Telegram Web Link
ПОЕЗД, КЕМА ВА САМОЛЁТДА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

CАВОЛ: Узоқ сафарларга чиққанда самолёт ёки поездларда намоз вақтлари тўғри келади. Шунда қандай йўл тутиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар мусофир киши поезд, кема ва самолётда кетаётган бўлса-ю унда қиблага юзланиб, тик туриб ва руку, сажда қилиб намоз ўқишга имкон ва шароит бўлса, албатта намозни барча қонун-қоидаларига амал қилиб, мукаммал ҳолда адо қилади. Агар имкон ва шароит бўлмаса, мусофир киши намозни қазо қилмасдан, ўтириб, имо-ишора қилиб, улов кетаётган тарафга қараб адо қилади. Бунга уламоларимиз қуйидаги ояти каримани далил қиладилар:

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا

яъни: “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди” (Бақара сураси, 286-оят).

Агар улов автобус бўлиб, намоз вақтида тўхтамайдиган бўлса ва тўхтатишни ҳам иложи бўлмаса, мусофир киши намозни қазо қилмасдан ўтирган жойида имо-ишора билан улов кетаётган тарафга қараб намозини ўқийди. Баъзи уламолар: мана шундай автобусда ўқилган намозни киши манзилига етганидан кейин эҳтиёт нуқтаи-назаридан қайта ўқиб олиши мақсадга мувофиқ бўлади деганлар.

Ҳайдовчи уловини ҳайдаш пайтида ҳеч бир намозни ўқиши дуруст эмас, чунки уни қўл ва оёғи ҳаракатланиб туради ва бундай ҳолатда намоз бузилиб қолади. Бу ҳақда Хулосатул фатово китобида шундай дейилган:

أمَّا إذا سيَّرها صاحبها فلا يجوزُ التطوُّع ولا الفرض

яъни: “Ҳайдовчи уловни ҳайдаш жараёнида нафл ёки фарз намозларни ўқиши жоиз эмас”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҲОЗИРЧА НАМОЗ ЎҚИМАСЛИК
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳижоб ўрашга, намоз ўқишга иштиёқим баланд ва ҳижобли қизларга жуда ҳавас қиламан. Аммо, айни пайтда талаба бўлганлигим боис, намозга улгуролмаслигим мумкинлигини ўйлаб, ҳали ҳам бошлаганим йўқ, ҳижоб ўранишга эса уйдагиларим ҳозирча қарши. Ўқишни тамомлаганимдан сўнг (балки унгача турмушга чиқарман), ҳижоб ўрансам, намозни тўлиқ ўқишни бошласам бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз ҳозирдан намозни бошланг. Акс ҳолда намоз ўқимасликнинг охиратдаги азоби жуда оғир бўлади. Намоз эрталаб юз қўлингизни ювишга оёқни қўшиб қўйиш, жойнамоз устига бориб, сураи Фотиҳа ва Ихлос сурасини ўқиб, икки бор руку ва тўрт бор сажда қилишдан иборат. Шу билан фарз адо бўлади. Буни қилмаганлигингиз учун эса қуйидаги азоб бўлади.
Намозни қолдирганлар жазоси учун айтилган оят бор.

فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.

Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади:

وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَلَن يُخْلِفَ اللَّهُ وَعْدَهُ وَإِنَّ يَوْمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍ مِّمَّا تَعُدُّونَ۝

47. Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/86880)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ИШ ВАҚТИДА БОШҚА ИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Иш вақтида ҳамкасбларимнинг бошқа иш билан шуғулланаётганликларга (кино кўриш, мусиқа эшитиш, интeрнeт каби) гувоҳ бўламан. Бунга динмизда қандай қаралади? Муҳим иши бўла туриб бошқа кўнгил очар ишлар билан шуғулланаётганларга гуноҳ ёзиладими? Иш буюрилганда “ишга улгура олмаябман” дeб, бошқа иш билан шуғулланиб ўтирадиганларни назарда тутаябман. Барча ҳамкасблар Аллоҳга шукур номозхон акалар.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Иш берувчининг ҳаққини еган бўлишади. Банданинг ҳаққини ҳақ эгаси кечиб юбормагунича Аллоҳ кечирмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/41778)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
👳🏻‍♂️🧕 АЁЛЛАРГА ИМОМЛИК ҚИЛИШ
#оила #жамоат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эркак киши аёлларга имомликка ўтганда, уларга имомлик қилаётганини қандай ният қилади? Масалан ҳам эркак ҳам аёлларга, ёки фақат аёлларга имомлик қилганда. Хозирда бу масала уйда ахли оила билан жамоат бўлиб намоз ўқишда бeхато бажаришимиз учундир.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Эркакларга имом бўлганда уларнинг иқтидосини қабул қилдим деб ният қилиш шарт эмас. Аёлларни эса шарт. Чунки аёл киши эркакнинг ёнига келиб туриб олса имомнинг намози бузилади. Агар иқтидосини қабул қилмадим деб ният қилса бузилмайди. Оиладаги эркак ва аёлларга имом бўлаётган киши аёлларга ҳам имом бўлаётгани қалбидан ўтказишининг ўзи кифоя қилади. Аёллар тўлалигича эркак ва ёш болалардан ҳам орқадаги сафда туришлари шарт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55272)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Ислом шариатида ёлғон гувоҳлик бериш қайси гуноҳга тенглаштирилади?

📗 «Иймон» китобидан
Anonymous Quiz
33%
Куфр билан
27%
Одам ўлдириш билан
25%
Аллоҳга ширк келтириш билан
15%
Энди билиб оламан
ОРАДА ҒУСЛ ҚИЛИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, эр хотин жинсий алоқада бир мартадан кeйин ғусл қилмасдан иккинчисини бошлаш мумкин эмас дeб эшитдим. Шу тўғрими?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Иккисининг орасида оғиз-бурунни чайқаб олиш суннат. Агар ҳиммат қилиб намозга қилингандек таҳорат қилинса суннатга тўлиқ амал қилинган бўларди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54175)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЭҲТИЛОМ БЎЛГАНДА
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Баъзи ўринларда шароит шунақа бўлиб қоладики, эҳтилом бўлганда кийим ҳам ғусл қилгани ҳам шароит бўлмай қолиб, намоз пайти кeлганда кийимида нами турган пайтда нима қилинади?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши бир намозни ўқигач кейинги намозни қандай ўқишнинг тараддудини кўриши керак. Худди сафарга чиқувчи киши иссиқ-совуқ кийимлари, пойафзалларини тайёрлагани каби намозга ҳам тайёргарлик кўриш керак бўлади. Кийимга келсак уни алмаштириб олиш осон, ғуслга келадиган бўлсак уялмасдан ғусл қилиш керак. Ҳаво совуқ ёки чўмиладиган жойнинг имкони бўлмаса, ғуслга таяммум қилиб, намозга таҳорат қилиб ўқилади. Шароит бўлиши билан ғусл қилиб олади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53294)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 КЎЧАДАГИ НОҚУЛАЙЛИК
#маҳрам

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен ўқишга ёки бирор жойга бормоқчи бўлсам автобус тўла ва тиқилинч бўлади. Табиийки номаҳрам йигитлар ҳам бўлади. Уларга тегиниб кетиш ўзимни ҳам ҳижолатга солади, таксида кетсам номаҳрам инсон билан ёлғиз кетишимга тўғри келади. Бундай вазиятда нима қилганим тўғри?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Кудузи кунларда таксида юришингиз жоиз. Чунки атроф ёруқ ва одамлар кўп бўлади, сиз ёлғиз қолган ҳукмда бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/82047)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АРАБЛАРДА ЭРКАКЛАРНИ АЁЛЛАРГА ЎХШАБ ЎПИШИБ КЎРИШИШИ
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сир эмаски арабларда эркаклар бизда ва арабларни ўзида ҳам аёллар кўришганда ўпишиб кўришгандай қилиб ўпишиб кўришадилар. Ҳаттоки араб аёлларида битта юзидан бир марта 2-юзидан 3 марта ўпиб кўришиш одати бор экан, ҳудди шундай қилиб кўришган эркакларни ҳам кўрдим. Ўзи умуман олганда арабларда эркакларни бир бири билан муносабати ғайриоддий даражада жуда яқин аммо албатта бу бошқа мавзу.
Савол: Исломда аёлни эркакка эркакни аёлга ўхшаши ланатланган бир ҳолатда араб эркакларини аёлларга ўхшаб ўпишиб кўришиши исломга қай даражада мос келади?



💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Динни араблардан эмас оят ва ҳадислардан олинади. Арабларнинг ичида мусулмон бўлмаганлари ҳам талайгина. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61754)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

«Нафсинг тоат-ибодатга дангасалик қилаётган бўлса, Аллоҳ ҳам тоат-ибодатингни ёқтирмай қолишидан эҳтиёт бўл», деган жумлани ўқиб, тинчим йўқолди…

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТУРЛИ ХИЛ МАВЗУ
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Биз чет давлатида турамиз ва бази гўшт махсулотларини ҳалол маркаси борини олиб ишлатамиз. Яқинда танишимиз ҳалол деб ёзилган бўлса хам хар хил қўшимчалар қўшишиб юбораркан эхтиёт бўлилар деб айтди. Биз далилиз борми десак интернетдан бошқа дин вакилларини гўшт махсулотларини қандай сўйиб сотишларини кўрсатди. Агар шундек бўлган холда хам ўша биз ҳалол деб олаятган гўштларимизни билмаган холда истемол қилган бўлсак дуоларимиз қабул бўлмайдими?

2). Хўжайиним ҳар жумъа намозидан кейин масжидда тарқатиладиган исломий газета ва тақвимларни олиб келади. Уларни орасида суралар ва базида хадислар хам бўлади. Газеталар хам тўпланиб қолган, уларни йиртгани ишлатгани қўрқамиз. Шуларни ёқиб юборса бўладими?



💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

1). Қабул бўлмайди. Чунки ҳозирги кунда дин душманлари шу гўшт маҳсулотларига ҳам қўл текказишмоқда. Ҳаром ўлган ва шариатга мувофиқ сўйилмаганларга ҳам ҳалол сертефикатни ёпиштиришиб мусулмонларни ахмоқ қилишмоқда. Аниқлаб олинглар.

2). Ёқиб юборишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/91078)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛЛАР ҚАБРИСТОНГА БОРСА БЎЛАДИМИ?
#ақида

CАВОЛ: Аёллар қабристонга борса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда қабр зиёратига рухсат берилган, балки тарғиб ҳам қилинган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"كنت نهيتكم عن زيارة القبور، فزوروها؛ فإنها تزهد في الدنيا، وتذكر الآخرة"

яъни: “Сизларни қабр зиёратидан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Чунки, у дунёдан қайтаради ва охиратни эслатади”, деганлар. (Ибн Можа ривоят қилган).

Уламолар ушбу ҳадисни қабр зиёратига рухсат бериш учун асос қилиб келтирадилар. Бироқ аёлларнинг ҳис-ҳаяжонлари эркакларникидан фарқ қилади. Шу боис китобларимизда аёлларнинг қабристонга бориши борасида бир неча хил фикрларни учратишимиз мумкин. Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳи “Раддул муҳтор” китобларида ушбу масаладаги турли қарашларни келтиргач, уларнинг ортидан Хайруддин Рамлийнинг қуйидаги сўзларини келтиради:

إنْ كَانَ ذَلِكَ لِتَجْدِيدِ الْحُزْنِ وَالْبُكَاءِ وَالنَّدْبِ عَلَى مَا جَرَتْ بِهِ عَادَتُهُنَّ فَلَا تَجُوزُ ، وَعَلَيْهِ حُمِلَ حَدِيثُ { لَعَنَ اللَّهُ زَائِرَاتِ الْقُبُورِ } وَإِنْ كَانَ لِلِاعْتِبَارِ وَالتَّرَحُّمِ مِنْ غَيْرِ بُكَاءٍ وَالتَّبَرُّكِ بِزِيَارَةِ قُبُورِ الصَّالِحِينَ فَلَا بَأْسَ إذَا كُنَّ عَجَائِزَ .
وَيُكْرَهُ إذَا كُنَّ شَوَابَّ كَحُضُورِ الْجَمَاعَةِ فِي الْمَسَاجِدِ

“Агар аёлларнинг қабристонга бориши одатдагидек, йиғлаш, қайғуларни янгилаш ва ўликларни мақтаб жар солиш учун бўлса бу жоиз эмас. “Қабр зиёрат қилувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин”, маъносидаги ҳадис ҳам мана шундай аёлларга қарата айтилган. Агар ёши катта аёллар ибратланиш, йиғи-сиғи қилмай, ўтганларга раҳмат сўраш ва солиҳ инсонларнинг зиёратидан табаррук ҳосил қилиш учун борсалар, бунинг зарари йўқ. Агар ёш аёллар бўлса, уларнинг қабристонга боришлари худди масжидга боришлари каби макруҳдир”.

Аллома Ибн Обидийн ушбу ибораларни келтиргандан сўнг масалага қуйидагича хулоса ясаганлар:

وَهُوَ تَوْفِيقٌ حَسَنٌ

яъни: “Хайруддин Рамлийнинг ушбу хулосалари мазкур масаладаги ҳар-хил сўзларни гўзал шаклда мувофиқлаштириш ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби).

Демак, уламоларимизнинг юқоридаги сўзларидан ёши катта аёллар эркакларга аралашмаган ҳолатда, сатри авратга риоя қилиб, йиғи-сиғи қилмай, ибратланиш мақсадида қабристонга бориб ўтганларини зиёрат қилиб, уларнинг ҳақларига дуо қилиб келишлари жоиз экани келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АҚИҚАНИ ТАРҚАТИШ
#ақиқа

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ақиқа қиламан деб атагандим, ақиқага жонлиқ сўйиб қон чиқариб гўштини тарқатиш шартми ё шуни маблағини қийналган инсонларга берса хам ақиқани ўрнига ўтадими? Қай бирини қилсам жойиз?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сўйишингиз керак бўлади, қолгани ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/132390)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
❗️ УЛАМОЛАРНИ ҲАҚОРАТЛАСА
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг турмуш ўртоғим хозирги кунда мусулмонлар хақида гапирсалар сани шайхинг, имомларинг, муллаларинг ёки мусулмонларинг деб уларга нисбатан нафрат билан гапирадилар. Интернетда хам баъзи домлаларимизни каналга жойланган видеолари комментларига ёмонлаб ёзадилар. Уламоларни ёмонлаш билан куфрга кетиб колиш мумкинми? Никохга таъсири борми? Уламоларни ёмонлаган одамни зурриётларидан қори, қория чиқмайди деб эшитгандим ман эса болаларимни бўлишини хохлаб дуо қилиб шу йўлда илм ўргатаяпман. Уларни отасини гунохини деб илмсиз бўлиб қолмасликлари учун нима қилсам бўлади?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Уламоларнинг илмини ва қилаётган ислом шиорлари бўлган амалларини қасддан сўкса ўзи кофир, хотини талоқ, қилган ҳажи бекор бўлади. Эрингизга гап ўтадиган одамлар билан маслаҳат қилинг. Бу гаплари учун бошига Аллоҳнинг балолар ёғилишни бошласа кўради. Бу кетишида дунё ва охиратига қаттиқ зарар бўлади. Сизларга зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/183375)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
❗️ЯҚИНЛИКДАН КЕЙИН БАВЛ ҚИЛИШ
#эслатма

Яқинлик қилинганидан кейин бавл қилиб юбориш керак. Шунда ичкарида қолган шаҳват билан белидан ажралган маний чиқиб кетади. Яқинликдан кейин бавл қилмасликни тиббиёт ҳам қаттиқ қоралайди. Узоқ вақт яқинликдан кейин бавл қилмасликда тузалиши қийин бўлган касалликларга дучор бўлиш бор.

Аввал бундай қилмаган кишиларнинг намозига келсак, имомлардан бири бўлган Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ : “Маний шаҳват билан белдан қўзғалсаю, зарба билан чиқмаса ғусл вожиб бўлмайди” деган гапларига биноан, жунуб бўлиб, бавл қилмай ўқилган аввалги намозларини қайта ўқишга ҳожат йўқ. 

وفي شرح الشيخ إسماعيل عنى المنصورية، قال الإمام قاضي خان يؤخذ بقول أبي يوسف في صلوات ماضية فلا تعاد، وفي مستقبلة لا يصلي ما لم يغتسل

Шайх Исмоилнинг шарҳида “Мансурия”дан ривоят қилиб, имом Қозихон: “Ўтган намозлар ҳақида Абу Юсуфнинг қавли олинади ва намозлар қайта ўқилмайди. Келажакда эса ғусл қилиб олмагунича намоз ўқимайди” деганлар. Бу жунуб бўлиб ғусл қилмай намоз ўқиган кишилар ҳақида эмас, аксинча маний белдан шаҳват билан қўзғалиб, чиқишда зарбасиз чиққан ҳолатдаги кишилар ҳақидадир. Улар қаторига жанобатдан кейин бавл қилмаганлар ҳам киради. Валлоҳу аълам!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌱 ҚАБР УСТИДАГИ ЎСИМЛИКЛАР
#қабристон

CАВОЛ: Қабр устига, доимо ям-яшил бўлиб туриши учун кўча ва хиёбонларга экиладиган майса уруғидан сепса бўладими? Агар мумкин бўлса, уни суғориб турса жоизми? Савоб умидида қилиб, гуноҳга ботиб қолмайлик деган мақсадда ушбу саволни йўлладим.

💬 ЖАВОБ:
Қабристон боғ эмас. У ўлимни эслатиб туриши керак. Табиий ҳолдаги ўсимликларга қуримагунича тегилмайди. Аммо одамлар ўзлари ҳеч нарса экмайдилар.

(https://savollar.islom.uz/s/232540)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


📌
Қабр устидаги ўсимликларга қуригунича тегилмайди. Аммо атайлаб бирор нарса экмайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 💅 ТИРНОҚҚА ЛАК СУРТИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Мен намоз ўқийман. Лекин тирноғимга лак суртаман. Кўпчилик тирноққа лак суртилса, таҳорат қабул бўлмайди, дейишади. Баъзи диндорлардан сўрасам турмушга чиқмаган қизларга мумкин дейишди. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Лак суртиш сабабли тирноққа сув ўтмайди ва таҳорат мукаммал бўлмайди. Таҳорат мукаммал бўлмаса, намоз ўқилган ҳисобланмайди. Сиз айтган диндорлар билмаган нарсаларига фатво бермаганлари ўзлари учун яхши. Намоз, Таҳорат масалаларида турмушга чиққанларга алоҳида чиқмаганларга алоҳида ҳукм берилмайди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🚿 ​​ҒУСЛ ҚИЛИШДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ
#ғусл

CАВОЛ: Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар авратини тўсиб турадиган бирор мато кийиб ювинаётган бўлса, қиблага қараш ёки орқа қилишнинг зарари йўқ. Лекин яланғоч ҳолда ювинаётган бўлса, қиблага юзланмайди. Уламолар ғусл қилишнинг одобларини санаганларида мана шу масалани ҳам айтиб ўтганлар. Жумладан,
📚 “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган:

وَآدَابُ الْاِغْتِسَالِ هِيَ مِثْلُ "آدَابِ الْوُضُوءِ" وَقَدْ بَيَّنَّاهَا "إِلَّا أَنَّهُ لَايَسْتَقْبِلُ الْقِبْلَةَ" حَالَ اغْتِسَالِهِ؛ "لِأَنَّهُ يَكُونُ غَالِبًا مَعَ كَشْفِ الْعَوْرَةِ" فَإِنْ كَانَ مَسْتُورًا فَلَا بَأْسَ بِهِ."
  
Ғуслнинг одоблари таҳоратдаги одоблар кабидир. Фақат ғусл қилиш асносида қиблага юзланмайди (таҳоратда эса қиблага юзланилади). Чунки аксар ҳолатда ғусл қилувчиларнинг авратлари очиқ бўлади. Агар бирор кийим билан ғусл қилаётган бўлса, қиблага юзланишнинг зарари йўқ”.

 📚 “Раддул муҳтор”  китобида бундай дейилган:
فَلَوْ كَانَ مُتَّزِرًا فَلَا بَأْسَ بِهِ،
  
“Агар изор (лунги) кийиб ғусл қилаётган бўлса, қиблага қараб ювинишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/30 07:30:30
Back to Top
HTML Embed Code: