Telegram Web Link
Forwarded from ZAMON | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
12:00  15.07.2024

BOJXONA POSTIDA SALKAM 8 KG GIYOHVANDLIK MODDASI TOʻXTATIB QOLINDI

#Surxondaryo

muxbir: Bekzod Qodirov

https://www.tg-me.com/zamon_lavhalar
⚡️ Чегарачилар Парижда!

🇺🇿 Ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган Франциянинг Париж шаҳридан эксклюзив фото: Париж-2024 иштирокчилари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Достонбек Рўзиев ва Шукуржон Аминовалар мусобақаларга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Спортчиларимизга бўлажак баҳсларда омадлар тилаб қоламиз!

www.tg-me.com/sarhad_uz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️DXX: Advokatlarning noqonuniy harakatlariga chek qoʻyildi

Davlat xavfsizlik xizmati xodimlari tomonidan Bosh prokuratura huzuridagi Departament bilan hamkorlikda joylarda tezkor tadbirlar oʻtkazildi.

Kanalga ulanish: 
@uzauz
Эъзоз ва эҳтиром

💠Ҳарбий қисмларда “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” тадбирлари ўтказилиши яхши анъанага айланган. Айниқса, устоз-шогирд йўналишида кўп йиллик тажрибага эга фахрийлар билан учрашувлар муддатли ҳарбий хизматчиларда юртга муҳаббат туйғусини шакллантириб, уларнинг ватанпарварлик руҳида камол топишига туртки бўлмоқда.

🔸Жумладан, Наманган вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Нуроний” жамғармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

🔹Тадбирда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими етакчи мутахассиси А. Болтабоев, ёзувчи ва шоирлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фахрийлари, олимлар иштирок этишиб, ёш ҳарбий хизматчиларга ватанпарварлик, мардлик, юртга садоқат тушунчалари ҳақида сўзлаб бердилар. Учрашув қизғин савол-жавобларга бой тарзда кечди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🎼Чегараолди ҳудуди аҳолиси учун концерт дастури

🎷ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандалари гастроль сафари билан Сурхондарё вилоятида бўлиб, чегаолди ҳудуди аҳолиси ҳамда чегарачилар учун концерт дастурлари туҳфа этдилар.

🎸Шундай тадбирлардан бири Узун туманида ўтказилди. “Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 63-сонли умумтаълим мактабида ташкиллаштирилган мазкур концерт дастурида юрт ишқи ва тинчликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди. Мусиқий дастур йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
❇️Аскарлар учун маданий тадбирлар

✳️Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида йигитлик бурчини ўтаётган ёш аскарлар учун пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди.

🏢Дастлаб аскарлар Қуролли Кучлар давлат музейида бўлиб, у ерда сақланаётган замонавий ва тарихий қурол-аслаҳалар, ноёб экспонатлар билан яқиндан танишдилар.

☑️Кейинги манзил аждодларимизнинг хотирасини абадийлаштиришда муҳим объектлардан бири ҳисобланадиган Ғалаба боғи ҳамда “Шон-шараф” музейи бўлди. Бу ерда сақланаётган турли экспонатлар, замонавий ва тарихий қурол-аслаҳалар ҳамда ҳарбий техникалар аскарларда катта қизиқиш уйғотди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹O'zbekiston - Qirg'iziston: «Do'stlik» ko'prigi qayta foydalanishga topshirildi

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/25 04:22:06
Back to Top
HTML Embed Code: