Telegram Web Link
#эслатма

Диндан бўлган ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилишни ният қилиш керак. Шунда қолгани ўз-ўзидан бўлаверади. Уламоларимиз “намоз ўқисанг, уни қилсанг, буни қилсанг ишинг юришади, барака бўлади” дейишлари мактабда ўқиётган ёш болага хўрозқанд олиб бераман дейиши кабидир. Бола яхши ўқиса оқибатда нималарга эришишини билмагани, хўрозқанд эса нақд фойда эканлигини билгани учун ҳам унга шу гаплар айтилади. Мўмин инсон ҳар бир тиловат қилган оятидан Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалик ажр-савоб, туганмас-битмас неъматлар борлигини билганида ибодатларига берилган барака хўрозқандчалик ҳам эмаслигини билади. Шунинг учун ҳар бир амалдан фақат Аллоҳ таолонинг розилигини умид қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАЖВИД КУРСЛАРИ (Расмий манбалар)
#тажвид

Тажвид фанини онлайн ўрганиш учун имконият:

🔴 Муаллими соний: https://www.youtube.com/watch?v=bBWaxNasua4&list=PL7AEFfKAwqe5-rEkqEULQl-j2kg6MeJK9

🔴 Тажвид дарслари: https://www.youtube.com/watch?v=wIXBr5BYv2g&list=PL7AEFfKAwqe5DqzHG4v4qCseCCQ-pRC9f

🔴 Тажвид фани: https://www.youtube.com/watch?v=D570SmXlM9I&list=PLi7SB6MZij7cUMk2vKsGIiiIGEhrwvc1m



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲОМИЛА ТУШИБ ҚОЛИШИДА ҲАМ САВОБ БОРМИ?
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хомиладор аёлни хомиласи тушиб қолаверса унинг хам қандайдир савоби борми? Ёки хеч қандайдир ахамиятга эга эмасми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аввало такрор-такрор тушиб қолишининг бирор тиббий сабаби бўлиши керак. Бунинг учун бир эмас бир нечта ишончли докторларга учраш керак. Ҳомила тушиб қолишининг ажри ниҳоятда улуғ, аммо у ажрга эга бўлишнинг икки шарти бор. Биринчиси, ўша ондаёқ буни Аллоҳдан деб билиб сабр қилиш. Ҳар хил “Нима гуноҳим бор эди, нимага бундай бўлади” каби Аллоҳ норози бўладиган гапларни гапирмаслик. Иккинчи, савоб умид қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ҳолатда “Аллоҳумма ахлифлии хойрон минҳу” деб дуо қилишни таълим берганлар. Маъноси Аллоҳим менга бунинг ўрнини босадиган яхшисини ато қилгин – деганидир.

عن مُعاذِ بنِ جبلٍ رضيَ اللهُ عنه عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلم قالَ : (وَالَّذِيْ نَفْسِيْ بِيَدِهِ إِنَّ السِّقْطَ لَيَجُرُّ أُمَّهُ بِسَرَرِهِ إِلَىْ الجَنَّةِ إِذَا احْتَسَبَتْهُ) رواه ابن ماجه

Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиқт(нобуд бўлган ҳомила) киндиги билан онасини жаннатга тортиб киради. (Вафот топган вақтида) Савобини умид қилса” дедилар".
✍️ Ибн Можа ривояти.

قال النووي رحمهُ الله : موتُ الواحدِ من الأولادِ حجابٌ منَ النار ، وكذا السقطُ

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ: “Фарзандлардан бирортасининг вафоти(ота-она учун) дўзахдан тўсиқдир. Шунингдек туғилмай нобуд бўлган ҳомила ҳам” деганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/86029)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РАМАЗОН ОЙИДА ВАФОТ ҚИЛИШ
#рамазон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг бувижоним рамазон ойида ўтдилар. Таскин бўлсин учун Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг қалқони» номли китобларини ўқиб чиқдим ва билмаганларимни билиб олдим. Лекин рамазонда ўлишнинг фазилати ҳақида учратмадим. Шу ҳақида бирор ҳадис кeлганми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу ойда вафот топиш ҳақида ҳадис келмаган. Аммо бу ойда вафот топиб кетганларга ҳам улуғ раҳмат ва баракотлари ёғилиб туриши, ҳатто фосиқлардан ҳам азоб кўтарилиб туриши ҳақида ҳадислар бор. Жума кунида вафот топгандан қабр азоби кўтарилиши ҳақида ҳадис келган. Аслида бу ойда барча ўлиши мумкин. Аммо рўзадор, ибодатда ва калимани айтиб ўлиш эътиборлидир.

عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ : أَسْنَدْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى صَدْرِي , فَقَالَ : " مَنْ قَالَ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللَّهِ خُتِمَ لَهُ بِهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ ، وَمَنْ صَلَّى صَلاةً ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللَّهِ خُتِمَ لَهُ بِهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ ، وَمَنْ صَامَ يَوْمًا ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللَّهِ خُتِمَ لَهُ بِهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ ، وَمَنْ تَصَدَّقَ بِصَدَقَةٍ ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللَّهِ خُتِمَ لَهُ بِهَا دَخَلَ الْجَنَّة َرواه أحمد بن حنبل

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўксимга суядим. Шунда у зот “Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни айтган ҳолида вафот топса, жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда бирор намозни ўқиган ҳолатда вафот топса жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда рўза тутган ҳолатда вафот топса жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда бирор садақани қилаётган ҳолда вафот топса, жаннатга киради” дедилар.
✍️ Имом Аҳмад ривояти.
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/51543)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАРОВИҲДА ҚАНДАЙ ТАСБИҲЛАРНИ АЙТИЛАДИ?
#Таровиҳ

CАВОЛ: Таровиҳ намозида қандай тасбиҳ айтилади? Илтимос шуни ёзиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозида ҳар тўрт ракат ўқилгач, бир оз истироҳат учун ўтириш мустаҳабдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишган. Таровиҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровиҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбиҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди.

Бизнинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбиҳлар ўқиш одат бўлган:

سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

🔹Ўқилиши: "Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруути, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа ямууту, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳи, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар".

🔸Маъноси: "Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қурат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз".

Яна бир бошқа тасбиҳ:

سُبْحٰانَ الْحَنّٰانِ الْمَنّٰانِ * سُبْحٰانَ الْمَلِكِ الدَّيّٰانِ *الْمَعْرُوفِ بِاْلاِحْسٰانِ اَلْمَوْصُوفِ بِالْغُفْرٰانِ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ،يَا شَهْرَ رَمَضٰانَ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ، يٰا شَهْرَ التَّرٰاوِيحِ وَ التَّسابِيحِ وَ خَتْمِ الْقُرْآنِ*هَذا شَهْرٌ أَوّلُهُ رَحْمَةٌ وَ أَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ وَاخِرُهُ عِتْقٌ مِنْ النِّيْرانِ* لٰا إِلٰهَ إلاَّ اللّٰهُ نَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ. نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ نَعُوذُ بِكَ مِنَ النّٰارِ

🔹Ўқилиши: "Субҳаанал Ҳаннаанил Маннаан, субҳаанал маликид даййян, ал маъруфи бил иҳсаан, вал мавсуфи бил ғуфроон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳро Рамазон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳрот таровийҳи ват тасаабийҳи ва хотмил Қуръаан. Ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум-минан нийроон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллооҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар".

🔸Маъноси: "Ҳаннон ва Маннон бўлган, Қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровеҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз". Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ХАЁЛГА КЕЛАДИГАН КУФР ВА ШИРК
#ақида

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Неча йиллардан бери ҳаёлимдан куфр ва ширк ҳаёллар ўтади. Шу ҳаёллардан адойи тамом бўлдим. Ҳаёлдан ўтқазиш ҳам гуноҳми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Беихтиёр келган хаёлларга гуноҳ йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/112006)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ОТА-ОНАНИ ҒИЙБАТДАН ҚАЙТАРИШ
#ғийбат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ота-она ғийбат қилишса уларни бу ғийбатдан фарзанд қайтарса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Инсон кимлар биландир мулоқотга қирган вақтда уларга гапираётган гапнинг оҳангига қаттиқ эътибор қаратиш керак. Аллоҳ таоло "Исро" сурасида марҳамат қилади:

وَقُل لِّعِبَادِي يَقُولُواْ الَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ الشَّيْطَانَ يَنزَغُ بَيْنَهُمْ إِنَّ الشَّيْطَانَ كَانَ لِلإِنْسَانِ عَدُوًّا مُّبِينًا۝

53. Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир. Албатта, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир.

Албатта ҳаммамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ҳар бир инсоннинг қадрини ўз ўрнига қўйинг” деган ҳадисларига биноан гапиришдаги оҳангни ҳам эътиборга олиш керак. Ота-онага ҳақни тушунтирган вақтда ҳам шогирдингиз ёки дўстингиз, ҳатто ота-онангиздан бошқа ёши катталарга тушунтирган тарзингизни ишлатманг. Ота-онангиз сиз уларга хайрихоҳликни тилаётганингизни сўз оҳангиздан тушинишсин. Кимдандир насиҳат эшитаётгандек эшитмасинлар. Таъна, дашном тарзини асло хис қилмасликлари керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/131444)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛ КИШИНИНГ УЙДАН ТАШҚАРИДА НАМОЗИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, аёл киши намоз вақти кeлиб қолганида кўчада юмуш билан юрган бўлса, намозини кўчада ўқиб олса бўладими? Таҳорати бўлмаса таяммум қилиб? Ёки бу фақат эркаклар учунми? Аёл киши уйига кeлиб кейин намозини адо этгани дурустми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бизни шароитимизда таҳорат олиш жуда осон. Ҳар қандай мусулмоннинг уйида намоз ўқиб олиши мумкин. Эркаклар ҳам сув бор жойда узрсиз таяммум қилмайди, яъни таҳорат билан намоз ўқишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53607)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗГА ШАРОИТИ ЙЎҚ ИШХОНАЛАР
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозирда вақтинча ишсизман, лекин излаяпман. Қайси корхона ёки цеҳ, ёки яна бошқа ишхоналарда иш бор, лекин намоз ўқишга шароити йўқ. Кўпчилик танишларим уйда қазо қилиб ўқиса бўлади дейишяпти. Лекин бу нотўғрику.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз ҳалол бир ишга жойлашаверинг, астойдил ният қилсангиз намозингизни шароитини ҳам Аллоҳ таоло Ўзи тўғрилаб қўяди. Қазо қилишга узр йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/81342)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЗАКОТ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ВА КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?
#закот

САВОЛ: Закот кимларга берилади ва кимларга берилмайди?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 60-оят).

☝️Демак, закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:
1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс;
2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши;
3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар;
4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар;
5. Мукотаб қуллар;
6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши;
7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади);
8. Йўлда қолганлар (моли бору ўзи билан бирга эмас);

Юқорида санаб ўтилганлардан “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ҳазрати Умар даврида закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган. Қулдорлик тугатилгани сабабли “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд эмас.

Закот беришни, ҳақли бўлишса, ака-ука, опа-сингил ва уларнинг фарзандлари, амаки-амма ва уларнинг фарзандлари, тоға-хола ва уларнинг фарзандларидан бошлаш афзалдир.

Кимларга закот берилмайди:

🚫 Шариатимизга кўра қуйидагиларга закот берилмайди:
1. Бошқа дин вакилларига;
2. Бой кишиларга;
3. Бой кишининг балоғатга етмаган фарзандига;
4. Ўрталарида туғилиш алоқаси бўлганлар яъни, ота-она ва ўғил-қизларга;
5. Эр ёки хотинга;
6. Ҳошимийлар яъни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қариндошларига. (“Ҳидоя”, “Ал-Мухтор”, “Фатҳу бобил иноя”) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
👳🏻‍♂️🧕 20 РАКЪАТ ТАРОВЕҲ ЎҚИШ
#таровиҳ

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг онамлар кимдирдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “таровех намозини аёллар 8 ракат ўқиса бўлади деганлар” деб эшитган эканлар. Илтимос, онамларни ибодатлари тўғри бўлиши учун тушунча берсангизлар. Катта раҳмат ёрдамларингиз учун.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонда ҳам рамазондан ташқарида ҳам витрдан ташқари 8 ракъат таҳажжуд намоз ўқир эдилар. Кўпчилик ушбу 8 ракъатни таровеҳ деб тушуниб олишган. Саҳобаларнинг ижмоси ила эркакгу аёлларга 20 ракъат таровеҳ ўқиш суннати муаккададир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/51320)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲОМИЛАДОР ВА ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАРГА РЎЗА
#рўза

CАВОЛ: Aёлим етти ойлик ҳомиладор. Шунинг учун рўза тутмаяпти. Бунга рухсат берилганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўзига ёки фарзандига зарар етадиган бўлса, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга рўза тутмасликлари учун рухсат бор. Улар кейинчалик қазосини тутиб беришади. Агар ўзига ҳам, ҳомила ёки чақалоғига ҳам зарар бўлмаса, рўза тутиши шарт ҳисобланади. У пайтда рўзани кейинга қолдириш жоизмас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
👳🏻‍♂️🧕 ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА
#таровиҳ

CАВОЛ: Таровеҳ намозига борганимда баъзилар 10-ракатдан кейин кетади, бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таровеҳ асли саҳобалар давридан шу кунга қадар 20 ракат ўқиб келинади. Бу бизга ҳазрати Умар разияллоҳу анҳудан қолган суннатдир. Шунинг учун 20 ракат ўқишга ғайрат қилиш керак. Бироқ ким бунга имкони, қуввати етмаса имкони қадар ўқиса, балки қолганини уйда ўқиш мақсадида камроқ ўқиса, бу ҳам ўзининг хоҳиши сифатида кўрилади. Бироқ баъзи инсонлар каби бутун умматнинг ишини хатога чиқариб 8 ракатдан ўқиш суннат, ортиғини ўқиш шарт эмас деб фитнаомуз гапларни тарқатиш асло дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САҲАРЛИККА КЕЧ ТУРИБ 1 ПИЁЛА СУВ ИЧДИМ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сахарлика ухлаб қолибман андижон вақти билан 4:19 да оғиз ёпилади мен 4:25 да турдим 1 пиёла сув ичдим ва ният қилдим. Рўзам нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Оғизни ёпиш учун бир пиёла сув ичиш керак деган гапни айтган одамни устидан лаънатлар ёғилади. Чунки ухлаб қолган одам саҳарлик вақти чиқандан кейин уйғонса ҳеч нарса еб ичмасдан ният қили олиши керак. Сув ичдими ўша кунги рўза унга йўқ. Қазосини тутиши шарт. Илтимос шуни кўпроқ тарқатиб юборинглар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/172531)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 РЎЗАДОР АЁЛ ҲАЙЗ КЎРСА
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рўза тутаётган аёл оғиз ёпиқ вақтида ҳайз кўрса, оғиз очилиб қазо вожиб бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/51745)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

КЎЗГА ДОРИ ТОМИЗГАНДА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?


Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САҲАРЛИКНИ КЕЧИКТИРИШ МУМКИНМИ?
#рўза

CАВОЛ: Саҳарликни тақвимда кўрсатилган вақтдан 10-15 минут ўтказиб қилса бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бўлмайди. Тақвимда кўрсатилган вақтдан ўтказмаслик керак, иложи бўлса эҳтиётини олиб, кўрсатилган вақтдан 5-10 дақиқа олдин еб-ичишни тўхтатиш зарур. Чунки тонг отгандан кейин саҳарлик қилган киши рўзани бузган бўлади ва Рамазондан кейин бир кун қазо тутиб беради.

Агар киши ўйғонганда саҳарлик қилишга вақт қолмаган бўлса, ҳеч нарса емай-ичмай, рўза тутишни ният қилади. Саҳарликдан қуруқ қолган бўлса ҳам, рўзаси дуруст бўлади. Баъзилар саҳарликдан кеч қолган бўлса ҳам, нимадир еб ёки ичиб оғиз ёпиш керак, деб хато қилишади. Чунки саҳарлик қилиш фарз эмас, бунинг устига саҳарлик вақти ўтгандан кейин бирор нарса еб ё ичиб оғиз ёпса, ўша кунги рўзасини бузиб қўйган бўлади. Натижада Рамазондаги бир кунлик рўзанинг савобидан маҳрум бўлади. Бу савобни бошқа ойларда қанча рўза тутса ҳам топа олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РАМАЗОНДА КЎП ҚИЛИНАДИГАН ЗИКРЛАР
#Қуръон

CАВОЛ: Рамазонда қандай зикрлар улуғ, кўпроқ айтиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТСИЗ РЎЗАНИ НИЯТ ҚИЛСА
#рўза

CАВОЛ: Саҳарликда таҳоратсиз рўзани ният қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, саҳарликда таҳоратсиз бўлсада рўзани ният қилиш мумкин. Ният дуруст бўлиши учун таҳорат шарт қилинмайди. Таҳорат – намоз ўқиш ва Қуръони каримни ушлаш каби ибодатларда шарт бўлади. Ҳатто, жунуб киши баданидан нажосатни кетказиб, қўл-бетини ювиб, оғиз бурнини чайиб, саҳарлик қилиши ва рўзани ният қилиши жоиз. Табиийки, оғиз ёпгандан кейин ғусл қилиб олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🩸 РЎЗАДОР ОДАМ ҚОН АНАЛИЗИ
#рўза

CАВОЛ: Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, рўзадор одам турли мақсадларда қон топшириши мумкин, бу иш билан унинг рўзаси очилмайди. Чунки рўза ичга кирувчи нарсалар сабабли бузилади. Лекин рўзадор қон топширса, заифлашиб қоладиган бўлса, макруҳ бўлади. Бу ҳолатда қон топширишни ифтордан кейинга қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/30 21:26:56
Back to Top
HTML Embed Code: