Telegram Web Link
#Маънавият_тафаккур_хулоса

Билганларим қаршисида билмаганларимни оёқ остига олсам эдим, бошим кўкларга етган бўлур эди. (Ғаззолий)

Бемаъни фикрлар ҳамма одамда бўлади, фақат ақлли кишиларгина уни тилига чиқармайди. ( Мавлоно Соҳиб Кеший)

Ким майда-чуйдаларга баҳо бериб, ўшаларнинг ичида ўралашиб қолса, у саёз одам. Кимки улардан келиб чиқадиган хулосалар ва олиниши мумкин бўлган фойдани кўзлаб иш тутса, у – донишмад. (Булвер-Литтон)

Билмаганмас, билишни истамаган аҳмоқ. (Г. Сковорода)

Одамларнинг ўзлари нимага лаёқатсиз бўлса, ўшани ёмонлашга одатланади. (Гёте)

Оқил одамнинг оқиллигига ишонгунларича у қанчалар ваъз айтиши керак. Аҳмоқ эса тилини тийса бас – ҳамма уни ақлли ҳисоблайди. (М. Сафир)

Шундай одамлар борки, қовоқ уйиб қилинган ишларнинг барчасини оқилона деб ҳисоблайди. (Лихтенберг)


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судидаги ҳолат Фарғона вилоят суди томонидан ўрганилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон ҳуқуқ устуворлиги индексида 140 давлат орасида 78-ўринни эгаллади

Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунос ўртасида сўров ўтказилган ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланган.

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида Хитой, Беларус, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади.

Ҳуқуқ устуворлиги индекси ҳар йили World Justice Project халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилади. Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунос ўртасида сўров ўтказилди ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланди.

Индекс 8 та индикаторни, жумладан, ҳокимият ваколатларининг чекланганлиги, коррупциядан холилик, давлат институтлари фаолиятининг очиқлиги (шаффофлиги), асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, тартиб ва хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, фуқаролик ва жиноий одил судлов кабиларни ўз ичига олади.

Қайд қилинишича, жорий йилда Ўзбекистоннинг барча 8 та индикатор бўйича кўрсаткичлари яхшиланган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси Дилмурод Атамуратовга падари бузруквори Хайитбай Атамуратовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Айни_дақиқаларда...

...Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Кенгаш аъзолари томонидан ваколати муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдги муддати тайинлаш масаласи кескин муҳокама қилинмоқда.

Шундан сўнг айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи кўриб чиқилади.

Бугунги йиғилиш кун тартибидан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг 18 нафар битирувчисини судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш ҳам ўрин олган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.


Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқий адабиётларга эҳтиёж, Кенгаш ва унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби саъй-ҳаракатларининг амалдаги ифодаси - тақдимот тадбиридан лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 августдаги фармойиши билан:

Ойбек Аъзамжонович Баракабаев судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилоят маъмурий судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган);

Муроджон Кодирович Мирзажонов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (бунгача Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси лавозимида ишлаган);

Камол Таштемирович Намазов
судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (бунгача Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг раиси лавозимида ишлаган);

Хуршид Фарходович Турсунов судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси (бунгача Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган) лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 августдаги фармойишига
мувофиқ:

Муйдинжон Мухторович Салимов ёзма аризасига асосан Андижон вилоят маъмурий судининг раиси лавозимидан;

Эргаш Эрмуратович Умиров ёзма аризасига асосан Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан;

Шухратжон Бутаерович Мамадияров ёзма аризасига асосан Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Кенгаш иши эртага ҳам давом этади

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши кун тартиби кенг бўлди. Қизғин ва кесикин ўтган ўтган муҳокамалар якунида тегишли қарорлар қабул қилинди. Хусусан, бир нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, 20 нафари ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Шунингдек, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг 15 нафар битирувчисига ишонч билдирилди.

Очиқ танлов эртага ҳам давом этади. Унда Кенгаш аъзолари томонидан Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчиларини муқобиллик асосида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Танишинг: судьялар корпусининг янги аъзолари

Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов натижаларига кўра, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг қуйидаги битирувчилари илк бор судьялик лавозимига тайинланди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Жўқорғи Кенгесга тақдимномалар киритилди

Судьялар олий кенгаши хулосаси билан:

Балтабаева Нагима Джолдасовнани судьялик ваколати муддати даврига Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Бекмуратов Байрамбек Тенгелбаевични судьялик ваколати муддати даврига Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Ниязов Спартак Базарбаевич
ни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевични судьялик ваколати муддати даврига Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Хасанова Зулфия Хасановнани судьялик ваколати муддати даврига Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритилди.


Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Айни_дақиқаларда...

...Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш бўйича очиқ танлов шаклидаги йиғилиши давом этмоқда.

Хабар берилганидек, унда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчиларини муқобиллик асосида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Номзодларнинг ота-оналари, яқин қариндошларига жараённи масофадан кузатиш имконияти яратилган.

Шунингдек, унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам ҳозир бўлган.

Очиқ танлов давом этмоқда.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Яна бир гуруҳ битирувчилар судьялик лавозимига лойиқ кўрилди

Хабар қилинганидек, Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бугун ҳам давом этиб, унда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳи судьялар корпусига қабул қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Муқобиллик асосида ўтган танлов якунига кўра, ўттиз беш нафар номзод судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/11/16 13:43:05
Back to Top
HTML Embed Code: