Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ ҲАҚИДА.

Шайх Ёрқинжон устоз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АВВОБИН НАМОЗИ
#суннат

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилганлар: "Кимки шомдан кейин олти ракъат намоз ўқиса, улар орасида ёмон сўз гапирмаса, у ўн икки йиллик ибодатга тенг бўлади"». (✍️ Ҳадисни Термизий ва Ибн Можжа заиф санад билан ривоят қилган)

Шом намозидан кейин ўқиладиган нафл намознинг номи “Аввобин намози” дейилади. Бу намозни ўқиш мустаҳабдир. Бу намоз олти ракатли қилиб ўқилади. Барчасини бир салом билан ёки икки-икки ракатдан бўлиб, алоҳида ўқиш мумкин. Ҳар икки шаклда ҳам илк икки ракати шом намозининг икки ракатли равотиб суннати ўрнига ўтади. Лекин киши истаса, бу намозни ўша равотиб суннатни ўқиб бўлгандан кейин ҳам ўқиса бўлади.

Айрим фиқҳий манбаларда аввобийн намозида ўқиш учун бирор суранинг хослаб қўйилишини учратиш мумкин. Масалан ҳанафий мазҳаби олими Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Баҳр ур-роиқ" китобига ёзган ҳошияси "Минҳат ул-Холиқ"да уч салом билан ўқиладиган олти ракъатли аввобин намозида "Фотиҳа сураси"дан кейин биринчи ракъатда "Кофирун" сураси бир марта, иккинчи ракъатда "Ихлос" сураси ўқилади, деб келтиради. Албатта, ушбу манбаларда зикр қилинган сураларни "аввобин" намозида ўқиган яхши, лекин улар ўрнига бошқа сура ўқилса ҳам бўлаверади. Валлоҳу аълам.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ШОМ НАМОЗИНИ 4 РАКАТ ЎҚИБ ҚЎЙСА
#намоз

CАВОЛ: Йиллик қазоларни ўқиётганда шом намозига ният қилинсаю 4 ракат намоз ўқиса ва охирида саждаи саҳв қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ. Бундай вазиятда саждаи саҳв билан намоз тўғриланмайди. Чунки шом намозида учинчи ракатдан сўнг қаъдага ўтириш фарз амалдир. Уни тарк қилинса шом намози саҳиҳ бўлмайди. Шунинг учун бундай ҳолатларда шом намозини қайта ўқиш лозим бўлади. Саждаи саҳв эса вожиб тарк қилинганда ёки фарз амал такрор бажарилган вақтларда қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БОҒЧА МУДИРАСИНИНГ ИШИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Боғчада мудирасини маошидан ташқари (мертвый ишчилар ойлиги, левый болалардан тушум, болалар овқатига хамма масаллиқни етарлича солмаслик хисобига пуллар)топаятган пуллар ҳалолми? Уларни ўзи учун эмас балки боғча харажатлари учун (ўзиникини ўзига урса) ишлатса бу халолми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳаммаси ҳаром. Бу бошқа ҳаромлардан ҳам қаттиқроқ ҳаром. Чунки, бунда ёш болаларнинг ҳаққи поймол бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/127633)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САЖДАИ САҲВНИ УНУТИШ
#намоз

CАВОЛ: Намозда зам сурани унутиб ўқимасак, саждаи саҳв ҳам қилмасак, намозни қайтадан ўқиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда зам сура ўқиш вожиб ҳисобланади. Агар зам сурани унутиб ўқимаса, намоз охирида саждаи саҳв қилади. Агар саждаи саҳвни унутиб салом бериб қўйса-ю, лекин намозга зид иш қилмаган бўлса, шу вақтда саждаи саҳв қилиб қўяди. Агар дунёвий гап гапириб ёки намозга зид бўлган ҳаракат қилиб қўйган бўлса, саждаи саҳв қила олмайди. Бундай ҳолатда шу намозни қайта ўқиб қўйишлик вожиб саналади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда бундай иборалар келган:

(ولها واجبات) لا تفسد بتركها وتعاد وجوبا في العمد والسهو إن لم يسجد له، وإن لم يعدها يكون فاسقا آثما وكذا كل صلاة أديت مع كراهة التحريم تجب إعادتها."

“Намознинг вожиб амаллари бор. Уни тарк қилиш билан намоз бузилмайди. Агар қасдан ёки унутиб тарк қилса ва унутиб қилмагани учун (чунки қасдан тарк қилса, саждаи саҳв қилмайди, бу билан унинг хатоси ўчирилмайди) саждаи саҳв қилмаса, қайта ўқиш вожиб бўлади. Агар қайта ўқимаса, гуноҳкор фосиқ бўлади. Шу каби макруҳи таҳримий билан ўқилган ҳар қандай намозни қайта ўқиб қўйиш вожиб бўлади”. (📚 “Раддул муҳтор” китоби).

📚 “Фатово Оламгирия” китобида қуйидагилар айтилган:

"وفي الولوالجية: الأصل في هذا أن المتروك ثلاثة أنواع: فرض وسنة وواجب، ففي الأول أمكنه التدارك بالقضاء يقضي وإلا فسدت صلاته، وفي الثاني لاتفسد؛ لأن قيامها بأركانها وقد وجدت، ولايجبر بسجدتي السهو، وفي الثالث: إن ترك ساهيًا يجبر بسجدتي السهو"

“Валваложия”да шундай дейилган: “Намозда тарк қилинган амаллар уч турли бўлади: Фарз, суннат ва вожиб. Фарз амал тарк қилинган ҳолатда агар уни намоз ичида бажариб қўйиш билан тузатиш имкони бўлса, тузатилади. Агар тузатишнинг имкони бўлмаса, намози бузилади. Суннат амал тарк қилиниш билан намоз бузилмайди. Бунинг учун саждаи саҳв ҳам қилинмайди. Вожиб амал унутиб тарк қилинса, саждаи саҳв билан тузатилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

Қуръони каримни тиловат қилиш учун ёки ёдлаш учун ёки кунлик Қуръон вазифасини ўқиш учун ёки ёд олган сураларни қайтариш учун вақт ажратиш қийин. У Аллоҳнинг тавфиқи бўлиб, Ўзи муваффақият берганларга насиб қилади. У Ўзининг каломини Ўзи хоҳлаган кишиларга ато қилади.

Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни ворис қилдик” (Фотир сураси, 32-оят).

Аллоҳ каломида “Ўзимиз танлаганларга”, деб айтмоқда.
Бу сўзга эътибор қаратинг.

Шундай экан, уни ёд олишга ошиқинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ФАҲШ СЎЗЛАР ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Инсонни тилидан фаҳш сўзлар чиқса таҳорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсоннинг тилидан фаҳш сўзларнинг чиқиши унинг таҳоратини синдирмайди. Лекин янги таҳорат олиши мустаҳаб ҳисобланади.

وَمِنْهَا الْوُضُوءُ بَعْدَ الْغَيْبَةِ وَبَعْدَ إنْشَادِ الشِّعْرِ

"Ғийбат қилгандан, ҳамда маъносиз шерлар ўқигандан кейин таҳорат қилиш мустаҳаб бўлган ўринлардандир". (Фатовойи Ҳиндия). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ИШ КИЙИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

САВОЛ: Кўпинча ишхонада намоз ўқийман. Кийимим чанг бўлади. Савол шундаки, пок кийимда қазо қилиб ўқиган афзалми ёки чанг, мой кийимда вақтидами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, имкон бўлганда тоза-покиза кийимлар билан намоз ўқишга тарғиб қилинади. Фиқҳ китобларимизда иш кийими билан намоз ўқиш макруҳ, деган гаплар ҳам бор. Лекин тоза кийим бўлмаганда, иш кийими билан бўлсада намозни вақтида ўқилади. Чунки намозни тарк қилиш катта гуноҳдир. Катта гуноҳга тушмаслик учун кир кийим билан бўлсада, фарзни бажариш шарт бўлади. Бунинг устига чанг, ҳар хил техник мойлар, бензин, солярка каби нарсалар нажосат ҳисобланмайди. Зарурат бўлган шундай кийимларда ҳам намоз ўқилади. Буни баҳона қилиб намозни тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
КАСБ ТАНЛАШ
#эслатма

📌 Иш танлашда шариатни мезон қилиб олинг. Ҳаром ёки макруҳ ёки шубҳали касбдан узоқ бўлинг. Қобилиятингиз ва маҳоратингизга мос бўлган, ибодатларни тўкис адо қилишга шароити бор бўлган энг мақбул ишни танланг ва ўшани ихлос билан бажаринг. Бор кучингизни сарфланг. Аллоҳ таоло ўзи барака ато қилади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МАЙКА ЁКИ ШЎРТИКДА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз #аврат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Эркакларда намозни агар киндигидан тиззасини пастигача бўлган кийим билан мисол учун майка, узунроқ шўртик билан ўқиса намози дуруст бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариатнинг даражалари кўпдир. Аслида ундан бошқа кийими йўқ инсонлар учун жоиз, чунки беркитиш керак бўлган фарз миқдори беркитилган. Қодир бўлатуриб ўшандай кийимда намоз ўқиса намоз адо бўлади, лекин Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига зид бўлади.

يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ۝

31. Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас. (Аъроф сураси). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/113266)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
🔥 ДЎЗАХДА БАРДАВОМ ҚОЛМАСЛАР

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира аҳллари, агар муваҳҳид – тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар, гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам, Аллоҳга У Зотни таниган ҳолларида рўбарў бўлганларидан кейин дўзахда бардавом қолмаслар. Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар. Агар хоҳласа, уларни мағфират қилади ва Ўз фазли ила афв этади.
Аллоҳ Ўз Китобида: «Ва ундан бошқасини, кимни хоҳласа, кечирадир», деган (Нисо сураси, 48-оят).

Агар хоҳласа, уларни ўз адли ила азоблайди. Сўнгра уларни ўз раҳмати, аҳли тоатнинг шафоати ила у ердан чиқаради. Кейин эса жаннатига юборади. Бу Аллоҳ таоло Ўз аҳли маърифатини дўст тутгани учундир. Уларни икки дунёда Ўзини инкор қилувчилар, Унинг ҳидоятидан ноумид бўлганлар ва дўстлигига сазовор бўлмаганларга ўхшатмагани учундир. Аллоҳим, эй Ислом ва унинг аҳли дўсти, бизни Исломда собит қил, токи Сенга у билан рўбарў бўлайлик.

📜 Шарҳ: Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан бўлатуриб, гуноҳи кабира қилган одам тавҳидга эътиқод қилган ҳолида ўлса, дўзахда бардавом қолмайди. Яъни дўзахда абадий азобланмайди. Гарчи ўлимидан олдин қилган гуноҳи кабирасига тавба қилмаган бўлса ҳам. Аммо Роббига рўбарў бўлганда иймонли бўлган одамлар Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва ҳукми остидадирлар. Агар У Зот хоҳласа, уларни мағфират қилиб, Ўз фазли ила афв этади. Агар хоҳласа, уларни дўзахда азоблайди. Бу эса Унинг адлидандир. Сўнгра уларни Ўз раҳмати ила шафоатсиз ёки аҳли тоатнинг шафоатлари ила дўзахдан чиқаради. Гуноҳкорлар бировни шафоат қила олмайдилар. Мағфират ва шафоатдан кейин эса уларни жаннатга юборади. Бунинг сабаби Аллоҳ таоло иймон аҳлини яхши кўрганидир. Уларни икки дунёда кофирларга ўхшатмаганидир. Чунки кофирлар Аллоҳ таолонинг ҳидоятидан ноумид бўлган, У Зотнинг муҳаббатига сазовор бўлмаганлардир.

☝️ Муаллифнинг «Дўзахда бардавом қолмаслар», деганидан хаворижларнинг «Гуноҳи кабира қилганлар дўзахда бардавом қолурлар» деган гаплари ботил экани билинади.

📚 “Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

“Саждаи саҳв” қилишдан аввалги салом икки томонга бериладими ёки бир томонгами?


Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАШАҲҲУДДАН КЕЙИН САЛОМ БЕРИБ ЮБОРИБМАН
#намоз

CАВОЛ: Эрталаб бомдод намозини фарзини ўқиётганимда адашиб ташаҳҳуддан кейин ўнг тарафга салом бериб юборибман. Ўша пайт дарҳол хато қилганлигим эсимга тушиб қолди ва намозда давом этдим. Менинг намозим тўғрими ёки саждаи саҳв қилишим керакмиди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозингиз тўғри бўлган. Бу ерда "Ат таҳийёт"дан кейин ўнг тарафга салом берганингиз сабаб саждаи саҳв қилишга ҳожат йўқ. Зотан, ташаҳҳуддан кейинги саловат ва дуолар суннат амал вожиб эмас. Агар юқоридаги ҳолатингизда ўнг тарафга салом бергач, намозни давом эттирмасдан чап тарафга ҳам салом берганинигизда шу ҳолатда ҳам намоз тўлиқ адо бўлган бўлар эди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛ КИШИ ЖАМОАТ ЖОЙЛАРДА СУВ ХАВЗАЛАРИДА ЧЎМИЛИШ
#аврат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Аёл киши номахрам эркаклар бор жойда басейнлада денгизларда эри билан биргаликда авратлари ёпик холатида бирга чўмилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Аёл киши номаҳрам эркаклар билан бир маконда ёки бир ҳавзада сузиши шариатга зиддир. Номаҳрамлар бўлмаган ва номаҳрамларнинг кўзи тушмайдиган жойда бўлса, сатри авратда бўлиши шарти билан жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/246228)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аллоҳ урса нима бўлади?"

Шайх Ёрқинжон устоз марузаларидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ҚАРҒИШ ТЕГАДИМИ?
#дуо

CАВОЛ: Одамлар орасида қарғиш деган гаплар юради динимизда бу ҳақида маълумотлар берилганми? Яъни бир одам бошқа кишини қарғаса қарғиши тегадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қарғиш дегани бир инсон бошқа инсон хаққига ёмон дуо қилиш деганидир. Агар бирор киши мазлум холатда ёмон дуо қилса дуоси ижобат бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбора туриб шундай деганлар: “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро унинг дуоси билан Аллоҳ таолонинг ўртасида парда-тўсиқ йўқдир” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
АЖРАЛИШИМИЗ УЧУН “ТАЛОҚ” ДЕЙИШИМ ШАРТМИ?
#талоқ

CАВОЛ: Аёлим билан яшамаётганимизга тўрт йил бўлди. Ўртамиздаги муносабатлар буткул ўлган, қайта тикланмайди. Лекин мен унга “уч талоқсан” лафзини айтмаганман. Сабаби бу сўзни айтиб аршни ларзага келтиришни истамайман. Шу ишим тўғрими? “Талоқ” сўзини айтмасам ҳам мен у аёл билан бутунлай ажралган ҳисобланавераманми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ишингиз нотўғри, чунки ўрталарингдаги никоҳ риштаси талоқ ёки талоқ маъносидаги сўзни айтмасангиз узилмайди. Натижада аёл киши бошқага турмушга чиқа олмайди, яъни бошқа билан никоҳлансада никоҳи боғланмайди. Боғланмаган никоҳ билан яшайверса, бу зино ҳукмида бўлади, Аллоҳ сақласин. Бу гуноҳга сиз ҳам шерик бўласиз. Бундай аёллар масъулиятсиз эрлари сабабли на эрли, на эрсиз бўлиб, сарсон саргардон бўлади.

Талоқ айтса, Арш ларзага келади, деган гапга келсак, бу гап ноҳақ қилинган талоқларга тегишли. Ҳамма чоралар кўрилгандан кейин ҳам бирга яшашни иложи бўлмагандан кейин талоқ ҳам бир чора бўлади. Ундай пайтда айтилган талоққа Арш ларзага келади, дейилмайди. Зеро, тарих китобларини ўқиб кўрилса, маълум бўладики, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам турли сабаблар билан иккита хотинларини талоқ қилганлар. У Зот алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг динидан қилча ҳам четга чиқмаганлар. Демак, чорасиз қолганда талоқ бериш жоиз (ҳалол) бўлгани учун талоқ қилганлар. Бу иш мутлақ ҳаром бўлганида бу ишни қилмасдилар. Саҳобалар ичида ҳам бундай ишлар бўлиб турган. Масалан, Зайд ибн Ҳориса разияллоҳу анҳунинг Зайнаб бинти Жаҳш разияллоҳу анҳони талоқ қилишлари Аҳзоб сурасининг 37-оятида зикр қилинган. Қуръони каримни ўқинг, бир қанча ўринларда “Агар аёлларингизни талоқ қилсангиз...”, деган жумлалар бор. Агар ҳар айтилган талоқда Арш ларзага келганда бу оятлар келмаган бўларди, балки умуман талоқ қилмасликка буюрилган бўларди.

Баъзилар эса хотинидан бутунлай ажралмоқчи бўлган киши “уч талоқ” қилиши керак экан деган мутлақо нотўғри фикрда юрадилар. Аслида ажрашмоқчи бўлган киши хотинига: “Сени бир талоқ қилдим” ёки талоқ қилиш ниятида “Сени қўйдим” ёки “Жавобингни бердим”, дейиши ҳам кифоя. Бирданига “уч талоқ” айтиш гуноҳ ҳисобланади. Чунки бундай қилиш бир томондан Аллоҳ таоло бандага берган учта имкониятни бирданига йўқ қилиш бўлса, бошқа томондан қайта ярашиш имконини ҳам йўққа чиқаради. Бу ҳақда қуйидаги ҳадис ривоят қилинган: “Маҳмуд ибн Лабийд разияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши ўз хотинини жамлаб уч талоқ қўйгани хабар қилинди. Шунда У Зот ғазабланиб ўринларидан турдилар-да: “Мен ичингизда туриб, Аллоҳнинг китобини ўйин қилинадими?!” – дедилар. Ҳаттоки бир одам ўрнидан туриб: “Эй Расулуллоҳ! Уни қатл қилайми?” – деб юборди” (Имом Насаий ривояти).

Аллоҳ таоло оила масалаларида аксар ўринларда эркакларга хитоб қилган. Бу – оилада эркакнинг масъуллигига ишора! Бу раҳбарлик вазифасини суистемол қилиб, уни ожизаларга зулм қилишга восита қилиб олмаслик керак. Биз ҳам мўмин-мусулмон ака-укаларимизни динимизнинг оила мавзусидаги буйруқларига амал қилиш, олийжаноблик ва мардлик билан иш тутишга чақирамиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ПЛЯЖДА ДАМ ОЛИШ
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мусулмон киши пляжда хордиқ чиқариши мумкинми? Яъни европа пляжларида. Биламизки кўпинча номахрам аёллар кўп учрайди. Кўзни эхтиёт қилиб пляжга борса бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Минг сақланса ҳам қандай бўлиши боғча боласига ҳам маълум. Бу ўзини ҳаром томонига олиб бориш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/156297)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
​​НАМОЗДА ФОТИҲАДАН ОЛДИН АТТАҲИЁТ ЁКИ САЛОВАТНИ ЎҚИБ ҚЎЙСА
#намоз

CАВОЛ: Мен намозимда баъзан унутиб, Фотиҳадан олдин Аттаҳиётни, баъзан Саловатни ўқиб қўяман. Эсимга тушгандан кейин Фотиҳани ўқийман. Бу ҳолатда намозим бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Аммо ҳолатга қараб, саждаи саҳв вожиб бўлиши ва бўлмаслигининг тафсилоти бор:

1 – Агар сиз биринчи ракатда Фотиҳа сурасидан олдин Ташаҳҳудни ўқиб қўйсангиз, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Чунки ташаҳҳуд сано, мақтов ҳисобланади. Биринчи ракатда Фотиҳадан олдинги вақт сано ўрни ҳисобланади.

2 – Агар фарз ёки нафл намозларнинг иккинчи ракатида ёки фарздан бошқа намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракатида Фотиҳадан олдин Ташаҳҳудни ўқиб қўйсангиз, саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки бу ерда вожиб бўлган Фотиҳани ўқишни кечиктирган бўласиз. Намозда вожибни кечиктириш саждаи саҳвни вожиб қилади.

3 – Агар фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатида фотиҳадан олдин ташаҳҳуд ўқиб қўйсангиз, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Чунки фарз намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракатларида Фотиҳа сурасини ўқиш вожиб эмас, мустаҳаб амал.

Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда маълумотлар келган. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий”да шундай дейилган:

"ولو قرأ التشهد مرتين في القعدة الأخيرة أو تشهّد قائمًا أو راكعًا أو ساجدًا لا سهو عليه، منية المصلي. لكن إن قرأ في قيام الأولى قبل الفاتحة أو في الثانية بعد السورة أو في الأخيرتين مطلقاً لا سهو عليه، وإن قرأ في الأوليين بعد الفاتحة والسورة أو في الثانية قبل الفاتحة وجب عليه السجود؛ لأنه أخر واجباً".

“Агар намозхон охирги қаъдада икки марта ташаҳҳуд ўқиб қўйса ёки қиём, руку ва саждада ўқиб қўйса, саждаи саҳв лозим бўлмайди. Мунятул мусоллийда шундай келган. Агар биринчи ракатда Фотиҳадан олдин ёки иккинчи ракатда зам сурадан кейин ёки учинчи тўртинчи ракатларда ташаҳҳуд ўқиб қўйса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Агар биринчи ва иккинчи ракатда фотиҳа ва замсурадан кейин ёки иккинчи ракатда фотиҳадан олдин ўқиб қўйса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки у вожибни кечирган бўлади”.

Мазкур ҳолатлар унутган ҳолатда шундай қилиб қўйишига тегишли. Бу ерда ташаҳҳуд ўқиб қўйилиши айтилди. Саловат ҳам мана шу ҳукмга киради. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/11/17 09:37:53
Back to Top
HTML Embed Code: