Telegram Web Link
Forwarded from Edu.uz
​​#Расман

⚡️Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМларнинг 2021 йил учун рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори (12- ва 19-қ/қ -сон, 24.03.2021 й.) билан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат қуйидаги халқаро ташкилотлар рейтинги асосида тузилди:

👉 ARWUThe Academic Ranking of world Universities;
👉 THETimes Higher Education;
👉 QSQuacquarelli Symonds World University Rankings.

Рейтингда биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади.

❗️❗️❗️Қўшма қарор билан тасдиқланган халқаро тан олинган ташкилотларнинг ОТМлар рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати 2021 йил учун шакллантирилган ҳамда навбатдаги рейтинг эълон қилингунга қадар амал қилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
⚡️350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танлови эълон қилинди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилинди!

🔰Жамғарма 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.

Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, электрон тарзда қабул қилинади.

☝️Саралаш босқичлари 2021 йил 1 майдан – 20 майга қадар давом этади. Жараёнлар www.eyuf.uz сайтида.


@elyurtumidifoundation
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (209-сон, 13.04.2021 йил) қабул қилинди.

Харажатларни қоплашни сўраб, имтиҳон топшириш пайтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация маблағлари Халқ банкининг ҳисобварағига ўтказилади ва ариза берувчига СМС хабар юборилади. Компенсацияни Халқ банки филиалидан нақд ёки нақд пулсиз шаклда олиш мумкин.

5 та халқаро имтиҳон тизими (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) бўйича компенсациялар 2021 йил 1 майдан бошлаб тўланади, яна 13 та имтиҳон тизими бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан қопланишни бошлайди.

Халқаро имтиҳон тизимларининг рўйхати ва минимал балл (даража) миқдори юқоридаги иловада берилган.


Каналга уланиш:
@uzauz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги логотипи тасдиқланди

💥 Академик лицей ва техникумлар ўқувчилари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари ўртасида “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги логотипини яратиш” бўйича ўтказилган республика танловига қабул қилинган лойиҳалар орасидан Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Турдиев Бегзоднинг дизайнер Ўткир Тожибоев ҳаммуаллифлигида яратган лойиҳаси муносиб деб топилди.

👏 Ғолибларни табриклаймиз!

@otm_info
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги логотипи
@otm_info
📌 ТАТУнинг Нурафшон филиали ташкил этилди

🔰 “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (288-сон, 07.05.2021 й.) қабул қилинди. Қарорга мувофиқ:

🔸 Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали ташкил этилди.

👉 Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

👉 Филиал биносини қуриш учун Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри “Nurafshon business city” ҳудудидан ер ажратилади.

Ушбу филиал билан ТАТУ филиаллари сони 6 тага, республикадаги жами олий таълим муассасалари сони 136 тага етди.

@otm_info
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.


Каналга уланиш:
@uzauz
Forwarded from Tarix | Kun.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bu yil magistraturaga mos bo'lmagan yo‘nalishga hujjat topshirish imkoni bo‘lmaydi — OO'MTV

▪️Yana mos va turdosh yo‘nalishlar bo‘yicha o‘qish tartibi tiklanadi. Sababi o‘tgan yillarda amalda bo‘lgan bakalavrdagi mutaxassislikdan butunlay begona yo‘nalishda magistraturada o‘qish tartibi o‘zini to‘la oqlamagan.

Vazirlik bosh boshqarma boshlig‘i Abduvali Xoliqov Xpress.uz’ga bergan intervyusida ma’lum qilishicha, ham o‘qituvchilardan e’tirozlar ko‘p bo‘lgan, ham talabalar begona mutaxassisliklarda o‘qishga qiynalgan.

⏏️ #XpressInfo
➡️ Xpress.uz – Siz kutgan format
Forwarded from Edu.uz
«Жорий йилда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 28 фоизга етказилади», — Президент

«Қалбингиздаги эзгу орзу-интилишларни рўёбга чиқаришда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юрти, 339 та касб-ҳунар мактаби, 193 та коллеж ва 196 та техникум сизларга мунтазирдир.

Сизлар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имконияти ҳам яратилган. Шу мақсадда 71 та олий таълим муассасасида сиртқи, 18 та олийгоҳда кечки бўлимлар фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларидаги эҳтиёждан келиб чиқиб, сўнгги 5 йилда бакалавриат босқичида 134 та таълим йўналиши, магистратурада 147 та мутахассислик янгидан ташкил этилди.

Олий таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич масофавий таълим шаклида ҳам кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Ҳозирги кунда ёшларимиз учун бир вақтнинг ўзида 5 тагача олий таълим муассасасида танловларда иштирок этиш имконияти яратилди.

Битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилдаги 9 фоиздан 2020 йилда 25 фоизга етди. Мазкур кўрсаткични жорий йилда 28 фоизга, 2030 йилда
50 фоизга етказиш
– асосий вазифамиздир.

Азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрида дунёнинг энг илғор олийгоҳлари билан ҳамкорликда халқаро талаблар асосида ташкил этилаётган Янги Ўзбекистон университети ҳам сиз, азиз ёшларимизни жорий йилдан ўз бағрига чорлайди».

——————
Президент Шавкат Мирзиёевнинг битирувчиларга йўллаган табригидан.
Forwarded from Tarix | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yangi o'quv yilidan qog'oz "zachyotka", "vedomost"lardan voz kechiladi, baholarni o‘zgartirib bo‘lmaydigan qilamiz — Oliy ta’lim vazirligi

⏏️ #XpressInfo
➡️ Xpress.uz – Siz kutgan format
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Вазир А.Тошқулов билан очиқ суҳбат: олий таълим соҳасидаги бугунги ислоҳотлар, муаммолар ва ечимлар

▪️“MFaktor” медиа-лойиҳасининг навбатдаги кўрсатувида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов меҳмон бўлди.

✔️ Учрашув давомида олий таълим соҳасидаги бугунги ислоҳотлар, муаммолар ва ечимлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

🕐 Cуҳбатни бугун соат 14:00 дан бошлаб “MFaktor” медиа-лойиҳасининг You Tube каналида кўришингиз мумкин.

👉 @eduuz
⚡️ 2021/2022 ўқув йилидан қуйидаги 9 та янги олий таълим муассасаларига талабалар қабули амалга оширилади ва фаолияти йўлга қўйилади:

1️⃣ Андижон давлат университетининг Педагогика институти;
2️⃣ Бухоро давлат университетининг Педагогика институти;
3️⃣ Қарши давлат университетининг Педагогика институти;
4️⃣ Термиз давлат университетининг Педагогика институти;
5️⃣ Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали;
6️⃣ Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали;
7️⃣ Ўзбекистон давлат хореография академияси Урганч филиали;
8️⃣ Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали;
9️⃣ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали.

#Қабул2021
@otm_info
#Qabul2021
Ta’lim yo‘nalishlarini davlat buyurtmasi parametrlari tillar kesimida tasdiqlanganidan so‘ng tanlash mumkin bo‘ladi

🔰 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “2021-2022-o‘quv yilida O‘zbekiston Respublikasining oliy ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilishning davlat buyurtmasi parametrlari to‘g‘risida” qarori bilan 2021-2022-o‘quv yili uchun davlat buyurtmasi parametrlari tasdiqlandi.

📌 Mazkur qarorda maqsadli qabul parametrlari va davlat buyurtmasi parametrlarining tillar kesimidagi taqsimoti besh kun muddatda O‘zbekiston Respublikasi ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilish bo‘yicha davlat komissiyasi tomonidan tasdiqlanishi belgilangan.

👨🏻‍💻 Maqsadli qabul parametrlari va davlat buyurtmasi parametrlarining tillar kesimidagi taqsimoti Davlat komissiyasi tomonidan tasdiqlanganidan so‘ng Davlat test markazining my.dtm.uz saytida 1 kun davomida texnik ishlar olib borilib (oldindan e’lon qilingan holda), qabul parametrlari tizimga kiritiladi.

📣 Shundan so‘ng abituriyentlar ta’lim yo‘nalishlarini tanlashlari mumkin bo‘ladi. Tizimga ta’lim yo‘nalishlarini tanlash imkoniyati qo‘shilganidan so‘ng Davlat test markazining rasmiy veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida e’lon qilinadi.

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Xushnudbek.uz
Эртага, 27 июнь куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;

— хориждаги ва Ўзбекистондаги ОТМлардан ўқишни кўчиришга оид маълумотлар;

— магистратура қабулидаги ўзгаришлар;

— талабалар учун ўқув жараёнларига оид хабарлар ва ҳ.к.

Вазирга овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
@otm_info дан қўшимча: Қорақалпоқ давлат университетида ҳам илк бор "Юриспруденция" йўналишида сиртқи таълим шакли очилди. Кечки таълим бор эди.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Юридик университетда сиртқи таълим очилди
#abituriyent

Жорий йилда Тошкент давлат юридик университети учун сиртқи таълимга рухсат берилди. Кундузгига 650 та, сиртқи таълимга 300 та квота ажратилди.

Сиртқи таълим учун ҳам ДТМ томонидан тест олинади.

Бундан ташқари кундузги таълимда бешинчи йўналиш ҳам очилди (ўтган йили 4 та эди). Бу дегани абитуриентлар ҳужжат топшираётганда бешала йўналишни ҳам ТДЮУнинг ўзидан танлаши мумкин бўлади. Булар қуйидаги йўналишлар:

— давлат-ҳуқуқий фаолият;
— жиноят-ҳуқуқий фаолият;
— бизнес ҳуқуқи;
— халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик;
— давлат бошқаруви.

Шунингдек, мендаги маълумотларга кўра, Юридик университетда жорий йилдан бошлаб иккинчи мутахассислик ҳам очилар экан.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди

Ҳукумат қарори (408-сон, 29.06.2021 й.) билан Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти негизида Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди.

📌 Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш усуллари, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🔘 Институтда ўқув жараёни:

● Финляндия таълим дастурлари ва технологиялари асосида ташкил этилади;
● 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

➡️ Шунга кўра, Университетда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

🗓 2021/2022 ўқув йили учун Институтга кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим шакли бўйича қабул параметрлари давлат комиссияси қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан эса ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
2024/11/16 10:46:19
Back to Top
HTML Embed Code: