Telegram Web Link
ЭР-ХОТИН СУННАТ НАМОЗНИ ЁНМА-ЁН ЎҚИШИ МУМКИНМИ?
#намоз #оила

CАВОЛ: Эр-хотин суннат намозларни ёнма-ён туриб ўқишлиги мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин ёки бир аёл ва бир эркак имомга иқтидо қилмаган ҳолда бир хил намозни ёки бошқа бошқа намозларни ёнма-ён ўқишлиги макруҳи таҳримий (ҳаромга яқин амал) ҳисобланади. "Роддул муҳтор" китобида қуйидагича келтирилган:

فمحاذاة المصلية لمصل ليس في صلاتها مكروهة لا مفسد

Намоз ўқиётган аёл ўзининг намозида (эркак билан бир хил намоз ўқиётган бўлсада, бир имомга иқтидо қилмаган бўлса ёки алоҳида-алоҳида намоз ўқиётган бўлса) намоз ўқувчи эркак кишига баробар бўлишлиги макруҳ бўлади. Лекин намозни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
💳 ПЛАСТИК КАРТА ЎТКАЗМАСИ ХАҚИДА
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен талабаман биз ўзаро пластик картадан ханадошларимиз билан пул ўтказма қилиб турамиз. Саволим: мени каримга дўстим пул ўтказса(100.000 ўтказса 101.000 сўм пул кетади сабаб 1000 сўм ўтказмага ушлаб қолади) лекин картамга 100 000 сўм тушади. Мен дўстимга 100 000 сўм нахт пул бераман, 101 000 берсам мен зарар қиламан. шу олди бердимиз жоиз биладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ким қарз сўраган бўлса, уни ўтказиш учун кетадиган харажатни ҳам ўша тўлайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/242779)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
👶 ЁШ ФАРЗАНДЛАРНИ НАМОЗ ЎҚИЁТГАН ОТА-ОНАСИГА ОСИЛИБ ОЛИШИ
#намоз

CАВОЛ: Эр-хотин намоз ўқиётганимизда фарзандимиз олдимизга ўтиб, осилиб олади. Баъзи пайтда руку ёки саждага бориш анча чўзилиб кетади. Бундай пайтда намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзандларнинг ҳатти ҳаракатлари ота-оналарнинг намозини бузмайди. Лекин уларнинг кийимларида нажосат бўлмаслиги ва намоз ўқилаётган жойни нопок қилмасликлари керак.

Уйда болалар ота-оналарининг намоз ўқиш жараёнини бевосита кузатишлари уларда ҳам намозга бўлган кўникманинг шаклланишига ёрдам беради. Руку ва сажда каби намоз рукнларидан бирортасининг ўз вақтидан кечиктириш саждаи саҳв вожиб бўлишига олиб келади. Намозда турган киши учун сажда қилишга халал берувчи нарсани бир маротаба (бир ҳаракат билан) четга суришга рухсат берилади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича:

كان رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم يُصلِّي فإذا سجَد وثَب الحَسَنُ والحُسَينُ على ظَهرِه فإذا أرادوا أن يمنَعوهما أشار إليهم أن دَعوهما فإذا قضى الصَّلاةَ وضَعهما في حِجرِه وقال مَن أحبَّني فليُحِبَّ هذين

яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом намоз ўқиш асносида сажда қилганларида Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайнлар У зотнинг орқаларига осилиб олар эдилар. Уларни бундан тўсмоқчи бўлганларга “Тек қўйинглар” деган маънода ишора қилар эдилар. Намозни тамомлаганларидан сўнг у иккисини қучоқларига олар ва ким мени яхши кўрса, бу иккисини ҳам яхши кўрсин, дер эдилар” (✍️ Имом Насоий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌳🍎 КЎЧАДАГИ МЕВАЛИ ЭКИНЛАР ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кўчадаги мевали дарахтни мевасидан эгасидан сўрамай еса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Эгасидан сўрамасдан ейиш жоиз эмас. Эгаси ҳаммага ейишга рухсат берган бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/56882)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛЛАРНИНГ ҚОШ ТЕРИШИ, ШАКЛНИ СУНЪИЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТИРИШИНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром

CАВОЛ: Исломда аёлларнинг қош теришлари, юз шаклларини сунъий ўзгартиришларига қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Азалдан аёллар пардоз қилишга мойил бўлганлар. Аввалги аёлларнинг қилган пардозлари табиий воситалардан бўлган. Айниқса табиий мойлар, гул ва ифор ёғлари, сурма, хина ва ўсмадан пардоз учун фойдаланиб келишган. Шунинг учун ҳам улар ҳатто 70-80 ёшларида ҳам ўз гўзалликларини йўқотишмаган. Аммо кейинги вақтларда нафақат ёшлар, балки катта ёшдаги аёлларда ҳам сунъий пардозга берилиш ҳоллари урф бўлиб бормоқда.

Шариатимизда аёлларнинг қош ва юздаги тукларни териши ёки тердириши, сунъий тарзда ҳуснини ўзгартириши гуноҳ саналади. Кўплаб ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам танасига сурат чиздирувчи, қош терувчи, қош тердирувчи, Аллоҳ яратган ҳуснни ўзгартириб, сунъий гўзалликка ҳаракат қилувчи аёлларни лаънатлаганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لَعَنَ اللهُ الْوَاشِمَاتِ وَالْمُسْتَوْشِمَاتِ ، وَالنَّامِصَاتِ وَالمُتَنَمِّصَاتِ ، وَالمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ المُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللهِ
яъни:
📗 “Баданга игна билан сурат чизувчи ва чиздирувчи аёлларга, қошни терувчи ва тердирувчи аёлларга, ҳусн учун тишларининг орасини очувчи аёлларга ва Аллоҳ яратган (шакл)ларини ўзгартирувчиларга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлсин”
(✍️ Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Насаий ривояти).

Бу ҳадисда Аллоҳ таоло яратган табиий хилқатни ўзгартирувчи аёлларга лаънат бўлиши таъкидланмоқда. Фуқаҳолар мазкур ҳадисга кўра аёл киши қоши, юзи ва пешонасидаги тукларни олиши ёки олдириши шаръан ҳаром эканига иттифоқ қилганлар. Бунга ҳозирда аёллар орасида кенг оммалашган кўз, қош ва лабларни шаклини сунъий тарзда ўзгартириш – татуаж, растушовка ва ботекс қилдириш кабилар ҳам киради.

Аёллар орасида бир марта қош тердирган аёл кейин доим тердириб юриш керак, чунки кейин чиққан тук – ҳаром тук бўлади, деган нотўғри тушунча юради. Динимизда қатъиян қайтарилган ишни қилиб юрганини билган муслима опа-сингилларимиз, дарҳол бу ишдан тўхтаб, тавба қилиб, солиҳ амалларга ўтишлари лозим.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, оилали аёл эрининг рухсати билан юзидаги айбли ҳисобланган тукларини олиши жоиз. Айниқса, аёлнинг юзидан соқол ёки мўйлаб чиқса, жумҳур уламолар ўша тукларни олиб ташлаш мустаҳабдир, деганлар. Сабаби аёлнинг эри учун зийнатланиши шариат талабидир (манба 📚 “Раддул мухтор” китоби).

Шунингдек, жумҳур уламолар аёл кишининг қўли, оёғи, қорни ва баданининг бошқа жойларидаги тукларни олиши мумкинлигини айтишган. Моликий мазҳаби фуқаҳолари эса бу ишни вожиб, дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАРЗ ОЛГАН ОДАМИМ ВАФОТ ҚИЛИБДИ
#қарз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қарз бўлиб қолган инсоним вафот этибди. Келинига ёки уйидаги инсонларга берсам бўладими? Жавоб учун раҳмат.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Инсон вафот этса унинг мулки меросхўрларнинг ҳаққига айланади. Шунинг учун меросхўрлар жам бўлган вақтда олиб бориб беринг. Бошқа меросхўрлар ҳам эшитишса яхши бўлади, чунки ҳозирги кунда қўлга олган одам бошқа ҳақдорларга билдирмай қўявериши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/116906)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛЛАРНИНГ МАСЖИДГА ЧИҚИШИ ҲАҚИДА
#намоз #жамоат

CАВОЛ: Аёллар ҳам эркакларга ўхшаб беш вақт намозни масжидда имомга иқтидо қилиб, ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар фарз намозларни масжидга чиқиб, жамоат бўлиб ўқишларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча шартлар билан рухсат берган эдилар. Масалан, хотин киши масжидга борганда эркакларга арашмаслиги, ўзига оро бериб, ҳушбўй нарса сурмаслиги каби шартлар қўйилган эди.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳнинг чўрилари(яъни хотин кишилар)ни Аллоҳнинг масжидларидан ман қилмангиз. Лекин улар (масжидга чиқсалар) хушбўйланмаган ҳолда чиқсинлар”, деганлар.
(✍️ Имом Абу Довуд ривояти).

Бу ҳадисда эркак кишиларга аёлларнинг жамоат намозига чиқишидан қайтармасликларини буюриб, аёлларни бегона эркаклар эътиборини ўзига тортувчи барча омилларни қилишдан қайтармоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан сўнг, Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврда аёлларни масжидга боришдан ман қилинди. Ўша даврда ҳаёт бўлган буюк саҳобалардан бирортаси ҳазрати Умарнинг ушбу қарорига эътироз билдирмади. Баъзи аёллар Оиша розияллоҳу анҳо онамизга: “Пайғамбаримиз даврларида ман қилинмаган нарса ҳозирга келиб ман қилинди” деган маънода шикоят қилганларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз шундай деганлар:

لو أن رسول الله صلى الله عليه وسلم رأى ما أحدث النساء؛ لمنعهنَّ المسجد كما مُنعت نساء بني إسرائيل

📗 “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам биз гувоҳи бўлаётган кейинги аёлларнинг ҳолатини кўрганларида, уларни худди Бани Исроил аёллари (масжидга чиқишдан) ман қилинганларидек, албатта, масжиддан қайтарган бўлар эдилар”
(✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Уламоларимизни фикрларича, Бану Исроил аёлларига ҳам бир вақт ибодатхонага боришга изн берилиб, кейинчалик улардан ношаръий ишлар, жумладан, масжидда эркакларга аралашиш содир бўлгандан кейин ибодатхоналарга боришлари ман қилинган.

عن عبدِ اللهِ بنِ مسعودٍ رَضِيَ اللهُ عنه، عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم قال: "صلاةُ المرأةِ في مَخدعِها أفضلُ من صلاتِها في بيتِها، وصلاتُها في بيتِها أفضلُ من صلاتِها في حُجرتِها" (رواه ابو داود والبزار)

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёл кишининг ҳовлисидаги намозидан уйдаги намози афзалдир. Унинг уйдаги намозидан ўзига хос хонасидаги намози афзалдир”, деганлар”
(✍️ Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривояти).

Демак, аёл киши намозни қанча бировни кўзи тушмайдиган жойда ўқиса, шунча яхши бўлиши таъкидланмоқда. Чунки аёл кўринадиган жойда намоз ўқиса номаҳрам кишиларнинг кўзи тушиб қолиши эҳтимоли бор. Оқибатда эса бошқа ношаръий ишларга эшик очилади.

Юқорида зикр қилинган ва бошқа кўплаб далилларни ўрганган фуқаҳоларимиз қуйидаги фикрларни айтганлар:
Аллома Бадруддин Айний “Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ва баъзи буюк мужтаҳид имомлар фитна хавфи бўлмаган ҳолларда ёши қари аёллар бомдод, шом, хуфтон намозларига масжидга чиқишларига рухсат берганларини, кейинчалик фисқ-у фасод кенг тарқагани сабабли кейинги фақиҳлар ҳатто кампирларни ҳам ҳеч бир намозни, на тунги ва на кундузги намоз бўлсин, масжидда ўқишлари мумкин эмаслигини таъкидлашгани”ини айтган (манба: 📚 “Ал-Биноя шарҳул-Ҳидоя” китоби).

Ёш қиз ва жувонлар масжидга чиқиб, жамоат билан намоз ўқишини барча фақиҳлар бир овоздан ман қилганлар. Жумладан,
Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида шундай дейди:
“...Аёлларга намозни жамоат билан адо қилиш вожиб бўлмайди. Чунки аёлларнинг жамоат намозларига чиқишида фитна бордир” (📚 “Бадоеъус-Саноеъ” китоби).

Муҳаққиқ олим Мулла Али қори раҳимаҳуллоҳ бу масалани атрофлича баҳс қилиб, қуйидаги хулосани айтган:

والمختار: منع العجوز عن حضور الجماعة في جميع الأوقات فضلاً عن الشَّابة.

“Ихтиёр қилинган гап шуки, барча намозларга нафақат ёш қиз, балки, кампирларни масжидга келишларидан ман қилинади” (📚 “Фатҳу бобил-иноя” китоби).
Демак, ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра, аёллар хоҳ ёш, хоҳ қари бўлсин жамоат намозларида иштирок этишлари ҳамда жума ва ҳайит намозларига чиқишлари мумкин эмас.
Шуни эслатиб ўтиш лозимки, Ҳаж ва Умра зиёратига борган аёллар ўз маҳрамлари билан биргаликда у ердаги жамоат намозларда иштирок этишлари мумкин. Бу муборак икки ҳарамнинг ўзига хос фазилати сабаблидир. Шунингдек, бошқа юртлардан ёки вилоятлардан келган меҳмон аёллар ўзимизнинг масжидларимизга кириб, намоз ўқишлари учун эҳтиёж пайдо бўлиб қолса, эркакларга аралашмаган ҳолда, масжиднинг алоҳида жойида намозларини ўзлари адо этишлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САВОБ ВА ГУНОҲ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, зино қилиш кечирилмас гуноҳ эканлигини яхши биламан. Лекин баъзи эркаклар эрга муҳтож аёллар, эри узоқ сафарда ёки насфини қондирмоқчи бўлган баъзи аёллар билан яқинлик қилса савоб бўлади дейишади. Бу қанчалар гуноҳ ёки қанчалар савоб эканлигини тушунтириб ўтинглар илтимос.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳаром ишни ҳалол дейиш куфр ҳисобланади. Ўша сиз ёзган гапларни айтувчилар ҳалол дейиш у ёқда турсин, савоб дейди, фаҳрланади. Улар ўзларининг аёли билан ўртасидаги никоҳини узилиб, бу гапларидан кейин ўзини аёли билан ҳам зино қилаётганини билишмайди. Аллоҳ таоло “Нур” сурасидаги оятни бекорга нозил қилмаган.

وَأَنكِحُوا الْأَيَامَى مِنكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِن يَكُونُوا فُقَرَاء يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ۝

32. Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/69602)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_663

💍 КУЁВНИНГ КЕЛИН ҲУЗУРИГА ДАСТЛАБКИ КИРИШИ


عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ إِذَا تَزَوَّجَ أَحَدُكُمُ امْرَأَةً أَوِ اشْتَرَى خَادِمًا فَلْيَقُلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَمِنْ شَرِّ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилишади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қачонки бирортангиз бирор аёлга уйланса ёки ходим сотиб олса, «Аллоҳумма! Инний асъалука хойроҳа ва хойра маа жабалтаҳу алайҳи ва аъуузубика мин шарриҳа ва мин шарри маа жабалтаҳа алайҳи», – десин».

✍️ Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

📌 Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан унинг яхшилигини ва Сен унга берган жибиллият – ахлоқнинг яхшисини сўрайман. Ҳамда сендан унинг шарридан ва Сен унга берган жибиллият – ахлоқнинг ёмонидан паноҳ сўрайман».

Куёв келиннинг олдига биринчи бор киришида хурсандлик, очиқ чеҳра ва мулойимлик билан кириши кераклиги китобларимизда тавсия қилинган. Чунки келин ҳис-ҳаяжонда, хавфда, хижолат ва ўзгача ҳолатда туради. Куёв «бисмиллаҳ»ни айтиб, ўнг оёқ билан салом бериб киради. Сўнгра келиннинг пешонасига қўлини қўйиб туриб, юқоридаги ривоятда келган дуони ўқийди.

Келин-куёвга бошқалар дуо қилишлари билан бирга, уларнинг ўзлари ўзларига ва бир-бирларига дуо қилишлари ҳам жуда яхшидир. Албатта, ўшандай бахтли соатларда Аллоҳ таолодан ўзига ва умр йўлдошига бахт-саодат тилаб дуо қилмоқ муҳимдир. Сўнгра икковлари биргаликда – куёв имом бўлиб, келин орқада иқтидо қилиб – икки ракъат намоз ўқисалар, жуда ҳам яхши бўлади. Ҳар ким ўзи ўқиса ҳам бўлаверади.

Манба: "Бахтиёр оила" китобидан

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Қилмоқчи бўлган ишингиз бидъат эмасмикин деб шубҳаланмоқдамисиз?
Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot

P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди имомлари
САЖДАДА ПЕШОНА ТЕГИШИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сажда қилганда пешона жойнамозга тегиши шартми ё шапка ё телпакда бўлса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Иккисидаям адо бўлади. Пешона тегмай телпак ёки шапка ерга текканида макруҳлик билан сажда адо бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/163390)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗНИ ФАҚАТ ФАРЗИНИ ЎҚИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! 5 маҳал намозни фақат фарзларини ўқисам бўладими?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Ўзи севган амалларни пайғамбарларига суннат қилиб берган. Мусулмон киши қанчалик кўп суннатга амал қилса шунчалик Аллоҳга маҳбуб бўлади. Аллоҳга маҳбуб бўлган инсонни Аллоҳ таоло ўзгаларга ҳам маҳбуб қилиб қўяди.


Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
📗 «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар.
Умму Ҳабиба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар».
✍️ Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Термизий: «Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат, Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат, Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган.

📜 Шарҳ: Ҳанафий мазҳаби мана шу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган маз¬ҳабдир. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобе бўлган суннатларни қўймай, ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.
Бу ваъда бўйича, ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан жаннатда алоҳида уй қуриб берилиши таъкидланмоқда.
Фарз намозларга тобе бўлган суннат намозларини қўймай, ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам Умму Ҳабийба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қолдирмаганлар. Биз ҳам худди шундай қилишимиз лозим.
Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намозга тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ ва хузуъсини жойига қўйиш осон бўлади.
Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.

☝️ Шунинг учун ҳам шариатда бу намозлар «мукаммилот» — «тўлдирувчи намозлар» деб аталади.
(📚"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/86550)
ОНАМГА ЖАҲЛ ҚИЛДИМ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Онам билан кўп урушиб қолаяпмиз бир биримизни тушунишимиз қийин бўлаяпди. Уйланмаганман отам йўқ синглим ва укам бор ойлада рўзғор тебратадиган менман тўғри онамни ҳам ҳиссалари бор лекин келишмовчиликлар кўп бўлайпди. Арзимаган нарсадан жанжал чиқаяпди, қандай йўл тутсам бўлади?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Тилингизни тийинг. Ота-оналар фарзандлар томонидан муҳокама қилинмайди. Агар қалбини оғритиб оққ бўлиб қолсангиз дунё охиратда рўшнолик кўрмасдан хор бўлиб ўтиб кетасиз. Тезда кечирим сўраб розилигини олинг ва бундан кейин ҳатто овозингизни ҳам кўтарманг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187893)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
💵 ПЕНИЯЛИ (ФОИЗЛИ) НАСИЯ САВДО
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Муддатли тўлов орқали турли техника буюмлари сотиладику (телифон, телевизор 1-3йилга), бу насия савдо дейилар экан. Изланиш ҳизматидан насия савдо жоиз эканлигини ўқидим. Лекин шартномада пения (тўлов муддатидан кеч қолса фоиз) бўлмаслиги керак экан. Шу боис бир (насия савдо билан шуғулланадиган) дўкондан суриштирдим. У одам "-пениясиз фаолият юритувчи дўкон топа олмайсиз, бу мажбурий деди". Саволим шундаки бу каби олди-сотти ишлари жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Пениясиз савдо қилувчилар жуда кўп. Шунақалардан олинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/166793)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МАСХАРА ҚИЛУВЧИЛАР
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бази ўртоқларим одамни устидан кулиш уни пастга уриб масхаралайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жахлингизни тийинг деган гапларига қаттиқ амал қиламан, лекин хар кун шу ахвол. Улардан ўзимни олиб қочай десам бир жойда ўқиймиз, шунга маслахат берсангиз қандай йўл тутсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Уларга қуйидаги оятни ўқиб эслатиб қуйинг. Аллоҳ таоло "Ҳумаза" сурасида марҳамат қилади:  
 وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ۝
1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.

Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз. Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. (📚 "Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187929)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАСБЕҲ НАМОЗИДА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Тасбеҳ намозида “Субханаллоҳ”, “Валҳамдулиллаҳ”, “Ва ла Илаха Иллаллоҳ валлоҳу акбар”ни рукуъ ва саждада “Субҳаана Роббиял азийм”, “Субҳана Роббиял аъла”дан кейин айтиладими?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Кейин айтилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/38269)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз

Тасбеҳ намози қандай ўқилади?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАЗО РЎЗАСИНИНГ ТАҚВИМИ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рамазон ойида баъзи сабабларга кўра рўзаларим қазо бўлганди. Энди шу қазоларимни тутмоқчиман, аммо қачон сахарлик қилиб, қачон ифторлик қилишни билмаяпман. Чунки рамазон рўза пайтида тақвимлар бўлади.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунларда турган жойингизни тақвимида бамдод вақтининг кириши деб кўрсатилган вақтдан олдин саҳарликни тугатсангиз бўлади. Оғизни шом вақти кириши билан очасиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/32111)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🎓 ДИПЛОМ ИШЛАРИНИ ПУЛГА ЁЗИШ
#ўқув

САВОЛ: Ассалому алайкум! Хозирги кунда кўплаб олий ўқув юртларининг баъзи талабалари конспект, курс иши, диплом ишлари ва бошқа амалий вазифаларни ўзлари ёзиш ўрнига бошқа бир ўқувчиларга бериб пулга қилиб беришни сўрашади. Шу каби вазифаларни уларнинг ўрнига бажариб бериб, эвазига пул олса ҳаром бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Оддий мисол жарроҳликка ўқиётган талаба шу каби ишлар билан ўқишни тугатган бўлса ва бирорта инсонни илмсизлик туфайли ўлимига сабаб бўлса ўша ўрнига ёзиб берган ҳам гуноҳига шерик бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/85565)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/11/20 03:20:20
Back to Top
HTML Embed Code: