Telegram Web Link
РЎЗАДОР КИШИ САҚИЧ ЧАЙНАШИ
#рўза

CАВОЛ: Рўзадор инсон сақич чайнаса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор киши сақич чайнаши макруҳ. Бу ичига сақич кетмаган ҳолатда. Ичга кетса рўза бузилади.

Эътиборли томони фиқҳ китобларимизда айтилган сақичлар ҳозирги замонавий сақичлардан фарқ қилган. Яъни, замонавий сақичларнинг таъми, шираси жуда ўткир. Уларни ютилиб кетиш эҳтимоли ҳам анча юқори. Шу сабабли рўзани бузилишига олиб борадиган ишлардан қочиш керак, жумладан, сақич чайнашдан ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🍂 ИСТИҒФОР ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ?
#истиғфор

📌 Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.
☝️Маъноси: “Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!”

📌 Ўқилиши: “Ғуфронака”.
☝️Маъноси: “Ё Аллоҳ, гуноҳларимни кечир!”
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонадан чиқсалар, “Ғуфронака”, дердилар. Бунинг икки сабаби бор: – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам доим Аллоҳни зикр қилардилар, фақат ҳожатхонада бу ишни тарк этганлар. Аллоҳни бироз “унутганлари” учун истиғфор айтганлар; – Аллоҳ таоло бандаларига ҳисобсиз неъматлар берган, уларни таом, ичимлик, турфа нознеъматлар билан сийлаган. Банда ҳарчанд уринмасин, бу неъматлар шукрини тўкис адо этолмайди. Набий алайҳиссалом шуни мулоҳаза қилиб, ҳожатхонадан чиққандан кейин истиғфор айтганлар.

📌Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
☝️Маъноси: “Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кунда юз марта “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар.

📌 Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қойюм, ва атувбу илайҳ”.
☝️Маъноси: “Ундан Ўзга илоҳ йўқ, доим тирик, ҳар нарсага гувоҳ бўлувчи Аллоҳга истиғфор айтаман, тавба қиламан!”
Ривоят қилинишича, ким мана шу лафзлар билан истиғфор айтса, гарчи урушдан қочган бўлсаям, гуноҳлари кечирилади.

📌 Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат тавваабур роҳийм”.
☝️Маъноси: “Парвардигорим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!”
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда мана шу калималар билан юз марта истиғфор айтганлар.

📌 Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атувбу илайк”.
☝️Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!”
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олдин мана шу дуони кўп ўқиганлар.

(Давоми кейинги постларда)

Манбаа
: 📚Истиғфорнинг 40 ҳосияти китоби (Зиёвуддин Раҳим).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🍂 ИСТИҒФОР ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ? (Давоми)
#истиғфор

📌 Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.
☝️Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман, Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!”
Абу Саид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким таҳорат қилганидан (сўнг:) “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, (айтган дуоси) бир саҳифага ѐзилади, унга муҳр урилади, қиѐмат кунигача ўчирилмайди”. Шунингдек, бу калималар мажлисдаги беҳуда гап-сўзларга ҳам каффорат бўлади.

📌 Ўқилиши: “Аллоҳумма, иннака афуввун, туҳиббул афва фаъфу ъанний”.
☝️Маъноси: “Ё Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни авф этувчи Зотсан, авф қилишни яхши кўрасан. Шундай экан, мени(нг гуноҳимни) авф эт!”
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен: “Ё Расулуллоҳ, лайлатул қадр қайси тундалигини билсам, қандай дуо ўқисам бўлади?” деб сўрадим. У зот шундай дедилар: “Ё Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни авф этувчи Зотсан, авф қилишни яхши кўрасан. Шундай экан, мени(нг гуноҳимни) авф эт!” деб айт”.

📌 Ўқилиши: “Аллоҳумма мағфиротука авсау мин зунувбий, ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.
☝️Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенг, менинг наздимда раҳматинг амалимдан умидлироқдир”.
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Оҳ, гуноҳларим! Оҳ, гуноҳларим!” деб икки-уч бор нола чекди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳалиги кишига мана шундай истиғфор айтишни ўргатдилар.

Манбаа
: 📚Истиғфорнинг 40 ҳосияти китоби (Зиёвуддин Раҳим).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РЎЗАДОР БАЛҒАМИНИ ЮТИШИ
#рўза

CАВОЛ: Рўзадор одам балғамини ютиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Балғам ютиш рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШДАГИ ТАРТИБ
#қазо

CАВОЛ: Ўтган қазо намозларини ўқишда тартибга қандай риоя қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз бу борада жуда ҳам осон йўлини тавсия этганлар. Унга кўра "Охирги қазо қилган бомдод намозини ўқишни ният қилдим", деб ният қилинади. Бу ҳолатда энг охирги қазо бўлган бомдод намози соқит бўлиб, ундан аввал қазо бўлган бомдод намози охирги бўлади. Унда ҳам шу тарзда ният қилиб ўқиб бораверилади. Бошқа намозларда ҳам шу тарзда ният қилинади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
ҚУРЪОННИ БИТТА МУСҲАФДА ХАТМ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Қуръони каримни хатм қилганда албатта, битта мусҳафда хатм қилиш шартми? Сафарга чиққанда, ишга борганда, мусҳафни олиб юриш имкони бўлмаганда бошқа мусҳафда давом эттирса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни битта мусҳафда хатм қилиш шарт эмас. Бир мусҳафда Қуръонни қанчадир қисмини ўқиб, келган жойидан бошқа мусҳафдан ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕓 1 DAQIQADA NIMA QILISH MUMKIN?

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ УЧ МАРТА ИШҚАБ ЮВИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Таҳоратда ювиладиган аъзолар (юз, қўл ва оёқ)ларни уч мартадан ювиш суннатлигини эшитганман. Ҳар бир ювишда уларни тўлиқ ишқалаб ювиш суннатми, ёки биринчисида яхшилаб ишқалаб ювиб, иккинчи ва учинчи ювишда сувни ўзини қуйса кифоя қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳақида ҳанафий мазҳабидаги машҳур матнларнинг биринчиси саналувчи “Мухтасарул-Қудурий”нинг шарҳи “Ал-Лубоб” китобида шундай дейилган:

(وتكرار الغسل) المستوعب في الأعضاء المغسولة (إلى الثلاث) مرات ؛ ولو زاد لطمأنينة القلب لا بأس به،

Яъни: “Ювиладиган аъзоларни уч марта тўлиқ сув етадиган қилиб ювиш – суннатдир. Агар қалби таскин топиши учун ювишни уч мартадан зиёда қилса, зарари йўқдир". (“Ал-лубоб фий шарҳил-китоб”).

Бу борада “Фатовои ҳужжа” китобида шундай дейилади: “Ҳар бир ювишда сув аъзонинг ҳамма жойига тегиши керак. Биринчи ювишда қўлининг бир қисми, иккинчи ювишда яна бир қисми қуруқ қолди-ю, учинчисида ҳамма жойга тўлиқ сув тегди. Бу аъзоларни уч мартадан ювди, дейилмайди. Суннат бажарилган бўлмайди”. (“Музмарот”).

Демак, ҳар бир аъзони ювганда ҳар сафар унинг ҳамма жойига сув тўлиқ тегиши керак. Ана шунда уч марта ювиш суннати адо бўлади.

Бундан ташқари “Фатовои Оламгирийя” китобида шундай зикр қилинган:
“Аъзоларни тўлиқ ювиш деганининг мазмуни сув аъзога тегиши, оқиши ва аъзодан томиши билан бўлади (“Хулоса” китоби). “Уч мартадан ювиладиган аъзолар – қўл, юз ва оёқдир. («Ал-Муҳийт» китоби). Аъзоларни бир марта мукаммал қилиб ювиш фарз бўлади. (“Заҳирийя” китоби). Кейинги иккитаси суннати муаккада ҳисобланади. Саҳиҳ гап шу (“Жавҳаратун наййира” китоби)”.

Ишқалаш масаласига келсак, бу ҳақида “Фатовои Оламгирийя” китобида шундай дейилган:

وَمِنْ الْأَدَبِ دَلْكُ أَعْضَائِهِ

Яъни: “Таҳоратда ювиладиган аъзоларини ишқалаш одоб-мустаҳаб амаллардандир”.

Демак, таҳоратда ювилиши лозим бўлган аъзоларни бир марта яхшилаб ювиш фарздир. Иккинчи ва учинчи ювишлар суннати муаккада, яъни таъкидланган суннатдир. Ҳар бир ювишида тўлиқ сувни ўша аъзонинг барча қисмига етказиш суннат ва ишқалаб ювиш эса, мустаҳаб саналар экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲАЙЗДАН ПОКЛАНГАЧ, БОМДОДДАН БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳайздан сўнг ғусл қилгач пешин, аср ёки шом бўладими ўша вақтларда намоз ўқийверсам бўладими ёки фақат бомдоддан бошлашим керакми?

💬 ЖАВОБ: Ҳайздан покланишингиз билан ғусл қилиб ўша вақтдаги намоздан бошлайсиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187945)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РАМАЗОН ОЙИДА АМАЛЛАР САВОБИ ҲАҚИДА
#рамазон

САВОЛ: Ассалому алайкум! Рамазон ойида фарз амаллар савоби 70 баробар зиёда қилиб берилади дейишади. Шу ҳақида саҳиҳ ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Рамазондаги амалларин савоби зиёда қилиб берилиши ҳақида кўплаб ҳадислар бор. Имом Нахаий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Рамазоннинг бир кун рўзаси бошқа вақтдаги минг кун рўзадан афзал. Бир тасбиҳ минг тасбиҳдан, бир ракаат эса минг ракаатдан афзал. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/176888)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🔥 ПАХТА ЎГИРИШ
#бидъат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ёши улуғ момоларимиз, бувиларимиз бирор оила аъзоси касал бўлса пахтани олиб, ёққа чилаб, касал одамни бошидан айлантириб, ёқиб юборишар экан. Шу амални бир танишим қилганини кўриб қолдим, назар тегиб касал бўлган бўлса кетар эмиш. Шу тўғрими? Биддият десам ишонмайди, фикримни билиш мақсадида сизларга мурожаат қилдим.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу бидъат эмас ширк бўлади, чунки ўша чироқни жинларга атаб ёқишади. Сиз яқинлашманг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/169041)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РЎЗАДОР ОҒИЗ ОЧИШ ДУОСИНИ ЎҚИМАСДАН НАРСА ЕСА
#рўза

CАВОЛ: Агар рўзадор инсон ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўтади. Оғиз очиш дуосини ўқиш мустаҳаб амал яъни, ўқиган савоб олади, ўқимаган гуноҳкор бўлмайди. Муҳими, рўзадор киши оғиз очадиган вақтдан олдин оғзини очмаса бас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲАЖЖУД ҚИЁМУЛЛАЙЛ НАФЛ НАМОЗЛАРИ ҲАҚИДА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурмадли устозлар, таҳажжуд, қиёмиллайл, нафл намозлари фарқлари қанақа? Таҳажжуд намози ҳақида интeрнeтдан малумотлар олдим, лeкин қандай ўқилиши ва қандай суралар ўқилишини (номи) маълумот бeришингизни илтимос қиламан. Мeн яшаётган жойда масжид йўқлиги сабабли намозларни якка ўқийман.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Хуфтондан кейин ўқилган ҳар бир нафл намози таҳажжуд ҳисобланади. Номланишда эса хуфтондан кейин ухламасдан ўқилган намоз қиёмуллайл, бир ухлаб туриб ўқилгани таҳажжуд деб номланади. Қиёмуллайл тун бўйи бедор бўлиш, таҳажжуд уйқудан уйғониш маъносини ифода қилади. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда нафл намозлар баёни келтирилган: http://fiqh.uz/maqola/689

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
КЎПЛИКДА САЛОМ БЕРИШ
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Кўпчилик нутқида кўп инсонларга нисбатан Ассалому алейкумлар дея мурожаат қилганининг гувоҳи бўламиз. Айтингчи, алейкум сўзига лар қўшимчасини қўшиш мумкин эмасми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! "лар" қўшимчасини қўшиш хато. Ассалому алайкум маъноси ўзи "Сизларга тинчлик-омонлик бўлсин" дегани. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/229456)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДАГИ САЖДА ҲОЛАТИДА КЎЗ ЮМИЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Намозда сажда ҳолатида кўз юмиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сажда пайтида кўз юмилмайди. Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири “Туҳфатул мулук” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

يستحب أن يكون نظر المصلي في قيامه: إلى موضع سجوده وفي ركوعه: إلى أصابع رجليه وفي سجوده: إلى طرف أنفه وفي قعوده: إلى حجره وعند التسليمة الأولى: إلى كتفه الأيمن وعند الثانية: إلى كتفه الأيسر

яъни: “Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади”.
Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛ КИШИ ЎЛИКЛАРГА КИЙИМСИЗ КЎРИНАДИМИ?
#ақида

САВОЛ: Қабристонга аёл кишининг бориши мумкинми? Баъзилар “аёл киши ўликларга кийимсиз кўринади” деб ҳам айтишади. Бу гапларда қанчалик жон бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар вафот этганларга кийимсиз кўринади, деган гап йўқ. Кўпчилик уламоларимиз зиёрат қилиш одобларини бузмаслик шарти билан аёллар қабрларни зиёрат қилиши жоиз дейишган. Уларнинг далили қуйидагича: Ҳазрат Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: “Қабрларни зиёрат қилишда нима дейин, ё Расулуллоҳ?” У Зот: “Бундай дегин: “Бу ерда қўним топган мўминларга салом бўлсин! Биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга етишамиз. Сизларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳ таолодан афву мағфират тилайман!”, дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Ушбу ҳадис аёллар қабристон зиёратига боришлари жоизлигига далолат қилади.

Шунингдек, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳар жума куни амакиси ҳазрат Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қабри зиёратига борар, у ерда амакиси учун дуолар қилардилар (Имом Ҳоким ривояти).

Аёллар ҳам эркаклар каби ўгит ва ибрат олишга муҳтождир. Шунинг учун динимизнинг қабрларни зиёрат қилишга берган рухсати аёлларга ҳам тегишли. Албатта, аёл киши қабристонга борганида зиёрат қилиш одобларига амал қилиши, шунингдек, йиғлаб, бақир-чақир қилиш, қабрлар атрофини тавоф қилиш, уларга сажда қилиш каби шариатимиз ман қилган ишларни қилмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

📌 Таҳоратда ювилиши лозим бўлган аъзоларни бир марта яхшилаб ювиш фарздир. Иккинчи ва учинчи ювишлар суннати муаккада, яъни таъкидланган суннатдир. Ҳар бир ювишида тўлиқ сувни ўша аъзонинг барча қисмига етказиш суннат ва ишқалаб ювиш эса, мустаҳаб саналар экан. Валлоҳу аълам.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТ ПАЙТИ ТИШ ҚОНАШИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен таҳорат қилганимдан сўнг тупугим сарғиш бўлади, бир икки маротаба туфуриб ташласам йуқолади. Деярли ҳар таҳоратда шундай. Шундай ҳолатда қайта таҳорат қилишим керакми? Таҳоратни бузадиган тиш ёки милк қонининг миқдори борми ёки жуда оз миқдордаги тиш ёки милк қонаши ҳам таҳоратни бузадими? Мисол учун олма еганимда олмада ҳам жуда кам миқдорда қон изи бўлади. Бу ҳолатдачи?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Тиш қонаганда таҳорат бузилишини шарти, қон тупукка ғолиб бўлиши ёки оғизда уни таъми сезилиши керак бўлади.

دَمٌ مَائِعٌ مِنْ جَوْفٍ أَوْ فَمٍ غَلَبَ عَلَى بُزَاقٍ حُكْمًا لِلْغَالِبِ أَوْ سَاوَاهُ احْتِيَاطًا لَا يَنْقُضُهُ الْمَغْلُوبُ بِالْبُزَاقِ .عَلَامَةُ كَوْنِ الدَّمِ غَالِبًا أَوْ مُسَاوِيًا أَنْ يَكُونَ أَحْمَرَ ، وَعَلَامَةُ كَوْنِهِ مَغْلُوبًا أَنْ يَكُونَ أَصْفَرَ

“Қориндан ёки оғиздан чиққан суюқ қон тупукка ғолиб бўлса, аксарга ҳукм берилиб, таҳоратни синдиради. Агар тупукка тенг бўлса, эҳтиётан таҳоратни бузилганлигига ҳукм қилинади. Агар тупукка мағлуб бўлса, таҳоратни бузмайди” (📚 Роддул муҳтор). Қон тупукдан ғолиб ёки тупукка баробар эканлигининг аломати тупукнинг қизил бўлмоқлигидир. Мағлуб эканлигининг аломати тупук сариқ бўлмоқлигидир (Дуррул ҳуккам). Валлоҳу аълам!

http://fiqh.uz/index.php/ibodat/toharat-poklik/368-ta-oratga-oid-savol-zhavoblar

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 КЕЧ БЎЛГАНДА ЧЎМИЛИШДА УЯЛАМАН
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ман намоз ўқийдиган аёлман. Яқинликдан сўнг бошдан оёқ чўмилиши шартми? Яъни сочларини ҳар сафар ювиши шартми ёки бошка иложи борми? Намоз ўқимоқчи эдим, аммо хўжайиним кеч ишдан келадилар, қайнота қайнонам билан квартирада яшайман. Кеч бўлганда чўмилишда уяламан. Шунга қандай йўл тутишни билмаяпман.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз Аллоҳни буйруғини бажармасликдан уялинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғусл қилдилар, Фотима онамиз парда билан тўсиб турдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг қизларидан ҳам кўра ким ҳаёли бўлиши мумкин? Бўлиши мумкин эмас. Улар қилган иш беҳаёлик эмаслиги учун ҳам шундай қилганлар. Биз эса ҳозирда тиззасидан тепасигача очволиб кўксига қўлини қўйиб кўча супуришни ҳаё деб ўйлаяпмиз. Аслида бу ўта кулгили ҳолат эмасми. Сизнинг ҳам ғусл қилиб намоз ўқишдан ҳаё қилишингиз Аллоҳни амрини тарк қилишдан ҳаё қилмаслигингиз юқоридаги ҳолатга ўхшаб қолмайдими? Одам алайҳиссалом нафсининг куйига кириб хато қилиб қўйдилар дейилган ва бу кечирилган. Шайтон эса сажда қил деган буйруққа итоат қилмасдан осий бўлди ва абадий дўзахи бўлди. Хато қилишдан кўра ҳам буйруқларни адо қилмаслик ўта оғир гуноҳ ҳисобланади. Аллоҳ қалбингизга намоз ўқишни солибди. Асло кечиктирманг. Буюк оналаримиздан бўлиб, буюк фарзандларни тарбиялайдиган аёл бўлинг. Чўри бўлиб, чўриларни тарбиялайдиган аёл бўлманг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/134928)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/30 23:32:41
Back to Top
HTML Embed Code: