Telegram Web Link
🧕 ҚИЗЛАРНИ ЎПИШИБ КЎРИШИШИ
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бу саволни сўрашга хижолатман. Мен ўзим қиз боламан. Мен дугонам билан лабдан ўпишаман. Бу исломга хилофми? Мен ўйлардимки фақат эркак киши билан бўладиган нарсалар харом деб. Бу нарсалар қизлар ўртасида бўлсачи?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас, айниқса ҳозирга вақтда мутлақо бу ишни қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/176397)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЧАҚАЛОҚҚА АЗОН АЙТАЁТГАНДА ИСМ ҚЎЙИШ
#азон

САВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, динимизда чақалоқнинг қулоғига азон айтилади. Исмини айтганда қай тарзда қулоқларига айтилади? Масалан "Сизни исмингиз " деб исми айтиладими ёки бошқача тарзда?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Азон айтаётганда исмни қўшиб қўйсин, деган жойи йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/70140)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👶 ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚҚА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР ҚИЛИНАДИ?
#чақалоқ


Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
​​НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА АДАШИШ
#намоз

CАВОЛ: Хуфтон намозида имомга иқтидо қилиб, шом намозига ният килиб қўйибман. Бошқатдан ўқиб олишим керакми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу ниятда қалбдаги ният эътиборли бўлади. Тилда бошқа намоз, қалбда бошқа намозни ният қилса, қалбдаги ният ҳисобга ўтади. Шунга кўра агар сиз дилингизда хуфтон намозини ўқиш нияти бўлиб, тилингизда шом намозини айтган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Бу ҳолатда намозни қайта ўқимайсиз. Агар дилингизда ҳам шом намози деб ният қилган бўлсангиз, у ҳолда қайта ўқиб оласиз. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидагича иборалар келган:

والمعتبر ‌فيها عمل القلب اللازم للارادة فلا عبرة للذكر باللسان إن خالف القلب لانه كلام لا نية، فلو قصدالظهروتلفظ بالعصر سهوا اجزأه

Ниятда эътиборга олинадиган нарса бу бажарилаётган ишни қалбнинг қасд қилишидир. Қалбдаги ниятга тилдаги ният зид бўлса, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки тилда айтиш қасд қилиш эмас, балки гапиришдир. Масалан, бир киши пешин намозини ўқиш учун дилида пешинни ният қилди, аммо адашиб тили билан асрни ният қилиб қўйди. Бундай ният қилиши кифоя қилади”. (📚 “Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ТУШДА КЎРИШ
#эслатма

САВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган яхши амалларингиздан рози бўлишини тилаб қоламан. Эшитишимча кимда ким тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрса, у зотни албатта жаннатда ҳам кўрар экан. Шу сўзларга ойдинлик киритиб бeришларингизни илтимос қилиб қоламан.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилади :

قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝ 31.

«Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деб айт.
Аллоҳга муҳаббат, иймон қуруқ гаплар эмас. Одамлар орасида ўзининг иймони борлигини, Аллоҳга муҳаббати борлигини айтиши билан собит бўладиган нарса ҳам эмас. Аллоҳга ҳақиқий муҳаббат, ҳақиқий иймон оғизда айтиладиган гап, виждоний ҳис-туйғу ёки баъзи расм-русумларни адо этишдан иборат иш эмас. Аслида у Аллоҳга ва Унинг Расулига тўлиқ бўйсунишдан иборатдир.
«Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг...» Ким Аллоҳга муҳаббати борлигини даъво қилса, бу даъвонинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақидаги ҳукм унинг Набий алайҳиссаломга эргашишига қараб чиқарилади. Агар у Набий алайҳиссаломга тўғри эргашса, даъвоси тўғри. Эргашмаса, тўғри эмас. Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга эргашиш ҳар бир бандага битмас-туганмас бахт-саодат келтиради. Бу нарса оятда қуйидагича баён қилинмоқда: «Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Мўмин банда учун Аллоҳнинг муҳаббатидан ҳам яхшироқ бахт-саодат борми?! Бунинг устига, унинг гуноҳларини ҳам мағфират қилиб турса! Ҳа, эй бандалар!

قُلْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَالرَّسُولَ فإِن تَوَلَّوْاْ فَإِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ الْكَافِرِينَ۝ 32

«Аллоҳга ва Расулга итоат қилинг. Агар юз ўгирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кофирларни севмас», – деб айт. (📚 “Тафсири Ҳилол” китобидан).

☝️Тушда кўришнинг ўзи кифоя қилмай, балки Аллоҳнинг фарзлари ва у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш керак. Чунки Абутолибдек зотлар нафақат тушида, балки ўнгида кўрган ва кўмакчиси бўлган. Бу уларга манфаат бермади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/39014)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
📚 КИТОБЛАРДА СУРА ВА ОЯТЛАР КЕЛТИРИЛГАН БЎЛСА
#таҳорат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, излаш орқали тополмадим. Китобларда сура ёки оятлар келган бўлса у китобни таҳоратсиз ушлаш мумкинми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қуръондан бошқасини мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/52928)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Шайтон бир саждани инкор қилган эди, Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди. Бенамоз эса ҳар куни етмиш икки саждани инкор қилади.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
УХЛАШДАН ОЛДИН ТАҲОРАТ
#суннат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ухлаш учун намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилиб ётиш таъкидланган суннатларданми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Инсон қачон вафот этишини билмайди. Шунинг учун ётишдан олдин таҳорат олиб ётиш суннат. Шунда уйқуси ҳам ибодат бўлади ва мабодо уйқусида вафот этиб қолса ибодатдаги ҳолатида вафот қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/41716)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
8 ОЙ ЯШАМАСА НИКОҲ ЎҚИТИШ КЕРАКМИ?
#оила

CАВОЛ: Аёлим билан 8 ой бирга яшамадик. Энди никоҳ ўқитишимиз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар талоққа, ажрашишга оид бирор сўз айтмаган бўлсангиз, бирга яшамасликнинг ўзи билан ўртага талоқ тушиб қолмайди. Демак, қайта никоҳ ўқитиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
УЙДАГИЛАРИМ НАМОЗ ЎҚИШИМНИ ТЎХТАТИШДИ
#намоз

CАВОЛ: Намоз ўқиб келаётгандим уйдагиларим ўқишни тўхтатишди. Тушунтиришларимга қарамай барибир тўхтатишди. Уларга намозни бандага қанчалик муҳим эканлигини тушунтиришларимга қарамай фойдаси бўлмади. Яна бошлаш учун нима қилишим керак? Aллоҳ рози бўлсин сиздан илтимос менга маслаҳат беринг, ҳатто қазо қилиб ўқишгаям рухсат беришмаяпди.


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло уларга инсоф берсин. Намоз динимизда нақадар улуғ ибодат эканини уларнинг қалбларига солсин.

Намоз динимизнинг асосий устунларидан бири ҳисобланади. Қуръони каримнинг бир неча ўрнида намозни адо этишга, қоим қилишга буюрилган. Фиқҳий китобларимизда намоз катта қисмни эгаллайди. Буларнинг намознинг нақадар муҳим эканига далолат қилади.

Фарз ибодатлар қатъий далиллар билан собит бўлган ва уларни бажаришда ўзгадан изн олинмайди. Чунки Аллоҳ таоло фарз қилганини бекор қилувчи йўқ.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари давомида намозга катта аҳамият берганлар, ҳатто умрларининг сўнгги дақиқаларида ҳам намозга мустаҳкам бўлишни қайта-қайта тайинлаганлар.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олдин касал бўлганларида: “Намозни (маҳкам ушланглар), қўл остингиздагилар (риоясини қилинглар)”, дедилар, тиллари ҳаракатланмай қолгунича шу сўзларни қайтаравердилар (✍️ Ибн Можа, Аҳмад, Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).

Агар улар кўнмаса, улар кўрмайдиган қилиб намоз вақтларига риоя қилган ҳолда турли вақтларда адо қилиб юринг. Кўчага чиқиб масжидларда ҳам адо этинг. Шундай қилиб адо этиб юрсангиз, ўзингиз учун ҳам, улар учун ҳам яхшилик қилган бўласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАЖВИД ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ

Қуръон карим бор қалб қандай ҳам гўзал қалб. Аллоҳ таоло Қуръони каримни улуғлаш, нопок жойларга қўймасликка буюрганидек, Ўзи ҳам уларни жаннатдаги энг олий мақомларга жойлаштиришни ваъда қилган. Бунинг учун бироз эътибор бериш керак бўлади. Араб тилида бошқа тилларда топилмайдиган кўплаб хусусиятлар бор.

Сизга кичик бир мисол келтирамиз. “Субҳана роббиял аз(ظ)ийм” калимасини ўзбек тилидаги “аз(ز,ذ)ийм”дек талаффуз қилсангиз “Энг буюк Зот” маъноси “Ашаддий душман” маъносига ўзгаради. “Фотиҳа” сурасидаги “Ҳамду сано мақтовлар” маъносини ифода қилувчи “Алҳ(ح)амду” калимасидаги “Ҳ(ح)” “Алҳ(ه)амду”га ўзгартирилса, “Заифлик, ночорлик, ўчиб қолиш, қуриб қолиш, (кийимга нисбатан) йиртилиш, вафот топиш, ҳалок бўлиш” маъноларига ўзгариб кетади.

☝️Шунинг учун араб тилидаги ҳарфларни танишнинг ўзи кифоя қилмайди. Уларни ўз махражларидан, сифатларига аҳамият бериб ўқилмаса, маъно юқоридаги каби ўзгариб кетиб, гуноҳкор бўлиб қолиш мумкин.
Энди буни бутун Қуръони каримга нисбатан қандай бўлишини тасаввур қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МИСВОКДАН ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИ?
#таҳорат


Суннатда келганидек ишлатиш учун қўлланма.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эҳром

CАВОЛ: Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши шарт деган гап йўқ. Пастки тўпиғини тўсиб қўймайдиган исталган пояфзални кийиши мумкин.

Ҳанафий мазҳаби манбаларига кўра, оёқдаги "тўпиқ"дан икки нарса назарда тутилади:
1. Оёқнинг болдир суягининг пастки қисмида ён томонга бўртиб чиққан икки дўмбоқ бўғим;
2. Оёқ юзасидаги пояфзал ипи боғланадиган жой, яъни оёқ кафт суяклари ва кафт усти суяклари бирлашган бўғим.

Ҳаж ва умра учун эҳромдаги эркак киши мана шу ҳар икки тўпиқларини оёқ кийими билан ёпиб олмаслиги лозим. Бу ҳақда аввал батафсил баён қилганмиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҲАММА НАМОЗЛАРДА САЖДАИ САҲВ ҚИЛИНАДИМИ
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Қазо намозларини ўқишда суннат ва фарз намозларида ҳам саждаи саҳв қилинадими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/160305)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САЖДАИ САҲВ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
#намоз

CАВОЛ: Саждаи саҳв қайси ҳолатларда ва қандай тартибда қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саждаи саҳв қилиш вожиб амаллардан бўлиб, намоздаги маълум бир тартиб-қоида бузилган пайтда бажарилади. Саждаи саҳв билан, намозда қилинган хато тузатилган ҳисобланади.

Саждаи саҳв қилиш тартиби қуйидагича:
📌 Охирги қаъдада ташаҳҳуд ўқигандан кейин ўнг томонга салом берилади;

📌 сўнгра икки марта сажда қилинади;

📌 саждадан қайтиб ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқилади;

📌 сўнгра икки тарафга салом бериб намоз тугатилади.

Бу ҳақида қуйидаги ҳадиси шариф ривоят қилинган:

عَنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ "لِكُلِّ سَهْوٍ سَجْدَتَانِ بَعْدَ مَا يُسَلِّمُ" (رواه الإمام أبو داود والإمام ابن ماجة)

Савбон разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир адашиш сабабли, салом бергандан кейин икки сажда бор”, дедилар. (✍️ Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

Саждаи саҳвни қуйидаги ҳолларда бажариш вожибдир:

📌 Агар намоз ичидаги фарзлардан бири ўз ўрнидан олдин бажарилса. Масалан, қироат қилмай рукуга кетиб, рукудан қайтиб қироат қилса;

📌 Бир фарз ўз ўрнидан кечиктирилса. Масалан, тўрт ракатли намознинг биринчи қаъдасида ташаҳҳуддан сўнг учинчи ракатга турмай салавотни энг камида “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад”гача ўқиса (аммо ундан оз бўлса саждаи саҳв лозим бўлмайди). Бу ерда намознинг фарзларидан бири учинчи ракатнинг қиёми кечиктирилган ҳисобланади.

📌 Бир фарзни такрор қилса. Масалан, икки марта руку қилса, ёки уч марта сажда қилса;

📌 Бирор вожиб амални ўзгартирса. Масалан, махфий қироат қилинадиган жойда жаҳрий қироат қилса ёки акси бўлса;

📌 Бирор вожибни бажармаса. Масалан, тўрт ракатли намознинг биринчи қаъдасида ўтирмаса (“Фатҳу бабил иная”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
КИР ЮВГАНДА МАҒЗАВА САЧРАСА
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Оз миқдорда кир ювганда мағзава сачраса ва ўша кийим билан намоз ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар мағзава нажосат кийимнинг мағзаваси бўлса қаралади. Ҳаммасини тўплаганда пиёланинг кетидан каттароқ бўлса у кийимда намоз ўқиш жоиз эмас. Кичик бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/132417)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЁЛНИНГ АВВАЛГИ НИКОҲИДАН ФАРЗАНДЛАРИ
#эслатма

📌 Хотинни етаклаб келган болалари эр учун рабийб ва рабийбалар дейилади. Улар онасининг эрини ота дейишлари мумкин, эр ҳам уларни фарзандим дейиши мумкин, лекин пуштикамаримдан фарзандим деб даъво қилиши, улар вафот топса меросини олиши ёки ўзи вафот топса меросини уларга тақсим қилиб бериши жоиз эмас. Чунки улар насаб жиҳатидан онасининг эрига бегона ҳисобланишади.

Шариатимизда табанний яъни бировни боласини ўз пуштикамаримдан бўлган болам ёки тутинган болам деб тарбиясига олиш жоиз эмас. Албатта ёрдамлашиш маъносида қарамоғига олиб тарбия қилиш жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккисини ҳам қилган эдилар. Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни ўғил қилиб тутинган эдилар, Алий розияллоҳу анҳуни кўп фарзандли оила бўлганлари учун ўз тарбияларига олганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни асранди ўғил қилиб олишларини бекор қилди. Алий розияллоҳу анҳуни бекор қилмади. Ҳозирда фарзанд боқиб олаётганлар ҳаммага “ўз пуштикамаримдан бўлган болам” деб таништиради, болани ўзига ҳам ота-онаси кимлигини айтишмайди. Бу эса гуноҳ ҳисобланади.
Қуйидаги ҳадис шу ҳақда:

ЎЗИДАН БЎЛМАГАН БОЛАНИ «МЕНИКИ» ДЕЙИШ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Эркак «Агар фалон ишни қилсам хотиним талоқ бўлсин», деса ўша ишни қилганда хотинига талоқ тушадими?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
56%
Тушади
10%
Тушмайди
22%
Ниятга қаралади
12%
Энди билиб оламан
АСРНИ ОХИРГИ ВАҚТИДА ЎҚИШ
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Аср намозини шом намозига 2-3 минут қолганда (баъзида) ўқиса бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аср намозининг вақти қуёш ботгунича давом этади. Унга 2-3 дақиқа қолганда ўқиса ҳам зиммадан адо бўлади, лекин макруҳ ишни қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/199145)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/30 05:32:46
Back to Top
HTML Embed Code: