Telegram Web Link
Тавба қачон қабул бўлади?

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтадилар:

Тавба қабул бўлишининг бир неча аломатлари бор:

1) Инсон келажакда гуноҳлардан сақланиб юради.
2) Яхши одамларга яқин бўлади.
3) Ёмонлардан узоқ бўлади.
4) Оз дунёга рози бўлади.
5) Охират тайёргарлиги ила машғул бўлади.
6) Гуноҳларига қалбида ғам бўлади.
7) Роббисидан қалбида рози бўлади.

📚 «Мақомотэ сулук» китобидан. Абдулқайюм Комил таржимаси

📿
Дўст томонга | @nurli_yol
БАССЕЙНДА ЧЎМИЛГАНДАН СЎНГ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Дачамизда бассейн бор, шу бассейнда ўзим, ёш болларим ва кичкина жиянларим билан биргадикда чўмиламиз. Ёш боллар бассейнда чўмилаётганда кичкина хожатини чиқаришини мумкинлиги биламиз. Бассейнда чўмилганимдан кейин, намозга тахорат олганим етарлими ёки яна ғусл қилишим шартми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу бассейнниг кичик-катталигига боғлиқ. Бассейннинг юза сатҳи 100газ(1 газ 46см) бўлса, унга тушган нажосат сувни нажосат қилмайди. Бассейн доира шаклида ёки тўрт бурчак бўлашидан қатъий назар. Юза қисми таҳминан 21 (4.6 х 4.6)метр бўлса тушган нажосат уни нопок қилмайди. Агар ундан кичик бўлса чўмилгандан кейин қайта ғусл қилиб олиш керак. Агар тозаланиб яъни сув бир томондан кириб бошқа томондан чиқиб турилса, ундан кичик ҳажмда бўлса ҳам зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/63388)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон #намоз

CАВОЛ: Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиш ва Қуръон қироат қилиш мумкин. Бунга ҳеч қандай монелик йўқ. Фақат намоз ўқиш макони тоза бўлса бўлди. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг ётоқхоналарида таҳажжуд ва бошқа нафл намозларни ӯқиганлар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُا أَنَّهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَنَامُ بَيْنَ يَدَيْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَرِجْلَايَ فِي قِبْلَتِهِ، فَإِذَا سَجَدَ غَمَزَنِي، فَقَبَضْتُ رِجْلَيَّ، فَإِذَا قَامَ بَسَطْتُهُمَا. قَالَتْ: وَالْبُيُوتُ يَوْمَئِذٍ لَيْسَ فِيهَا مَصَابِيحُ

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларида, икки оёғим у кишининг қиблаларида бўлган ҳолда ухлар эдим. Сажда қиладиган бўлсалар, менга тегиб қўяр эдилар. Шунда оёқларимни йиғиштириб олар, турганларида эса яна узатиб олардим. У пайтда уйларда чироқ бўлмас эди” (Имом Бухорий ривояти).

Қолаверса, Аллоҳ таоло бутун ер юзини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг умматлари учун масжид қилиб қўйган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга ер масжид ва покловчи қилинди. Бас, қайси умматимга намоз вақти келиб қолса, ўқисин”, деб айтганлар. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҚОШНИ ИГНА ВА КРАСКА БИЛАН ЧИЗДИРИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёллар қошларини атрофини игна билан чиздириб ранг қилар экан. Бу узоқ вақт тахминан 1 йил кетмайдигон бўларкан. Шу ишни қилса шариатимиз нима дейди? Баъзи хожи оналар хам шундай қилар экан.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Ўша игна билан чизилган бўёқ ғусл ва таҳоратда остидаги терига сув ўтказмаса таҳорати ҳам ғусли ҳам намозлари ҳам адо бўлмайди. Баъзи ҳожи оналарни қилиб юргани алдаб қўймасин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/184103)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАРНИНГ ТАРИХИ ВА ТАРТИБИ
#Ислом_тарихи

CАВОЛ: Ҳижрий ҳисобда қайси ойдан кейин қай бири келишини билмайман. Иложи бўлса ҳамма ойларни номи билан билишни хоҳлардим. Олдиндан раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:

1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа
.

Динимизда Рамазон ойи, ҳаж мавсуми каби ибодатларни вақтини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвим (календар)дан фойдаланилади. Бу тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўринса, эртаси кундузи ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли бир ҳижрий-қамарий йил 354 кун бўлиб, мелодий йилдан 11 кун кам бўлади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади.

Ҳижий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни 16 ҳижрий йилнинг Рабеъул аввал ойида қарор қилинди ва келадиган 1-Муҳаррам 17 ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланди. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос қилиб олинди. Бу мелодий 622 йилга тўғри келади. “Ҳижрий”, деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли” деган маънони билдиради.

Қамарий тақвимдан Ислом келишидан аввал ҳам араб қабилалари фойдаланишган. Лекин ойларнинг исмлари ҳар хил бўлган. Мана шу турли хиллик улар учун муҳим тижорат ва ибодат мавсуми бўлган ҳаж вақтини белгилашда мушкиллик туғдирган. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг бешинчи боболари Килоб ибн Мурра ҳаётлигида қабила бошлиқлари мажлис қилишиб, ой номларини бир хил қилишга келишадилар. Ой номларини эса воқеъликдан келиб чиқиб қўйишади:
1. Муҳаррам (луғатда “ҳаром қилинган”) – жоҳилият даврида ва Исломнинг аввалида уруш ҳаром қилинган 4 ойдан бири.
2. Сафар (луғ. “сарғайиб қолиш”) – араб қабилалари уруш қилиш учун чиқиб кетишарди, ерлари эса сап-сариқ кимсасиз бўлиб қоларди.
3. Рабиул аввал (луғ. “аввалги баҳор”) – бу ойнинг номланиши баҳорга тўғри келган.
4. Рабиус соний (луғ. “иккинчи баҳор”) – маъносида. Бунинг номи аввалгисига эргаштириб қўйилган.
5. Жумодул аввал (луғ. “аввалги музлаш”) – Бу ойнинг номланиши қишга тўғри келгани учун шундай аталган.
6. Жумодус соний (луғ. “иккинчи музлаш”) – юқоридагига эргаштирилиб ном берилган.
7. Ражаб (луғ. “ўқни ёйдан олиш”, “тўхтаб туриш” маъносида) – бу ой ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан бири эди.
8. Шаъбон (луғ. “икки тоғни бўлиб турувчи дара”, “тарқалиш”) – Ражаб ва Рамазонни бўлиб тургани учун шундай аталган ёки қабилалар Ражаб ойида урушдан тўхтаб қолгандан кейин яна тарқаб кетишар эди.
9. Рамазон (луғ. “қаттиқ қизиш”) – бу ойнинг номланиши йилнинг энг иссиқ пайтларига тўғри келган.
10. Шаввол (луғ. “думнинг кўтарилиши”) – номланиши туялар ориқлаб, сутлари қуриб, думлари кўтарилиб қоладиган вақтга тўғри келган.
11. Зул-қаъда (луғ. “ўтирувчи”) – бу ой уруш ҳаром қилинган ойларнинг биринчиси, одамлар урушдан ўтириб қолгани учун шундай номланган.
12. Зул-ҳижжа (луғ. “ҳаж эгаси”) – қадимдан одамлар мана шу ойда ҳаж қилиш учун чиқишган. Бу ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан.

Ҳижрий-қамарий йил мелодий йилдан 11 кун камлиги ва ҳар йили 11 кун эрта келганлиги сабабли, ойлар йилнинг турли фаслларида айланиб келади. Табиийки, дастлабки номланишидаги маъноларга тўғри келмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️САВОБИ ЭНГ ТЕЗ ҚАЙТАДИГАН АМАЛ...

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ПСИХОЛОГИЯ
#жамият

САВОЛ: Ассалому алайкум! Психологга бориш ва психологияни ўргатиш мумкинми? Гуноҳ саналмайдими? Духовний психологияга қизиқиб қолдим.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бунга ҳожат йўқ. Қуръон, ҳадис ва "Руҳий тарбия" китобларини ўқисангиз психологга асло ҳожат қолмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/68301)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҚУРЪОНИ КАРИМ ЎРГАНИШ
#илм

САВОЛ: Ассалому алайкум! Аёллар Қуръон ўқишни эркак устозлардан ўрганиши мумкинми? Мен мадрасада ўрганмокчи эдим у ерда эркак киши аёлларга хам дарс берар экан, шу дурустми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/233421)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ҚАРИНДОШНИ НАФАҚАСИЗ ТАШЛАБ ҚЎЙИШ
#оила

CАВОЛ: Тақдир тақозоси билан турмушимдан ажрашиб, қизлик уйимга келиб қолдим. Отам вафот этганлар, онам кексалар. Қизлик уйимда акам ва унинг оиласи билан бирга яшашга тўғри келмоқда. Акам шу уйда яшаётганимдан норози. Ҳатто қозонини ҳам алоҳида қилиб олган. Мен беморлигим сабабли ўзим ишлаб, таъминотим учун пул топишга имконим йўқ. Саволим шуки, шу ҳолатимда менга нима деб маслаҳат берасиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло кимларга нафақа қилиш кераклиги ҳақида шундай марҳамат қилган. “Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир...” ("Бақара" сураси, 215-оят).

Нафақага лойиқлар ичида бекорга ота-онадан кейин яқин қариндошлар зикр қилинаётгани йўқ. Инсон табиати ўзи шуни тақозо қилади. Ўзидан кейинги биринчи ҳакдор ота-онаси бўлади. Шунингдек, яқин кишилар, қариндошлар ҳақдорлик жиҳатидан бошқалардан устунлар. Нафақа қилиш худди шу тартибда бўлиши лозимлиги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам зикр қилинган.
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишига:
📗 "Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо", деганлар.
✍️ Имом Муслим ривояти.

Исломда аёл киши ҳеч қачон нафақасиз қолмайди. Қиз боланинг нафақаси отага вожиб. Турмушга чиққан бўлса, эри унинг еб-ичиши, кийими ва масканини таъминлаб беришга масъул саналади. Агар аёлнинг эри бўлмаса, унинг таъминоти отасига, агар отаси бўлмаса ака ёки укаларининг зиммасига юкланади. Агар уларнинг имкониятлари бор бўла туриб, аёл қариндошларини нафақасиз ташлаб қўйсалар, гуноҳкор бўладилар. Бу хусусда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисларининг бирида:
📗“Киши ўз қарамоғидагиларини нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гуноҳкорлигига кифоя қилади”, дея марҳамат қилганлар.
✍️ Имом Абу Довуд ривояти.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
☝️ КЎП УЙҚУ
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳ савобли ишларингизни ажрини кўпайтириб берсин. Саволим қуйидагича: инсон кўп ухлаганлиги учун гуноҳга қолиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Сулаймон алайҳиссаломнинг оналари ўғилларига “Камроқ ухлагин, чунки дунёда кўп ухлаганлар охиратда энг фақирлардан бўлишади” деганлар. Инсон бу дунёга ухлаш, еб-ичиш ва ўйин кулгу учунгина келган эмас. Охиратга зоди-роҳила тайёрлаш учун келган. Қолгани ўша ишга кўмак бериш учун жорий қилинган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/58590)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОН ҲАТМИ ҲАҚИДА
#Қуръон

САВОЛ: Ассалому алайкум! Шароитим бўлмагани сабабли арабча ҳарфлани тажвид қоидаларини ўзим мустақил видеоладан ўрганиб тажвидли Қуръон дан 30-порадаги кичик суралани ўқиши бошлагандим. Котта суралага Фажр сурасига кеганимда иложини қилиб узтозга бордим. Устозим билан кеган саҳифадан бошлаб 30-порани давом этирдик. Ўнгдан чапгамас чапдан ўнга қараб ўқивоман ҳозир. Биринчи ҳатм бўгани энди ўрганвотганиз учун 30-порадан 1-порага қараб ўқисезам хатмга киради дидила. Ҳозир 114-сурадан бошлаб 63-сурага келдим. 30-порадан яъни охиридан аввалига қараб ўқисамам хатми Қуръон ҳисобланадими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳа, хатми Қуръон ҳисобланади. Аллоҳ таоло ҳар бир ҳарфига ваъда қилган савобларни кўпайтириб берсин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/198043)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
СВЕЧА ТАҲОРАТНИ СИНДИРАДИМИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! 1. Орқа тарафга свеча қўйса таҳорати кетиб ғусл вожиб бўладими? 2. Аёллар олди тарафга свеча тиқса ё тампон қўйса ғусл қилиш керакми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!

1). Орқа йўлга свеча қўйилгани туфайли ғусл вожиб бўлмайди. Бирор нарса ташқарига сизиб чиқса таҳорат синади. Чиқмаса синмайди.
2). Ғусл вожиб бўлмайди. Таҳорат синиши юқоридагидек. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/208032)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
Жаннат аҳли дўзах аҳлидан: «Нима сабабдан дўзахга кирдингиз?» деб сўраса, улар аввало «Намоз ўқимас эдик», дейишади.

Намознинг шаъни нақадар улуғ эканини билайлик!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ЭР-ХОТИН НАМОЗИ ҲАҚИДА
#намоз

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин.
1) Эр-хотин бирга жамоат бўлиб намоз ўқимоқчи бўлса, иқоматни эр айтиши керакми ёки аёл айтса ҳам бўладими?
2) Намоздан кейин салавот айтётганда худди масжиддаги ҳолат сингари эр аёлига юзланиб ўтириш керакми ёки шарт эмасми?
3) Намоздан сўнг Қуръон тиловат ва дуо қилмоқчи бўлса, эр қироат ва дуони қиладими ёки аёл?



💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
1) Эри айтади.
2) Юзланиб ўтирса суннатни адо қилган бўлади.
3) Иккиси қилса ҳам жоиз. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, эр-хотин бирга намоз ўқиганда аёл бутунлай эрнинг орқасида бўлиши керак. Агар ёнида турса, иккисининг ҳам намозлари жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/31333)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
🧕 САТРИ АВРАТ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Аёл-қизларнинг кийими, сатри аврати шариатга мувофиқ бўлиши учун қандай бўлиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом дини кўрсатмасига кўра муслима аёл-қизларимиз балоғатга етганларидан кейин бегона (номаҳрам) эркаклардан тўсиш учун ўз аврат аъзоларини беркитиб юришларига буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ قُلْ لأَزْوَاجِكَ وَبَنَاتِكَ وَنِسَاءِ الْمُؤْمِنِينَ يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِنْ جَلابِيبِهِنَّ
ذَلِكَ أَدْنَى أَنْ يُعْرَفْنَ فَلا يُؤْذَيْنَ وَكَانَ اللَّهُ غَفُوراً رَحِيماً )

«Эй, Пайғамбар! Хотинларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг хотинларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ташлаб олсинлар! Мана шу уларнинг (ким эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир). Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир» (Аҳзоб сураси, 59-оят).

Аллоҳ таоло бошқа бир ояти каримада яна шундай деган:
“Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар! ...” (Нур сураси, 59-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саҳобия аёллардан бири Асмо бинт Абу Бакр разияллоҳу анҳога қарата): “Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқаси аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва қўлларига ишора қилдилар (Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Демак, шариъатимизда аёл-қизларимизнинг ўз шаънларини сақлашлари ва бегоналарнинг кўзи тушиши мумкин бўлмаган – аврат жойларини рўмол ва бошқа кийим бошлар билан ёпиб юришлари аниқ белгилаб қўйилган. Ҳанафий мазҳабимизга кўра аёлларнинг икки қўли, кафти ва юзидан бошқа аъзолари аврат ҳисобланади.

Шунингдек, аёл кишининг либоси шариатимизга мувофиқ бўлиши учун эркакларнинг либосига ўхшамаслиги, тор бўлиб, аёлнинг аъзоларини билдириб турмаслиги, юпқа бўлиб, ортидаги нарсани кўрсатадиган бўлмаслиги ҳамда фитнага сабаб бўлмайдиган либос бўлиши шарт қилинган.

Шу билан бирга аёл кишининг кийимнинг ўзи ҳам зийнат бўлмаслиги шарт. Яъни, номаҳрам эркак кишиларнинг эътиборини ўзига жалб қиладиган ялтироқ ва яшнаб турувчи рангларда бўлмаслиги талаб этилади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ

“Аёллар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар!” дея буюрган (Нур сураси, 31-оят).

Ушбу оятдан уламолар аёл кишининг либосининг ўзи одамларни ўзига жалб қиладиган бўлмаслиги кераклиги келиб чиқишини таъкидлашган.

Динимизда аёлларнинг либоси ёки рўмоли муайян бир рангда ёки шаклда бўлиши қатъий белгиланмаган. Балки аёл кишининг юзи ва икки қўлининг кафтларидан бошқа аъзоларини беркитадиган ҳолда сидирға ёки гулли матодан кўйлак кийиб ва рўмол ўраб юрса жоиздир. Куйлак ва рўмолни қайси кўринишида ёки рангда бўлишнинг аҳамияти йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ЗИКР ҚИЛИШ ВАҚТИ 📿
#зикр

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қуёш чиқаётган, тиккага кeлган ва ботаётган вақтида намоз ўқиш мумкин эмаслигини биламан. Зикр, тасбeҳ ва тиловатчи?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53073)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ИШГА ПОРА БЕРИБ КИРИШ
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен шифохонага ҳамшираликка ишга жойлашмоқчиман лекин бу ишни пулсиз битириб бўлмайди, яьни ишга жойлашиш учун тепадаги шифокорларни рози қилиш керак, бу эса пора беришга киради. Бу харом қилинганлигини биламан. Лекин хозирги кунда порасиз иш битмайди. Шундай пайтда қандай йўл тутишим керак?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Пора бермасдан ҳаракат қилинг. Агар ишингизни орқага суришса керакли жойларга шикоят қилишингизни айтинг. Натижа бўлмаса ўша жойларга айтинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187977)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
#Ҳадис_838

БОҚУВЧИСИ ЙЎҚ ВА МИСКИНЛАРГА ЁРДАМ БЕРГАН КИМСА



السَّاعِي عَلَى الأَرْمَلَةِ وَالْمَسَاكِينِ كَالْمُجَاهِدِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ ، وَكَالَّذِي يَصُومُ النَّهَارَ وَيَقُومُ اللَّيْلَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Пайғамбиримиз саллалоҳу алайҳи васаллам: “Бева ва мискинларни боқиш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи киши худди Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилувчи кишидек ва кундузи рўзадор кечаси эса ибодатда қоим бўлган кишидек(ажр-савобга эга бўлади).

✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.


••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ҒИЙБАТ ҚИЛИШДАН ОЛДИН ТАВБА ҚИЛИБ ВА КЕГИН ҒИЙБАТ ҚИЛИШ
#ғийбат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир дўстим олдин “тавба қилдим ғийбат бўбқомасин” деб гап бошлаб орқасидан кимнидир ғийбат қилади. Килгани тўғирими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Бу билан ғийбат ҳалол бўлиб қолмайди. Ғийбат эканини билиб туриб қилса журъати учун гуноҳи янада оғирлашади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/234810)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
2024/11/17 07:20:46
Back to Top
HTML Embed Code: