қутилари ўрнатилган. Уларга саҳий харидорларимиз асосан кайтимга олинган пулларини ҳайрия ниятида ташлаб кетишади.
Корхонамизда ушбу қутиларга тушган барча маблағлар "Эзгу Амал" ҳайрия жамғармаси ҳисобига йўналтирилади. Бу жамғарма саратон касалига йўлиққан болакайларга ёрдам беришга иҳтисослашган.
Қутилар тўлганида корхонамиз ходимлари ва мутасаддилари, жамғарма ҳамда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда қутиларни очиб, ичидаги пулларни санаб жамғарма хисоб рақамига топширишади.
Бугун навбатдаги қути очилиб, пуллар саналиб, тахлаётганимизда, қутидан ўндан ортиқ оқ конверт чиқди. Уларни очиб қарасак, конвертлар ичидан жами 50,000$ пул бор экан.
Оғир касалга чалинган болакайларга Рамазон ойининг табарук кунларида шундай гўзал эҳсон қилган номаълум инсон амали эзгулик, олижаноблик ва муқаддас Рамазон ойи хислатларига бўлган ишончимизни янада орттирди.
Жамгармага пуллар ўгирилиб жами 564 120 000 сўм юборилди.
Forwarded from Alimoff
​​Вақт тез ўтяпти...

Яқинда дадам залда футбол кўриб ухлаб қолган мени кўтариб жойимга олиб кириб қўярди. Мен буни сезиб турардим ва қандайдир хотиржамлик ҳис қилардим ичимда.

Бугун мультфильм кўриб ухлаб қолган қизимни жойига ўзим кўтариб ётқизаман...

Гўё барчаси такрорланмоқда, дадам соқол олса томоша қилиб турардим, энди мени ўзимни томошабиним бор. Бир ерга боришга руҳсат сўрардим, энди мендан сўрашяпти.

Мактабда бир нарсалар ўрганиб келсам ховлиқиб айтиб берардим, энди эса тингловчиман. Ютуқларимни айтиб мақтов кутардим энди эса мақтагичман...

Дадам келса югуриб бўйинларига осилардик, энди эса бўйнимни тутяпман. Дадам эшитадиган қўшиқларни ёддан билардик, энди эса машинамни орқасида Муми Трольнинг "Инопланетный гость" қўшиғини ёддан айтиб кетадиганим бор...

Ҳамма нарса такрорланяпти, фақат энди мен меҳр олувчи эмас, олган меҳрларимни берувчиман... Вақт тез ўтяпти.

@nurbekalimov
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Яхши протез олиб келтириб бераман. Германияда борми, Америкада борми, мен ўзим ёзиб олиб, қизим, олиб келтириб бераман» — Шавкат Мирзиёев гематология марказидан сўнг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказидаги беморлар ҳолидан хабар олди.

@koronavirusinfouz
2024/12/22 12:37:14
Back to Top
HTML Embed Code: