Telegram Web Link
ТОБУТНИ ТЎРТ ТАРАФИДАН КЎТАРИШ
#эслатма

📌 Тобутни тўрт тарафидан кўтариш суннатдир. Тобут кўтармоқчи бўлган одам маййитнинг бош тарафидан чап дастани ўнг елкасига қўйиб, ўн қадам юради. Кейин орқага ўтиб, тобутнинг орқа чап дастасини ўнг елкасига олиб, ўн қадам юради. Сўнгра бошқа тарафдан ҳам чап елкаси ила аввалги тартибда кўтаради. Тобутни ўта эҳтиром билан кўтарилади.

📚 “Кифоя” китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАФЛ НАМОЗИНИНГ НИЯТИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, нафл намозларига ният қилинганда худди фарз ва суннат намозларига ният қилингандек айтиладими ёки айтилмасдан ният қилинадими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Нафлларга “Намоз ўқишни ният қилдим” дейишнинг ўзи кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/36996)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ЭРНИНГ ПУЛИГА РУХСАТИСИЗ ТЕГИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эримнинг пулидан хар куни 10.000-20.000 олиб тураман. Рухсатисиз уйга ва болаларга ишлатаман. Ўғри бўп қомиманми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аёли ва фарзандларининг нафақаси эрнинг зиммасига вожиб.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ هِنْدًا بِنْتَ عُتْبَةَ قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أَبَا سُفْيَانَ رَجُلٌ شَحِيحٌ وَلَيْسَ يُعْطِينِي مَا يَكْفِينِي وَوَلَدِي إِلَّا مَا أَخَذْتُ مِنْهُ وَهُوَ لَا يَعْلَمُ، فَقَالَ: خُذِي مَا يَكْفِيكِ وَوَلَدَكِ بِالْمَعْرُوفِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
📗 «Ҳинд бинту Утба:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, унга билдирмай олганимдан бошқа менга ва боламга кифоя қиладиган ҳеч нарса бермайди», деди.
«Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол»
, дедилар у зот.
✍️ Икки шайх ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

📜 Шарҳ: Бу ривоятдан ҳам бола-чақанинг нафақаси уларга етарли миқдорда бўлиши кераклиги келиб чиқмоқда. Агар эр бахиллик қилиб, оз берса, хотин ундан беркитиб олса ҳам бўлиши баён қилинмоқда. Бунда фақат ўз ҳаққинигина олиши керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/153814)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЛИШТИРИБ ҚЎЙСА
#намоз

CАВОЛ: Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса нима қилинади. Саждаи саҳв қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинмайди. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" демоқлик суннатдир. Саволдаги ҳолатда тасбеҳлар суннат тариқасида адо этилмаган дейилади. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)
.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ
#илм

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир марузада эшитиб қолдим Аллоҳнинг бир минг бир исми сифати бор, лекин Аллоҳ бизга 99 исмини билдирган деди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг исмлари жуда кўп. Ҳадисда 99тасигина санаб ўтилган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/162754)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Таҳорат қилиш тартиби қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Таҳорат қилмоқчи бўлган киши ният қилиб, бисмиллаҳни айтади, кейин қуйидаги амалларни бажаради:

▫️- қўлларини бўғимигача уч марта ювади, бармоқларини бир-бирига киргизади;
▫️- оғзини уч марта чаяди, биринчисида ғарғара қилади;
▫️- бурунни уч марта ювади, ўнг қўл билан сув олиб, чап қўл билан қоқади;
▫️- юзни пешонасидан бошлаб, иягининг остигача, ён томонига эса қулоқларигача уч марта ювади;
▫️- аввал ўнг қўлни, кейин чап қўлни тирсаклари билан қўшиб, уч марта ювади;
▫️- икки кафтига сув олиб, тўкиб ташлайди ва қўлларининг хўли билан бошига бир марта масҳ тортади. Масҳни бошнинг олди томонидан орқага қараб тортади, кўрсатгич бармоғи билан қулоғининг ичига ва бош бармоғи билан қулоғининг устига, кафтининг орқа томони билан бўйинга масҳ тортади;
▫️- аввал ўнг оёғини, кейин чап оёғини тўпиқларини қўшиб чап қўли билан уч марта ювади.

Таҳоратни мана шу кетма-кетликда, орасига бошқа амалларни қўшмасдан бажаради. Сувни исроф қилинмайди.

Таҳоратнинг тартиби ҳақида Имом Абу Довуд Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّ رَجُلاً أَتَى النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ الطُّهُورُ فَدَعَا بِمَاءٍ فِى إِنَاءٍ فَغَسَلَ كَفَّيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ ذِرَاعَيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ فَأَدْخَلَ إِصْبَعَيْهِ السَّبَّاحَتَيْنِ فِى أُذُنَيْهِ وَمَسَحَ بِإِبْهَامَيْهِ عَلَى ظَاهِرِ أُذُنَيْهِ وَبِالسَّبَّاحَتَيْنِ بَاطِنَ أُذُنَيْهِ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلاَثًا ثَلاَثًا ثُمَّ قَالَ « هَكَذَا الْوُضُوءُ فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا أَوْ نَقَصَ فَقَدْ أَسَاءَ وَظَلَمَ ». أَوْ « ظَلَمَ وَأَسَاءَ ».

яъни: Амр ибн Шуайб отасидан, у киши ҳам отасидан ривоят қилади: “Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келиб: “Эй, Аллоҳнинг расули! Таҳорат қандай қилинади?” деб сўради. Бир идишда таҳорат суви олиб келишни буюрдилар, кейин кафтларини, юзларини, билакларини уч марта ювдилар. Бошларини масҳ қилдилар, кўрсатгич бармоқларини қулоқ ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ орқаси, кўрсатгич бармоқлари билан қулоқ ичини масҳ қилдилар. Сўнгра оёқларини уч мартадан ювдилар. Кейин: “Таҳорат шундай бўлади, ким бунга зиёда қилса ёки камайтирса, ёмон иш ва ўзига зулм қилибди” ёки “зулм ва ёмон иш қилибди”, дедилар”.

Ҳадиси шарифдаги “ёмон иш”дан мурод – суннатни тарк қилиш дегани. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)
.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЁЛ КИШИ ВАФОТ ЭТГАНДА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#оила

CАВОЛ: Аёл киши вафот этганда, талоқ тушади ва эри унинг олдига киролмайди ва қабрга ҳам қўйиши мумкинмас дейишади. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўлим сабабли эр-хотин ўртасидаги никоҳ риштаси узилади. Масалан, аёлнинг отаси, фарзанди, ака-укаси, жиянлари, амаки ва тоғалари турганда эр аёлини қабрга қўя олмайди. Лекин юқорида саналганлар бўлмаса, бегонадан кўра эр аёлини қабрга қўйишга ҳақли бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)
.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🎞 КИНО КЎРИШ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Шариатда кино кўриш ҳақида нима дейилган? Кино кўриш шариатга зидми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши умрини, вақтини фойдасиз ишлар билан банд қилиб ўтказиши катта хатодир.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
📗 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча ўрнидан силжимайди: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. ( Сунани Доримий).

Бошқа бир ҳадисда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига кераксиз нарсани тарк қилиш киши Исломининг гўзаллигидандир», дедилар».
Термизий ривоят қилганлар.

Агар кино ширк, куфур, фахш ва бузғунчиликка тарғиб қиладиган бўлса, бундай кинони кўриш ҳаром ҳисобланади. Аммо кинода шариатга зид ишлар бўлмаса, бундай киноларни кўриш мубоҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)
.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ОВОЗ ЧИҚАРИБ НАМОЗНИ ЎРГАТИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Она фарзандига намоз ўқишни ўргатиш учун овозини чиқариб ўқиб кўрсатиб бeрса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Фарз ва суннатлардан ташқари алоҳида таълим намозини ўқиб, кўрсатиб бериши мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/38221)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#илм

«Бир инсон умрини илм ўрганиш ва ўргатиш билан ўтказса, бутун умр фарз амал қилган каби бўлади».

📚 Имом Сарахсий «Шарҳу китабил касб» асаридан Абдуллоҳ Раҳим таржимаси


Манба: BintuSodiq

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАСАМ ВА КАФФОРОТ
#қасам

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агарда инсон Товба қилиб қасам ичса кейинчалик қасамини бузса унда каффорот вожиб бўлар экан. Шунда у яна қайтадан ўша қасамини бузса яна каффоротини берадими ёки битта қасами учун 1 марта каффорот берадими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар “ҳар қачон”, “ҳар сафар” ёки бошқа такрорга далолат қилувчи сўзлар билан қасам ичган бўлса ўша ишни такрор қилиши билан каффорот вожиб бўлаверади. Агар бундай сўзлар билан қасам ичмаган бўлса ўша ишни бир маротаба қилиши билан битта каффорот вожиб бўлади ва қасам тугайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/217546)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЭСИДАН ЧИҚСА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз ўқиётиб бази бир дуолар ёки суралар эсидан чиқиб қолса нима қилиш керак? Номозни қайтадан ўқиш керакми ёки...


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Саволнинг жавоби айнан нимани эсидан чиқариб қўйганига боғлиқ. Зам сурани буткул эсдан чиқариб тиловат қилмаса саждаи саҳв вожиб бўлади. Зам сурадан камида уч қисқа ёки битта узун оят ўқиб қолгани эсдан чиқса ва дарҳол рукуъга ўтса зиёни йўқ, саждаи саҳв вожиб эмас. Аммо шу ҳолда уч тасбеҳ миқдорча ўйланиб қоладиган бўлса саждаи саҳв вожиб бўлади.
Руку ва саждада айтиладиган зикрлар, қаъдада ўқиладиган саловатлар эсига келмай қолиб дарҳол кейинги амалга ўтиб кетса ҳам ҳеч нарса вожиб эмас (рукуъ ва саждада фарз адо бўладиган миқдор - бир тасбеҳ муддат туриши шарт). Бунда ҳам ўйланиб уч тасбеҳ миқдор туриб қолса саждаи саҳв вожиб. Сизнинг ҳолатингизда ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилиб, намозларда унутиш масаласини жонли ўрганиб олганингиз афзал. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/233614)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
АЁЛИГА ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА ЯҚИНЛИК ҚИЛИБ ҚЎЙСА, ГУНОҲ БЎЛАДИМИ?
#ҳайз #оила

CАВОЛ: Aёлига ҳайз келганини билмай алоқа қилиб қўйса, гуноҳ бўладими? Агар гуноҳ бўлса, уни ювиш учун эр-хотин нима қилишлари керак?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайз кўраётган аёли билан жинсий яқинлик қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Хотин киши ҳайз кўраётган пайтда эр унга жинсий яқинлик қилиши Исломда ҳаром саналган амаллардандир. Аллоҳ таоло айтади: «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади», деб айт» (Бақара сураси, 222-оят).

Аёл ҳайз кўраётган вақтида унга яқинлик қилиш ушбу оятга биноан ҳаром қилингандир. Бу ишга мубтало бўлган киши Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қилиши ва бу ишга қайтмаслиги лозим бўлади. “Ал-Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади: “Ҳайз кўраётган аёлининг фаржига ўз ҳоҳши билан, онгли равишда ҳаром эканини била туриб жимоъ қилиш гуноҳи кабирадир. Аммо билмасдан ёки унутган ҳолда ёки мажбурланган ҳолда жинсий алоқа қилса гуноҳи кабира эмас. Бу инсон истиғфор айтиб тавба қилиши лозим. Бир динор (4,25 гр тилло ёки унинг қийматига тўғри келади) ёки ярим динор миқдорида садақа қилиши мустаҳабдир. Агар ҳайз қонининг рангги тўқ қизил бўлса бир динор, сариқ рангда бўлса ярим динор. Бунга қуйидаги Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далолат қилади:

"إذا واقع الرجل أهله وهي حائض إن كان دما أحمر فليتصدق بدينار وإن كان أصفر فليتصدق بنصف دينار" (رواه أبو داود عن ابن عباس رضي الله عنه)

“Киши аёлини ҳайз кўраётган вақтида жимоъ қилса, агар қизил қон бўлса, бир динор садақа қилсин. Агар сариқ рангда бўлса, ярим динор садақа қилсин". (Имом Абу Довуд ривоятлари) (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)
.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

📌
Пул алмаштириш фиқҳда саррофлик дейилади ва унинг ўз қонун-қоидалари бор. Саррофликда насия қилиш рибодир. Ҳатто сўмни олиб, долларни уйдан олиб чиқиб бераман деб ажралиши ҳам дуруст эмас. Қўлма-қўл бўлиши шарт.


Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади:

https://www.tg-me.com/nurli_yol_hadis/1769


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САЖДАДА ДУО ҚИЛИШ
#дуо

CАВОЛ: Сажда ҳолатида дуо қилинса, ижобат бўлади деб эшитганман. Намоздаги саждаларда ҳам дуо қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, сажда ҳолатида қилинган дуо ижобатга яқинлиги ҳақида ҳадиси шариф ва уламоларимизнинг сўзлари кўпдир. Чунки, киши саждада турганида Аллоҳга энг яқин ҳолатда бўлади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз ﷺ бундай деганлар:

"أقربُ مَا يَكونُ العبْدُ مِن ربِّهِ وَهَو ساجدٌ، فَأَكثِرُوا الدُّعاءَ" (رواهُ الإمام مسلم).

яъни: “Банда Раббисига энг яқин бўладиган ҳолати сажда қилган вақтидир. Шундай экан, (бу пайтда) дуони кўпайтиринглар” (Имом Муслим ривояти).

Демак, банда Аллоҳ таолога энг яқин ҳолатда туриб дуо қилса, дуоси ҳам ижобатга яқин бўлади.

Ҳанафий мазҳабимизда фарз ва вожиб намозларининг саждасида суннат бўлган тасбеҳларга ҳеч нарсани зиёда қилинмайди. Фақат “Субҳаана Роббиял аълаа” дейилади холос. Бу ҳақда Имом Шурунбулолий шундай дейдилар:

وَلاَ يَأْتِي فِي الرُّكُوعِ أَوِ السُّجُودِ بِغَيْرِ التَّسْبِيْحِ وَقَالَ الشَّافِعِيُّ يَزِيْدُ فِي الرُّكُوعِ اَللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ وَلَكَ خَشَعْتُ وَلَكَ أَسْلَمْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ. وَفِي السُّجُودِ سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِيْ خَلَقَهُ وَصَوَّرَهُ وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ فَتَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِيْنَ. كَمَا رُوِيَ عَنْ عَلِيٍّ قُلْنَا هُوَ مَحْمُولٌ عَلَى حَالَةِ التَّهَجُّدِ

яъни: “Руку ёки саждада тасбеҳдан бошқа нарсани айтмайди“. Имом Шофеъий Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилингани каби рукуда:

اَللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ وَلَكَ خَشَعْتُ وَلَكَ أَسْلَمْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ.

“Эй, Аллоҳ сен учун руку қилдим, сенга хушу қилдим, сенга бўйсундим, сенга таваккал қилдим”, саждада эса:

سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِي خَلَقَهُ وَصَوَّرَهُ وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ فَتَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ

“Юзим уни яратган, сурат берган, қулоқ ва кўзини очган зотга сажда қилди. Гўзал яратувчи Аллоҳ муборак бўлди”, деб айтади, дейдилар. Биз (яъни, Ҳанафийлар): “Бу (дуолар) таҳажжуд намозига хосдир”, деймиз” (“Мароқул-фалаҳ”).

📌 Демак, юқорида келган ва Қуръони карим ҳамда ҳадиси шарифларда зикр қилинган дуоларни таҳажжуд намозида, шу жумладан нафл намозларда ҳам қилиш мумкин.

Аммо одамлардан сўраладиган нарсани нафақат фарз ва вожиб намозларининг саждасида, балки нафл намозларининг саждасида ҳам сўраш жоиз эмас. Масалан, “Аллоҳумма аъти маалан” яъни “Эй, Аллоҳ! Менга мол бер” ёки “Аллоҳумма аъти саманан” яъни “Эй, Аллоҳ! Менга пул бер” каби дуолар. Агар сўралса намоз бузилади.

Шуни ҳам билиш керакки, руку ёки саждада Қуръон қироат қилиш мумкин эмас. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم {أَلَا وَإِنِّي نُهِيتُ أَنْ أَقْرَأَ اَلْقُرْآنَ رَاكِعًا أَوْ سَاجِدًا فَأَمَّا اَلرُّكُوعُ فَعَظِّمُوا فِيهِ اَلرَّبَّ وَأَمَّا اَلسُّجُودُ فَاجْتَهِدُوا فِي اَلدُّعَاءِ فَقَمِنٌ أَنْ يُسْتَجَابَ لَكُمْ} رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ

яъни: “Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Огоҳ бўлингки, мен руку ёки сажда ҳолида қироат қилишдан қайтарилдим. Рукуда Роббни улуғланглар, саждада дуога ҳаракат қилинглар. Мана шунда ижобатга лойиқ бўласизлар” (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз бу ҳадисдаги саждада дуога жидду жаҳд қилишни ҳам нафл намозларга хос дейдилар.

Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича Пайғамбаримиз ﷺ саждада мана бу дуони қилардилар:

«اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي كُلَّهُ: دِقَّهُ وَجِلَّهُ، وَأَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، وَعَلاَنِيَتَهُ وَسِرَّهُ». رواه الامام مسلم

яъни: “Эй, Аллоҳ! Менинг ҳамма гуноҳларимни кечир, кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалгисини ҳам, охиргисини ҳам, очиғини ҳам, махфийсини ҳам кечир” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
СУПЕР КЛЕЙ ВА ТАҲОРАТ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Инсон қўлига кўп миқдорда суперклей тўкилиб кетса ёки кўп миқдорда ёпишиб қолса суперклейни бирданига кетказишни иложи бўлмаса терига ва тирноқларга жудаям қаттиқ ёпишиб кетган бўлса харакат қилиб тозаласа хам қанчадир қисмини бирданига кетказишни иложи бўлмаса тахорат қилиб шу холда намоз ўқилаверадими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Елим (клей)ни кетказиш учун мўлжалланган воситалардан фойдаланиб уни кетказади, сўнгра таҳорат олади. Агар бирор восита уни кетказа олмаса ва бунинг ягона йўли клейни тери билан кўчириб олиш бўлса ўз ҳолида таҳорат олиб намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/211510)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲОМИЛАДОР ВА ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАРГА РЎЗА
#рўза

CАВОЛ: Aёлим етти ойлик ҳомиладор. Шунинг учун рўза тутмаяпти. Бунга рухсат берилганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўзига ёки фарзандига зарар етадиган бўлса, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга рўза тутмасликлари учун рухсат бор. Улар кейинчалик қазосини тутиб беришади. Агар ўзига ҳам, ҳомила ёки чақалоғига ҳам зарар бўлмаса, рўза тутиши шарт ҳисобланади. У пайтда рўзани кейинга қолдириш жоизмас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЗАНЖИРЛИ ЯЪНИ ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Айрим фирмалар уларнинг маҳсулотини сотиб олганингиз учун сизга бошқа харидор олиб келиш ҳуқуқини тақдим этади. Улар қўйган шартларга кўра ва улар айтган миқдорда харидор олиб келсангиз сизга маълум миқдорда маблағ ёки биронта қимматбаҳо буюм берадилар. Бу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кунда бу иш турли кўринишларда ва турли шартларга кўра амалга оширилмоқда. Лекин уларнинг барчасида топиладиган ҳолат яъни уларни жамлаб турувчи нарса маҳсулот сотиб олган шахс занжир қаторига қўшилади ва бошқа харидорлар излашга киришади. Гоҳида муваффақиятга эришиб маълум маблағларга эга бўлиши мумкин.

Бу ишларнинг шаръий ҳукми келишув шартлари ва ҳолатларига қараб ўзгариб боради:

⚡️1. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш яъни бошқа харидор олиб келиш шарт қилинса бу бай фосид ҳисобланади. Масалан, бир пачка дорини 100 долларга бошқа харидор олиб келиш шартига кўра сотилса жоиз эмас.

⚡️2. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш шарт қилинмаса ва сотиб олувчи унга қўшилмаса бу бошқа оддий байлар каби жоиз ҳисобланади.

⚡️3. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш шарт қилинмаса, лекин маҳсулот ўзинининг бозордаги ҳақиқий қийматидан юқори нархга сотилса савдо занжирига қўшилиш учун уни сотиб олиш жоиз эмас. Масалан, баъзи фирмалар 200 долларлик дорини 500 долларга сотади ва сотиб олувчига "Хоҳласангиз занжирга қўшилинг ва даромад олинг, хоҳласангиз йўқ, шарт эмас" деб айтади. Сотиб олувчининг асл мақсади дори эмас, балки ана шу занжирга қўшилиб олиш бўлса бай жоиз эмас.

⚡️4. Агар маҳсулот ўз нархида сотилаётган бўлса ва уни сотишда занжирга қўшилиш шарт қилинмаса, лекин уни сотиб олувчи занжирга қўшилиб даромад топиш учун сотиб олса ва унга қўшилса бу олдинги байдан алоҳида иш ҳисобланади. Фиқҳий қоидаларга кўра у воситачи ёки даллол ҳисобланади. Бунда воситачига ҳақ бериш масаласи асосида ҳукм чиқарилади. Одатда бу шаклда юритиладиган келишувларда воситачи бир нечта, масалан иккита харидор топсагина бериладиган маблағга ҳақли бўлади. Бу тариқа келишув ҳам жоиз эмас.

Бундан ташқари у ўзи топган харидорлар орқали топилган одамлар ҳисобидан ҳам маблағ олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу хусусда Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ қуйидагиларни айтади: "Тажриба шуни кўрсатдики, ушбу ҳолатларда сотилаётган маҳсулот қимматбаҳо, гоҳида бозорлардан топилмайдиган нарса бўлади. Одамлар уни савдо занжирига қўшилиш учунгина сотиб оладилар. Бундан олдинроқ фирмалар маҳсулотни сотмасдан ҳам бу ишни амалга оширганлар. Улар одамлардан яхшигина пул олиб уларнинг қўлига биргина карточка берганлар. Карточкани олган одам занжирга қўшилган ва бошқа одамларни унга қўшиб маълум миқдорга етганда маълум маблағларни қўлга киритган. Бу айни қиморнинг ўзгинаси ҳисобланади. Бу "Пирамида.." деб аталади. Кўп давлатлар бу шаклдаги савдо амалиётини қонун билан таъқиқлаб қўйдилар. Шундан кейин улар карточка ўрнига баъзи маҳсулотларни нархидан баландроқ нарх эвазига сота бошладилар. Лекин, мазмун ва мақсад пирамида системасининг айни ўзи. Буни кўп давлатлар ҳали таъқиқламади. Лекин шариат ҳукмига кўра бу жоиз эмас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШАЪБОН ОЙИ РЎЗАСИ ҚАНДАЙ ТУТИЛАДИ?
#рўза

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/30 23:45:29
Back to Top
HTML Embed Code: