Telegram Web Link
ТАЯММУМ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Таяммумни соддароқ қилиб тушунтириб беринг илтимос.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Таяммум арабча сўз бўлиб, “қасд қилиш”, деган маънони билдиради. Шариатимизда эса поклик ҳосил қилиш учун пок ер жинсини қасд қилиш (яъни, юзга ва қўлга суртиш)дир. Пок ер жинси деганда - тупроқ, қум, тош ва шу кабилар тушунилади. Таяммум таҳоратнинг ҳам, ғуслнинг ҳам ўрнига ўтади. Аллоҳ таоло айтади:

فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا

яъни: “...(лекин) сув топмасангиз, пок тупроққа таяммум қилинг...” (Моида сураси, 6-оят)

Қуйидаги ҳадис ҳам ворид бўлган:
📗Сув топа олмасанг, ҳатто ўн йилгача бўлса ҳам, таяммум сенга етарли бўлади” ( Имом Абу Довуд Абу Зардан, Имом Термизий, Имом Насаий ривояти).

Таяммум қилиш жоиз бўлиши учун одам сув ишлатишдан ожиз бўлиши керак. Сувдан ожиз бўлиш турлича бўлиши мумкин:
📌 сув ≈2 км.дан узоқда бўлиши;
📌 сув ишлатса касал бўлиши ёки касаллик зиёда бўлиши;
📌 ювинса сув ёки ҳавонинг совуқлигидан зарар кўриши аниқ бўлса;
📌 сув олдида душман бўлса;
📌 таҳорат қилса ичимлик сувисиз қоладиган бўлса;
📌 Қудуқ каби жойдан сув олишга керакли воситалар бўлмаса.

Таямммум қуйидагича қилинади:
дастлаб таҳоратсизликни кетказишни ният қилиб, пок тупроқни қасд қилади;
кейин икки қўлини пок тупроққа уради, ёпишиб қолган тупроқни қоқиб, қўлларини юзига суртади;
кейин яна қўлларини тупроққа уради ва чап қўл кафтининг ичи билан ўнг қўлини тирсаклари билан масҳ қилади, ўнг қўл кафтининг ичи билан чап қўлини тирсаклари билан масҳ қилади. Бунда қўлларнинг ҳамма жойини масҳ қилиш шарт;

Таяммумни намоз вақти киришидан олдин қилса ҳам бўлади. Сув топилгунча, битта таяммум билан хоҳлаганча намоз ўқиш мумкин.

📌 Таяммумни таҳоратни бузувчи нарсалар бузади.

Сув топишидан умиди бўлган киши намозни охирги вақтигача кечиктириб туриши мустаҳаб ҳисобланади (“Ал-Мухтор”, “Ал-ихтиёр”). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДА ЕЛ ЧИҚИШИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Оиша онамиздан ривоят килинган хадисда: Набийимиз саллалохи алайхи вассаллам деганлар: Агар ким намозда бурнидан қон кетса, қайт қилса хеч кимга гапирмасдан тахоратини янгилаб келган жойидан давом этсин дейилган экан. Агар намозда ел чиқса шу ишни қилган тўғри бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетса, дарҳол таҳорат қилиб намозини охирига етказади.
Мисол учун бурни қонаб кетди. Намозхоннинг ихтиёрисиз намоз ичида таҳорати кетиб қолиши самовий бетаҳоратлик дейилади. Ана ўшанда у дарҳол бориб таҳорат қилади ва намозини келган жойидан давом этдиради.
Имом Ибн Можа Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда:
«Ким намозда қайт қилса ёки бурни қонаса, бурилиб чиқсин, таҳорат қилсин ва гапирмаган бўлса, намозини келган жойидан ўқиб кетсин», дейилган.
Агар ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам.

Абу Ҳанифанинг наздида ташаҳҳуддан кейин самовий бетаҳоратлик етса ҳам таҳорат қилиб келиб салом бериш лозим бўлади. Чунки у кишининг наздида намоздан намозхон ўз амали билан чиқиши фарздир. Шунингдек, салом лафзини айтмоқ вожибдир.
Имом Абу Юсуф ва Муҳаммадларнинг наздида қаъдаи охирда ташаҳҳуд миқдорида ўтиргандан кейин таҳорати кетиб қолса, намоз ўз ўзидан тамом бўлади.
Янгидан бошлаш афзалдир.
Чунки бундоқ қилиш хилофнинг олдини олади. (📚 “Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/218745)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
👳🏻‍♂️ ЕНГИ КАЛТА КИЙИМДА НАМОЗ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биламизки, эр кишининг киндикдан тиззага қадар бўлган тана қисми аврат ҳисобланади. Иссиқ кунларда эса, одатда футболка ёки енги калта кўйлак кийилади ва шу ҳолатда (яъни енги узун бўлмаган кийим билан) намоз ўқиш жоизми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳ эмас. Бор енгини ишга тайёргарлик кўраётгандаги ҳолатга ўхшаб шимариб ўқиш макруҳ. Фиқҳий китобларнинг бирортасида енги калта кўлакдаги намознинг зикр келмаган. Лекин тақво юзасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек енги узун кўлакларда ўқиши афзал. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийган кўйлакларини сифатлаган саҳобалар: “У зотнинг кўлакларининг енглари кафтларининг бўғимигача бўлган” деганлар. Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, ёзнинг кунларида ёш йигитлар бели(гоҳида ундан пастроғи ҳам) очилиб қолаётгани яхши эмас. У ҳолатда намози бузилиб қолиши ҳам мумкин. Умид билан намоз ўқисаю, қиёмат куни номаи аъмолида намознинг савоби бўлмаса, зиммасидан фарз соқит бўлмаса ундан ҳам ёмони бўладими? Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/32492)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАЖОТ ИЛМДАДИР
#илм

Муъоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу айтадилар:

Илм ўрганинглар, чунки илм ўрганиш савоб, уни талаб қилиш ибодат, музокараси тасбиҳ, изланиш олиб бориш жиҳод, билмаганга ўргатиш садақа, ўз аҳлига бериш қурбатдур.

Абу Нуъайм - Ҳулийя

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
МЕССЕНЖЕРЛАР ОРҚАЛИ ЁЗИЛГАН САЛОМГА ОҒЗАКИ АЛИК ОЛИШ КИФОЯМИ?
#жамият

CАВОЛ: Турли мессенжерлар орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиб қўйса кифоями ёки жавобни ёзма тарзда ёзиш ҳам керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Турли мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиш вожиб бўлади. Ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтариш мустаҳаб саналади. Бу борада Аллома ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

(قَوْلُهُ وَيَجِبُ رَدُّ جَوَابِ كِتَابِ التَّحِيَّةِ) لِأَنَّ الْكِتَابَ مِنْ الْغَائِبِ بِمَنْزِلَةِ الْخِطَابِ مِنْ الْحَاضِرِ مُجْتَبًى وَالنَّاسُ عَنْهُ غَافِلُونَ ط .أَقُولُ : الْمُتَبَادَرُ مِنْ هَذَا أَنَّ الْمُرَادَ رَدُّ سَلَامِ الْكِتَابِ لَارَدُّ الْكِتَابِ.

яъни: “Мактуб орқали келган саломга алик олиш вожиб бўлади. Чунки ғоиб кишидан келган мактуб гўёки ёнида турган кишининг оғзаки хитоби кабидир (“Мужтабо” китоби). Одамлар эса бунга бепарводирлар. Шунга кўра айтаманки, мактуб орқали келган саломга оғзаки алик олиш вожиб бўлади, ёзма жавоб қайтариш эмас” (📚“Раддул-муҳтор” китоби).

📚 Шунингдек, “Кувайт фиқҳ энциклопидяси”да ушбу масала тафсилот билан зикр қилинган:

ﻭﻛﺬا ﻟﻮ ﺑﻠﻐﻪ ﺳﻼﻡ ﻓﻲ ﻭﺭﻗﺔ ﻣﻦ ﻏﺎﺋﺐ ﻭﺟﺐ ﻋﻠﻴﻪ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ اﻟﺴﻼﻡ ﺑﺎﻟﻠﻔﻆ ﻋﻠﻰ اﻟﻔﻮﺭ ﺇﺫا ﻗﺮﺃﻩ. ﻭﻗﺪ ﻭﺭﺩ ﻓﻲ اﻟﺼﺤﻴﺤﻴﻦ ﻋﻦ ﻋﺎﺋﺸﺔ - ﺭﺿﻲ اﻟﻠﻪ ﻋﻨﻬﺎ - ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﺎﻝ ﻟﻲ ﺭﺳﻮﻝ اﻟﻠﻪ - ﺻﻠﻰ اﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ ﻭﺳﻠﻢ: ﻫﺬا ﺟﺒﺮﻳﻞ ﻳﻘﺮﺃ ﻋﻠﻴﻚ اﻟﺴﻼﻡ، ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﻠﺖ: ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ ﻭﺭﺣﻤﺔ اﻟﻠﻪ . ﻭﻳﺴﺘﺤﺐ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ ﻋﻠﻰ اﻟﻤﺒﻠﻎ ﺃﻳﻀﺎ ﺑﺄﻥ ﻳﻘﻮﻝ: ﻭﻋﻠﻴﻚ ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ


Шунингдек, бир кишига ғоиб – бошқа жойдаги одамдан мактубга ёзилган салом етиб келса, унга ўқиган заҳоти дарҳол сўз орқали алик олиш вожиб бўлади. Зеро, “Икки саҳиҳ тўплам”да ворид бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброил фаришта сенга салом айтмоқда”, деб айтдилар. Мен айтдим: “У зотга ҳам Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ушбу ҳолатда саломни етказувчига ҳам: “Сизга ва унга ҳам салом бўлсин”, каби иборалар билан алик олиш мустаҳаб саналади”

Бугунги кундаги мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломлар ҳам – мактубда ёзилган салом билан ҳукми бир хил. Шунга кўра, ғоиб одамдан келган салом хоҳ ёзма равишда бўлсин, хоҳ бирор элчи орқали бўлсин, уни қабул қилган кимса дарҳол оғзаки алик олиши вожиб бўлади ва шунинг ўзи кифоя қилади. Лекин ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтарса, янада зиёда ажру савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
СОЧИНИ БЎЯСА ҒУСЛ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ?
#ғусл

CАВОЛ: Аёл киши сочини бўяса ғусл ва тахорати қабул бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ранг ва бўёққа боғлиқ. Баъзилари сув ўтказмайди. Баъзилари сув ўтказади. Сиз шуни текширинг. Агар сув ўтказмаса таҳорат ва ғусулингиз ҳисобга ўтмайди. Гўё ғусл ва таҳорат қилмагандек бўласиз. Агар буни аниқлаб бўлмаса бундай ишлардан эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#ашуро #рўза

📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (✍️Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58

🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ҲОЗИРЧА ИККИ МАҲАЛ НАМОЗ ЎҚИМОҚЧИМАН
#намоз

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни бошламоқчиман. Аммо шу йили ўқишга топширмоқчиман. Шунга ҳозирча 2 маҳал намоз ўқимоқчиман. Кейинчалик, ўқишга кирсам 5 вақт ўқийман, деяпман. Қайси намозларни ўқисам бўлади? Беш вақт ўқимасам гуноҳ бўлмайдими?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз беш вақт намоз ўқинг. Сизгача ҳам қанчадан-қанча абитуриентлар беш вақт намозларини ўз вақтида адо этиб, ўқишга киришган. Аввало биз Роббимизни буюруғини тўлиқ адо қилишимиз керак. Шундагина дунёда ҳам, охиратда ҳам муваффақиятга эришамиз. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АШУРО РЎЗАСИНИ ЎТАР ТУТИШ?
#ашуро #рўза

CАВОЛ: Ассалому алейкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки Ашуро рўзасига ухлаб қолса лекин ўтар тутса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Буни ўтар дейилмайди, чунки бу ерда ифторлик қилиниб саҳарлик қилинмаган ҳолос. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/68926)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАН БЕМОР ИНСОННИНГ НАМОЗИ
#намоз

CАВОЛ: Мени оёқларим оғрийди ва чап оёгим яхши букилмайди. Ўтирганда оёгимни узатиб ўтираман, табиийки намозни ҳам шу ҳолда ўқийман. Буни ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёғини бука олмайдиган ёки букса қаттиқ оғрийдиган кишилар зарурат юзасидан намозда оёқларини қиблага узатиб ўтирса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
☝️ ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ҲУРМАТЛАШ ОДОБЛАРИ
#Қуръон

📌 1. Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас.
📌 2. Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш.
📌 3. Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак.
📌 4. У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир.
📌 5. Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак.
📌 6. Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо.
📌 7. Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди.
📌 8. Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас.
📌 9. Тоза ва хушбўй тутиш.
📌 10. Авайлаш.
Масалан, Мусҳафни
унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш.
📌 11. Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар.
📌 12. Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш.
📌 13. Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш кепак.
📌 14. Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик.
📌 15. Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш.
Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим.
📌 16. Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
КЕСТИРИЛГАН ОЁҚНИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#эслатма

CАВОЛ: Мен рак касаллиги туфайли бир оёғимни кестирдим. Кесилган оёқни нима қилиш кераклиги ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда одамнинг ўзи тирик бўлиб, бирор сабаб туфайли унинг аъзоларидан бири кесилса ёки узилса, ўша аъзони бирор тоза матога ўраб, кўмилади. Каттароқ аъзо бўлса, қабристонга, тирноқ, соч каби кичикларини ҳовлининг бир четига кўмиш керак. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма #дуо

📌 Банда яхши амалда бардавом бўлиши бу Аллоҳ таолонинг хузурида мақбул эканлигининг аломатидир. Бирор бир яхши амал қилинса, у ихлос ва шариатга мувофиқ тарзда бажарилса, унга савоб берилишида шак-шубҳа йўқ. Унинг баракотини эса сўраш керак бўлади. Яъни “Эй Аллоҳим шу қилган яхши амалим (масалан ўқиётган намозларимни) баракотини умрим, ризқим, хулқим, бола-чақам, оилам ва саломатлигимда намоён қилгин” деб дуо қилиш керак. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

Диндан бўлган ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилишни ният қилиш керак. Шунда қолгани ўз-ўзидан бўлаверади. Уламоларимиз “намоз ўқисанг, уни қилсанг, буни қилсанг ишинг юришади, барака бўлади” дейишлари мактабда ўқиётган ёш болага хўрозқанд олиб бераман дейиши кабидир. Бола яхши ўқиса оқибатда нималарга эришишини билмагани, хўрозқанд эса нақд фойда эканлигини билгани учун ҳам унга шу гаплар айтилади. Мўмин инсон ҳар бир тиловат қилган оятидан Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалик ажр-савоб, туганмас-битмас неъматлар борлигини билганида ибодатларига берилган барака хўрозқандчалик ҳам эмаслигини билади. Шунинг учун ҳар бир амалдан фақат Аллоҳ таолонинг розилигини умид қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БИЗ ҲАМ ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ МУМКИНМИ?
#жума #жамоат

CАВОЛ: Ҳозир Россияда ишлаймиз. Яқинда намоз ўқишни бошлаганмиз. Бизнинг иккита саволимиз бор эди:
1. Жума намози қандай ўқилади?
2. Масжид узоқда жойлашган ўзимиз кўпчиликмиз. Орамизда илмли одам ҳам бор. Шу кишини имом қилиб Жума намозини ўқисак бўладими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
1. Жума намози жума куни пешин намозининг вақти киргач жоме масжидида ўқилади. Масжидга жамоат йиғилгач азон айтилади ва барча намозхонлар аввало тўрт ракат суннат намозини ўқийдилар (бу пешин намозининг аввалги тўрт ракат суннати каби ўқилади). Сўнгра имом жума хутбасини ўқиб бериш мақсадида минбарга чиқади ва муаззин иккинчи бор азон айтгач, имом жамоатга юзланиб хутба ўқийди. Хутба ўқилаётган вақтда гаплашиш, ҳатто намоз ўқиш ҳам жоиз эмас. Хутбадан сўнг муаззин иқомат такбири айтади ва имом ва жамоат жуманинг икки ракат фарзини адо этадилар. Шундан сўнг жамоат тўрт ракат суннат намозини ўқийдилар ва шу билан жума намози охирига етган бўлади.

2. Фақат илмли одам борлиги сабабли жума намозини ўқиб бўлмайди. Чунки, Жума намози дуруст бўлиши учун ўзига хос шартлар мавжуд. Мароқил фалоҳ китобида шундай дейилган:

ويشترط لصحتها ستة أشياء: المصر أو فناؤه و السلطان أو نائبه و وقت الظهر و الخطبة و الإذن العام و الجماعة (مراقلي الفلاح)

“Жума намозини дуруст бўлиши учун олтита шарт: Шаҳар ёки шаҳарнинг финоси, султон ёки унинг ноиби, пешин вақти кирган бўлиши, хутба, изнул-ом ва жамоат топилиши керак” (Мароқил фалоҳ).

Бу ибораларни уламолар қуйидагича шарҳлаганлар:
📌1. Шаҳар ёки унинг финоси; шаҳарнинг финоси деганда шаҳарга оид тадбирлар ўтказилиши учун мўлжалланган, унга қўшилган жойлар назарда тутилади. Демак, Жума намози ўқилиши учун шаҳар ёки шаҳар ҳукмидаги қишлоқ жой бўлиши керак.
📌2. Султон ёки унинг ноиби; Жума намозига имомликка султон ёки унинг ноиби, ёки улар томонидан ўша масжидга тайин қилинган имом бўлиши керак.
📌3. Пешин вақти; Чунки пешин вақти жуманинг вақти ҳисобланиб, ундан олдинроқ ўқилган жума намози дуруст бўлмайди. Пешин вақти чиқиши билан жуманинг ҳам вақти чиқади.
📌4. Хутба; Жумада озми-кўпми хутба ўқиш ҳам шартдир.
📌5. Изнул-омм; Яъни ҳамма мусулмонлар киришига рухсат берилган масжид бўлиши керак.
📌6. Жамоат; Яъни имомдан ташқари уч киши ҳозир бўлиши керак. Чунки жамоат ушбу адад билан ҳосил бўлади. Шу жамоат оқил, балоғатга етган эркаклардан ташкил топган бўлиши лозим. Мабодо, жамоат оқил, балоғатга етган мусофир ёки касал кишилардан ташкил топган бўлса ҳам, кифоя қилади. Аммо фақат аёллар ва гўдаклардан ташкил топган жамоат билан жума намозини ўқиш дуруст бўлмайди.

Демак, юқоридаги ва шу каби бошқа маълумотлардан аён бўладики, жума намозини ўқиш учун мазкур шартларнинг барчаси топилмаса, бир неча одамлар йиғилиб жума намозини ўқий олмайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ОТА-ОНАНИ “ЧОЛУ-КАМПИР” ЁКИ “МАМАШКА” КАБИ УЛАР ҲАҚОРАТ ДЕБ ҲИСОБЛАЙДИГАН НОМ БИЛАН АТАШ
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Халқимиз орасида ота оналар хақида гапирганда ота онамни кўргани бордим сўзи ўрнига чоли кампирни кўргани бордим ёки онам дейиш ўрнига мамашкам дейдиганларга кўп гувоҳ бўлганман. Манга ўта хунук эшитилади. Бу хақида динимиз нима дейди?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ота-онанинг фарзанд устидаги ҳақлари жуда улуғдир. Ўша ҳақларидан бири фарзандлар уларни ҳурмат қилишларидир. Шариатимиз ота-онага озор берувчи сўзларни айтиш у ёқда турсин, ҳатто хунук назар билан қарашдан ҳам қайтарган. Саволдаги ҳолат, яъни ота-онани “чолу-кампир” ёки “мамашка” каби улар ҳақорат деб ҳисоблайдиган ном билан аташ фарзандни оққ бўлишига олиб келади. Бу гуноҳи кабирадир.

(https://savollar.islom.uz/s/224754)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Нурли манбалардан:
«Ҳаловатни уч нарсадан – намоздан, Қуръондан ва зикрдан қидиринг. Топсангиз, давом этинг. Топа олмасангиз, билингки, эшик ёпиқдир».
Ҳасан Басрий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
"КЎЗИ" БОР ОДАМ БИРОВГА ЗАРАРИ ЕТМАСЛИГИ УЧУН НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК?
#кўз_тегиши

CАВОЛ: Кўзи бор одам бировга зарари тегмаслиги учун нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўз тегиши воқеъликда бор нарса экани кўплаб ҳадиси шарифларда айтиб ўтилган. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📗 “Кўз тегишидан Аллоҳ паноҳ беришини сўранглар, чунки кўз тегиши – ҳақдир”, деганлар
(✍️ Имом Ибн Можа ривояти).

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар:
📗"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кўз – ҳақдир. Агар тақдирни бирор нарса ўзгартира олганида, кўз ўзгартира оларди”
(✍️ Имом Муслим ривояти).

Киши бирор неъматни кўрганида унга кўзи тегиб, зарар етиб қолмаслиги учун кўрган неъмат ҳаққига дуо қилиб қўйиши керак. Шунда ўзига тегишли бўлган ёки бирор биродарига тегишли бўлган нарсага зиёни тегиб қолмайди. Бу ҳақда Набий алайҳиссалом шундай деганлар:

"إذا رأى أحدكم من نفسه أو ماله أو من أخيه ما يعجبه فليدع له بالبركة فٍان العين حق" (رواه الامام الحاكم)

📗 Яъни: “Сизлардан бирингиз ўзида ёки молида ёки биродарида кўзни қувонтирадиган нарсани кўрса, унга барака сўраб дуо қилсин. Чунки кўз тегиши – ҳақдир”
(✍️ Имом Ҳоким ривояти).

Демак, "Кўзи" бор одам, бирор кўзни қувонтирадиган нарсага кўзи тушса, "Барокаллоҳу фийҳ", яъни: "Аллоҳ унга барака берсин", деса, кўз тегмайди.

Баъзи уламолар киши бирор неъматга қараганда кўзи тегмаслигини хоҳласа “Маша Аллоҳу ла қуввата илаа биллааҳ”ни айтиши кераклигини ҳам тавсия қилишган. Бунга Қуръони каримда зикр қилинган боғбоннинг ўз боғидан ғурурланиб, Аллоҳ таолони унитиб қўйгани ҳақидаги қиссада, солиҳ кишининг насиҳати далолат қилади:

وَلَوْلَا إِذْ دَخَلْتَ جَنَّتَكَ قُلْتَ مَا شَاءَ اللَّهُ لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ

“Сен боғингга кирганингда: «Аллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), бор куч-қувват ёлғиз Аллоҳ биландир», деганингда эди!...” (Каҳф сураси, 39-оят).

📌 Шундан келиб чиқиб, ҳар ким ўзида, оиласида ёки бошқа бировда қандайдир неъматни, хурсандчиликни, кўзни қувонтирадиган ҳолатни гувоҳи бўлса, дарров Аллоҳни эслаб, "Барокаллоҳу фийҳ" яъни: "Аллоҳ унга барака берсин" деса ёхуд “Маша Аллоҳу ла қуввата илаа биллааҳ” деса, ҳам суннатда тавсия қилинган яхши бир амални бажарган бўлиб, ажр олади, ҳам бировга зиёни етиб қолишидан сақланган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
УЙҚУДАН ТУРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН 5 СУННАТ АМАЛ


📌 1. Юздаги уйқу асарини қўл билан аритиш.

📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар”.
(✍️ Имом Муслим ривояти)

📌 2. Қуйидаги дуони ўқиш:

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур”

“Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”.

📌 3. Оғизни мисвок ёки бошқа воситалар билан тозалаш.

📗
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

📌 4. Қўлни ювиш.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, кафт қўлларини идишга солмасдан, уч марта ювсин”, деганлар.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

📌 5. Бурунни қоқиш.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, бурнини уч марта қоқиб ташласин, зеро шайтон унинг димоғида тунаган бўлади”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)


📚
KУНЛИК ҲАДИС
Қаршингда бир киши ёнаётган бўлса, уни қутқариш учун ҳар қандай қийин ишдан қочмайсан.

Илтимос! Намоз ўқимаётган кишини кўрсанг, уни қутқариш учун ҳам бор имкониятингни ишга солгин, чунки Аллоҳга қасамки, у ҳам ёнмоқда!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/11/17 11:40:05
Back to Top
HTML Embed Code: