Telegram Web Link
НАМОЗИМ БУЗИЛАДИМИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бомдод намозини ўқиётган пайтда иккинчи ракатдан сўнг аттаҳият ва саловотларни айтаётган пайтда қуёш чиқиб қолган бўлса намоз бузиладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ташаҳҳуд миқдорича ўтириб бўлишидан аввал қуёш чиқиб қолса намоз бузилади ва қайтадан ўқиши фарз бўлади. Ташаҳҳуд миқдорича ўтириб бўлганидан сўнг чиқиб қолса намози тамом бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/241228)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса нима?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
27%
Ҳусни хулқ
22%
Садақаи жория
48%
Намоз
3%
Энди билиб оламан
САЖДА ОЯТИНИ ТЕЛЕФОНДА ТИНГЛАГАНДА
#сажда

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ман телефондан кўп Қуръон эшитганимдан кўп сажда оятларини эшитиб ўтказиб юборганман. Саноғони билмиман, энди буларни адо қилиш учун нима қилишим керак?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Фуқаҳолар “Телефондан эшитилганига сажда қилиш вожиб бўлмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/108185)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАБРЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ
#қабристон

CАВОЛ: Ассалому алйкум! Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Саволим қуйдагича: Бобомнинг қабрларининг тупроғи чўккан. Биз уни қандай таъмирлаш жоиз эканини билмаяпмиз. Ўзи қабрларни таъмирлаш мумкинми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Чўккан бўлса устига тупроқ ташлаб дўппайтириб қўясиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/63300)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАРЗИ БОР ОДАМ ЭҲСОНИ ЁКИ САДАҚАСИ
#қарз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қарзи бор одам эҳсон ёки садақа қилиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳа. Ҳақдорга қарзини узиш билан. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/121415)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚОН БОСИМИ БОР ОДАМ НАМОЗИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар давленияси бор одам саждага бора олмаса ёки ўтира олмаса тагида курсича билан саждага эгилмаган холда намозни адо этса бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қанча эгилса зарар етмаса шундай эгилиб намозини адо қилаверади. Соғлом одамларнинг саждаси каби қабул бўлаверади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/137548)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


🔸🔸🔸


САЖДАГА БОШ ҚЎЙМАСДАН НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен айрим холларда белим оғриб қолганда ёки давлениям кўтарилиб кетганда руку ва саждага эгилолмай қоламан бошимни оғриғидан, шундай холларда ўтириб намоз ўқир эдим. Қўлимни тиззамга қўйиб бошимни энгаштириб қўлимни тиззамдан узмасдан туриб руку ва сажда қиларидим ўтирган холимда. Лекин яқинда бир яқиним бошиз саждаги тегмаса хисоб эмас деб айтдилар. Стол, стул ёки бирон бир бошқа нарсага саждагох қилиб текказишиз керак дейишди. Ушбу масалага ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тўғри қилар экансиз. Улар нотўғри айтишибди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/65994)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Аёл кишининг эрининг изнисиз ёки розилигини билмай туриб тутган нафл рўзаси қандай рўза ҳисобланади?

📙 «Мўминнинг қалқони»
Anonymous Quiz
22%
Мандуб рўза
11%
Ҳаром рўза
54%
Макруҳ рўза
13%
Энди билиб оламан
НАМОЗДА МИЛК ҚОНАШИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Милким кўп қонайди. Тахоратни керак бўлса 6-7 мартадан оламан. Агар намоз пайти милким қонаса лекин мен буни билмасам хукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қонаши билан оғизда таъми пайдо бўлади. Чўнтагингнизга бир салфетка солиб олсангиз ўша заҳоти салфеткани қўлингизга олиб унга туфлаб кўрасиз. Агар қизил бўлса чиқиб таҳоратингизни янгилайсиз. Агар сарғиш бўлса намозни давом эттираверасиз. Буни намозни ичида қиласиз. Бу билан намоз бузилиб қолмайди. Салфетка олиб туфлаб текшириб кўриш амали касирга кирмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/167169)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МУДДАТЛИ ТЎЛОВГА УМРА
#умра

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозирда бази тур фирмалар муддати тўловга яни маълум бир вақтга бўлиб тўлашга шарти билан умра сафарини таклиф қилишябди шундай йўл билан борсак бўладими яни қарзга ибодат қилиш ибодатни савобига тасир қилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Умра сафарига унинг харажатларига қодир бўлганлар бориши керак. Бизнинг юртимиз Макка ва Мадина шаҳарларидан узоқда бўлгани учун унга кетадиган харажатлар катта. Шу туфайли камбағал инсон бу сафар учун катта қарз олиб, банданинг ҳаққини зиммасига юклаб олиши мақталган иш эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/245339)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол #жавоб #фатво

☝️ САВОЛГА ЖАВОБ БЕРИШДА ШОШИЛМАНГ!



Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ШАВВОЛДА ТУТИЛАДИГАН РЎЗА ЖУМА КУНИ
#рўза

CАВОЛ: Шаввол ойида тутиладиган рўзани бир куни жумага тўғри келиб қолса нима қилиш керак?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол рўзасини кетма-кет тутаётганда рўзанинг бир куни жума кунига тўғри келса, зарари йўқ. Лекин Шаввол рўзасини бўлиб-бўлиб тутаётганда фақат жума кунида рўза тутиш макруҳ. Жума кунининг ё аввалидан, ё ортидан яна бир кунни қўшилса, макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЧАҚАЛОҚҚА АЗОН АЙТИШ
#азон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биз яқиндагина фарзандлик бўлдик, суннатларимиздан бири бўлмиш чақалоққа азон айттиришни хозирги кунда юртимизда карантин бўлганлиги сабабли айттира олмаяпмиз. Кўпчиликдан чилласи ичида азон айттириш жоиз деб эшитган эдик. Хозир фарзандимиз 20 кунлик бўлди. Сиздан илтимос фарзандимизга бундай холатда қайси вақтда азон айттиришимиз жоиз?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ фарзандингизни муборак қилсин.

بَارَكَ اللَّهُ لَكَ فِي الـمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الوَاهِبَ، وبَلَغَ أشُدَّهُ، وَرُزِقْتَ بِرَّهُ

Азон айтиш учун домла бўлиши шарт эмас. Қўни қўшнилардан намозхон бирор эркакка айттираверасизлар. Шариатимизда чилла деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/140606)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАЖОСАТЛИ ҚОҒОЗ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир томчи нажосат тегиб сўнг қуриган бир парча қоғоз чўнтакда қолиб билмай намоз ўқибман. Намозим қабулми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар ўша нажосат пиёланинг орқаси ёки ундан кичик даражада бўлса жоиз. Ундан катта бўлса намозни бошқа ўқилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/41571)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
📓 ҚАЗОЛАР БЎЙИЧА КИЧИК ҚЎЛЛАНМА
#қазо

📌 Вақтида адо қилмасдан қолдирилган фарз ва витр намозларини, рамазон ойида қолдирилган рўзаларни қазоларини ўқиб ва тутиб бериш шарт. Қазо намозларнинг фақат фарзлари ва хуфтоннинг витри ўқилади, суннатлари қазо қилинмайди.

📌 Ўз вақтида ўқилмаган намоз фақат қазосини ўташ билан зиммадан соқит бўлади. Ҳар бир ўқилган намоздан кейин қазо намозларни ўқишингиз мумкин. Кўп йил ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқишда тартиб шарт эмас, лекин шунда ҳам улар орасидаги ўзаро тартибга риоя қилиш (яъни олдин бомдод, кейин пешин, сўнг асрни ўқиш) мустаҳаб ҳисобланади (📚 “Фатовойи Ҳиндия” китоби).

📌 Бугунги бомдод намозининг қазосини завол вақтигача ўқийдиган киши суннатини ҳам бирга қазо қилиб ўқийди, заволдан кейинга қолса фақат фарзи ўқилади.
Қазо бўлган намозга қуйидагича ният қилинади: (Масалан, бомдод намозининг нияти) “Ният қилдим қазо бўлган бомдод намозининг фарзини ўқишни, юзимни қиблага қаратган ҳолда, холисан лиллоҳи таоло аллоҳу акбар”.

📌 Қазо намозларни куннинг уч маҳалида яъни, қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтлардан бошқа барча вақтларда ўқиса бўлади.

📌 Мусофирликда қазо бўлган намознинг қазосини муқимликда ўқимоқчи бўлса қаср қилиб ўқийди. Муқимликда қазо бўлган намозларнинг қазосини мусофирликда ўқимоқчи бўлса тўлиқ қилиб ўқийди.

📌 Бир нечта қазо намозларни бир вақта ўқимоқчи бўлса, аввалгисига азон ва иқома айтади, қолганларига фақат иқома айтиш билан кифояланади. 🧕 Аёлларга азон ва иқома айтиш йўқ.

📌 Зикр ва Оятул Курсийларни ҳар бирида ўқимаса ҳам бўлади.

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧕 АЁЛЛАР ЖАМОАТГА ЧИҚМАГАНЛИГИ УЧУН ЙИГИРМА ЕТТИ ДАРАЖА САВОБДАН ҚУРУҚ ҚОЛАДИЛАРМИ?
#жамоат


Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Ҳанафий фақиҳ Камолиддин ибн ал-Ҳумамга кўра, агар аёлнинг хотинларга хос фарзи кифоя ишда ҳунари бўлса, унинг эри ишга чиқишидан ман қила оладими?

📗 «Иймон» китобидан
Anonymous Quiz
48%
Ҳа
39%
Йўқ
13%
Энди билиб оламан
ҒУСЛДА ОҒИЗНИ ҒАРҒАРА ҚИЛМАСЛИК
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ғуслнинг фарзларидан биринчиси - оғизни яхшилаб (ғарғара қилиб) чайиш кераклиги ҳақида ўқидим. Шу вақтгача оғиз бўшлиғини ўзини чайиб, бурунни ачишгунча ювиш билан ғусл қилардим. Ғарғара қилмаганлигим шу вақтгача тўлиқ покланмаганимни билдирадими? Намозларим қайта ўқилиши керакми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ғарғара афзал, фарз эмас. Оғизни чайишнинг ўзи билан ҳам фарз адо бўлади. Худди шунингдек бурунни ачиштириб чайиш афзал, бурунни ўзига сув олиб чайиш ҳам фарзга кифоя қилади. Ҳатто рўзадорга ғарғара ҳам, бурунга ачишадиган даражада сув олиш ҳам ман қилинган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/89320)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
💰ТЕЛЕГРАМДАН ПУЛ ИШЛАШ
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда бир танишим телеграм орқали бир ссилка ташлади ва "стартни босиб юборинг" деб ёзди. Бу телеграм боти бўлиб унда пул ишлаш мумкин экан. Бу бот орқали кимгадур тавсия қилса, бирон бир группага қўшилса, яна бир нимадур қилса пул берар экан. Шаръий томондан беҳаё тарафини ёки харом тарафини кўрмадим. Аммо шундай бўлганда ҳам шунақа йўл билан пул ишласак шариат бунга нима дейди?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Гуноҳ ва ахлоқсизликка тарғиб қилувчи нарсалар бўлмаса, уни холис тарғиб қилишга монелик йўқ. Гувоҳлик деган нарса бор. Шариатимизда кимгадир гувоҳлик бериш ўта оғир масъулиятни тақозо қилади. Сиз арзимас бир тугмачани босиб қўйиш деб айтган иш, ўша кимса ёки нарсага гувоҳлик бериш ҳисобланади. Ўзингиз билмасдан туриб пул учун гувоҳлик бериш тўғри эмас. Сизга бир мисол келтирсак, ҳаётда баъзилар “Шу қиз ҳам эрли бўлсин” деб куёв томондан суриштириб келганларга “яхши” деган баҳони беришади. Ниятлари ҳам яхши бўлади. Аслида эса бир инсонни тақдири ҳал қилинган бўлади. Куёв томон ўша бир гувоҳлик туфайли бир умр азоб чекишига тўғри келади. Бу эса ёлғон гувоҳлик бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғон гуволик тўғрисида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти ҳалок қилувчи нарсадан четда бўлингиз!» дедилар.
«Ё Аллоҳнинг Расули, улар недир?» дейишди.
«Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдириш, рибохўрлик қилиш, етимнинг молини ейиш, уруш куни ортга қараб қочиш, мўмина, ғофила, афийфа аёлларга бўҳтон тоши отиш», дедилар».


✍️ Бешовлари ривоят қилганлар.

Термизийнинг ривоятида:
«Кабиралар – Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш, ёлғон гапиришдир», дейилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Ёлғон қасам» ҳам зиёда қилинган.

📜 Шарҳ: Шаръий истилоҳда катта гуноҳлар «кабира» дейилади. Ана шу кабира гуноҳлар қайси гуноҳлар эканлиги ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар бор. Бу ҳадислар турли муносабатларда келганлиги учун, мақомига қараб айтилган. Ушбу масалада уламоларимиз ҳам анчагина баҳслар юритишган.
Улардан баъзилари «Гуноҳи кабира – уни қилган одамга Қуръон ёки ҳадисда дўзахга кириш тайин қилинган гуноҳлардир», дейдилар.
Иккинчилари «Шариатда ҳадни жорий этишни тақазо қилган гуноҳлар гуноҳи кабирадир», дейдилар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).

(https://savollar.islom.uz/s/115561)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОНДАГИ ТАРТИБГА РИОЯ ҚИЛИШ

Имом Ибн Абу Шайба Саъид ибн Мусайябдан ривоят қилади:
📗 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолнинг олдидан ўтдилар, у эса у сурадан, бу сурадан ўқиётган эди. Кейин у зот унга: "Сенинг олдиндан ўтган эдим, эй Билол, сен у сурадан, бу сурадан ўқиётган экансан?", дедилар. Шунда у: "Отам ва онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Мен ширинни ширинга аралаштирмоқчи эдим", деди. У зот: "Сурани охиригача ўқи", дедилар.

Ушбу ва бошқа далиллардан келиб чиқиб, уламолар Қуръон ўқигувчи киши намозда сура ва оятларни қироат қилганда Қуръондаги тартибга риоя қилиши кераклигини айтганлар. Фақат, ўртадан икки ёки ундан кўп сурани ташлаб кетса, жоиз бўлади, дейишган. Агар бу тартибни қасддан бузса, макруҳ иш қилган бўлади. Чунки, Қуръондаги сура ва оятларнинг тартиби илоҳийдир. Бинобарин, бу тартибнинг ўзига яраша сир синоаъати ва ҳикмати бўлиши аниқ. Уни бузишлик гўё ундан кўра яхшироқ тартибни даъво қилиш бўлиб қолади. Қолаверса, бунда маънога халал бўлиши ҳам мумкин. Шу боис, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳам шу тартибга риоя қилганлар ва, юқорида келтирилганидек, саҳобаи киромларга ҳам мана шу тартибни ушлашни буюрганлар. Ҳатто улар оятларни териб ўқишда яхшиликни қасд қилганларини айтганларида ҳам бунга рухсат берилмаган. Зеро, Қуръоннинг ҳаммаси гўзал, ҳар бир ояти мўъжиза, унинг бирини қўйиб иккинчисини танлаш яхши бўлмайди. Ҳаммаси ҳам Аллоҳ таолонинг каломидир. Агар одамларга қўйиб берса, уларнинг ҳар бири ўзича тартиб тузиши турган гап эди. Шунинг учун, бу иш Шореъ томонидан хал қилиб қўйилган ва уни бузиш таъқиқланган.

Ибодат масалаларида суннатга риоя қилиш лозим, акс ҳолда савоб ўрнига гуноҳга қолиш мумкин. Суннатга эса мўмин киши сўзсиз амал қилиши лозим, унда ўзича иш тутиши керак эмас.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/30 07:24:14
Back to Top
HTML Embed Code: