Telegram Web Link
#эслатма

📌 Жуда кўп инсонлар таҳорат истинжо билан бошланади деган тушунчада эканлар. Бу қўпол хатодир. Уламоларимиз буни бидъат деганлар. Истинжо қилиш ҳожати тушгандагина бўлиб, у иккига бўлинади. Биринчиси вожиб бўлган, иккинчиси мустаҳаб. Нажосат чиққан жойидан бир дирҳам миқдорича тарқалса, истинжо қилиш вожиб. Бу худди бадани ва кийимига бир дирҳам миқдорича нажосат теккандаги каби. Ундан кичик бўлса мустаҳаб. Шунинг учун бавл қилганда шамоллашдан қўрққан кишилар бавлнинг тарқалиши бир дирҳамдан оз бўлса, кесак билан қуритиб олсалар ҳам бўлади. Бу динимизнинг енгиллигидир. Шунингдек, ел чиқиб таҳорат синганда ҳам таҳоратни истинжо билан бошламай қўлни ювишдан бошлаш мумкин. Валлоҳу аълам.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҚАЙНОТА КЕЛИНГА ТЕГАЖОНЛИК ҚИЛСА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Агар қайнота келинига тегажонлик қилса келин эрига умрбод ҳаром бўлиб қоладими? Келин отам деб ҳурмат қилган лекин қайнота унга тегинган. Эр ва хотиннинг фарзандлари тақдири нима бўлади? Ҳаром экан деб қайнотани ифлослиги туфайли ажралиб кетаверадими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қайнота келинига шаҳват билан тегажоғлик қилса, келин эрига умрбод ҳаром бўлишининг бир қанча тафсилот ва шарт-шароитлари бор. Айни бир воқеада эрига ҳаром бўлган ёки бўлмаганини аниқлаш учун масжид имомларига мурожаат қилиш керак.

Мусулмон одам диннинг катта-кичик ҳукмларига бирдек унга амал қилишга ҳаракат қилади.

Динимизда қайнота ва келин ўртасидаги муомалада шаҳват аралашмаслиги қатъий талаб қилинган. Албатта, ўзаро ҳурмат бўлгани яхши, лекин бу динимиз ҳукмларига зид иш қилишга сабаб бўлмасин. Қайнотани ахлоқи яхши бўлмаса, келин ўзининг эҳтиётини қилсин. Эрини огоҳлантириб, иложи борича қайнота билан бир хонада ёлғиз қолмаслик чораларини кўрсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

📌 Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабида нафл ибодатларга азон ва иқомат айтилмайди. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 НАМОЗДАГИ АЁЛЛАРГА ХОС ҲАРАКАТЛАР
#намоз

CАВОЛ: Аёлларнинг намоз ўқиши эркаклардан фарқ қилар экан. Шу фарқларни айтиб ўтсангиз?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар китобларида эркак ва аёлларнинг намозлари ўртасида фарқ борлиги баён қилинган. Қуйида аёлларга хос бўлган намоздаги ҳолатларни санаб ўтамиз:
📌 “Аллоҳу акбар” деб намозга кириш пайтида аёллар қўлларини елка баробари миқдорича кўтаради;
📌 Қўл боғлашда аёллар икки қўлларини кўкраклари устига қўядилар;
📌 Рукуъ пайтида қўл бармоқлари ёйилмайди балки, жипс ҳолда бўлади; Икки тирсаклари билан қимтиниб, уларни биқинларига теккизиб туради, тиззалари бироз букилади, эркакларга ўхшаб беллари билан бошлари тўғри бўлмайди, балки рукуъ деса бўладиган даражада эгиладилар;
📌 Саждага борганларида ҳам қимтинган ҳолларида қоринларини икки сонларига тегадиган қилиб сажда қиладилар;
📌 Ўтириш пайтида яъни қаъдада аёллар икки оёқларини ўнг томонга чиқариб, чап думбасига ўтиради;
📌 Саждада аёллар билакларини ерга теккизиб, қимтиниб турадилар;
📌 Бирор намозни овоз чиқариб ўқимайди. (манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Фатовои Ҳиндийя” китоблари)
Уламоларимиз ушбу фарқларга кўплаб ривоятларни далил сифатида келтирганлар. Жумладан:

Язийд ибн Абу Ҳабиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллаҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган икки аёлнинг олдидан ўтдилар ва: “Қачон сажда қилсангиз, гўштнинг баъзисини ерга теккизинг. Албатта, аёл киши бунда эркакка ўхшамас”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

Али разияллоҳу анҳу: “Қачон аёл киши сажда қилса, қимтиниб ўтирсин, икки сонини йиғиштирсин”, деганлар (Имом Ибн Аби Шайба ривоят қилган).

Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот шундай дедилар: “Қачон аёл киши намозда ўтирса, бир сонини иккинчи сони устига қўяди. Қачон сажда қилса, қорнини сонига имкони борича қимтиниб теккизади. Чунки, Аллоҳ таоло унга назар солиб туради ва “Ҳой, фаришталарим! Сизларни гувоҳ қиламанки, уни мағфират қилдим”, дейди”, (Ибн Адий “Комил” китобида ва Байҳақий “Сунан” китобида ривоят қилган). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_485

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ РАЖАБ ОЙИНИ КЎРГАНДА ҚИЛГАН АМАЛЛАРИ

Бу ой ҳақида Набий ﷺдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Ражаб ойи кирса, Набий ﷺ: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар»

✍️ Байҳақий ривоят қилган.

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

«Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир. Ушбу дуо Набий ﷺдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади. Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир.

📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://islom.uz/maqola/2100
РЎЗА ҲАҚИДА (ҚАЗО ЁКИ НАФЛ)
#рўза #қазо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозир Ражаб ойи, қазо рўзаларим бор эди. Қўлдан келганча тутишга ҳаракат қилдим, нийятни Рамазон ойидаги қазо рўзасини тутишни ният қилдим. Бир марузада ким Ражаб ойида 1 кун рўза тутса 1 йил савоби берилади дейишди. Саволим шуки мен ҳам қазо тутсам ҳам 1 йил савоб борми?


💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Ражаб ойида рўза тутганга бир йиллик савоб ваъда қилинмаган. Сиз имкон қадар қазоларингизни тутинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/57264)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_умра

УМРАГА МУДДАТЛИ ТЎЛОВ АСОСИДА БОРСА БЎЛАДИМИ?


Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ЭРИ АЗОН АЙТМАСДАН НАМОЗИНИ БОШЛАГАН АЁЛ
#намоз

САВОЛ: Эр-хотин намоз ўқиганда эри азон айтгунча хотини намозини бошлаб олдинлаб кетса бўладими ёки йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирган бўлса, аёллар азон ва такбир айтилишини кутиб ўтирмасдан намоз ўқишлари жоиз, ҳеч қандай макруҳлик йўқ. Чунки азон эркаклар учун суннат қилингандир.

Бу ҳақда Шайх Абдулғани Майдоний (1222 – 1298 ҳ.й / 1807 – 1881 м.й.) шундай дейдилар:

(الأذان سنة) مؤكدة للرجال (للصلوات الخمس والجمعة)

“Жума ва беш вақт намоз учун азон айтиш эркаклар учун таъкидланган суннатдир” (“Ал-Лубоб” китоби, Азон боби).

“Ал-Фатово ал-ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَلَيْسَ عَلَى النِّسَاءِ أَذَانٌ وَلَا إقَامَةٌ فَإِنْ صَلَّيْنَ بِجَمَاعَةٍ يُصَلِّينَ بِغَيْرِ أَذَانٍ وَإِقَامَةٍ وَإِنْ صَلَّيْنَ بِهِمَا جَازَتْ صَلَاتُهُنَّ مَعَ الْإِسَاءَةِ .هَكَذَا فِي الْخُلَاصَةِ .

“Аёллар азон ва иқомат айтмайдилар. Агар (мабодо) жамоат бўлиб ўқисалар ҳам, азон ва иқоматсиз ўқийдилар. Агар азон ва иқомат билан ўқисалар намозлари жоиз бўлади, лекин исоат (ёмон иш) қилган бўладилар. “Хулоса” китобида шундай келган”. Иқтибос тугади.

Демак, эрларининг азон айтиш ёки айтмаслиги аёлларнинг намозига таъсир қилмайди. Лекин намоз вақти кирганини аниқ билмоқчи, азонни тинглаб, дуо қилмоқчи бўлсалар, ихтиёр ўзларида, ҳадиси шарифларда зикр қилинган савобларга эга бўладилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

📌 Фарзанднинг ота-онасига нисбатан муомаласи энг юмшоқ кўринишда бўлиши лозим. Уларга ҳаргиз гап қайтармаслиги, ёмонликка буюрмаса итоат қилиши ва доим розиликларини олишга ҳаракат қилиши керак. Ношаръий иш устида топса энг гўзал сўзлар билан бир маротаба ишора қилиши ва бошқа бу мавзуга қайтмасдан, улар учун ғоибона дуо қилиб юриши керак. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#рўза
РЎЗАНИНГ ТУРЛАРИ ТЎРТТАДИР:

I. Лозим рўза.
Лозим рўза иккига: фарз ва вожибга бўлинади.

Фарз рўза ҳам иккига: тайинли ва тайинли эмасга бўлинади.
Тайинли фарз рўза–Рамазон рўзасини адо этишдир.
Тайинли бўлмаган фарз рўза–Рамазоннинг қазоси ва каффорот рўзасидир.
Вожиб рўза ҳам иккига: тайинли ва тайинли эмасга бўлинади.
Тайинли вожиб рўза–муайян назр рўзадир.
Таъйинли бўлмаган вожиб рўза–мутлақ назр рўза ва нафл рўзани бузган бўлса, қазосини тутишдир.

II. Ҳаром рўза.
Бу турдаги рўзани ҳанафийлар: макруҳи таҳримий ҳам дейдилар. Бундай рўзалар бир неча хилдир:
1. Аёл кишининг эрининг изнисиз ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши.
2. Шак куни рўза тутиш.
3. Рўза ҳайити куни, Қурбон ҳайити куни ва ундан кейинги уч куннинг рўзасини тутиш.
4. Ҳайзли ва нифосли аёлнинг рўза тутиши.
5. Рўза тутса ҳалок бўлишини билиб туриб рўза тутган одамнинг рўзаси.

III. Ихтиёрий рўза.
Ҳанафий мазҳабида ихтиёрий рўза учга: суннат, мандуб ва нафлга бўлинади.
Суннат рўза–Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом тутиб юрган ихтиёрий рўза.
Ошуро ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунининг рўзаси суннат ҳисобланади.
Мандуб ёки мустаҳаб–Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом тутмаган ихтиёрий рўза.
1. Бир кун тутиб, бир кун очиб юриш.
2. Ҳар ойдан уч кун тутиш.
3. Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунларини тутиш.
4. Шавволдан олти кун тутиш.
5. Арафа кунини тутиш.
6. Арафадан олдинги саккиз кунни тутиш.
7. Шаъбон ойида тутиш.
Нафл рўза–мазкурлардан бошқа тутишга тарғиб қилинган рўзалар.

IV. Макруҳ рўза.
Бу хилдаги рўзани ҳанафий мазҳабида макруҳи танзиҳий ҳам дейилади. Улар қуйидагилардир:
1. Ошуро кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш.
2. Жума кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш.
3. Шанба кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш.
4. Наврўз куни рўза тутиш.
5. Меҳрижон куни рўза тутиш.
6. Ҳар куни рўза тутиш.
7. Гапирмасдан рўза тутиш.
8. Улаб рўза тутиш.
9. Мусофирнинг қийналиб рўза тутиши.

Далил:

Аба Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кун узоқ қилади”, дедилар”.
Нафл рўза тутишнинг улуғлигини тушуниш учун ўзини билган кишига бу ҳадисдан бошқа далил керак эмас.

ҚАЙСИ КУНЛАРИ НАФЛ РЎЗА ТУТИШ АФЗАЛ?

🌙 1 – Муҳаррам ойи рўзаси.
Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда Ашуро куни бор.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазондан кейинги энг афзал рўза, Аллоҳнинг муҳаррам ойи рўзасидир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир” деганлар.

🌙 2 – Ашуро куни рўзаси.
“Ашуро” Муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро рўзасини ўнинчи куни тутишга амр қилдилар.”
Яҳудий, насронийлар ҳам Ашурони ўнинчи куни тутишгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўққизинчи ва ўнинчи куни рўза тутишга буюрганлар. Ҳозир шунга амал қилинади.

🌙 3 – Ражаб рўзаси.
Усмон ибн Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Саид ибн Зубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман” деди.

🌙 4 – Шаъбон рўзаси
Умми Салама розияллоҳу анҳо: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шаъбон ва Рамазондан бошқа икки ой кетма – кет рўза тутганларини кўрмадим” дедилар. Бошқа ҳадисларга ҳам қарасак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондан бошқа бирор ойда Шаъбондагичалик кўп рўза тутмаганларини кўрамиз.

🌙 5 – Шаъбоннинг ярми рўзаси.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳ Шаъбон ярмидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир” дедилар.”
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қачон Шаъбон ярмининг кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар.”
🌙 6 – Шавволдан олти кун рўза тутиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” дедилар.

🌙 7 – Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ учун Зулҳижжанинг ўн куничалик Унга ибодат қилишдан маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир” дедилар. Лекин Зулҳижжанинг ўнинчи куни Қурбон ҳайити бўлгани учун бу куни рўза тутиш макруҳдир.

🌙 8 – Ҳожидан бошқаларга Арафа куни рўзаси.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каффороти бўлур” дедилар.
Демак, ҳаж қилаётган одамдан бошқалар бу кунда рўза тутсалар, улуғ фазлга эга бўладилар.

🌙 9 – Ҳар ойдан уч кун рўза тутиш.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар ойда уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн мисличадир. Ана ўша йил давоми рўзасига баробар” дедилар.”
Муслим ва Абу Довуд розияллоҳу анҳу ривоятларида: “Ҳар ойдан уч кун рўза тутмоқлик Рамазондан Рамазонгача йил бўйи рўза тутишга тенгдир” дейилган.

🌙 10 – Оқ кунлар рўзаси.
Оқ кунлар дегани тунлари оқ бўлган кунлардир. Ой ўн уч кунлик бўлганда энг ёруғ бўлади. Демак, ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи кунлар рўза тутиш ҳақида сўз кетяпти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Милҳон ибн Қайсга: “Қачон бир ойдан уч кун рўза тутадиган бўлсанг, ўн уч, ўн тўрт, ўн бешни тут” дедилар. Бир ривоятда: “Улар худди йил бўйига ўхшар” дедилар.

🌙 11 – Душанба ва пайшанба кунлари рўзаси.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У зот: “Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди” дедилар.” Бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умми Салама розияллоҳу анҳога: “Ҳар ойдан уч кун рўза тутсанг, аввали душанба ва пайшанба бўлсин” деганлар.

🌙 12 – Довуд алайҳиссаломнинг рўзаси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир кун тутиб, бир кун очинглар, бу Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир” деб доимий рўзадан қайтарганлар.
Рўзадор нафл рўзасини бузиб юборса, ўрнига бошқа кун қазо тутиб беради. Бунга Имом Шофиий роҳматуллоҳи алайҳ хилоф қилиб: “Нафл кишининг ихтиёридаги нарса бўлгани учун уни бузса қазо қилмайди” дейдилар. Бизнинг далилимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларидир:
“Сени биродаринг меҳмон учун чақирса, сен рўзангни очиб юбор ва ўрнига бошқа бир кун қазосини тутиб бер.”
Ва яна бунга Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадис ҳам далил бўлади.

❗️ЙИЛНИНГ БЕШ КУНИДА НАФЛ РЎЗА ТУТИШ ДУРУСТ ЭМАС. БУЛАР:

- Ийди Рамазон куни.
- Ийди Қурбон ва ундан кейинги уч кун.

Фатволар:

📌1. Бир йилнинг барча кунларида, ҳатто тақиқларида ҳам қолдирмай рўза тутиш макруҳдир. Шунингдек, ифторлик қилмасдан бир неча кун нафл рўза тутиш ҳам макруҳдир. Нафл рўзанинг энг афзали бир кун тутиб, бир кун тутмасликдир. (Хулоса)
📌2. Атайлаб эмас, балки одатда тутиб юрган кунлари давомига тўғри келиб қолса, шанба, якшанба, наврўз, меҳржон кунлари нафл рўза тутиш макруҳ эмас. (Оламгирия)
📌3. Нафл рўзани аёл эри рухсатисиз тутиши жоиз эмас. Мардикор ҳам рўза тутса ишга зарари тегадиган бўлса, хўжайиндан рухсат олиб тутиши шарт. (Муҳит)
📌4. Рамазон рўзасининг қазосини тутмай туриб, нафл тутиш макруҳ эмас. (Оламгирия)
📌5. Нафл рўзани ҳам узрсиз очиш жоиз эмас. Имом Ҳалвоний (р.а) фикрига кўра, кейин қазосини тута олишига ишонмаса, рўзасини очмайди. Яна бу гапларга завол вақтигача бўлсагина амал қилинади. Аммо заволдан кейин бўлса, катта узр бўлмагунча очмайди. Масалан, агар очмаса, ота-онаси норози бўладиган бўлса. (Оламгирия, Муҳит)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЗУҲО НАМОЗИНИНГ ВАҚТИ
#намоз

CАВОЛ: Зуҳо намозини тонгда қуёш найза бўйи кўтарилгандан сўнг 2 ракат ўқиб, сўнг дам олиб, пешин вақтидан олдин яна зуҳо намозини ният қилиб нафл ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Зуҳо намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилгандан кун тиккага келишидан бироз аввалги вақтгачадир. Ушбу икки вақт оралиғида зуҳо намозини адо этиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

📌 Эрлар аёлларни имкон қадар шариат аҳкомларини зўр билишларига имкон қилиб беришлари керак. Чунки фарзандлар илк илм ва тарбияни онадан олишади. Чўрининг боласи чўри, қулнинг боласи қул бўлади. Ҳур, илмли, тушунчаси тўғри, ақийдаси мустаҳкам аёлнинг ҳам фарзанди ҳур, ақийдаси соғлом, тушунчаси етук фарзанд бўлади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
🧕 ТУТМАГАН РЎЗАЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАЙ?
#рўза

CАВОЛ: Мен, қизлик пайтим — 17 ёшдан бери рўза тутаман. Лекин рўза балоғат ёшига етгандан кейин тутилиши керак. Рўза фарз ҳисобланади. Энди шунча йил тутмаган рўзаларимни фарзини қандай адо этай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ҳайз кўра бошлаган пайтдан балоғатга етган ҳисобланади. Уни билмаса, 9 ёшдан деб ҳисоблайди. Ҳар йилига 30 кун қазо рўза тўғри келади. Бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз, асосан йилнинг салқин пайтларида тутсангиз осон бўлади. Ниятида ِ"Фалон йилнинг Рамазон рўзаси қазосини тутишни ният қилдим", — дейсиз.

Қазо рўзаларни тутиш учун ниятни тонг отмасдан аввал қилиш шарт. Қазода ҳам саҳарлик қилиш суннат. Кечаси тура олишига кўзи етмаса, эртаси кун қазо рўзаси учун қуёш ботганидан кейин, ухлаш олдидан ният қилиб ётиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
👳🏻‍♂ ИМОМЛИК ТЎҒРИ БЎЛИШИ ШАРТЛАРИ
#жамоат

Имомлик шартлари ҳақида келган барча далил ва ҳужжатларни ўрганиб ва уларни керакли қоидаларга солиб чиққан уламоларимиз имомлик тўғри бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак деганлар:

📌 1. Ислом.

Мусулмон бўлмаган одам имом бўла олмайди.

📌 2. Ақл.

Ақлида нуқсони бор одам имом бўла олмайди.

📌 3. Балоғатга етганлик.

Балоғат ёшига етмаган боланинг имом бўлиши мумкин эмас.

📌 4. Муҳаққақ эркаклик.

Аёл киши ва хунасалар имом бўлмайдилар.

📌 5. Тўла таҳоратли бўлиш.

Таҳорати йўқ ёки бирор ерига нажас теккан одам имом бўлиши мумкин эмас.

📌 6. Қироат ва намоз арконларини яхши адо этиш.

Қори одам уммийга иқтидо қилмайди. Намозни тўлиқ ўқишга қодир одам жисмоний ноиложлик туфайли ўтириб ёки бошқа нуқсонли равишда намоз ўқийдиган одамга иқтидо қилиши жоиз эмас.

📌 7. Бошқага иқтидо қилган киши ҳам имом бўла олмайди.

Бунинг оддий кўриниши бировга кечикиб иқтидо қилган одам намознинг давомини ўқиётганда бошқа бир киши келиб унга иқтидо қилиши мумкин эмас.

📌 8. Узрлардан саломат бўлмоқ.

Доим бурни қонаб турадиган, сийдиги оқиб турадиган, ел чиқиб турадиган ва шунга ўхшаш дардларга учраган кишилар имом бўла олмайдилар. Ўзларига ўхшаш дардга мубтало бўлганларга имом бўлсалар жоиз.

📌 9. Тили соғлом бўлиб, ҳарфларни ўз ўрнидан чиқара олиш.

Ҳарфларни тўғри талаффуз қила олмайдиган одамларнинг имомликка ўтиши тўғри эмас.

📌 10. Намозини қайта ўқиётган бўлмаслиги шарт.

Фарз намозни аввал ўқиб олиб, кейин яна ўқиса, нафл ўрнига ўтади. Нафл намоз ўқиётган одамга фарз намоз ўқиётган киши иқтидо қилиши мумкин эмас.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҲУФТОН ВА ВИТР НАМОЗИ
#витр

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ёлғиз намоз ўқиётган киши Оятал Курсий ҳамда тасбехларни витрдан олдин ўқийдими ёки витрни ҳам ўқиб олиб кейин ўқидими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Хуфтоннинг суннатидан кейин дарҳол витр ўқиса зикрларни ҳам витрдан кейин айтади. Витрни кейинроқ ўқимоқчи бўлса суннатдан кейин айтади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/226086)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚОЛИБ КЕТГАН ПЕШОБ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, таҳоратдан аввал ҳожатини чиқариб, кейин истинжо ва таҳорат олиб намозга кирилди. Намозда ўтириш ёки туриш вақтида олатидан оз миқдорда бир икки томчи сийдик чиққанини сезди. Бундай ҳолатда намоз бузиладими? Намозда рукуъ ва саждага ҳаракат қилинганда қолиб кетган пешоб чиқмаслиги учун нима қилиш керак?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бузилади. Шунинг учун бавл қилгач, таҳоратдан олдин бироз бошқа ишга машғул бўлиб туриш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/39527)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЭР-АЁЛ БИР БИРИДАН ЙИРОҚДА БЎЛИШИ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозирги кунларда кўпчилик юртдошларимиз пул топиш мақсадида Россия ва чет элларга кетишмоқда, бола-чақалари бўлагани учун, у юртларда тўғри турар жойлари бўлмагани учун ва бошқа сабабларга кўра ўз айёлларини ўзлари билан олиб кетиш имконлари йўқ, шунинг учун кўпинча шаҳвоний нафсларини қондириш учун зино қилишмоқда ва уларнинг орқаларида қолган ёш келин-жувонларнинг ҳам зино қилишлари кўпайиб бормоқда. Шундай гуноҳи кабирани олдини олиш учун эр ва аёл узоғи билан бир-биридан неча ой мобайнида йироқда бўлиши мумкин?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик вақтларида кечаси бировга билдирмасдан айланиб, одамларнинг ҳолларидан хабар олиб юриб, бир ҳовлида аёл кишининг ҳижрон ҳақида байт айтганини эшитиб қолибдилар. Суриштирсалар, у аёлнинг эри Ислом лашкарлари билан жиҳодга кетган экан. Сўнгра ҳазрати Умар одам юбориб, қизлари Ҳафса онамиздан: «Аёл киши эрсиз қанча сабр қилади?» деб сўрабдилар. У киши: «Тўрт ой», деб жавоб берибдилар. Буни билгандан кейин Ҳазрати Умар ҳеч кимни аскарликда тўрт ойдан кўп ушлаб турмасликка фармон берганлар.

(https://savollar.islom.uz/s/494)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ЭР НАМОЗ ЎҚИМАСА
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда турмушга чиқдим, эрим намоз ўқимайди. Яқинлик қилгандан кейин ғусл қилмайди, кўп бор бу ҳақида гапирдим, лекин қулоқ солмайди. Мен қандай йўл тутай тўғри йўл кўрсатинглар.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Сабр қилинг. Ёмонликларидан асата аста гапиринг, узоқ вақт кетса ҳам бир инсон сиз туфайли ҳидоят топишига ҳаракат қилинг. Бездирадиган муомалани қилманг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/144161)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/10/01 11:19:20
Back to Top
HTML Embed Code: