Telegram Web Link
Э Ъ Л О Н !

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИНИНГ СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ КУРСИГА КИРИШ СИНОВЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили) кириш синовлари Тошкент шаҳрида қуйидаги сана ва манзилларда бўлиб ўтади.

1. Тест синовлари 13 август куни соат 09-00 дан Ўзбекистон миллий университети спорт залида бошланади. Манзил: Олмазор тумани, Университет кўчаси 2-уй.
Рўйхатга олиш тонгги соат 07-30 да бошланиб, 08-40 да тўхтатилади.

2. Оғзаки суҳбат 14 август соат 09-00 дан Судьялар олий мактаби биносида бошланади.
Манзил: Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси 6-уй.

3. Иншо 15 август куни соат 08-00 да Ўзбекистон миллий университети спорт залида бошланади.
Манзил: Олмазор тумани, Университет кўчаси 2-уй.
Рўйхатга олиш тонгги соат 07-00 да бошланиб, 07-40 да тўхтатилади.

Эслатма: талабгорлар синов имтиҳонлари бошланишидан камида бир соат олдин шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари билан етиб келишлари лозим. Имтиҳон вақтида телефон, шпаргалка, микро наушник ва бошқа электротехника воситалари олиб кириш таъқиқланади.

Қабул комиссияси

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилоят суди судьяси Ҳамид Бобоқуловга волидаи муҳтарамаси Хосият Бобоқулованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишонч, умид ва ҳаяжонлар - Судьялар олий кенгашида бўлиб ўтган судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш бўйича очиқ танлов манзаралари

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.


Жиноят ишлари бўйича судларда:

Андижон вилояти:
ЖИБ Андижон шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Балиқчи туман судининг судьяси
ЖИБ Пахтаобод туман судининг судьяси

Бухоро вилояти:
ЖИБ Пешку туман судининг судьяси

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ушбу ҳуқуқий адабиёт ва қўлланмалар фақат соҳа вакиллари учунгина эмас, кенг оммага мўлжаллангани билан ҳам аҳамиятлидир" - янги нашрлар тақдимотидан яна бир лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди раиси Алишер Ўраловга падари бузруквори Абдукарим Ўраловнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

“Telegram” мессенжеридаги қатор каналлардаги жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси томонидан Н. Д.га нисбатан ўқилган ҳукм бир кун аввал электрон базага жойланганига оид хабарларга ойдинлик киритиш юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилиши белгиланган хизмат текшируви натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Алоҳида қайд этиладики, хизмат текшируви судьянинг хатти-ҳаракатлари доирасида бўлиб, унда хабарларда тилга олинган суд ҳукмининг қонунийлиги кўриб чиқилмайди. Чунки, қонунга кўра, суд ҳужжатларига фақат юқори суд инстанцияси ҳуқуқий баҳо бериш ваколатига эга.

Маълумот учун: жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судланувчи Н. Д.га нисбатан чиқарилган ҳукм Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясида бекор қилиниб, янги суд ҳужжати қабул қилинган.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Жараён

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) кириш синовлари бошланди.

Айни пайтда талабгорлар биринчи босқич - мутахассислик ва чет тили фанлари бўйича тест синовлари топширмоқда.

Тадбир Ўзбекистон миллий университети спорт залида бўлиб ўтмоқда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Суд мустақиллиги, сўз ва ахборот эркинлиги: миллий тажриба ва халқаро меъёрлар" - Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
ЭЪЛОН !
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИНИНГ СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ КУРСИГА КИРИШ СИНОВЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА
!
 
Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) кириш синовларининг оғзаки суҳбат синов босқичи 14 август соат 09-00 дан Судьялар олий мактаби биносида бошланади.

Талабгорлардан юқоридаги жадвалда белгиланган вақтларда ҳозир бўлиш сўралади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Синовлар, босқичлар, талабгорларга қўйилган талаблар..." - Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабига кириш синовлари жараёнидан лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/11/16 11:21:44
Back to Top
HTML Embed Code: