Telegram Web Link
#тақво

Хаворижлар Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни олдиларига қатл қилиш мақсадида бостириб киришганда (ўша вақтда ёшлари саксонга яқинлашиб қолганди) аёллари Ноила розияллоҳу анҳу сочлари ёзилган ҳолда ўтиргандилар, (у зотнинг ҳам ёшлари кекса эди). У зот ўша фожирлардан инсоф, ёрдам кутгандай бўлдилар. Шунда Усмон розияллоҳу анҳу қаттиқ қичқириб: «Ёпинчиғингини ёп, ҳаётимга қасамки, уларни олдимга бостириб киришидан кўра ҳам сенинг сочингни авратинг ҳурмати мен учун муҳимроқдир», дедилар. Сўнг қотиллар бостириб киришди ва ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳуни қатл қилишди.

📚«Ад дурул мансуур фий табақоти роббатул худуур» асаридан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ЭМИЗИКЛИ ГЎДАК СУТНИ ҚУСИБ ЮБОРИШИ КИЙИМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#кийим

CАВОЛ: Эмадиган гўдак баъзида ичган сутини қусиб юборади. Мана шу қусуқ кийимни нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиҳқий китобларимизда инсоннинг оғиз тўла қусиши таҳоратни синдириши ва ушбу нарса қаерга текса ўша жойни нажосат қилиши айтилган. Ёш боланинг қусиши ҳам шундай ҳукмда бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусган бўлса, у теккан нарса нопок бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусмаса, у теккан жой нажосат бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:

وهو نجس مغلظ ولو من صبي ساعة ارتضاعه هو الصحيح لمخالطة النجاسة ، ذكره الحلبي

“Қусуқ оғир нажосат ҳисобланади. Гўдак эмган заҳоти қусиб юборса ҳам нажосат бўлади. Чунки унинг сути нажосатга аралашган бўлади. Тўғри фатво шудир. Имом Ҳалабий ҳам бу масални китобларида келтирганлар”.
Бу мавзуда “Фатҳул қодир” китоби соҳиби ҳам бундай деганлар:

صَبِيٌّ ارْتَضَعَ ثُمَّ قَاءَ فَأَصَابَ ثِيَابَ الْأُمِّ ، إنْ كَانَ مِلْءَ الْفَمِ فَنَجِسٌ ، فَإِذَا زَادَ عَلَى قَدْرِ الدِّرْهَمِ مُنِعَ

“Гўдак эмгандан кейин қусди ва қусуқ онанинг кийимига тегди. Агар оғиз тўла қусган бўлса, қусуқ нажосат ҳисобланади. Агар ушбу қусуқ она кийимига дирҳам миқдори (ўртача танга миқдори)дан кўп тегса, бу кийим билан намоз ўқиш ман қилинади”.

لو قاء الرضيع لبنا فحكمه حكم القيء إن كان ملء الفم فنجس وإن لم يكن ملء الفم فليس بنجس

“Эмизикли гўдак сут қусса, ҳукми бошқа қусуқлар билан бир хил: Оғиз тўла бўлса, нажосат, оғиз тўла бўлмаса, нажосат саналмайди”. (📚 “Мухтасар фил фиқҳий ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Audio
#Ramazon_suhbatlaridan

“RAMAZON OXIRLAB BORMOQDA".


(Mazmuni: Ramazon oyida nafsni isloh qilib, turli illatlardan oʻzini poklashga erishgan kishi Ramazondan keyin yil davomida, aniqrogʻi Ramazondan Ramazongacha oʻzini qanday tutishi kerak?)

Vaqti: 28:06 daqiqa

Mutaxassis: “Yunusobod Oqtepa” masjidi imom-xatibi Nurulloh qori Obidov

✔️ 02:13 Ro'za oyida ushbu ibodat orqali erishganlarimiz haqida

✔️ 08:03 Ramazonning oxirgi kunlarida qaysi amallar bilan mashg'ul bo'lish kerak?

✔️17:17 Hayit ayyomini qaysi amallar bilan kutib olish lozim?

✔️ 23:33 Ramazonning oxirgi kunida qanday ibodatlar bilan mashg'ul bo'lish afzal?

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
www.tg-me.com/nurli_yol 👈
🧕 МАКТАБДА РЎМОЛНИ ОРҚАДАН ЎРАЛСА
#аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хозир мактабда рўмолни орқадан бироз бўйинни очиб ўрашга рухсат бериляпти. Шундай ўраса (фақат мактаб биносида) бўладими? Чунки бўйин билан ўрашга рухсат йўқ дейишяпти.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам фаросатли ва зийрак бўлиши керак. Шунисига шукур қилиб, томоқни тўла тўсиб турадиган ёқа тикиб берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187234)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🔸🔸🔸

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мактабда рўмолни ўқитувчиларга орқадан ўратиляпти. Сочимни, бўйнимни беркитиб орқадан ўрасам бўладими? Бир устоз фитна чиқмаслиги учун мактабда мумкин дебдилар.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида шундай дейилган: “Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно”. Шунга биноан томоқ қисми ҳам беркилиши керак. Ҳижоб деб қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги, иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187007)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧭 ҚИБЛА БОШҚА ТОМОНДА ЭКАН
#қибла

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир акамиз янги уйга кўчиб ўтганди. Бир қанча вақт ўша уйда намоз ўқиб юрган. Кейин билса нотўғри томонга қараб намоз ўқиган экан. Яъни қибла бошқа томонда экан. Шу инсон олдинги ўқиган намозларини қазосини ўқийдими ёки ўқимайдими? Қиблага қараб ўқимагани учун гунохкор бўлмайдими?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Агар қибладан ўнг томонга ҳам 45 градус чап томонга ҳам қибладан 45 градусгача бурилиб ўқилган бўлса жоиз. агар 45 градусдан кўп бурилиб кетган бўлса қайта ўқийди. Чунки у қиблани топиш имкони бўлатуриб ҳаракат қилмаган бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/56136)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Бир яҳудий олим: «Бутун бошли тиб илми сизларнинг китобингизнинг ярим оятига жойлаштирилган экан», деган экан. Бу ерда қайси оят назарда тутилган?

📗 «Иймон» китобидан
Anonymous Quiz
8%
«Хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз»…
56%
«У(асалари)ларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир»…
29%
«Енглар, ичинглар ва исроф қилманглар»…
8%
Энди билиб оламан
Ушбу расмдаги китоблар қандай китоблар эканлигини биласизми?

Тўрт оятнида тўғри ўқий олмайдиган яна устига - бизга ҳадис керак эмас - дейдиган бесуннатларнинг тил узатгани ва узатаётгани китоб «САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ» га ёзилган шарҳлардир.

Эй мусулмонлар, ҳимматни баланд қилинг!!!

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
🎓 ДИПЛОМ ИШЛАРИНИ ПУЛГА ЁЗИШ
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Ассалому алайкум! Хозирги кунда кўплаб олий ўқув юртларининг баъзи талабалари конспект, курс иши, диплом ишлари ва бошқа амалий вазифаларни ўзлари ёзиш ўрнига бошқа бир ўқувчиларга бериб пулга қилиб беришни сўрашади. Шу каби вазифаларни уларнинг ўрнига бажариб бериб, эвазига пул олса ҳаром бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Оддий мисол жарроҳликка ўқиётган талаба шу каби ишлар билан ўқишни тугатган бўлса ва бирорта инсонни илмсизлик туфайли ўлимига сабаб бўлса ўша ўрнига ёзиб берган ҳам гуноҳига шерик бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/85565)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
❗️🎓 ИМТИҲОНЛАРНИ АЛДОВ ЙЎЛИ БИЛАН ТОПШИРИШ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Университетда ўқийман. Сессия имтиҳонлари яқинлашгани сари курсдошлар ичида мени имтиҳон саволларимни ишлаб бер, топшириқларимни бажариб бер дейдиганлар кўпаяди. Йўқ десак ёрдам сўраганимда ёрдам бермадинг деб хафа бўлиб ҳам қўйишади. Шундай пайтларда қандай йўл тутиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ишлар алдов, илмга, бутун бошли халқга хиёнат ва гуноҳ ҳисобланади. Алдов орқали топилган мол ҳалол эмас. Чунки ишнинг эгаси бошқа, бажарган бошқа. Бир соҳада ўқиб, ана шу соҳани битирган талабага шу соҳанинг мутахассиси деган диплом берилади ва унга ўз соҳаси бўйича бирор иш топширилади. Имтиҳонларни алдов йўли билан топшириб диплом олган талаба, соҳасининг мутахассиси бўлмагани учун унга топширилган соҳани орқага тортади, жамиятга, инсонларга фойдадан кўра зарар етказади.

Сиз ҳақиқатда курсдошларингизни имтихондан муваффақиятли ўтиб олиш ғамини қилаётган бўлсангиз, имтиҳонларгача уларга ёрдам беринг, тушинмаётган мавзуларини тушинтиринг, уларни ҳам етук мутахассис бўлиб чиқишида ўз ёрдамингизни аяманг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
⁉️ Расулуллоҳ саллоллоху алайхи ва саллам: "... нинг икки ракат суннатини агар устингизга отлиқлар бостириб келаётган булса ҳам қолдирманглар"
Нуқталарни урнида Расулуллоҳ саллоллоху алайхи ва саллам қайси намоз зикр килганлар
Anonymous Quiz
18%
Шомнинг икки ракат суннати
5%
Пешиннинг икки ракат суннати
74%
Бомдоднинг икки ракат суннати
2%
Хуфтоннинг икки ракат суннати
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
ФАРЗ ВА СУННАТЛАР ОРАСИДА ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ЎҚИШ
#қазо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намозларнинг фарзи ва суннатлари орасида нафл ва қазо намозларни ўқиса бўладими? Мисол учун уйда бомдоднинг суннатини ўқиб чиқилди, масжидга борса хали фарз ўқилишига вақт бор, шундай холатда қазо намозларни ўқиса бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Суннатнинг суннатлиги фарз билан суннат орасида бошқа нарса бўлмаслигидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа нарса ўқимаганлар. Қазони уйда ўқиб суннатни масжидда ўқинг. Аслида ўқиш жоиз саналсада, имкон борича орасига киргизманг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54806)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЗОН АЙТИШ
#азон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, больницада бола туғилгандан кейин болани чўмилтирилмаган бўлади. Ўша холатда қулоғига азон айтса бўладими? Ёки чўмилтирилган бўлиши керакми? Азон айтишни тезлатиш керак дейилганку.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Азон айтиш учун чўмилган бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55855)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🎰 БУКМЕКЕРЛИК ҚИМОРМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Букмекерлик компанияларига пул тикиш қиморга кирадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда гаров ва қиморга асосланган жуда кўплаб компаниялар фаолият юритади, уларни букмекерлик компаниялари дейилади. Интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда айрим кишилар спорт ўйинлари, масалан, футболда қайсидир жамоага пул тикиб, кимнинг жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган пулларни олиши билан боғлиқ ўйинлар эълон қилиб борилади. Бу фаолиятларнинг барчаси қимор ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйинга қимор дейилади.

Ислом динида қимор қаттиқ қораланган ва гуноҳи кабира дейилган. Аллоҳ таоло «Моида» сурасининг 90-оятида шундай марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

яъни: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз».

Оламлар Робби бу оятда қиморни «ифлослик ва шайтоннинг иши» деб марҳамат қилган. Айнан шу оятда хамр ичиш ва қимор ўйнаш каби амалий гуноҳларни бутга чўқиниш ва фолбинга ишониш каби куфр ва ширк саналган улкан маънавий жиноятларга тенглаштирган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз соҳибига "Кел, сен билан қимор ўйнайман", деса, садақа қилсин», — дедилар.

Қимор шу қадар жирканч иш эканки, киши ҳали ўйнамаган бўлса ҳам, ўйнашни таклиф қилиши биланоқ гуноҳкор бўлиб қолар экан. Шу боис, унинг каффоротига ўйнамоқчи бўлган пулини садақа қилиб юбориш керак экан.

Динимизда инсонлар ҳалол меҳнат қилиб пул топишга буюрилган. Бировни алдаб, хиёнат қилиб, муттаҳамлик йўли билан унинг мулкига эга бўлиб олиш ҳаромдир. Қимор эса айнан шундай йўл билан пул топишдир.

Қиморда ютқазган тараф ютган тарафни ҳеч қачон яхши кўрмайди. Ўртада адоват, нафрат, жанжал пайдо бўлади. Ютқазган тараф имкон топилди дегунча ютган тарафдан пулларини қайтариб олишга, бунинг учун ҳатто ўша ютган кимсани ўлдиришгача бориб етади. Хуллас, қимор сабабли инсонлар ўртасида душманлик, бир-бирини ёмон кўриш ва ҳатто қотиллик юзага келади. Мана шуларнинг ўзиёқ қиморнинг жамиятга соладиган хавфи, келтирадиган зарарлари нечоғли аянчли эканини кўрсатади.

📌 Одамларда меҳнат қилмай, қийналмай, осон ва тез пул топишга бўлган истак уларни мана шундай жирканч иш — қимор ўйнашга, қиморга йўналтирилган каналларга аъзо бўлишга ундайди.

Қимор ўйновчи кимса бориб-бориб ҳамма нарсасидан жудо бўлади. Оиласининг пароканда, фарзандларнинг уйсиз қолишига, уларнинг луқмаси бузилишига сабаб бўлади.

☝️ Кимда ким қимор ўйнаб, пул ютиб олган бўлса, ўша ютган пулни дарҳол эгасига қайтариб бериши керак. Агар эгаси ўлиб қолган бўлса, унинг меросхўрларига беради. Борди-ю, меросхўрларни ҳам топа олмаса, эгасининг номидан бирор фақирга беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САЖДАГА БОРИШ ВА УНДАН ТУРИШ
#намоз

CАВОЛ: Саждага бориш ва ундан туриш тартиби қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саждага борилаётганда ерга яқин аъзолар бирин кетин ерга қўйилади, яъни, тизза, қўллар, юз. Саждадан тураётганда ердан узоқ аъзолар биринчи кўтарилади, яъни, юз, қўл тизза. Заруратсиз ерга таяниб туриш макруҳ. “Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади:

اِذَا اَرَادَ السُّجُودَ يَضَعُ اَوَّلًا مَا كَانَ اَقْرَبُ اِلَي الْاَرْضِ فَيَضَعُ رُكْبَتَيْهِ اَوَّلًا ثُمَّ يَدَيْهِ ثُمَّ اَنْفَهُ ثُمَّ جَبْهَتَهُ وَ اِذَا اَرَادَ الرَّفْعَ يَرْفَعُ اَوَّلًا جَبْهَتَهُ ثُمَّ اَنْفَهُ ثُمَّ يَدَيْهِ...

яъни: “Агар намозхон сажда қилишни хоҳласа, аввало ерга яқин бўлган аъзони (ерга) қўяди. Бас (шундай экан), аввал тиззасини, сўнг икки қўлини, сўнг бурнини, сўнгра пешонасини ерга қўяди. Саждадан турганида аввал пешонасини, сўнг бурнини, сўнгра икки қўлини кўтаради...”.

“Мухтасарул-виқоя” китобида эса:

"ثُمَّ يُكَبِّرُ وَ يَسْجُدُ فَيَضَعُ رُكْبَتَيْهِ ثُمَّ يَدَيْهِ... و يُكَبِّرُ وَ يَرْفَعُ رَأْسَهُ ثُمَّ يَدَيْهِ ثُمَّ كْبَتَيْهِ..."

яъни: “ (Намоз ўқувчи) рукудан сўнг такбир айтади ва сажда қилади. Саждага бориш асносида аввал тиззаларини сўнгра қўлларини ерга қўяди, (саждадан турганида) такбир айтади ва аввал бошини сўнгра икки қўли ва тиззаларини ердан кўтаради...”, – дейилган.

Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"َرأَيْتُ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَجَدَ يَضَعُ رُكْبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْه وَ اِذَا نَهَضَ رَفَعَ يَدَيْهِ قَبْلَ رُكْبَتَيْهِ" (رواه الامام أبو داود والامام الترمذي عن وائل ابن حجر رضي الله عنه)

яъни: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни сажда қилганларида қўлларидан аввал тиззаларини ерга қўйганларини ва саждадан қайтаётганларида тиззаларидан аввал қўлларини ердан кўтарганларини кўрдим”, – дейилади (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Бошқа ривоятда эса:

"حَفِظْنَا عَنْ عُمَرَ فِي صَلَاتِهِ أَنَّهُ خَرَّ بَعْدَ رُكُوعِهِ عَلَى رُكْبَتَيْهِ كَمَا يَخِرُّ البَعِيرُ، وَ وَضَعَ رُكبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْهِ"
(رواه الطحاوي في شرح معاني الآثار عن علقمةَ والأسودِ رضي الله عنهما)

яъни: “Биз ҳазрат Умар разияллоҳу анҳунинг намозларидан шуни эслаб қолдикки, у киши руку қилганларидан кейин худди туя чўккалагандек чўккалар эдилар ва тиззаларини қўлларидан аввал ерга қўярдилар”, – дейилади (Имом Таҳовий Алқама ва Асвад разияллоҳу анҳумолардан ривоят қилганлар).

Бу борада бир қанча ҳадислар мавжуд. Моликий мазҳабидан ташқари барча мазҳаб олимлари ушбу ҳадисларни дақиқ ўрганиб, “сажда қилишда аввало ерга яқин аъзолар ерга қўйилади ва саждадан туришда эса ердан узоқ бўлган аъзолар ердан кўтарилади”, – деган фикрга иттифоқ бўлганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ИДИШ ТОВОҚ ЮВИНДИСИ
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Маълумки хар бир хонадонда таомлангандан кейин идишлар ювилади. Аввалига гел билан сўнг тоза сув билан гел билан ювилган сувни маҳсус бир идишга тўпланилади. Шу тўпланилган ювинди сувни баъзилар сойга ташлашади. Шу йўсиндаги чиқинди сувни сойга тўкишлик тўғрими? Хозирда кўпчилик шу йўлдан фойдаланишар экан.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Бу одамларги зиён етказиш бўлиб, гуноҳ бўлади. Бирор чуқур ковлаб ўшанга тўкишни одат қилиш керак. 2 метр чуқур ковлаб катта катта тош ташлаб қўйилса ҳар қанча ювиндини ҳам тагига тортиб кетади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/154678)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
📕 СЕҲРДАН САҚЛАНИШ ВА ДАВОЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
#сеҳр

CАВОЛ: Сеҳр қилинган инсон ундан қандай қутилиши мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сеҳрни сеҳр билан даволанмайди, балки шариатга мувофиқ дам солдириш, “Фотиҳа”, “Оятал курсий”, Бақара сурасининг охирги икки ояти, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб, ўзига дам солиш, доимо таҳоратли юриш, фарз ибодатларни вақтида бажариш, кўп қироат ва зикру тасбеҳда бўлиш тавсия этилади. Тарихдан маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни Лабийдул яҳудий ва унинг қизлари ўн бир тугунли ип билан сеҳр қилишганда “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб паноҳ сўрашга буюрилдилар. У зот ушбу сураларни ўқиб сеҳрдан халос бўлдилар (📚 “Тафсири Жалолайн” китоби).

📌 Аввало, фолбинлик, сеҳр билан шуғулланадиган кишилардан узоқ бўлиш, сеҳр ҳам Аллоҳ таолонинг изнисиз таъсир қилмаслигига қаттиқ ишониш керак.

☝️ Сеҳр билан шуғулланиш – оилаларнинг бузилиши, силаи раҳмнинг узилишига сабаб бўладиган оғир жиноятдир. Ҳозирги кунда ҳам сеҳрнинг иситиш-совутиш деган тури кўп учрайди. Баъзи опа-сингилларимиз тушунмасдан эримни ўзимга иситаман, деб фолбин-сеҳргарга мурожат қиладилар. Кўпинча натижа тескари бўлади. Аслида, опа-сингилларимиз динимизда тавсия қилинган, эр-хотин ўртасида муҳаббатни зиёда қиладиган ишларга ҳаракат қилишлари керак. Энг асосийси, имон, ихлос, муҳаббат, сабр-тоқат, қаноат, босиқлик, кечиримлилик, меҳр, шукр, Аллоҳнинг тақдири ва тақсимига рози бўлиш, хушмуомалалик, ҳаё, меҳнатсеварлик, оқкўнгиллик каби хислатларга эга бўлишга ҳаракат қилсалар, эрни иситиш учун имонни таҳликага қўйиб фолбин-сеҳргардан ёрдам сўрашга ҳожат қолмайди.

Фолбин ва сеҳргарларнинг бозорини юритаётганлар, уларнинг эшиклари олдида турнақатор навбатлар ташкил қилаётганлар кимлар? Афсуски, биз ўзимиз уларнинг иши юришишига сабаб бўлмоқдамиз. Ҳар бир оила бошлиғи қўл остидагилар учун масъул. Демак, ҳар бир эр ёки ота оила аъзоларини фолбин ва сеҳргарларга боришидан қайтариши керак. Чунки ўзини ҳам оила аъзоларини ҳам дўзах ўтидан асраши унинг муқаддас бурчидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/30 05:29:32
Back to Top
HTML Embed Code: