Telegram Web Link
ФАРЗАНДЛАРНИ ГУНОҲИ ОТА-ОНАСИГА ЕТИБ БОРАДИМИ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир икки танишларимиз ароқни ҳаромлигига эътибор бермай ичаверишади, худди оддий ҳолдек. Оталари ҳам қайтармаган вақтида. Айтингчи агар отаси вафот этиб кетган бўлса, ҳар бир ароқ ичганида отаси қабрида азобланадими?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатан оталари қайтаришмаган бўлса ўзига ҳам отасига ҳам жавобгарлик бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/180886)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТДА НИЯТНИ УНУТГАН БЎЛСА
#таҳорат

CАВОЛ: Мен таҳорат олгунча баъзида таҳоратга ният қилдимми йўқми деб ўйлаб қоламан. Aгар ният қилиш эсимдан чиққан бўлса ният қилиб бошидан таҳорат олишим шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда ниятни унутган бўлса, зарари йўқ. Қайта таҳорат қилиш шарт эмас.

Аслида таҳоратда ният қилиш суннат. Қасддан ниятни тарк қилса, таҳорати дуруст бўлсада, суннатни тарк қилган бўлади. Суннатни қасддан тарк қилишга одатланмаслик керак.

وَأَمَّا وَقْتُهَا فَعِنْدَ غَسْلِ الْوَجْهِ وَمَحَلُّهَا الْقَلْبُ وَالتَّلَفُّظُ بِهَا مُسْتَحَبٌّ .
كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ

"Таҳоратда ниятнинг вақти юзни ювиш пайтида бўлади. Ниятнинг ўрни қалбда, тил билан айтиш мустаҳаб" ("Фатовои ҳиндия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🚿 НИЯТ ҚИЛМАЙ ҲАММОМГА ТУШСА
#таҳорат

САВОЛ: Таҳоратни ният қилмай ҳаммомга тушса ёки анҳорларда чўмилса таҳорат ҳосил бўладими ёки қайта таҳорат қилиш керакми?

💬 ЖАВОБ
: Таҳорат қилиш учун ҳам, ғусл қилиш учун ҳам ният қилиш суннатдир. Агар киши ният қилмаса ҳам, таҳорати таҳорат, ғусли эса ғусл бўлаверади. Намозга лойиқ пок бўлиш учун ният шарт эмас. Шунинг учун бехосдан сувга тушиб кетган, ёмғирда қолган, анҳорларда чўмилган кишиларнинг таҳоратда ювилиши фарз бўлган аъзоларига сув етса, таҳоратли бўлади ва ўша ҳолатда намоз ўқиши жоиз бўлади.

اذَا أَصَابَ الرَّجُلَ الْمَطَرُ أَوْ وَقَعَ فِي نَهْرٍ جَارٍ جَازَ وُضُوءُهُ وَغُسْلُهُ أَيْضًا إنْ أَصَابَ الْمَاءُ جَمِيعَ بَدَنِهِ وَعَلَيْهِ الْمَضْمَضَةُ وَالِاسْتِنْشَاقُ

«Киши ёмғирда ҳўл бўлса ёки оқиб турган дарёга тушиб кетса ва (таҳоратли бўлиши учун таҳорат аъзоларига, ғусл бўлиши учун) бутун баданига сув етса, таҳорати ҳам, ғусли ҳам жоиз бўлади. (Ғусл мукаммал бўлиши учун) оғзига ва бурнига сув олиши фарз бўлади» (📚 Фатвои ҳиндия).

https://fiqh.uz/maqola/244

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ГУНОҲ СОДИР БЎЛГАНДА УМИДСИЗЛАНМАСЛИК

Агар сендан гуноҳ воқеъ бўлса, у Роббинг-ла мустақим туришинг хосил бўлишидан умидсизланишингга сабаб бўлмасин. Гоҳида ўша нарса сенга такдир қилинган сўнгги гунох бўлиши мумкин.

Баъзи кишилар ўзлари қилиб юрган гуноҳларнинг ҳақиқатини англаб етиб, яхши ният билан тавба қиладилар, сўнг бир муддат яхши ҳолатда бардавом бўладилар. Ўзларининг ҳолидан, ёмонликлардан четланганларидан мамнун бўлиб юрганларида яна бирдан оёқ тойилади, гуноҳ содир этилади. Яна афсус-надоматлар бошланади. Кўнгилдан «Энди тавба қилиб, ўзимни ўнглаб кетаётганимда ёмон бўлдида», деган хаёл ўтади. Шу пайт соф табиати ўзига қайтадида, «Шу охиргиси, энди ҳеч қачон гуноҳга қўл урмайман», дея ўзига ўзи аҳду паймон беради. Яна қайтадан ўзини ибодатга, тақвога ва яхши амалларга уради. Катта-кичик барча гуноҳлардан четланишга ҳаракат қилади.

Бу сафар тўғри йўлда мустақим бўлиш анча вақт давом этади, банда ҳам бундан хурсанд. Аммо бирор сабабга кўра шайтон яна қутқу қилиб, қандай қилиб гуноҳга қўл уриб қўйганини банданинг ўзи ҳам билмай қолади. Гуноҳ устида турганида қалб кўзи яна очилади. Аввалгилардан кўра бир неча марта кучли надоматлар бошланади. Банда ўзини ўзи ёмон кўриб кетади. Ноумидлиги янгитдан ўрнига қайтади ва тавба қилиб, иши ўнгланиб кетиши қийинга ўхшаб кўринади.

Ана шундай пайтда тавба ҳақида аввал ўзи билмаган бирор маъруза эшитади ёки китоб ўқийди, ёхуд панд-насиҳат олади-да, бандада яна умидворлик учқунлари аланга ола бошлайди. У бу сафар охиргиси, иншааллоҳ, энди охиригача қутулиб кетсам ажаб эмас, дея тавбани яна янгилайди. Янги куч, янги ишонч ва янги ғайрат билан гуноҳлардан четланиб, савобларга ўзини уради. Ишлари кўнгилдагидек давом этади, аввалгига ўхшаб ҳаёлига турли гуноҳлар келмайди. Савоб ишларни қилиш ҳам қийин туюлмай қолади. Ўзидан бошқалар ҳам ундаги ижобий ўзгаришларни мулоҳаза қилиб, гоҳ-гоҳида ёқимли фикрларни изҳор қилиб ҳам туришади. Аммо...

Яна фалокат юз беради. Шунча уринишларга, тиришиб-тирмашишларга қарамай, банда яна гуноҳ тўрига илиниб қолади. Кейин ўзига ва ҳушига келади. Тавбани охирига етказиш қўлимдан келмас экан, деган фикр бошида айлана бошлайди. Фурсат пойлаб турган лаънати шайтон ҳам иғвосини бошлайди: «Ана! Мен сенга «Тавба қилиш осон эмас», демабмидим? Сен бўлсанг ўзингни ўзинг овора қилиб юрибсан. Шунча уринганинг нима бўлди? Ундан кўра маза қилиб юраверсанг бўлмасмиди? Энди англагандирсан?!..»

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу ҳикмати худди юқорида зикр этилган ҳолатга тушган бандаларга қаратилгандир.
📌 «Агар сендан гуноҳ воқеъ бўлса, у Роббинг-ла мустақим туришинг ҳосил бўлишидан умидсизланишингга сабаб бўлмасин».
Билиб-билмай гуноҳ қилишинг ёки уни такрорлаб қўйишинг сенинг «Аллоҳ таолонинг динида тўғри туриш қийин иш экан», дея ноумид бўлиб қолишингга сабаб бўлмасин. Мазкур умидсизлик сени яна қайтадан гуноҳларга ружу қўйишга бошламасин.
«Гоҳида ўша нарса сенга тақдир қилинган сўнгги гуноҳ бўлиши мумкин».

Тақдир эса нимадан иборат эканини сен билмайсан. Шунинг учун фақат яхши гумонда бўл ва тавба қилишдан эринма. Аллоҳ таоло гуноҳда бардавом бўлишдан ўзини тийган бандаларнинг тавбасини қабул қилишга ваъда берган.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:
«Ва фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилиб қўйганларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар. - Гуноҳларни Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? - Ва билиб туриб, қилган ишларида бардавом бўлмаслар» (135-оят).
Маълумки, тақводорлик мўминларнинг олий даражаси ҳисобланади. Ушбу ўрганаётган ояти каримамизда тақводорларга улкан даражалар ваъда қилинмаётир, балки фаҳш ёки ўзига зулм қилган одамлар ҳам тақводорлар сафидан ўрин олиши мумкинлиги айтилмокда. Бу нимага далолат қилади?

Бу Ислом динининг бағри кенглигига далолат қилади. Бу инсоннинг табиатини ниҳоятда чуқур билган Аллоҳ таоло унга, ўзига яраша муомала қилишидан далолат беради. Ҳаёти давомида турли қийинчиликларга, иғво ва чалғитишларга учрайди.
Баъзи вақтларда заифлиги тутиб, ҳавойи нафсининг сўзига кириб қўяди. Бундай пайтда дарҳол ўзига келиб, ояти каримада зикр этилаётганидек, «... Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар».
Хўш, бундай кишиларга қандай муносабатда бўлиш керак? «Сен фалон ишни қилиб қўйдинг, бўлди, энди умидингни узавер», дейиладими? Йўқ!

Ислом тавба эшигини кенг очиб қўйган. Бандалиги, ожизлиги тутиб баъзи гуноҳларни қилган бўлса ҳам, тақводорлар сафига қўшилиш имкони бор. Фақат бир шарти бор, у ҳам булса,
«... Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар».
«... Ва билиб туриб, қилган ишларида бардавом бўлмаслар».
Ана шундагина улар тақводорлар сафига қўшилиш имкониятидан маҳрум бўлмайдилар. Аммо тавба қилмасалар ва билиб туриб яна гуноҳларида давом этаверсалар, уларга ҳеч қачон ушбу имконият берилмайди.
Демак, билмасдан ёки заифлиги тутиб, бир марта гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида мағфират бобидаги барча оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафсибузуқ одамларга ўхшаб, оғзида «Тавба қилдим», деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.

📗 Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анху ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: «Гуноҳ қилган ҳар бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқиб, сўнгра истиғфор айтса, Аллоҳ албатта уни кечиради», деганлар. Бандада тавба руҳи устун бўлса, гуноҳда қатъий туриш нияти мутлақо йўқ бўлса, умидворлик ҳам йўқ бўлмайди.

📚 "Хислатли ҳикматлар шарҳи" китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ИНСОН ЙЎЛИНИ БОҒЛАШ
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, манга “сани йўлинг берк амал қилинган” дейишди, кейин доим олдингда қора одам юради дейишди шунақа нарсалар борми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу каззоб фолбинларнинг гапи. Ҳеч қанақа асоси йўқ. Инсонларнинг пулини олиш учун шу каби гапларни ўйлаб топишади ва уларни шунга ишонтиришади.
📌 Ҳар қандай муаммонинг ечими, таҳоратни қилиб, 2 ракъат ҳожат намозини ўқиб, намоздан кейин пешонани саждага қўйиб Аллоҳ таолодан сўрашдир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/63483)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЎҒИЛНИНГ АРОҚ ИЧГАН ОТАГА МУНОСАБАТИ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ота жуда ҳам кўп ичувчи бўлса, кўп жанжаллар қилса, болалар ҳам ёшлигидан отага нисбатан нафрат туйғуси билан катта бўлган бўлса, ота уйга ичиб келиб жанжал қилганида ўғил онасини химоя қилиш мақсадида отаси билан жанжаллашса, ҳаттоки отасига қўл кўтаришгача борса бундай ҳолатда динимиз нима дейди?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Зиммамизда етказиш вазифасигина бор, мажбурлаш эмас. Етказса ва у ишларга қалбан норози бўлса охиратда ҳам қолганига жавобгар бўлмайди. Отасига қабул қилсалар гапирсин қабул қилмаса дуо қилиш йўлига ўтсин.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. Аллоҳ таоло Исро сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган.

Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади – деганлар. Ота-она билан бахслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам бахслашмаслик керак дейилган.
Охиратини куйдириб олмасин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/106810)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркак ва аёлнинг намоздаги фарқлари (1-қисм).
#намоз

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркак ва аёлнинг намоздаги фарқлари. (2-қисм)
#намоз

Такбири таҳрима

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАЖВИДНИ ЎРГАНГУНЧА НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТУРИШ КЕРАКМИ?
#намоз

CАВОЛ: Мен кирил алифбосида ёд олганман сураларни барчасини тажвид билан ўқиш керак буни албата биламиз. Намозни шунга ҳаракат қилиб имкон қадар ўқийман. Муслим.уз каналида бир видео кўрдим унда намозни тажвид билан ўқимаган Аллоҳ сақласин гуноҳкор бўлади, деди. Шунга менда қўрқув бўлди, шунча йилдан бери намоз ўқиб гуноҳкор бўлганманми, деб. Тажвидни ўргангунча намоз ўқимай туриш керакми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта Қуръони каримни ҳоҳ намозда бўлсин ҳоҳ намоздан ташқарида бўлсин тажвид қоидасига мувофиқ ўқиш вожиб амаллардандир. Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا яъни, “Қуръонни тартил билан ўқи” (Муззаммил сураси, 4–оят).

Шунинг учун имкон қадар тажвид қоидасини ўрганиш лозим. Лекин тажвид қоидаларини мукаммал билмайдиган кишилар намоз ўқимай туради деган гап йўқ. Беш вақт намоз фарз. Уни албатта адо қилиш керак. Шу билан бир қаторда тиловат қоидаларини ҳам ўзлаштириб борилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАЖВИД КУРСЛАРИ (Расмий манбалар)
#тажвид

Тажвид фанини онлайн ўрганиш учун имконият:

🔴 Муаллими соний: https://www.youtube.com/watch?v=bBWaxNasua4&list=PL7AEFfKAwqe5-rEkqEULQl-j2kg6MeJK9

🔴 Тажвид дарслари: https://www.youtube.com/watch?v=wIXBr5BYv2g&list=PL7AEFfKAwqe5DqzHG4v4qCseCCQ-pRC9f

🔴 Тажвид фани: https://www.youtube.com/watch?v=D570SmXlM9I&list=PLi7SB6MZij7cUMk2vKsGIiiIGEhrwvc1m



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МУНАЖЖИМЛИК ҲАРОМ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Мунажжимлар башоратига ишонса бўладими? Яқинда турмуш қурамиз, балиқ буржи билан балиқ буржи тўғри келмас экан. Нима қилсак бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мунажжимлик ҳаром, унга ишониб бўлмайди. Балиқ- салиқ деган гап йўқ. Тақдирга имон келтирган инсон фол, бурж, мунажжимларга ишонмайди. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТАСБЕҲЛАРНИНГ ЎРНИ
#намоз

CАВОЛ: Фарз намозидан кейин тасбеҳ айтардим, бу нотўғри амал дейишди. Қайси вақтда тасбеҳ айтган маъқулроқ?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин тасбеҳларни маълум ададда айтиш суннат амали ҳисобланади. Тасбеҳларни намознинг фарз ва суннатларини ўқиб бўлгандан сўнг айтилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак ва аёлнинг намоздаги фарқлари. (3-қисм)
#намоз

Қўл боғлаш

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Дарслар:
1-дарс (Муқаддима)
2-дарс (Такбири таҳрима)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАБРГА ҚЎЙИШДАГИ ДУО
#қабристон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Маййитни қабрга қўйишда қандай дуо ўқилади?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Унинг ичига маййитни қибла томонидан киритилади. Уни қўювчи 📌 «Бисмиллаҳи ва алаа миллати Расулиллаҳи», дейди. Уни қиблага юзлантирилади.

رَوَى الطَّبَرَانِيُّ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ الْعَلَاءِ بْنِ اللَّجْلَاجِ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: قَالَ لِي أَبِي اللَّجْلَاجُ أَبُو خَالِدٍ: يَا بُنَيَّ، إِذَا مِتُّ فَأَلْحِدْنِي، فَإِذَا وَضَعْتَنِي فِي لَحْدِي فَقُلْ: بِسْمِ اللهِ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللهِ، ثُمَّ شُنَّ عَلَيَّ التُّرَابَ شَنًّا، ثُمَّ اقْرَأْ عِنْدَ رَأْسِي - بِفَاتِحَةِ الْبَقَرَةِ، وَخَاتِمَتِهَا - فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم يَقُولُ ذَلِكَ

Табароний Абдурраҳмон ибн Алаа ибн Лажлаждан, у отасидан ривоят қилади: «Отам Лажлаж Абу Холид менга: «Болажоним! Вафот этганимда мени лаҳадга қўй. Мени лаҳадимга кўйганингда «Бисмиллаҳи ва алаа миллати Расулиллаҳи», дегин. Сўнгра устимга тупроқ торт­гин. Кейин бош тарафимда Бақаранинг аввали ва охирини қироат қилгин. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шуни айтаётганларини эшитганман», деди». (📚"Кифоя" китобидан.). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/136844)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДА ТАҲОРАТ БУЗИЛИШИ
#жума

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жума намозини масжидда жамоат бўлиб ўқиётган эдик. Жума намози фарзини ўқиётганимизда таҳоратим бузилди. Намозим бузиладими? Бундай вазиятда нима қилишим керак?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ўша заҳоти чиқиб, таҳоратни янгилаб, келган жойдан давом эттириш керак. Одамларни орасидан, сафлар орасидан ўтиш гуноҳ эмас, чунки имомнинг сутраси ҳаммага кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/168001)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак ва аёлнинг намоздаги фарқлари. (4-қисм)
#намоз

Рукуга бориш

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Дарслар:
1-дарс (Муқаддима)
2-дарс (Такбири таҳрима)
3-қисм (Қўл боғлаш)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАБРИСТОНДА САЛОМЛАШИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, жанозага борганда ва қабристонда қўл бериб саломлашилмайди, яна гўрковларга хорманг дейиш мумкин эмас дейишади. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Динимизда бундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/42875)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗ ВАҚТИ ЖОЙНАМОЗ ЁПИЛДИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз ўқиётган вақтим бирдан шамол туриб жойнамозни ёпиб қўйди. Бу пайтда нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Тўғрилаб ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/149292)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲИЖОБ ЎРАМАСДАН ФАРЗ ҚИЛИНГАН АММАЛАРНИ ҚИЛИШ
#аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёл киши ҳижоб ўрамай туриб рўза тутса, намоз ўқиса ва турли хайрли ишлар қилса шу аммалари қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Ўша амалларни бажараётганда шартлари топилса, яъни намоз ўқиётганида авратларини беркитиб ўқиса намоз зиммасидан адо бўлади. Фарзлардан бирини қилмагани туфайли бошқасини тарк этмаслик керак. Бошқа вақт авратини кўрсатиб юргани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/59876)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/10/02 08:28:08
Back to Top
HTML Embed Code: