Telegram Web Link
иқтисодий ҳуқуқ.pdf
224.4 KB
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили) кириш синовларининг (иншо, суҳбат ва тест)  якуний натижалар  эълон қилинди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Дилшод Сулеймановга падари бузруквори Мирҳошим отанинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Айни_дақиқаларда...

...Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокама қилинмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчиларини судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилади.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Кенгашдан_сўнг

Бир нафар судья навбатдаги муддатга, тўрт нафари ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши якунига етди.

Муҳокамалар якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Хусусан, Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Гулямова Озода Миркамаловна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:
Ахмедова Дилфуза Музаффаровна – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ражабов Абдуқодир Амонович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Камолов Мехриддин Ҳомидович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Пешку туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Иноятова Наргиза Искандаровна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар ҳамжамиятининг янги аъзолари: улар фаолиятини жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларида бошлайди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги лавозимларга малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

1
. Ахборот-таҳлилий ишлар билан шуғулланувчи етакчи инспектор
2. Мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи инспектор
3. Архив мудири

Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда олий юридик маълумотли, компьютер билан ишлаш малакасига эга шахслар қатнашиши мумкин.

Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти ҳамда илмий даражага эгалиги алоҳида эътиборга олинади.

Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар Судьялар олий кенгашининг [email protected] электрон почтасига қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

1. Ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
2. Маълумотнома (объективка);
3. Диплом нусхаси;
4. Паспорт нусхаси;
5. Меҳнат дафтарчасидан нусха.

Аризалар 2024 йил 26 август, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Машкура Сафаева вафот этди

Узоқ давом этган хасталик тизим фахрийси Машкура Сафаевани 74 ёшида орамиздан олиб кетди.

Машкура Сафаева қарийиб чорак аср узлуксиз судья лавозимида фаолият кўрсатди. Бу даврда Олмазор (собиқ С. Раҳимов) туман судида, Тошкент шаҳар судида судья, сўнг ўн тўрт йил Олий суд судьяси, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлади. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Спекири ўринбосари, бир муддат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларига тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси раиси лавозимларида меҳнат қилди.

Меҳнатларининг ҳақли эътирофи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фахрий ёрлиғи, “Шуҳрат” медали, “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Судьялар олий кенгаши марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу қонун суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлашга, очиқлик ва судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади - Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 август куни кучга кирган Қонунига фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди раисидан мухтасар шарҳ

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Суд этикаси: миллий тажриба ва халқаро меъёрлар” мавзуида амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Икки кунга мўлжалланган тадбир Судьялар олий кенгаши ташаббуси ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) “East-west management institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/11/16 13:53:54
Back to Top
HTML Embed Code: