Telegram Web Link
НАФЛ ТУТИЛАДИГАН КУНДА ҚАЗО
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир инсонни қазо рўзаси бўлса лекин нафл рўза тутиш савобли бўлган кунларда масалан шаъбон, шаввол, ва муҳаррам ойларида рўза тутса ва уни ниятини фақат қазо (нафлни қўшмасдан) деб тутса ўша пайтдаги нафл рўзалар савобига ҳам эга бўладими? Ёки иккисини жам бўлиши учун ниятни бир қилиш керакми ва қазо билан нафлни жам қилиб ният қилиш жоизми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Эга бўлади. Чунки ўша кунларни рўзадор ҳолатда ўтказган бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/138795)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЗАДОРЛАРНИНГ ТАОМ ТАЙЁРЛАБ, ЗИЁФАТ БЕРИШИ
#таъзия_ва_маросимлар

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Маҳалладошимизнинг жаноза маросимида бир киши: «Азадорларнинг хонадонида уч кун таом еб бўлмайди», деди. Шу тўғрими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Азадорларнинг уч кун давомида таом қилиб зиёфат шаклида одамларга беришлари макруҳдир. Бу қабиҳ бидъатдир (Ибнул Ҳимом. «Фатҳул Қодир”).

Имом Қуртубий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Азадорларнинг биринчи ва еттинчи (каби махсус) кунларда таом тайёрлаб одамларни даъват қилишлари жоҳилият одатларидандир. Бу ҳол Исломда йўқдир. Бу даъватга биноан бориш макруҳдир. Зеро, бу иш мункарга ёрдам бериш ҳисобланади. Аллоҳ таоло бизларни мункарга ёрдам беришдан қайтарган» (Биркавий, Тариқату-Муҳаммадийя).

Маййит чиқарилган кун ва сўнгги иккинчи, учинчи, еттинчи кунларида таом ҳозирлаш макруҳдир (“Фатавои Баззозия”).

Марҳум хонадонида уч кун ичида таом бериш жоиз эмас (“Хулоса”). Лекин узоқдан келган қариндошлар ва азадор билан узоқ муддат бирга турувчилар учун қўшнилар таом тайёрлаб беришлари мумкин. Маййит учун уч кун аза тутишнинг зарари йўқ. Аммо бунда махсус жойлар ва таомлар қилиш каби ман этилган нарсалар бўлмаслиги шарт (Табйинул ҳақоиқ).

Мусибат кунлари зиёфат шаклида таом бериш макруҳдир. Зеро, бу иш ғам-ғусса кунларига муносиб эмас. Аммо меросхўрлар ичида сағир бўлмаса, таом тайёрлаб камбағалларнинг уйларига тарқатиш яхшидир (“Фатовои Қозихон”).

📌 Демак, аза кунлари ва махсус (3, 7, 40-) кунларда маййит руҳига савоби етиши учун таом тайёрлаб, зиёфат бериш ношаръийдир.

Дунёдан ўтган киши сувга чўкаётган киши каби тез ёрдамга муҳтождир. У яқинлари ва дўстларидан мадад кутади. Ортда қолганларнинг марҳумга кўрсатадиган биринчи мададлари Аллоҳ таолога илтижо қилиб уни қабр ва оташ азобидан асрашни сўраб дуо қилишларидир.

Садақа қилиш, таҳлил ва тасбеҳ айтиш, Қуръони карим оятларини холисона ўқиш ва уларнинг савобини марҳум руҳига бағишлаш мумкин. Буларнинг савоби марҳум руҳониятига етади ва унга фойда беради (“Раддул Муҳтор”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
РЎМОЛ ЎРАБ ҒУСЛ ҚИЛИШ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Группада танишларим билан ғусл ҳақида гап кетти, бир қиз "аёл киши бошида бошига рўмол ўравоса сочи кўринмаса бўлди сочни ювиш шартмас" деди, мен йўқ унақа гап йўқ десам жахл қилди. Шу тўғрисида биронта ҳадисми бўса айтсангиз.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ғуслда аёл киши ҳам эркак киши ҳам сочларини тўлиқ ювиши фарз. Ўша қиз нотўғри гапирибди. Ғусл вожиб бўлгач ўшандай ҳолда “ғусл” қилиб юрган бўлса, сочини ювмай ўқиган намозларини қазосини ўқиши шарт.

(https://savollar.islom.uz/s/232624)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САДАҚАНИ КИМГА БЕРГАН АФЗАЛ?
#эслатма

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТИШ ОҒРИСА РЎЗА ТУТМАСЛИК МУМКИНМИ?
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рамазан ойида тиш оғриса озгина вақтга рўза тутмай турса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Тиш оғриғи тутмасликка асос бўлмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/60036)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗЛАР ОРАЛИҒИДА ГАПИРИШ
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Фарз намозни ўқиб бўлгач суннат намозни бошлашдан олдин(ёки суннат билан фарз, витр намозлари оралиғида) агар зарурат туғилса гапирса бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ. Лекин зарурат бўлмаса, зикр билан машғул бўлсин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/50487)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЎТГАНЛАР ХОТИРАСИГА ИС ЁКИ БИРОРТА ТАОМ ҚИЛИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ўтганлар хотирасига ёки рўза ва қурбон ҳайитларида ис қилиб таом қилиб дуо қилсам Фотиҳа сурасини яна иккита зам сура қўшиб ўқиб дуо қилсам бўладими ёки бошқа дуоларни ўқишим керакми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ис, ўтганларга таом деган нарса йўқ. Очларга таом едириб савобини бағишлаш бор. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/65700)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲАЖЖУДНИ УХЛАБ ТУРИБ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#таҳажжуд

CАВОЛ: Таҳажжуд намозини ухлаб туриб ўқиш шартми, яъни ухламаган бўлса ҳам ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир ухлаб туриб ўқилса, суннатга мувофиқ бўлади. Лекин тунда ҳеч ўйғонолмаса ёки таҳажжуддан ухлаб қолиши аниқ бўлса, ухлашдан аввал ўқиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАЙНАТИЛГАН СУВ БИЛАН ОҒИЗ ОЧИШ
#рўза

CАВОЛ: Ифторлик вақтида қайнатилган сув билан ҳам оғиз очса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон бўлса оғизни хурмо ёки оддий сув билан очиш суннатга мувофиқдир. Лекин, бошқа нарсалар билан яъни олов теккан нарсалар шу жумладан қайнатилган сув билан очса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 МУСУЛМОН БЎЛМАГАНГА ТУРМУШГА ЧИҚИШ
#эслатма

Аллоҳ таоло "Бақара" сураси 221-оятида марҳамат қилади: «Ва мушриклар иймонга келмагунларича, уларга никоҳлаб берманг». Яъни мўминаларни уларнинг никоҳига берманг. Муслима-мўмина аёллар мусулмон динидаги эркакдан бошқа эркакка турмушга чиқишлари мутлақо мумкин эмас. Агар у эркак Исломга кириб, мўмин бўлсагина, рухсат бўлади. Ҳатто эркак яҳудий ёки масиҳий динида бўлса ҳам, муслима аёлнинг унга никоҳланиши ҳаром. Фақат мусулмон эркак бўлиши шарт.
Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: «Биз аҳли китобнинг аёлларига уйланамиз, улар бизнинг аёлларимизга уйланмайдилар», – деганлар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

CАВОЛ: Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ(

📗 яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш”
(✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.

Умуман олганда намоз ва рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🤕 ЖАРОҲАТЛИ ИНСОННИНГ ҒУСЛ ҚИЛИШИ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биламизки ғусл қилганда баданнинг ҳамма аъзосига сув етиши керак. Агар бир инсон яраланган бўлса ва ўша ерига сув текказиш мумкин бўлмаса, аммо жунуб бўлса ўша ерига сув теккизмасдан ғусл қилса бўладими? Масалан оёғи яраланган бўлиб, бир оёғини ярмигача ювса ёки бир аёл Кесарево яъни кесиш йўли билан туққан бўлса, кесилган жойига салафан ёпиб устидан сув қуйса бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шундай қилиш керак. Жароҳат жойига ҳўл қўл билан масҳ тортиш мумкин бўлса қўл билан масҳ тортилади. Агар ўша масҳдаги намлик ҳам зарар қиладиган бўлса, жароҳат устига бинт каби нарса қўйиб ўшани устидан масҳ тортади. Қолган жойларини ювади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/51880)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🕷 ЎРГИМЧАК ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми?, Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади дейишади. Шу тўғрими?


💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом. Бу гапнинг қаердан келиб чиққани номаълум. Жумҳур уламолар, шу жумладан ҳанафийлар ҳам ўргимчак, ари, суварак ва капалаклар сингари қонсиз ҳашаротлар идишдаги сув ёки таомга тушса, ҳатто таомнинг қайноқлиги сабаб ўлса ҳам, сув ёки таомни нажосат қилмайди, дейишган. Шунингдек, бу каби ҳашаротлар тушган сувни ичиш ёки таҳорат ва ғусл каби ибодатлар учун ишлатиш ҳам жоиз. Бунга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари далил бўлади: “Агар биронтангизнинг ичимлигига пашша тушгудек бўлса, пашшанинг ҳаммасини ботириб, сўнг олиб ташласин. Зеро, унинг бир қанотида касаллик бўлса, бир қанотида даво бор” ( Имом Бухорий ривоят қилган).

Бошқа бир ривоятда: “Агар биронтангизнинг идишига пашша тушгудек бўлса, пашшанинг ҳаммасини ботириб, сўнг олиб ташласин. Зеро, унинг бир қанотида шифо, иккинчисида эса касаллик бор” ( Имом Бухорий ривояти).

Уламолар шундай дейдилар: “Ушбу ҳадис агар сувга ёки бирон суюқликка пашша тушиб, ўлса, уни нажосат қилмаслигига ниҳоятда очиқ далилдир. Бу аксар уламолар, шу жумладан ҳанафийларнинг ҳам фикридир. Аллома Ибн Нужайм: “Пашша тўғрисидаги мазкур ҳукм асалари, ўргимчак ва шу каби оқар қони мавжуд бўлмаган ҳашаротларга ҳам тегишли бўлади”, деган (Баҳрур-роиқ).

Ибн Қудома шундай дейди: “Агар пашша, чаён, қўнғиз ва шунга ўхшаш оқар қони бўлмаган ҳашаротлар озгина сувга тушиб, ўлса, сувни нажосат қилмайди” (Ал-муғний). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
📌 ЖУМА КУНИ РЎЗА ТУТИШ БОРАСИДА НОТЎҒРИ ТУШУНЧА
#қазо #рўза

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Билишимча нафл рўзани жума, шанба, якшанба кунларининг биронатасида тутиб бôлмайди. Тутиш учун бир кунмас икки кун тутиш керак. Қазо рўза тутсам масалан жума куни тутсам (шанба ёки якшанба) бошқа кунни қўша олмасам бўладими. Ёки қазо рўзаҳам ҳудди нафлдек жумага пайшанба ёки шанбани қўшиб тутиш керакми.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Қазо рўзани беш кун яъни ийдул фитр ва қурбонлик кунининг тўрт кунидан ташқари ҳамма кунда тутиш жоиз. Одатда одамлар жума куни рўза тутиш борасида нотўғри тушунчага бориб қолганлар.

Жума куни савоби кўп, бошқа кунларда рўза тутгандан кўра бу кунда рўза тутиш афзал – деган ниятдагина жума кунини рўзага хослаб олиш жоиз эмас. Бу ниятда бўлмаса рўзани ният қилган бўлса, ёки қазоларини тутса, ҳеч қандай кароҳияти йўқ.

Гап рўзани жума кунига хослаб олиш ёки олмасликда холос. Бу худди намозларга битта сурани хослаб олиб, бошқасини ўқимасликка ёки масжиддан бир жойни тайин қилиб олиб, бошқа жойда намоз ўқимасликка ўхшайди. Бундай қилиш макруҳдир. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/31583)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ЭР ХОТИНИНИ РЎЗАДАН МАН ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?
#рўза

CАВОЛ: Эркак киши хотинини рўза тутишига қарши туриши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр хотинини нафл рўзадан ман қилиши мумкин, лекин фарз рўзадан тўса олмайди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌓 БАРОАТ КЕЧАСИ МАСАЛАСИДА

📌 Аввало шуни яхши билинки кунларнинг баъзиси баъзисидан, кечаларнинг баъзиси баъзисидан афзал эканлиги ҳақида ҳадислар кўп. Баъзи амаллар баъзисидан афзал эканлиги ҳақида ҳам ҳадислар кўп. Бундай вақтда шайтон ўша амалларни ва кечаларни савобидан бебаҳра қолдириш учун бор ҳийласини ишлатади. Унинг ҳийласи ибодатдан қайтариш илан бўлмайди, балки ўша ибодатларга бидъатни қўшиш билан бўлади.

📌 Вафот этганни ортидан ҳаж, умра, садақот, қурбонликлар қилиш шак-шубҳасиз савобли амал. Маййитга фойдаси тегишида шак-шубҳа йўқ. шундай ўринда шайтон бу амалларга бидъатни аралаштириб савобдан бебаҳра қилади. Ўша амалларни учида, йигирмасида ёки йигирмасида қиласан деб кунини тайин қилидириб қўяди. Махсус таомларни қилиш керак деган эътиқодни сингдиради. Шу билан энг афзал ибодат бидъат бўлиб Аллоҳнинг наздида мақбул бўлмай қолади.

☝️ Бароат кечаси ҳам улуғ кеча, унда қилинган ибодат ва дуо афзаллигига шак-шубҳа йўқ. 16та саҳобийлардан бу кеча ҳақида ривоят келган. Албатта махсус бир намозни тайин қилиб олиш ёки махсус сураларни ўқишни тайин қилиб олиш ёки ҳадисларда келмаган бирор амални қилса савоб бўлади дейиш нотўғри. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кечада уйқуни тарк қилиб зорланиб Аллоҳга дуо қилганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_137

ШАЪБОН ОЙИ ЯРМИДАГИ КЕЧАДА 🌙


Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар.

✍️ Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган.


🏷 Изоҳ: Бу йилги Бароат кечаси милодий 24 феврал шанбадан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

📌 Мустаҳаб / Мандуб – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гоҳида қилиб, гоҳида тарк қилган ва салафи солиҳлар хуш кўрган амал. Уни бажарса савоб бўлади, аксинча бўлса эса гуноҳ бўлмайди. Баъзи уламолар уни “фазилат” деб ҳам атаганлар.


📚 KУНЛИК ҲАДИС
🗓  ҚАЗО РЎЗАНИ ТУТИШ КУНЛАРИ
#рўза   #қазо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени қазо рўзаларим бор, хомиладорлик ва эмизиклий пайтларимда тутолмаганман. Устоз секин секин кун ора қилиб қазо рўзаларимни тутиб бермоқчийдим. Саволим шуки қазо рўзани ҳафтани исталган кунидан ният қилиб тутсам бўладими ёки фақат душанба ва пайшанба кунлари тутийми? Бир ҳилда эрталаб вохлий туриб қоламан ҳали бомдод вақти кирмаган бўлади убу нарса еб ният қилиб рўза тутий десам йўқ мумкинмас шанба ёки якшанба кунида тутиш деб этишвотти.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити ва ундан кейинги уч кун – ташриқ кунлари рўза тутиш ҳаром қилинган. Бундан бошқа кунларда, ҳафтани қайси кунида тутсангиз ҳам бўлади. Душанба, пайшанба кунлари тутсангиз ўша кунлари рўзадор бўлган савобини ҳам оласиз, қазоларингиз ҳам зиммангиздан адо бўлади. Тезроқ тутиб берсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/179175)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РЎЗАДА ҒУСЛ
#рўза

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Савол 1 рўзадор одам ғусл қилса рўзаси очилмаслигини билдим, аммо ғусул вақтида бурунни мияси ачишгунча сув тортадими? Ёки номига чайқаса бўлаверадими? 2 Агар ғуслдаги оғзи ва бурнини ювиш вақтида томоғидан озгина сув кетса рўзаси очиладими? 3 Ўзи рўзадор одам бурун ва оғизни ғусл вақтида кандай ювиши лозим?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Оғиз ва бурунга сув олиб чайиш ғуслнинг фарзларидан саналади. Буруннинг юмшоғ жойи тугаб қаттиқ жойи бошланган жойигача ювиш фарз. Оғизнинг ҳамма жойига сув етказиш ҳам фарз. Бу иккиси номига ювиш билан ҳам адо бўлади. Оғизни ғарғара ва бурунни ачиштириб ювиш мустаҳаб. Рўзада ўша мустаҳабни тарк қилиб турилади. Мабодо оғиз ёки бурун орқали томоқдан ичкарига озгина сув ўтиб кетса ҳам рўза очилади. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/wparxiv/38930)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/30 21:32:35
Back to Top
HTML Embed Code: