Telegram Web Link
🚧 Давлатлар ўртасидаги чегаралар доим ҳам устун ёки тўсиқлар билан ажратилавермайди. Баъзида чегараларни тротуар бўйлаб тушган рамзий чизиқлар ёки кичик йўл белгилари билан фарқлаб олиш мумкин. Ушбу суратларда дунё давлатлари чегараларидаги антиқа манзараларни кўришингиз мумкин.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️📹 "Ўзбекистон 24" телеканали: ЭЪЛОН! ДХХ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ “ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР” ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИГА ЎҚИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

www.tg-me.com/sarhad_uz
🏃🏻‍♂️Спорт – саломатлик гарови

⛹🏻Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида “Отам, онам ва мен - спортчилар оиласи” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

🥇Мусобақа иштирокчилари 5 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Қизғин руҳда кечган баҳслар якунига кўра, барча шартларда фаол қатнашган Рўзматовлар оиласи 1-ўринни эгаллаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари оилалари ўртасида вилоят миқёсида ўтказиладиган мусобақага йўлланмани қўлга киритдилар. 2-ўрин Хуррамовлар оиласига ва фахрли 3-ўрин Тўйлиевлар оиласига насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Сурхондарё" телеканали: “Ибратли ҳаёт йўллари” кўрсатуви

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kuchli ta'sir qiluvchi dori vositalari ushlab qolindi

muxbir: Muqaddas Panjiyeva

#Surxondaryo viloyati

@hududtv
Профилактик тадбир

🚦Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида Андижон шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида профилактик тадбир ўтказилди.

💠Тадбирда ҳарбий хизматчиларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ва янгиликлар, шунингдек жорий йилнинг ҳозирги вақтига қадар мамлакатимиз ҳудудида содир этилган йўл транспорт ҳодисаларининг статистикаси ҳамда келиб чиқиш сабаблари атрофлича тушунтирилди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
⚽️ Париж-2024: Ўзбекистон гуруҳ босқичини Испанияга қарши ўйин билан бошлайди

☑️ 24 июль кунида Париж Олимпиадасининг футбол баҳсларида Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўз юришини бошлайди. “C” гуруҳининг дастлабки турида вакилларимиз Испанияга қарши баҳс олиб боради.

🔘Ўзбекистон-Испания учрашувини мавританиялик Бейда Даҳан бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда анголалик Сантос Жерсон ва кениялик Еимбе Стефан ёрдам беради.

1-тур, 24 июль, соат 18:00да:
🇺🇿 Ўзбекистон – 🇪🇸Испания

2-тур. 27 июль, соат 20:00да:
🇺🇿Ўзбекистон – 🇪🇬Миср

3-тур. 30 июль, соат 18:00да:
🇩🇴Доминикан – 🇺🇿Ўзбекистон

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Андижон" телеканали: Ҳарбий хизматчиларнинг музейга саёҳати хусусида

www.tg-me.com/sarhad_uz
👩🏻‍⚕️Саломатлик – туман бойлик

💉Аҳоли тиббий мадани¬ятини ошириш ҳамда касалли¬кларнинг ўз вақтида олдини олиш мақсадида ташкил этилган тадбир Тошкент вилояти Қибрай туманида ташкил этилди. Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур профилактик тадбир давомида мутахассислар томонидан оилаларда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, тўғри овқатланиш тамойилларини кундалик ҳаётга тадбиқ қилиш, жисмоний фаоллик ва унинг аҳамияти мавзусида зарур тавсиялар берилди.

- Шифокорлар саломатликни асраш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, тиббий профилактика ишларини тако¬миллаштириш, касалликларни эрта босқичларда аниқлаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб қилиш бўйича маъруза қилди, - дейди сержант М. Рахмановнинг турмуш ўртоғи С. Рахманова.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/25 04:31:30
Back to Top
HTML Embed Code: