"БОГИНЯ" ДЕЙИШ
#оила
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозирда эркаклар ёки аксар ёшлар ўз аёлларини эркалаб "БОГИНЯ" деб мурожаат қилишяпти. Айтингчи бу ширк ёки куфр лафзи бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бошқа дин вакилларида хусусан Юнон ва Ҳиндларда маъбудларини эркак жинсга тегишлилари бўлгани каби аёл жинсига тегишлилари ҳам бор. Уларда тавҳид деган тушунча йўқ. Сўзлашувда ҳам ширкка далолат қилувчи гаплари ҳам кўп. Улар аёлларини эркалатишда ўша аёл маъбудаларига ўхшатишади. Бу нарса динимизда мутлоқ рад қилинган ва қораланган. Бу нарса ақийдага тегишли бўлгани учун жуда эҳтиёт бўлиш керак. Мусулмон киши бундай гапларни айтмаслиги керак. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/42081)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

БИРОВНИНГ ГУНОҲИНИ БЎЙНИМГА ОЛАМАН ДЕСА
#жамият
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар бир ишни қилаётган инсон эмас бошқа ёнидаги одам бу ишни гуноҳи менга бўлсин деса ростдан ҳам гуноҳ нариги одамга ёзилади деган гап борми? Агар ҳадисларда келган бўлса илтимос тушунтириб беринг.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай бўлиши мумкин эмас. Қилинган ишнинг гуноҳини биров ўзига олиши қилган кишини ўша гуноҳдан озод қилмайди. Қилган киши барибир гуноҳкор бўлади. “Гуноҳ менга” деган киши ҳам айтгани гапига яраша жазо олади. Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 164-оятида марҳамат қилади :
قُلْ أَغَيْرَ اللّهِ أَبْغِي رَبًّا وَهُوَ رَبُّ كُلِّ شَيْءٍ وَلاَ تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلاَّ عَلَيْهَا وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى ثُمَّ إِلَى رَبِّكُم مَّرْجِعُكُمْ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ
...Ҳеч бир юкли(гуноҳкор) жон бошқанинг юки(гуноҳи)ни кўтармас(зиммасига ололмайди). Сўнгра қайтишингиз Роббингизгадир. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингизнинг хабарини берур. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/191232)

АЗОННИ АЙТМАЙ, ТАКБИР АЙТИБ НАМОЗ ЎҚИЙМАН
#азон
❓CАВОЛ: Мен эрталаб турганимда азонни эшитмайман яъни азон айтиб бўлингандан кейин тураман. Шунда мен азонни айтмай, такбир айтиб намоз ўқийман. Шу ишим тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта маҳаллангиз масжидида айтилган азон кифоя қилади. Уни эшитган бўлишингиз шарт қилинмайди. Такбир айтиб намоз ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo.uz).

МИСВОКНИНГ ФОЙДАЛАРИ ҲАҚИДА ИЛМИЙ ХУЛОСА
Замонавий тиббиётнинг илмий хулосасига кўра, мисвокнинг қуйидаги фойдалари бугунга келиб аниқланди:
1. Таркибида фтор моддаси бўлган мисвок тишлар емирилишининг (кариеснинг) олдини олади.
2. Мисвок хлор моддасига эга бўлгани учун тишлардаги турли ранг, кир, доғларни кетказади.
3. Унинг таркибидаги силикат моддаси тишларни яхшигина оқартиради.
4. Мисвокдаги фосфор моддаси тишни чиритувчи бактериялардан ҳимоялайди.
5. Триметиламин ва дармондорилар милкларни ёрилишдан асрайди, жароҳатларни тузатади ва тишларнинг соғломлигини таъминлайди.
6. Энг асосийси, тамаки ва нос чекишни ташловчиларга яхши ёрдам беради.

УСТОЗ КЎРМАГАН ШОГИРДЛАР ҲАҚИДА
#жамият
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз оддий усталармиз, лекин устоз кўриб дуо олмаганмиз. Қилган ишларимиз мижозларга маъқул бўляпти. Бизнинг устозимиз хам бўлмаган, биз устаман деб мижозларни алдаган бўлмаймизми? Бизни топган пулларимиз ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Азалда ҳар бир хунар эгаси шогирд олишда зиммасига улкан юкни ҳам олар эди. Шогирдларига аввало Аллоҳ таолони танитар, намоз, рўза ибодатларини ўргатар, қиладиган хунарининг ҳалол ва ҳаромларини ўргатар ва хулқи билан ҳам қаттиқ шуғулланар эди. Ўзи тушунмаган жойларини уламолардан сўрар ва хунарининг икир-чикиригача ҳалол-ҳаромини ўрганиб шогирдларига ҳам ўргатар эди. Бунинг учун бироз муддат ҳам кетар эди.
Шогирд хунар ўрганиш билан бирга хулқи, ибодати ва касбининг фиқҳини ҳам тўлиқ ўрганар эди. Шундагина устоз уламоларни чақириб имтихон қилдирар ва барчанинг ҳузурида барака тилаб ўзи ҳам дуо қилар, уламоларга ҳам дуо қилдирар эди ва умр бўйи шогирдларини руҳий тарбияси билан ҳам шуғулланишар эди. Улардан содир бўладиган хатоларни ўз фарзандидан содир бўлган хатодек ор деб қабул қилишар эди. Шу маросимни фотиҳа олиш маросими деб номланар эди. Бу жамиятни таназзулдан сақлаш учун тузилган энг гўзал низом эди. Хунармандлар ҳам валиюллоҳ даражасида бўлишар эди.
Ҳозирги кунда эса бу низом йўқолди, натижада ёлғончи, бировни ҳаққидан қўрқмайдиган, ўғри, ибодатсиз, бадхулқ, топиш-тутишида баракаси йўқ хунармандлар кўпайди. Устозлар ҳам ибодатсиз, шогирдлар ҳам ибодатсиз, шогирд устозидан, устоз шогирдидан юлиб қолиш ва фойдаланиб қолиш дардида. Касбингизни фиқҳини ўрганинг. Ҳалол иш қилсангиз топганингиз ҳам ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/74380)

ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШ ҲАҚИДА
#илм
📌 Биринчиси. Нафлларга қаттиқ киришиб, хотин ва болаларни, қўшнилар ҳаққига бепарво бўлиш. Бир вақтлар юртимизда сўфийликни даъво қилиб баъзи кишилар чиққан эдилар. Пирнинг ҳузурида уч маҳал қозон қайнагани учун хонақосига ётиб олиб нафл ибодатларни қилишар, оилалари эса бу ёқди йўқчиликдан қийланишар эди. Мана шу динда ғулуга кетиш бўлади.
📌 Иккинчиси. Қаерга борса динда йўқ ёки мустаҳаб бўлган амални одамларга фарз ёки вожиб даражасига чиқартириб уни қилишга тарғиб қилади. Масалан имом намозни тугатганидан кейин хоҳлаган томони билан халққа юзланиши мумкин. Ғулувга кетганлар эса фақат ўнг томонинг билан бурилишинги шарт деб туриб олишади. Аллоҳ таоло мусофирга намозни икки ракъат қилиб ўқишга рухсат берса, ўзини тақводор қилиб тўлиқ ўқишга ҳаракат қилади. Ҳолбуки Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилган амалларни қилганларни яхши кўрганидек, берган рухсатларга амал қилганларни ҳам яхши кўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусофирга қисқартириб ўқишни Аллоҳнинг садақаси деганлар. Ундай тақвони даъво қилувчилар эса худди Аллоҳ таолога “садақанг керак эмас” дегандек муомала қиладилар.
📌 Учинчиси. Васвасага тушиб қолган кишилар. Улар ўзларича шубҳалардан тақво қиламиз деб васвасага дучор бўладилар. Аллоҳ таоло “Аниқ нарса шак билан йўққа чиқмайди” деган бир қоидани айтиб қўйган. Масалан таҳорати бор одам “таҳоратим йўқмикин” деб иккиланиши билан таҳорат кетмайди. Бундай кишиларга шайтон бошлиқ бўлиб олиб, уларни хоҳлаган куйига солади. Рашид Гангўҳий раҳматуллоҳи алайҳ бир бор таҳорат қилиб турганимдан кейин фалон жойимга сув тегмай қолди шекилли деган хаёл келди. Қалбни ҳотиржам қилиш учун ўша жойни ювдим. Энди кетмоқчи бўлгандим фалон жойга ҳам тегмай қолдимикин деган хаёл келди. У ерни ҳам ювдим. Қарасам яна хаёл келди, шунда бу шайтоннинг васвасаси эканлигини тушундим ва шайтонга қарата “сенингча таҳоратим йўқ бўлса менимча бор. Сен айтгандек таҳоратсиз бўлсам ҳам ўқийвераман” деб унга парво қилмай қўйдим. Агар яна бир бор уни айтганига кирганимда эди умр бўйи васвасадан қутилолмай қолардим – деганлар.
📌 Тўртинчиси. Ҳар бир нарсани тагига етаман дейиш ҳам ғулувдир. Баъзи бир кишлар маҳалланинг бирор кишиси издиҳомга чақирса гўшти покмикин деб тагига етишга ҳаракат қилади. Мусулмон маҳалла, мусулмон киши бўлганидан кейин яхши гумонга бориб, таомини еявериш керак. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ким издиҳомга айтса бориб таомини еяверар, таомни қаердан топганини тагига етишга ҳаракат қилмасдилар. Албатта халқ ичида касби судхўр, порахўр, ҳаромдан пул топувчилиги ошкор бўлса издиҳомига бориб панду-насиҳат қилар, ҳақни тушунтириб, таомидан емас эдилар. Бир кун Умар ибн Хаттоб ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумолар чўлда кетаётиб бир ховузга йўлиқдилар. Амр ибн Ос ҳовуз бўйида ўтирган кишига қараб “Эй ҳовуз эгаси ҳовузинга йиртқичлар ҳам келадими” деб сўрадилар. Гўёки вахший ҳайвонларни сўлаги нажосат, улар тумшуғини тиқиб сув ичишган бўлса сув нажосат бўлади дегандиек. У киши жавоб бермасидан туриб Умар розияллоҳу анҳу “Эй ҳовуз эгаси бизга буни айтмай қўявер” дедилар. Буни шариат ҳовуздан сув ичиш ва таҳорат қилишга рухсат берганидан кейин йиртқич келган, сўлаги сувга тушганини суриштиришга ҳожат йўқ – деганидек. Албатта халқ оврўпадагидек жонворларни “Бисмиллоҳ”ни айтмасдан сўйишга одатланган бўлса, уларни ҳалол йўл билан сўйилганини таҳқиқ қилиб олиш вожиб. Асли мубоҳ бўлган сабзавот ва меваларни эса Аллоҳ пок қилиб қўйган унга аниқ далил билан кимдир нажосат аралаштирмагани билинмагунича ейишга рухсат.
(давоми бор)

(давоми)
📌 Бешинчиси. Ижтиҳодли масалаларда чуқур кетмаслик керак. Баъзи бир шундай масалалар борки фарз, вожиб, ҳаром бўлади. Фарзни тарк қилган ва ҳаромга қўл урганларни инкор қилиш керак. Аммо баъзи масалалар борки баъзи фуқаҳолар жоиз деса баъзилар ножоиз дейишган. Бири бир ҳадисни ушлаб суннат деса бошқаси бошқа ҳадисни ушлаб суннат эмас деган. Бир фақиҳни қавлини олган киши бошқа фақиҳни қавлини олган кишини бошига урмаслик керак. Масалан ҳанафийларда денгиз жонворларидан бошқаси ҳалол эмас. Шофеъийларда эса денгиз тўнғизи ҳам ҳалол. Ҳанафий мазҳабини ушлаган киши шофеъий мазҳабида бўлиб денгиз ҳайвонларидан балиқдан бошқа бирортасини еяётган бўлса сен ҳаромхўрсан деб уни бошига урмаслик керак. Албатта ҳанафийман деб даъво қилиб денгиз тошбақасини еяётган кишига мазҳабимизда жоиз эмас деб айтиши керак.
📌 Олтинчиси. Қайтариш ҳам амалларда даражасига кўра бўлиши керак. ҳаром ишни қилаётганни қайтириш даражаси бошқа, макруҳ таҳримийнинг қилаётганнинг даражаси бошқа, макруҳ танзиҳийнинг қилаётганнинг даражаси бошқа, афзални қилаётганнинг даражаси бошқа бўлиши керак. бир одам дўпписиз намоз ўқиши жоиз. аммо одатда дўппи кийиб юриб намозга келганда дўпписиз бўлиши макруҳи танзиҳийдир. Дўпписиз намоз ўқиётган кишига маруҳи таҳримийни ёки ҳаромни қилган кишига берадиган жазони бериш, қаттиқ сўзни айтиш ва унга қўполлик қилиш бу динда ғулувга кетиш ҳисобланади. Биздаги жанжал-тўполонларнинг асл сабаби ҳам амалларни ва унга билдириладиганларни раддияларнинг даражасини билмаслигимиздадир. Қанча-қанча домлаликни даъво қилувчилар ихтилофларни илмий тарзда ҳал қилиш ўрнига амал қилувчиларни амалларини макруҳи таҳримийга чиқариш билан ҳал қилмоқчи бўлдилар. Уларга тобеъ бўлганлар эса у амалларни ҳаром даражасига етказишди. Натижада бир-бирини фосиққа янада диндан бехабарлари кофирга чиқаришгача етиб боришди. Ҳали хануз чап қўлида чойнакни ушлаб чой қуйган киши халқимиз орасида пиёлага туфлаб чой узатгандек қаттиқ олинади. Ҳолбуки таҳорат қилаётган киши ҳам чап қўлида обдаста ушлаб ўнг қўлида оғзига сув олади. Қолаверса чап қўлдан фойдаланиш шариатимизда қайтарилган эмас. Мўмин кишининг такаллуфлар қилишга ҳожати ҳам йўқ. худди шунингдек баъзи бир кишилар дин илмини ўқисаларда динни тўғри фаҳмлай олмаганлар мустаҳаб, суннат амалларини халққа вожиб ва фарз даражасида деб тушунтирадилар. Намоз ўқимайди, зинони қилади, порани олади, етимни ҳаққини ейди, мўминлар қалбига озор беради, тўйда қилинадиган ёки ўлимдан кейин қилинадиган динимизда бўлмаган амалларни “қилмаса бўлмайди” деб фарз даражасига кўтаради. Қилмаганларни маломатлайди, ҳатто шу ишларни деб фарзандларини оқ қилганлар қанча. Эрларини кафангадо қилган аёллар қанча? Динни тўғри фаҳмлаш дин олимлари илмига амал қилувчи машойихлар суҳбатидан ўрганилади.

ҒУСЛ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ ВА ДУОСИ
#ғусл
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Сизлардан бир илтимосим бор, ғусл қилишдаги дуони топа олмаяпман.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ғуслни маҳсус дуоси йўқ. Покланишни ният қилдим деб бошлайверади. Аслида бу ҳам ғуслнинг шартларидан эмас. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/73873)

НАМОЗДА ТАҲОРАТ КЕТИШИ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен витр ўқиётгандим. Намоз охирида ўнг тарафга салом бериб, чап тарафга салом беришга улгурмай ел чиқиб кетти. Шу ҳолда намоз бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бузилмайди. Чунки бир томонга салом берганингизда намозингиз тугаган эди. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/160212)

САЖДАДА БАРМОҚ БИЛАН БУРУННИ БЕРКИТИШ КЕРАКМИ?
#намоз
❓CАВОЛ: Маълумки сажда қилинаётганда бармоқлар қиблага тўғри қаратиб турилади. Айрим кишилар “сажда қилаётганда бош бармоқ билан бурун тешикларини беркитиб турилади” дейишмокда. Бу гап ҳақиқатми?
💬 ЖАВОБ: Саждада бош бармоқ билан бурун тешикларини беркитиб турилмайди, бош бармоқни буруннинг тўғисига қўйилади.
(https://savollar.islom.uz/s/30207)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
*** *** ***
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Менга саждада борганда бурунни икки қолнинг бош бармоқлари билан ёпиш кераклиги ҳақида бир инсон айтди, шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/169001)

ИШ БОШЛАШДАН ОЛДИН
#бидъат
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда бир ишни бошламоқчиман. Шариатимизда иш бошлашдан олдин бирор сура ўқиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариатимизда “бирор ишни бошлашдан аввал унинг шаръий ҳукмларини ўрганиб олиш фарз. Сўнг у ишни бошлашдан олдин ниятни тўғрилаб олиш, кўрадиган фойдасини яхшиликка сарфлашни ният қилиши керак” дейилган. Бошқа омилар каби товуқ, хўроз каби нарсаларни сўйиб қонини чиқариш, баъзи бир туморларни осиш, шунингдек бирор бир махсус сурани ўқиш ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/38653)

ВИТРДАН КЕЙИН НАФЛ НАМОЗ ЎҚИШИМ ТЎҒРИМИ?
#намоз #витр
❓САВОЛ: Витр намозидан кейин 2 ракат нафл намозини ўқийман. Шу тўғрими ёки шукур намози қилиб ўқийми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозини ўқигандан кейин мутлақо нафл намоз ўқиш мумкин эмас, деган гап йўқ, лекин витр бир кеча-кундузнинг охирги намози бўлиши мустаҳабдир.
Бу ҳақда Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Таҳажжуд намозини ўқишга одатланган киши витрни туннинг охирги қисмига кечиктириши мустаҳабдир. Ўйғонишига ишончи комил бўлмаса, уйқудан аввал витр ўқийди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби).
Мана шу матнни шарҳлаб Шайх Абдулғани ал-Майдоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Юқоридаги каби иш тутиши ўша куни охирги намози витр бўлиши учундир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавотир қилса, кечанинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришдан умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки кечанинг охиридаги намозга (қабулига) гувоҳлик берилган, бундай қилиши афзалдир”. Имом Муслим ривояти” (“Ал-Лубоб” китоби).
☝️ Демак, сиз ҳам нафл намозларни витрдан аввал ўқиб олишингиз мустаҳаб ва афзал бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo.uz).

МАСЖИДДА АЗОН АЙТИЛАЁТГАН ВАҚТДА ...
#жамоат
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Масжидга кирган одам азон айтилаётган пайтда тик туриб эшитса таҳиятул масжид намозини ўқиган буладими? Шу маънода хадис борми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ўтириш ёки тик туришининг фарқи йўқ. Азон айтилаётганда ўтириб, кейин таҳиятул масжид ўқилса ҳам суннат адо бўлаверади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/40711)

🤲 УШБУ ДУОНИ ЖУДА КАМ КИШИЛАР БИЛИШАДИ
Аллоҳ таоло мусулмон умматни ўта даражада мукаррам ва азиз қилиб яратди. Аслида улуғларнинг хатоси ҳам бошқаларнинг хатосидан улкан бўлади. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломдан хато содир бўлишини ва у хатодан қандай тавба қилишни қиёматгача бўлган умматга таълим бериб қўйди. Бу гуноҳни заҳар десак тавба унга қарши даводир.
Одам алайҳиссаломдан содир бўлган иш ҳаммага маълум, аммо тавбасига сабаб бўлган дуони жуда кам кишилар билишади. Аллоҳ у кишининг тавбасини қабул қилиш учун қуйидаги калималарни айтишни таълим берди.
قَالاَ رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنفُسَنَا وَإِن لَّمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ
23. Икковлари: «Роббимиз, ўзимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўламиз», – дедилар. (“Аъроф” сураси). Таълим берганини Қуръонда баён қилиб:
فَتَلَقَّى آدَمُ مِن رَّبِّهِ كَلِمَاتٍ فَتَابَ عَلَيْهِ إِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
37. Бас, Одам Роббидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин (У Зот) унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир. (“Бақара” сураси).
Тафсирчиларимиз «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шу пайтда Одам алайҳиссаломга илҳом орқали маълум сўзларни берди, Одам алайҳиссалом уларни қабул қилиб олиб, айтди. Шундан кейин Аллоҳ унинг гуноҳидан кечди», деб тушунтирадилар. Шунинг учун барчамиз қачон гуноҳ қилсак ушбу дуоларни ўқишимиз керак бўлади. Сиз эшитган “Бақара” сурасининг охирги ояти.
وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَآ أَنتَ مَوْلاَنَا فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ
«Бизни афв эт, мағфират қил ва бизга раҳм айла».
📚 "Тафсири Ҳилол" китобидан.

МАЙЙИТНИ ОЛДИГА КИРГАН ОДАМ ЎЗИНИ ЎҚИТИШИ КЕРАКМИ?
#бидъат
❓CАВОЛ: Отам вафот этганларида маййитни олдида анча ўтириб қолибман. Қўлларидан ушлаб. Кечирим сўраб. Шундан кейин касалдан бошим чиқмай қолди. Онкологик касал, операциялар бўлдим. Маййит ювганга ўқитиш керак, юк тушган дейишди. Ғассолми шуларга ўқитиш бор нарсами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ундай гап йўқ. "Маййитни олдига кирган одам ўзини ўқитиши керак", "ювиниши керак", "маййит кафанини тишлаб қолибти", "кўзи очиқ кетибди" каби асоссиз, ақлга ҳам тўғри келмайдиган гаплар сабабли вафот этган инсондан сесканиш, шумланиш тўғри эмас. Муқаддас динимизда вафот этган кишилар доимо ҳурмат билан тилга олинади. Нафақат пок руҳлари, балки уларнинг жасадларига ҳам эҳтиром ва эҳтиёткорлик билан муомала қилинади. Қабрлари зиёрат қилинади, ҳақларига хайрли дуолар қилинади. Вафот этган кишиларни тирикликларида қандай ҳурмат қилган бўлсак, вафотидан кейин ҳам ҳудди шундай, балки, унданда қаттиқроқ ҳурмат қилишимиз керак бўлади. Чунки инсон вафот қилиши билан охират сафарига чиққан бир мусофир бўлади. Тирикларнинг уларга қила оладиган яхшиликлари — жасадларига нисбатан ҳурмат кўрсатиш, ҳақларига ҳайрли дуолар қилиб руҳларини шод этиш ҳамда баъзи хато ва камчиликларини яшириб, яхшиликларига гувоҳлик бериш бўлади.
Аллоҳ таоло ўтганларимизни Ўз раҳматига олиб, ҳаётдагиларимизни тўғри йўлдан адашмасдан ҳаёт кечириб боришларида Ўзи мададкор бўлсин! Валлоҳу аълам.

#Ҳадис_656
БЕНАМОЗЛАРНИНГ АҲВОЛИ ОҒИР (1-қисм)
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الصَّنَابِحِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: زَعَمَ أَبُو مُحَمَّدٍ أَنَّ الْوِتْرَ وَاجِبٌ، فَقَالَ عُبَادَةُ بْنُ الصَّامِتِ: كَذَبَ أَبُو مُحَمَّدٍ، أَشْهَدُ أَنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: خَمْسُ صَلَوَاتٍ افْتَرَضَهُنَّ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ، مَنْ أَحْسَنَ وُضُوءَهُنَّ وَصَلَّاهُنَّ لِوَقْتِهِنَّ وَأَتَمَّ رُكُوعَهُنَّ وَخُشُوعَهُنَّ كَانَ لَهُ عَلَى اللهِ عَهْدٌ أَنْ يَغْفِرَ لَهُ، وَمَنْ لَمْ يَفْعَلْ فَلَيْسَ لَهُ عَلَى اللهِ عَهْدٌ، إِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُ وَإِنْ شَاءَ عَذَّبَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ
Абдуллоҳ ибн ас-Санобиҳий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Абу Муҳаммад «Витр намози вожиб», деб даъво қилди. Бас, Убода ибн Сомит:
«Абу Муҳаммад хато қилибди. Гувоҳлик бераманки, албатта мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ азза ва жалла беш вақт намозни фарз қилди. Кимда-ким улар учун таҳоратни чиройли қилса, беш вақт намозни фарз вақтида, рукуъ-хушуъсини жойига келтириб ўқиса, Аллоҳнинг зиммасида уни мағфират қилиш аҳди бўлур. Ким қилмаса, унга Аллоҳнинг зиммасида аҳд бўлмайди. Хоҳласа, мағфират қилади, хоҳласа, азоблайди», деганларини эшитганман», деди».
✍️ Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
☝️ Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳ таоло беш вақт намозни фарз қилганлиги.
2. Таҳоратни яхшилаб қилиб, намоз ўқиш муҳимлиги.
3. Намознинг рукуъ ва бошқа арконларини жойига қўйиб ўқиш лозимлиги.
4. Намозда хушуъ ва хузуънинг муҳимлиги.
5. Аллоҳ таоло намозни мукаммал ўқиган одамни мағфират қилишга ваъда берганлиги. Зотан, Аллоҳ таоло ваъдасига хилоф қилмайдиган Зотдир.
6. Намозни хушуъ ва хузуъ ила ўқимаган одамга Аллоҳ мағфират қилишни ваъда бермаганлиги.
Демак, нажотга эришиш учун беш вақт намозни канда қилмай ўқиш керак. Ўқиганда ҳам яхшилаб, арконларини жойига келтириб, хушуъ ва хузуъ билан ўқишга ҳаракат қилмоғимиз лозим. Ана шундагина бу ибодатни Аллоҳ таолонинг мағфират қилиш ҳақидаги ишончли аҳди даражасига етказган бўламиз.
📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
#намоз #жаноза
❓CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, жаноза намози қандай ўқилади? Иложи бўлса батафсил маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаноза намози фарзи кифоя бўлиб, бундан хабардор бўлган кишилардан бир қисми адо этиши билан бошқалардан бу фарз соқит бўлади. Агар ҳеч ким ўқимаса, ҳаммалари гуноҳкор бўладилар. Жаноза намозининг фарзи иккита: тўрт такбир ва тик туриб ўқиш. Вожиби – салом беришдир. Сано, салавотлар ва дуо ўқиш эса, суннатдир.
Жаноза намози қуйидагича ўқилади:
Имом маййитнинг кўкраги тўғрисида туриб, бош бармоғини қулоғи юмшоғига теккизиб “Аллоҳу акбар” дейди. Иқтидо қилганлар ҳам шундай қиладилар. Сўнг сано ўқилади:
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ
яъни: “Эй Аллоҳ, Сени пок деб, ҳамд айтиб ёд қиламан, исминг муборак, мартабанг улуғдир, Сендан ўзга илоҳ йўқ”.
Санодан сўнг иккинчи такбир айтилади ва бунда мазҳабимизга кўра қўл кўтарилмайди, қўл фақат биринчи такбирда кўтарилади холос. Иккинчи такбирдан сўнг салавот ўқилади:
اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.
اَللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاِهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ
яъни: “Эй Аллоҳ, Иброҳим ва унинг оиласига салавот юборганинг каби Муҳаммад ва у зотнинг оиласига ҳам юборгин. Сен мақтовга лойиқ, буюк Зотсан.
Эй Аллоҳ, Иброҳим ва унинг оиласига барака нозил қилганинг каби Муҳаммад ва у зотнинг оиласига ҳам барака нозил қилгин. Сен мақтовга лойиқ, буюк Зотсан”.
Салавотдан сўнг учинчи такбир айтилади, ортидан маййитнинг ҳаққига дуо қилинади:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا، وَمَيِّتِنَا، وشَاهِدِنَا، وَغَائِبِنَا، وَصَغِيْرِنَا، وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا، وَأُنْثَانَا، اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الْإِسْلَامِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوفَّهُ عَلَى الْإِيْمَانِ
яъни: “Эй Аллоҳ, тирикларимизни ҳам, ўтганларимизни ҳам, бу ерда борларимизни ҳам, йўқларимизни ҳам, каттаю кичигимизни ҳам, эркагу аёлларимизни ҳам мағфират қилгин. Эй Аллоҳ, биздан кимни яшатсанг, Исломда яшат, кимни вафот эттирсанг, имонда вафот эттиргин”.
Маййит балоғатга етмаган ёш бола бўлса, юқоридаги дуонинг ўрнига қуйидаги дуо ўқилади:
اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ لَنَا فَرَطًا وَاجْعَلْهُ لَنَا أَجْرًا وَذُخْرًا وَاجْعَلْهُ لَنَا شَافِعًا وَمُشَفَّعًا
яъни: “Эй Аллоҳ, Уни охиратда бизни кутиб оладиган хушхабарчи қил, уни бизга савоб ва захира қил, уни бизга шафоат қилувчи ва шафоати қабул бўлувчи қилгин”.
Кейин тўртинчи такбир айтилади ва салом берилади.
Жаноза намозига кеч қолган одам ният қилиб имомнинг такбир айтиши билан намозга қўшилади. Имом салом берганидан кейин нечта такбирга кеч қолган бўлса, такбирларнинг ўзини айтиб қўяди. Бошқа нарсаларни ўқимайди.
Жаноза ўқиш учун албатта таҳорат бўлиши шартдир. Таҳорат қилиб келгунча намозга улгурмайдиган бўлса, жаноза эгасидан бошқалар таяммум қилиб, намоз ўқишлари мумкин бўлади. Жаноза намози асносида имом такбир айтса, иқтидо қилганлар бошини осмон сари кўтармайди, кўтариш бадъат ҳисобланади.
Туғилган чақалоқ овоз чиқариб ёки қимирлаб, сўнгра ўлган бўлса, унга исм қўйилади, ювилиб кафанланади ва жаноза ўқиб кўмилади. Ўлик ҳолда туғилган чақалоққа исм қўйилмайди, жаноза ўқилмайди, ювиб, бир латтага ўраб кўмилади. Чақалоқнинг тирик туғилгани тўғрисида туққан она ёки туғдирган доянинг гувоҳлиги қабул қилинади (Манбалар: "Фатовои Ҳиндийя" ва "Бадоиус-саноиъ" китоблари). Валлоҳу аълам.

ЁҒНИ ИЧИГА ТАРКАН ТУШИБ ЎЛГАН БЎЛСА
#ҳалол_ҳаром
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ўсимлик ёғига таракан тушиб ўлиб қолган бўлса, шу ёғни истеъмол қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
📌 Қоида: Таракан, пашша, ари, калтакесак каби томирида оқувчи қони йўқ хашоратлар сув ва ёғ каби ичимликларга тушиб қолса, ўзини олиб ташлаб истеъмол қилинаверади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/67280)

ЖОЙНАМОЗНИ ЧЕТИНИ ҚАЙИЛТИРИБ ҚЎЙИШ
#бидъат
❓CАВОЛ: Ҳозирда кўплар намозини ўқиб бўлгач жойнамозни четини қайилтириб қўйишади. Сабабини сўрасам "Жойнамозда шайтон намоз ўқийди" ва шунга ўхшаш гап айтишади. Бу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жойнамозда шайтон намоз ўқийди деган гап йўқ. Шайтон аслида сажда қилмагани учун Аллоҳни хузуридан қувилгани ва шайтон номини олгани маълум ва машҳур. Демак, шайтон жойнамозни қайирмаса намоз ўқиб қўйишидан қўрқиш бу мантиқсизликдир. Жойнамозни қайириб қўйишдан мақсад уни эҳтиётлаш маъносида бўлса керак. Валлоҳу аълам.

ХАЁЛДА ЗИКР ҚИЛИШ
#зикр
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар хаёлда Аллоҳни зикр қилиб юрса, яъни лабни қимирлатмай хаёлда иш қилятганда зикрни, саловатларни қайтариб юрса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Саҳобалар билан ҳозирги кундаги биз мўминларнинг фарқи улар соддаликларидан ташқи кийинишлари содда қимматбаҳо тошлар билан ичи тўла тўлдирилган оддий ёғоч сандиғу, биз эса ичи бўм-бўш турли туман безаклар билан безатилган жим-жимадор жавонга ўхшаймиз. Уларни ичидаги ўша қимматбаҳо тош “Аттааллуқ маъАллоҳ” деган нарса эди. Уларнинг қалблари Аллоҳга боғланиш билан тўлаю, бизники ўша боғланишдан бўм-бўш. Улар ҳаётларини ҳар бир соҳасида ҳар лаҳзада Аллоҳга боғланган эдилар. Қўрқсалар ҳам Аллоҳдан қўрқар эдилар, умид қилсалар ҳам Аллоҳдан умид қилардилар, мадад сўрасалар ҳам Аллоҳдан сўрардилар, ибодатни ҳам фақат-фақат Аллоҳни розилиги учун қилардилар. Берсалар ҳам Аллоҳ учун бермасалар ҳам Аллоҳ учун эди.
Аллоҳга боғланишни ҳосил қилишни уч йўли бор. Бири, сиз айтгандек ҳамма ҳолатда қалби Аллоҳга боғланиб Аллоҳни зикр қилишдир. Аллоҳни зикр қилиш учун овоз чиқариш шарт эмас. Шунчали даражада кўп зикр қилиш керакки, ҳар қандай ҳолатга дуч келганда биринчи ўринда Аллоҳ эсга тушиш керак. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/155755)