Telegram Web Link
👩‍👦Соғлом она - соғлом бола

👫Ҳарбий хизматчилар оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ қилиш мақсадида жойларда турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

👩🏻‍⚕️Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида туман тиббиёт бирлашмаси мутахассис ходимлари билан ҳамкорликда “Соғлом она - соғлом бола” шиори остида профилактик тадбир ўтказилиб, туман марказидан олис ҳудудда яшовчи ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

🩺Тиббий кўрик давомида мутахассис шифокорлар томонидан турли тиббий воситалар орқали текширувлар амалга оширилиб, тадбир қатнашчиларига зарур тиббий маслаҳатлар берилди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
💠 Фахрийлар билан учрашув

🏢 Бухоро вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Уч авлод учрашуви” ташкиллаштирилди. Учрашув давомида фахрийлар ўзларининг ҳаётий тажрибалари, чегараларни қўриқлаш соҳасида кўрсатган шахсий намуналари ҳақида ҳикоя қилдилар.

- Биз хизмат қилган вақтларда ҳарбийлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳозиргидек эмас эди. Бугун эса уларнинг ижтимоий ҳимояси дейсизми, фарзандлари учун яратилган имтиёзлар дейсизми, барчаси аъло даражада, - дейди ДХХ Чегара қўшинлари фахрийси Эркин Аҳмедов.

☘️Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий касбга бўлган қизиқишини оширишда бундай тадбирларнинг ўрни беқиёс.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Vatanparvar № 29_2024.pdf
6 MB
📖Мутолаа учун: “Vatanparvar” газетасининг 19 июль кунги 29-сони.

📝11-саҳифада ДХХ Чегара қўшинлари фаолияти тўғрисидаги мақола

www.tg-me.com/gazetalar_sharhi
Audio
🎼Ҳарбийлар ижодидан: Худойберди Турсунов – “Сержантлар”

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентлар "Хива гиламлари" комбинатида бўлиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирдилар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
⚡️🇺🇿 Ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган Франциянинг Париж шаҳридан эксклюзив

🌐Париж-2024 иштирокчилари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Шукуржон Аминова ва Фарангиз Ҳажиевалар мусобақаларга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Спортчиларимизга бўлажак баҳсларда омадлар тилаб қоламиз!

www.tg-me.com/sarhad_uz
❇️Аскарлар учун маданий тадбирлар

🏢Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларда йигитлик бурчини ўтаётган ўғлонлар учун Термиз шаҳридаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳларга саёҳат ташкил этилди.

🕌Саёҳат ислом оламининг буюк алломаси Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳидан бошланди. Манбаларда Ҳаким ат-Термизийнинг 400 дан ортиқ асар ёзгани, бу асарлар дунёвий ва диний илмларнинг турли соҳаларига бағишланганлиги хусусида маълумотлар берилган. Шу асарларнинг 50 дан ортиғи бугунги кунгача етиб келган. Саёҳат давомида мутахассислар буюк олим тўғрисида аскарларга ана шундай маълумотларни бердилар.

⛪️Термиз археология музейи ва ҳайвонот боғига амалга оширилган ташрифлар ҳам аскарларнинг бир умр эсларида қоладиган бўлди. Бир сўз билан айтганда, саёҳат мароқли ўтди. Ёш ҳарбий хизматчилар тарих билан юзлашди. ⤵️
🔹Худди шундай тадбир Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги ҳарбий қисм ташаббуси билан ҳам ўтказилди. Ёш аскарлар Фарғона шаҳридаги диққатга сазовор жойларда бўлиб, тарихий обидалар ва музейлар билан яқиндан танишдилар.

🔸Айниқса, Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига амалга оширилган ташриф уларда жуда катта таассурот қолдирди. Саёҳат давомида музей мутахассислари томонидан тарихий ёдгорликлар таништирилиб, мавжуд экспонатлар юзасидан тушунчалар берилди.

💠Бу каби тадбирлар ҳарбий хизматчилар онггида миллий тарихимизни чуқурроқ ўрганишга бўлган қизиқишни орттириб, уларнинг маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади.

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Фарғона" телеканали: Ёш ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари эътироф этилди

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/25 06:22:56
Back to Top
HTML Embed Code: