Telegram Web Link
Forwarded from Edu.uz
#Долзарб_мавзу

Вазир: Ҳар биримиз ўз вазифамизга виждонан ёндашсак, ишимизда барака бўлади

Бугун, 19 январь куни олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов вазирлик марказий аппарати барча ходимларининг тўлиқ таркибдаги иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. Унда вазирлик фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича муҳим вазифалар жамоа иштирокида батафсил муҳокама қилинди.

- Вазирликдаги дастлабки уч кунлик фаолиятимдан келиб чиқиб, умумий вазиятни қисқа муддатдаги ўрганишимдан келиб чиқиб, дастлабки хулосамни айтадиган бўлсам, афсуски, таассуротлар кишини хурсанд қилмайди, –деди вазир ўз сўзида. - Жамоада эркин ва ижодий муҳит йўқдай, ходимлар ҳорғин ва ташаббус кўрсатмайди. Сабаби иш тартиби тўғри ташкил этилмаган. Назаримда, инсон ресурслари нотўғри тасарруф қилинмоқда. Ходимлар ишда кўп вақт қолиб кетиши натижасида жисмонан ва руҳан чарчаган кўринади. Оиласига, фарзандлар тарбиясига эътибор қаратишга улгурмаса керак. Ходимларга, аввало, иш жойида эркин ишлаш, ижодий фикрлаш, қолаверса дам олиш учун қулай шароит яратиб бериш ва ундан кейин иш унумдорлигини талаб қилиш мумкин.

Шунингдек, вазир йиғилишда айрим структуралар фаолиятига ҳам тўхталиб, уларнинг қониқарсиз фаолият юритаётгани, бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини қайд этди. Бундан буён ҳар бир бошқарма ва бўлим фаолияти натижадорлиги мониторинг қилиниши, самарали фаолият юритган мутахассислар муносиб тақдирланиши, аксинча ўз функционал вазифаларини бажармайдиган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши айтилди. Жумладан, вазирлик ахборот хизмати фаолияти ҳам танқид қилинди.

– Ахборот хизмати вазирликнинг юзи бўлиши керак. Бугунги ахборот асрида тезкор ва профессионал ёндашув талаб этилади. Ижтимоий тармоқларда соҳага оид танқидий материаллар эълон қилиниб, жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинаётган бир вақтда, ахборот хизмати томошабин бўлиб туришини қандай изоҳлаш мумкин? – дея эътироз билдирди Абдуқодир Тошқулов. – Соҳага оид жамоатчиликни қизиқтирган мавзуларда тезкор ахборот бериш, ОАВ билан доимий ижодий ҳамкорлик қилиш ва танқидий-таҳлилий материалларга ўз вақтида муносабат билдириш орқалигина аҳолининг ишончини қозониш мумкин.

Қолаверса, учрашувда бошқарувда ва ахборот алмашишда замонавий АКТ имкониятларидан унумли фойдаланиш зарурлиги, ОТМларга юборилаётган топшириқларни мувофиқлаштириш, бир-бирини такрорлайдиган вазифаларни қисқартириш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш лозимлиги айтиб ўтилди.

– Бугундан бошлаб жамоа янгича иш тартибига ўтсак: қоғозбозликни имкон қадар камайтириш, ортиқча мажлисбозликка чек қўйиш ва ўз ишимизга меҳр билан муносабатда бўлиб, ундан завқланиб ишлайлик. Агар ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга масъулият билан ёндашиб, бир тану бир жон бўлиб, ҳамжиҳатликда ишласак, ишимизда албатта унум бўлади. Шунда халқимиз ва давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган ишончни оқлаймиз ва соҳа олдига қўйилган вазифаларни бажарамиз.

Таълим муассасалари билан ишлаш принципларида ҳам қайта кўриб чиқиладиган жиҳатлар мавжуд эканлигига йиғилиш иштирокчиларининг алоҳида эътибори қаратилди. Вазирлик олдида таълим сифатини таъминлашдек ўта масъулиятли вазифа турибдики, бу вазифани олий таълим муассасалари билан ишчанлик ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни йўлга қўйибгина амалга ошириш мумкинлиги қайд этилди.

- Олий таълим муассасасида мавжуд бўлган муаммони кимга айтишини билмай юрган раҳбарларнинг дардини биринчи навбатда вазирлик, биз тинглашимиз ва уни ҳал қилиб бериш чораларини кўришимиз керак. Олдин тизимдаги раҳбарлар, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун етарли шарт-шароит яратишимиз, ундан кейингина улар олдига вазифаларни қўйсак, тўғри бўлади, - деди Абдуқодир Тошқулов.

Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Computational Materials Science - Uzbekistan (Umedjon Khalilov)
Msc dan double PhD gacha. Hurmatli kanal a'zolari, materialshunoslikda modellashtirish bo'yicha iqtidorli bakalavr/magistrlar tanlovini e'lon qildik. Hohlovchilar o'zlari haqida ma'lumotlarni yoki CV larini (pastdagi kommentlarga qarang) [email protected] ga jo'natishlari mumkin. Sinov asosida tanlab olingan nomzodlar magistrlik himoyasidan so'ng, PhD darajasini olish bo'yicha ham ilmiy izlanishlarini davom ettirishi mumkin. Tanlab olingan PhD talabalarni Yevropa davlatlari bilan hamkorlikda (double PhD) tayyorlash rejalashtirilayapti. Ishtirokchilarning quyidagi tayanch bilimlarga ega bo'lishlari muhim: matematika, fizika, kimyo, dasturlash tili, ingliz tili. Tanlov muddati 31 martgacha. Qiziquvchilar @CMS_practice orqali har kuni 17-30 da tashkil etilayotgan zoom-darslarda qatnashib yo'nalish haqida ko'proq ma'lumot olishi mumkin.
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «Msc dan double PhD gacha. Hurmatli kanal a'zolari, materialshunoslikda modellashtirish bo'yicha iqtidorli bakalavr/magistrlar tanlovini e'lon qildik. Hohlovchilar o'zlari haqida ma'lumotlarni yoki CV larini (pastdagi kommentlarga qarang) [email protected]»
Нодавлат таълим (жумладан, олий таълим) хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар*:

🔹ўз фаолиятини давлат таълим стандартлари ва талаблар асосида амалга оширади;

🔹амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилган ҳолда юқори малакали педагог ва бошқа кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўради;

🔹ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ўзаро муносабат ўрнатади;

🔹ўз фаолиятини аҳолига пуллик таълим хизматларини кўрсатиш, хайрия фондлари ва грантлардан келиб тушган маблағлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштиради;

🔹битирувчиларга давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат беради.

*Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори (ПҚ-3276-сон, 15.09.2017 й.).

#Биласизми
#ҚонунчиликданИқтибос
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилади

Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (18.01.2021 й, 26-сон) қарори қабул қилинди.

📝 Қарорга кўра, Япониянинг етакчи университетлари магистратура ва докторантурасида Ўзбекистон вакилларининг ўқишини ташкил этиш бўйича ҳар йили алмашинув ноталари ва грант битимлар имзоланади.

➡️ Шунингдек, Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилади.

💰 Япония ҳукуматининг 291 млн Япония иенаси (2,6 млн АҚШ долларига эквивалентда) миқдоридаги гранти 2021-2022 йилларда фойдаланиш учун тақдим этилади.

🔰 Ўқиш учун номзодларни танлаб олиш ва лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш:

👉 Ўзбекистон томонидан – Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги;

👉 Япония томонидан – Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Ўзбекистон-Япония Инсон ресурсларини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади.

🔎 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳа доирасида Японияда таҳсил олаётган стипендиатларнинг ўқиши ва ўқишни тамомлаган стипендиатларнинг меҳнат фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб боради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
Forwarded from Surxondaryo | Kun.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Бугун вазир сифатида турган йигит, бир ҳафта ҳужжат топшира олмай тентираб юрган сизнинг абитуриентингиз, талабангиз, ҳамкасбингиз бўлади»

«Мендан-да қобилиятлилар бор, мендан-да яхши бошқарадиганлар бор, лекин уларни оиласи синдиргани қанча, фарзанди синдиргани қанча, жамоаси ёзув-чизув қилиб синдиргани қанча. Сизнинг меҳр тафтингиз билан мен шу даражага эришдим», — дейди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов.

👉 Сурхондарё хабарлари
📌Ўзбекистон давлат хареография академиясининг Урганч филиали ташкил этилди, жами ОТМлар сони 131 та етди.

Ҳукумат қарори (31-сон, 22.01.2021 й.) билан Ўзбекистон давлат хареография академиясининг давлат таълим муассасаси шаклидаги Урганч филиали ташкил этилди.

👉 Рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

👉 Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул кўрсаткичлари ҳар йили ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

➡️ @otm_info
🌍ГЕОИНФОРМАТИКА БЎЙИЧА ХАЛҚАРО АНЪАНАВИЙ GI 2021 КОНФЕРЕНЦИЯСИ

📅 2021 йил 27 январь куни соат 13:00 да

👉 Zoom платформаси орқали

📣 иштирок этиш - бепул!

🕹Ташкилотчилар:
-
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;
- Обуда универститети, Венгрия;
- Эразмус+ "DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура" лойиҳаси.

📋 конференция дастури 👉 http://bit.ly/3oaZ6jr
📄 пресс-релиз (ўзбек) 👉 http://bit.ly/2YapY8r
📄 пресс-релиз (инглиз) 👉 http://bit.ly/3iKzSHf
📄 пресс-релиз (рус) 👉 http://bit.ly/3c9ykFt

👉Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш: https://bit.ly/2XsGjFc

Рўйхатдан ўтгандан сўнг, конференцияда қатнашиш учун кириш ҳаволаси ( Zoom линки) пайдо бўлади ва у электрон почтангизга ҳам юборилади.

👉 Бу қизиқ: рўйхатдан ўтгач, 3 минутлик қисқа сўровномада иштирок этинг ва шу заҳоти ким қаердан қатнашаётганлигини онлайн харитада кўриш имкониятига эга бўлинг: https://arcg.is/1Ky54m

👉Расмий саҳифа: http://geo.amk.uni-obuda.hu/gi2020/home.

➡️ @otm_info
👉 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таянч (етакчи) олий таълим муассасалари томонидан тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини:

кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, МУСТАҚИЛ РАВИШДА ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш тартиби жорий этилган.
(ПҚ-3775-сон, 05.06.2018 й.)

#Биласизми
#ҚонунчиликданИқтибос
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Яхши хабар: ушбу ўқув йилида тўлов-контракт миқдори оширилмайди:

❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 9-сон баёни қарорига мувофиқ:

➡️ Коронавирус пандемияси сабабли республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини инобатга олиб, олий ва профессионал таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ва таҳсил олаётган талабалар ва ўқувчиларнинг ўқиши билан боғлиқ тўлов-контракт маблағлари миқдори 2020/2021 ўқув йилида ўзгармаслиги (оширилмаслиги) белгилаб қўйилди.
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️2021-йил учун Туркия грантларига қабул бошланди

❗️Туркия стипендиялари - бу ҳукумат томонидан молиялаштирилган, етакчи талабалар ва тадқиқотчиларга Туркиянинг энг яхши университетларида тўлиқ ёки қисқа муддатли ўқиш учун бериладиган рақобатдош стипендия дастури.

Туркия стипендиялари мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ва жамиятлар ўртасидаги ўзаро тушунишни ривожлантиришга содиқ бўлган келажакдаги етакчилар тармоғини яратишга қаратилган.

Ҳужжат топшириш саналари: 2021 йил 10 январь - 20 февраль

👉 Батафсил: https://eyuf.uz/site/view?id=279

—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш ➡️ @otm_info
Forwarded from Edu.uz
#Муносабат

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Телеграмдаги айрим каналларда баъзи олий таълим муассасалари (ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали) талабалари орасида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхона қаватлари дезинфекция учун ёпилгани тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда. Аввало, бу каби хабарлар асоссиз эканини маълум қиламиз.

Айтиш жоизки, хабарда кўрсатилган олий таълим муассасалари талабалари орасида айни кунларда коронавирус инфекцияси аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.

Ҳурматли ижтимоий тармоқлар фаоллари!

Ҳақиқатан ҳам, ахборотни биринчи бўлиб оммага тезкор етказиш давр талаби. Лекин ҳар қандай хабарни эмас, балки текширилган, асосланган маълумотларни эълон қилиш – энг муҳим жиҳат ва журналистиканинг “олтин қоида”си эканини эслатиб ўтамиз!

Шунинг учун хабарларни тарқатишдан аввал бироз сабр қилиб, аниқлик киритиб, кейин эълон қилиш, жуда ҳам зарур бўлмаса, бу турдаги совуқ хабарларни оммалаштиришдан тийилиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз!.

Чунки, нотўғри талқин қилинган, ҳали тўлиқ аниқлик киритилмаган, шошилинч тарзда тарқатилган кичик бир хабар минглаб ёки милллионлаб инсонларда хавотир уйғотиши табиий, албатта. Нафақат хавотир уйғотади, балки шу касаллик ўзида бор ёки йўқлиги ҳақида шубҳа-гумонга бориб, қўшимча касалликлар орттириб олишига сабабчи бўлиши мумкин.

Шу билан бирга асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунларида маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари белгиланганини унутманг!

Қолаверса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас.

Вазирлик Ахборот хизмати бугун ҳам, келажакда ҳам ижобий хабарларни тарқатишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қиламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ахборот хизмати

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Дизайнер танишларга хабар берамиз: ⬇️
Forwarded from Edu.uz
​​🏛Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов эълон қилади!

Қадрли ёшлар!

✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича вазир буйруғи имзоланди.

📱Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан Apple iPhone 12 Pro Max смартфонига эга бўлишни қўлдан бой берманг!

👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

📌 Танлов шартлари:
-вазирликнинг фаолияти ва аҳамиятини фалсафий ифода этиш;
-бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда ундан рамз сифатида фойдаланиш мумкинлиги;
-замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.

Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:
🔸 ҳар бир иштирокчи танловда фақат битта лойиҳа тақдим этиши мумкин;
🔸логотип лойиҳаси формати – 10 Мб гача, икки кўринишда – PNG ва JPG форматда [email protected] электрон почта манзилига юборилиши талаб этилади.

👉 Логотип Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

🔰 Танловда лойиҳалар бир босқичда 2021 йил 1 февралдан 25 февраль соат 23:59гача қабул қилинади.

🏆 Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Вазирлик телеграм каналига
уланиш👇
👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
🌀Фойдали маълумот: таълим ва фан бўйича ваколатли органларнинг расмий телеграм каналлари манзили билан танишинг:

➡️ @eduuz - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

➡️ @dtmuzb - Давлат тест маркази

➡️ @uzedu - Халқ таълими вазирлиги

➡️ @piimauz - Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

➡️ @mdokanal - Мактабгача таълим вазирлиги

➡️ @uztdi - Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

➡️ @mininnovation - Инновацион ривожланиш вазирлиги

➡️ @anruz - Фанлар академияси

➡️ @attestatsiya - Олий аттестация комиссияси

шунингдек, олий таълим янгиликлари бўйича энг яхши канал - @otm_info

#биласизми
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌АБИТУРИЕНТЛАРГА ЭСЛАТМА: бу йил тест синовлари 5 та фандан бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ:

⚠️ 2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади.

🔹биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи,

🔹иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.

Ўтган йилги қабулда, пандемия муносабати инобатга олиниб, абитуриентларга енгиллик яратиш мақсадида мажбурий учта фан бекор қилинган, фақатгина танлаган йўналишига мос 2 та фандан тест синови бўлганди.

👉 Абитуриент дўстларга жўнатиш эсдан чиқмасин!

#АбитуриентгаЭслатма #биласизми
—————————————
➡️ @otm_info
Forwarded from Edu.uz
ТАКЛИФ ЮБОРИНГ!!!

👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар билан ўтказган онлайн учрашувида доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг соҳага оид таклиф-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида “Вазирга таклифлар” боти ишга туширилишини маълум қилган эди.

📌 Телеграм тармоғида “Вазирга таклифлар” боти ташкил этилди.

Эндиликда профессор-ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари мазкур бот орқали бевосита вазирга соҳага оид муаммоларни билдиришлари, ўз таклифларини юборишлари мумкин.

🔰Барча таклифлар шахсан вазир томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда олий таълим тизими фаолиятини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилади.

Таклиф юбориш: 👉 @vazirga_takliflar_bot

Вазирликнинг телеграм канали:
👉https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

Олий таълим ислоҳотлари рақамларда

Сўнгги
беш йилда республика олий таълим муассасаларида бакалавриатда 134 та янги таълим йўналишлари, магистратурада 147 та янги мутахассисликлар ташкил этилди.

#статистика

➡️ @otm_info
📌 Абитуриентлар, уларнинг ота-оналарига тавсия қиламиз:

2020/2021 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларида янги ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар рўйхати:

👉 Бакалавриат: https://www.tg-me.com/otm_info/76

👉 Магистратура: https://www.tg-me.com/otm_info/78

Ушбу тўғрида Kun.uz сайтининг бизнинг @otm_info телеграм каналимиз маълумотлари асосида тайёрлаган мақоласи бу ерда: https://kun.uz/72813615

--------------------------------------
Реклама тиқиштирмайдиган, олий таълим бўйича фойдали маълумотларни улашадиган телеграм каналига аъзо бўлиш: ➡️ @otm_info
2024/11/16 10:28:29
Back to Top
HTML Embed Code: