Telegram Web Link
Forwarded from Xushnudbek.uz
5та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар

👉 2021 йилда 5та фандан тест бўлади. Аслида бу тартиб 2020 йил бўлиши керак эди, аммо пандемия сабаб ортга сурилди. Агар Худо кўрсатмасин, келаси йил ҳам ўта катта форс-мажор ҳолат бўлмаса, унда 99,9% эҳтимол билан келгуси йил 5та фандан тест бўлади. Бу ҳақдаги қоида анча олдин Президент қарорида белгиланган;

👉 Ҳозирча бизга маълум бўлган қоидалар қуйидагилар:

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

👉 Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (жорий йил 2та блокнинг умумий бали олинди). Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 5та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 3та мажбурий фан магистратура учун тааллуқли эмас;

👉 3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда
Математика фанидан тушадиган 15та савол ичида Геометриянинг фақат 5-6-синф дастурларида бор мавзуларидан саволлар бўлади, 7-11-синфлар дарслигидан савол бўлмайди. Батафсил.

👉 Мутахассислик блокида эса Математикадан тушадиган 30 та савол ичида Геометриянинг барча синфлар учун мўлжалланган мавзуларидан саволлар бўлади;

👉 мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам Математика фанидан тушадиган саволлар ичида информатикадан тест саволлари бўлмайди;

👉 мутахассислик блокдаги 2та фан учун жорий йилги тест синовларида қўлланган фанлар мажмуаси олиниши кутилмоқда. Масалан, тиббиёт йўналишлари учун биология ва кимё. Молия-иқтисод йўналишлари учун математика ва чет тили. Ва ҳ.к;

келгуси йилда қайси йўналишда қайси фанлардан тест саволлари бўлиши ҳозирча расман тасдиқланмади;

тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати мана бу ерда эълон қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Олий таълим муассасасини тамомлаган ёки энди тамомлайдиган, иш излаётган битирувчиларга Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлигининг миллий вакансиялар базасидан фойдаланиб кўришни тавсия қиламиз.
➡️ http://ish.mehnat.uz/vacancy/index
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Олий таълим муассасаларини педагогика йўналишлари бўйича тамомлаган (тамомлайдиган) битирувчилар эса халқ таълими тизимидаги олий маълумот талаб этиладиган бўш иш ўринларини Халқ таълими вазирлигининг БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ БАЗАСИДАН топишлари мумкин
➡️ https://xt.uzedu.uz/Vacancy/ListView
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

Дастурга кўра, ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож талабаларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий адолат тамойилини таъминлаш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

🔻 олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилади;

🔻 олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити бериш ва талаба томонидан ушбу кредитни ўқиш даври тугагандан сўнг қайтариш амалиёти йўлга қўйилади;

🔻 олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилади;

🔻 хусусий олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизими жорий этилади;

🔻 академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар олий таълим муассасасида бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади;

🔻 илмий унвон ва илмий даражаларни бериш ваколати 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг нуфузли олий таълим муассасаларининг илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказилади.

➡️ @otm_info
Ўзбекистонлик талабалар Россия ҳудудига тўсқинликсиз кириш ҳуқуқига эга фуқаролар таснифига кирмайди - ТИВ

«Россия халқаро аэропортларига чартер рейслари билан келган Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтишда ва тасдиқловчи ҳужжатлар юзасидан муаммоларга дуч келишлари мумкин», - дейилади Ўзбекистон ТИВ маълумотида.

👉 https://kun.uz/48234252

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
🌱 Шоличилик соҳаси учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш ривожлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4973-сон қарори тасдиқланди. Мазкур қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

🔹бир ой муддатда Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида шоличилик йўналишида қабул квотасини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;

🔹2021 йил 1 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалини ҳамда Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик йўналишида қўшма факультет ташкил қилиш чораларини кўриш;

🔹икки ой муддатда дунёнинг шоличиликка ихтисослашган марказларида (Япония, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Филиппин ва бошқалар) ёш кадрлар ва мутахассисларнинг хорижий грантлар асосида малакасини оширишга юбориш бўйича чораларни белгилаш вазифалари юклатилди.

————————————————-
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш ➡️ @otm_info
⚡️⚡️⚡️ Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига магистратура бўйича 1 йиллик таълим дастурига қабул 15 февралгача давом этади:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби “5А230301-Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (бизнес инновациялар ва тадбиркорлик)” магистратура мутахасссислигига 2021 йил учун тўлов-контракт асосида номзодлардан ариза қабул қилмоқда.

🔰 Таълим шакли – кундузги.

🔰 Таълим муддати – 1 йил.

🔰 Ҳужжатларни қабул қилиш: 2021 йил 15 февралгача Олий мактабнинг веб-сайти орқали онлайн шаклда.
Камида 3 йил иш стажига эга 45 ёшгача бўлган номзодлар суҳбат ва тест синовлари орқали очиқ танлов асосида қабул қилинади.
————————————————-
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш ➡️ @otm_info
«Ёмон шароитга мослашиш эмас, уни ўзгартириш керак» — хориждан қайтган физик билан суҳбат

Физика-математика фанлари доктори Умид Халилов Kun.uz'нинг «Илм-фан суҳбатлари» рукнига берган интервьюсида Бельгиядаги 12 йиллик ҳаёти ва илмий изланишлари, Ўзбекистонга қайтиш сабаблари ва илмий лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди.

👉 https://kun.uz/78486387

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Edu.uz
Вазир ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашган ректорларни танқид қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ректорлар, проректорлар ва тизимдаги бошқа масъул раҳбарлар билан биринчи йиғилиши кенгайтирилган таркибда видеоконференция тарзида ўтказилиб, унда олий таълимнинг ҳозирги ҳолати, муаммолар ва тизимни яхшилаш бўйича долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

👉 Танқидий руҳда ва атиги бир соат давом этган йиғилишда вазирнинг қисқа фурсатда Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Фарғона вилоятига қилган хизмат сафари давомида ҳудуддаги ОТМлар жамоаси ва талабалар билан бўлган мулоқот, ўқув жараёнлари ва яратилган шароитларни ўрганиш тафсилотларига тўхталиб ўтилди.

📌 Айниқса, Қўқон давлат педагогика институтида ўқув аудиторияларининг аянчли ҳолати, эски ўқув режа ва дастурлар билан ишлаётган педагоглар, институтнинг моддий имконияти мавжуд бўлса-да, аҳволни ўзгартиришга ҳаракат қилмаётган институт раҳбарияти танқид қилиниб, ўз ишига совуққонлик билан қараган масъуллар фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича топшириқ берилди.

❗️Йиғилишда ўқув жараёнларига замонавий АКТни жорий этиш, АРМлар электрон тизимидаги муаммолар, ОТМларда ҳанузгача сақланиб қолаётган коррупцион ҳолатлар, жумладан, номдор давлат стипендияларига номзодларни саралашда айрим ОТМ масъуллари томонидан адолатсиз ёндашилгани, хусусан, непотизм ҳолатларига йўл қўйилганлиги юзасидан шу кунларда ижтимоий тармоқларда эътирозлар билдирилаётгани айтилиб, ҳолатни ўрганиш ва ойдинлик киритиш мақсадида ишчи гуруҳ тузулиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ректорларга:

Ётоқхоналарга киринг. Ётоқхоналарга ўнталаб автомат кир ювиш машиналарини қўйишингизга ким қўлингиздан ушлаб турибди? Шу кир машиналар учун бир қоп порошокни талабаларга олиб бериш учун ким қўлингизни ушлаб турибди? У саксон миллион тўлаяпти-ку! У 46 млн тўлаяпти-ку! Камиям 10 млн тўлаяпти-ку! Ўзининг пулига ўзига шароит қилиш керак-да!

Санузеллар (ҳожатхоналар)га алоҳида эътибор қиламан. Буни блокнотингизга қизил билан ёзиб қўйинг. Битта қолмай кириб кўраман. Чунки у маданият.

Манба
📌 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида «Патентшунослик» бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4965-сон қарори тасдиқланган. Қарорга мувофиқ:

🔸 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Олий таълим тизимида «Патентшунослик» (бакалавр) йўналишини ташкил этиш ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги, Фанлар академияси, ОТМ ва ишлаб чиқариш корхоналари учун бугунги кунда ўта зарур бўлган интеллектуал мулк соҳасидаги кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш;

🔹бунда, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Академияси ва соҳада илғор бўлган хорижий давлатларнинг патентшунослар ҳамда патент вакилларини тайёрлаш бўйича тажрибаси ва ўқув дастурларини инобатга олиш вазифалари белгиланган.

➡️ @otm_info
Forwarded from Edu.uz
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
⚡️⚡️ Тошкент шаҳридаги Инха университетида магистратура дастури очилди

Университетда бизнес ва бошқарувнинг фундаментал йўналишларига қўшимча бўлмиш сунъий интеллект, катта маълумотлар ва булутли ҳисоблаш мавзуларини қамраб олган “Рақамли трансформациядаги MBA” номли магистрлик дастурини очилиши ҳақида эълон қилинди.

Ушбу кундузги таълим шаклидаги дастур келажакдаги инновацион ёш авлодни рақамли трансформация ва илғор технологиялари билан боғлиқ мисли кўрилмаган бизнес муаммоларни ҳал қилишга ва рақамли технологиялар ва стратегияларни бизнесга самарали равишда бирлаштира оладиган профессионал менежерларни тайёрлашга мўлжалланган.

❗️Ноёб таълим ва ўзаро алоқалар тажрибаси икки семестр давомида Тошкентда ва икки семестр давомида Кореяда тақдим этилади. Барча дарслар инглиз тилида олиб борилади. Дастур муваффақиятли якунлангач, Кореядаги INHA университети томонидан диплом берилади.

2021/2022 ўқув йили учун ариза топшириш имконияти март ойида дастур ҳақида батафсил маълумот билан мавжуд булади.

➡️ @otm_info
⚡️⚡️⚡️Want to study abroad for free and visit several countries during one program?

Erasmus Mundus MSc Mathematics Scholarship
InterMaths is a two-year Master's Degree in Mathematics offered by five universities in Europe.

Students will be able to study in two different partner countries during the program. The scholarship covers all basic expenses including transportation, tuition fees, insurance and a monthly stipend of € 1,000.

There is no need for a separate application, just submit documents before the deadline. Candidates who have completed a bachelor's degree in a related field and have a certificate confirming knowledge of English at the B2-C1 level are welcomed to apply. There is no application fee!

Deadline: 8 March 2021
Link: https://is.gd/git8wV
—————————————————————-

Каналга уланиш: @uzbbenelux
Follow us to know the best news: @uzbbenelux

Следите за самыми важными новостями из сердца Европы: @uzbbenelux
——————————————————————-
Сунъий интеллект бўйича олий маълумотли кадрлар қаерда тайёрланишини #Биласизми ?

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб республикамизнинг қуйидаги олий таълим муассасаларида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган икки томонлама диплом бериладиган (double degree) қўшма таълим дастурлари асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилган:

Тошкент ахборот технологиялари университетида – “5330700- Сунъий интеллект” таълим йўналиши бўйича Беларуснинг Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети билан ҳамкорликда (қабул квоталари: 2019/2020 ўқув йили бўйича – 50 та, 2020/2021 ўқув йили бўйича -170 та);

Ўзбекистон миллий университетида - “5А330701-Сунъий интеллект” мутахассислиги бўйича Россиянинг Москва давлат университети билан ҳамкорликда (қабул квоталари: 2019/2020 ўқув йили бўйича – 12 та, 2020/2021 ўқув йили бўйича -12 та).

❗️Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент ахборот технологиялари университетида “5А330701-Сунъий интеллект” мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилди (қабул квоталари – 3 та).

@otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️Янги ўқув йилидан бошлаб Наманганда геология ва нефть-газ соҳаси бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2021 йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари бўйича Баён қарорига мувофиқ:

Наманган вилоятида нефть саноати соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Наманган муҳандислик-қурилиш институтида 2021/2022 ўкув йилидан бошлаб, “Фойдали казилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (кон турлари бўйича)” ҳамда “Нефть ва нефть-газни кайта ишлаш технологияси” таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш - @otm_info 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️Янги ўқув йилида Наманган давлат университетида тиббиёт факультети ташкил этилади

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2021 йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари бўйича Баён қарорига мувофиқ:

Вилоятдаги тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш максадида Наманган давлат университетида 2021/2022 ўкув йилидан тиббиёт факультетини ташкил этиш чоралари кўрилади. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

🔹2021/2022 ўкув йилидан бошлаб, тиббиёт факультетига талабаларни қабул қилинади;
🔹тиббиёт факультетида кадрлар тайёрлашда методик ёрдам бериш учун Андижон давлат тиббиёт институтини бириктирилади;
🔹тиббиёт факультети талабаларининг амалий кўникмаларини шакллантириш максадида вилоятдаги тиббиёт муассасаларига интеграциялаштирилади;
🔹вилоятдаги илмий салоҳиятли ва малакали тиббиёт ходимлари педагогик фаолиятга жалб этилади.
_______________________
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш - @otm_info 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Edu.uz
​​8 март муносабати билан ректор, профессор-ўқитувчилар ва талабалардан бир гуруҳи тақдирланди

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашгани учун бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог-ходимлари ҳамда талабаларнинг 12 нафари юртимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Атаниязова Орал Аминовна
- Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Ходжаева Раъно Умаровна
- Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Шарқ мамлакатлари адабиёти ва қиёсий адабиётшунослик кафедраси профессори

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Агзамходжаева Мунира Шарахматовна
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг «International House-Tashkent» академик лицейи математика фани ўқитувчиси

«Дўстлик» ордени билан

Хусейнова Абира Амановна
- Бухоро давлат тиббиёт институтининг ижтимоий фанлар кафедраси профессори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

Маннапова Мамурахон - Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ўсимликшунослик, соя ва мойли экинлар кафедраси доценти, Андижон вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Юнусова Гуландом Самиевна
- Бухоро муҳандислик-технология институтининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, Бухоро вилояти

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Убайдуллаева Севара Абдуллаевна
- Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи

Хасанова Лола Эмильевна - Тошкент давлат стоматология институтининг малака ошириш факультети декани

«Соғлом турмуш» медали билан

Солиева Феруза Қохромоновна
- Жиззах давлат педагогика институти қошидаги «Сайилжой» академик лицейи директори, Жиззах вилояти

«Келажак бунёдкори» медали билан

Шокирова Гулрухбону Бехзод қизи
- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 1-босқич талабаси

«Шуҳрат» медали билан

Мустанова Шахноза Рустамовна
- Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг таржима назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси

Шербобоева Гулрух Бахтиёровна - Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари, Қашқадарё вилояти

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
konf2021.pdf
50.2 MB
📌 ЯХШИ ХАБАР: 2021 йил учун режалаштирилган халқаро ва республика миқёсидаги илмий конференциялар рўйхати тасдиқланди
⬆️ (тўлиқ рўйхатни кўчириб олинг)

ОТМ профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрантлар, илмий изланиш олиб бораётган барча диққатига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-F-сон фармойишига мувофиқ 2021 йилда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси тасдиқланди.
——————————————
➡️ @otm_info
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Edu.uz
Fanlar majmuasi-2021.pdf
854.9 KB
Абитуриентлар диққатига!

⚡️⚡️ ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 7 мартдаги 10-сон баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

⚠️ Бу йилги кириш имтиҳонларида абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади. Максимал балл – 280,5

❗️Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (максимал балл – 94,5 балл):

1. Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

2. Математика – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

3. Ўзбекистон тарихи – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

‼️ Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фан бўйича (максимал балл – 186 балл):

👉 1-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл.

👉 2-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook| YouTube
2024/11/16 12:30:31
Back to Top
HTML Embed Code: