Telegram Web Link
АДОЛАТ БОРМИ
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бу дунёда адолат борми? Ёки фақат охиратдами?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Одатда ўзи адолатсизлик қилувчи инсонлар шу гапни айтишади. Инсон айбни ўзидан эмас, балки ўзгалардан қидирганда адолат борми деб жар солишни бошлайди. Чунки Аллоҳ таоло ҳеч кимга ҳеч қанақасига зулм қилмайди. Зулм кўрганлар ҳам ўзларининг ҳолларини бир шариат тарозисига солиб кўришганида эди, қанчалар ҳақни зое қилганларини кўрган бўлишар эди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/134533)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДА ТОМОҚ ҚИРИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Менга илмли бир инсон шундай дедилар: намозда атайлаб ёки ҳали чидашга қурби етадиган даражада томоғи қирилса ёки ётал келса ва у ўша пайт томоғини қирганда 2хил товуш ёки ҳарф чиқса намоз бузилади дегандай бўлудилар. Менда бир одат бўлиб қолган намозда баъзи оятларда адашиб кетсам томоғимни қириб тўғирлаб давом эттираман. Баъзи пайтларда жамоатга имом бўлиб ўқиётганимда ҳам бўлиб туради. Шундай вазиятда намоз бузиладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қоида: Намозда намознинг зикрларидан бўлмаган сўзни талаффуз қилиш билан намоз бузилади. Бунга эҳтиёжи тушмасдан қасддан йўталиб қўйиш ҳам киради. Аммо намозни бузилиши учун энг ками икки ҳарф чиқиши керак. Бунга сабаб арабларда икки ҳарфдан ибрат сўзлар бор. Эътибор берсангиз бизда ҳам “Ҳа” каби сўзлар бор. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/142404)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗНИ БОШЛАШ МАСАЛАСИ
#намоз #бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Таниш-билишларимиз орасида кўпчиликда "Намозни бошлагандан кейин ҳаммасини ўқиш керак. Шунинг учун намозни бошламай юрибман", "Намозни ҳозир бошласам кейин ташлаб кетишим мумкин. Шунинг учун умуман намозни бошламаганим маъқул", "Намознинг ўзининг вақти бор, 60 га кириб ўқийман" каби фикрларни охирги кунларда кўпроқ эшитаяпман. Ҳаттоки бири иккинчисига "Сен фақат бомдодни ўқиб юрибсан, гуноҳга ботиб, ундан кўра ўқимай юр деган "тавсия"ларни ҳам эшитдим. Шу каби фикрдагиларга насиҳат қилсангиз.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ўша бир маҳал намозни ўқиганлар бир маҳални қолдирганнинг азобидан қутилиб қолишади. Одамларни ичида ҳам шайтони бўладида. Ўша шайтонваччалар эса ўша бир вақтни азобидан ҳам қуруқ қолишмасин деб уларни бир маҳалдан ҳам маҳрум қилишмоқчи бўлишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/162212)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗНИ ХЕЧАМ БОШЛАЙ ОЛМАЯПМАН
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен бир гунохкор банда намозимни хеч хам бошлай олмаяпман. Хар куни ўқийман деб ният қиламан, лекин қандайдир куч мени тўхтади. Аллоҳ олдида виждоним азобланияпти. Гунохларим кўп, астойдил Аллоҳга тавба қилиб намозни тўкис адо этиб тавба қилсам гунохим кечирилармикин?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Гуноҳнинг давоси тавба. Тезда таҳоратни олинг ва пешонани саждага қўйинг. Бу тайёргарлик кўрадиган маросим эмас. Инсон гуноҳ қилса унинг қалбига дўзахдан бир азоб етади. Яхшилик қилса жаннатдан бир роҳат етади. Яшаб дунёдан ўтаверасиз, кўмиб келинаверади, лекин бенамозлик учун барибир азобдан қочиб қутилиш йўқ. Инсонларга хайронсан турмуш қурмасдан туриб эрсиз фарзанд кўрдим деса “Сен ақлдан озибсан” дейишади. “Экин экмасдан ҳосил олса бўлади” деса ҳам “Сен ақлдан озибсан” дейишади. Аммо уларга Аллоҳ “Фалон-фалон амалларни қилсанг жаннатга кирасан” деса у амалларни қилмасдан жаннатга киришни орзу қилишади. Бундай одамни ким дейиш мумкин? Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/112863)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ШОМ НАМОЗИ ВАҚТИ
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен яқинда намозга кирганим учун менда жуда кўп саволлар туғилябди. Шом намози шом киргандан ҳуфтонгача ўқиладими ё шом киргандан қизил шафақ йўқолгунчами?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шом намозининг вақти борасида ҳанафий мазҳабининг ўзида ихтилоф бор. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида шом вақти оқ шафақ йўқолгунчадир. Бошқа барча имомлар шу қатори Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг икки шогирдлари бўлмиш имом Муҳаммад ва Абу Юсуфлар наздида ҳам қизил шафақ йўқолгунча. Шунга кўра эҳтиётан қизил шафақ йўқолгунча кечиктирмаслик керак.

(https://savollar.islom.uz/s/68609)

🔸🔸🔸

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз вақтлари тақвимида шом намози вақти ҳуфтонгача экан. Лeкин кўпинча ҳуфтон вақти киргунча қизил шафақ ёқолиб бўлади. Ҳуфтон вақтидан 40-50 минут аввал. Бу ҳолатда ҳам тақвимга амал қилсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва фуқаҳолардан бир жамоанинг наздларида шомдан кейинги шафақликни оқлик деганлар. Бунга имом Насоий ва Абу Довудлар Абу Масъуддан ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Шомнинг вақти уфқ қорайганда бўлади” деганларини далил қилишган. Бизда хуфтон вақтини эҳтиётан қизил шафақ ғойиб бўлганда ўқилмай оқ шафақ ғойиб бўлганда ўқилади. Шунинг учун 40-50 минут хуфтон вақти кирганига далолат қилмайди.

(https://savollar.islom.uz/s/40605)

🔸🔸🔸

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда бeрилган шом бўйича саволга ҳуфтон вақти киргунча шом ўқиса вақтида ўқиган дeб жавоб бeрган экансизлар. Шайх Ҳазратлари эса шом вақти 50 дақиқа дeган эканлар. Ҳозир шом билан ҳуфтон ораси 1 соату 30 дақиқа экан.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Фалаккиёт мутахассисларининг тадқиқотига биноан бамдод вақти билан шом вақти бир хилда бўлади. Чунки диёримизда қуёш 18 даражада бўлганида тонг отиш вақти кирган бўлади. Ҳозирги кунда бу 05:25ларга тўғри келади. Ёз фаслида эса 02:40ларга тўғри келади. 06:59ларда эса қуёш чиқа бошлайди. Айни шу ҳолатнинг акси шомда намоён бўлади. Яъни қуёш ботгач ёруғлик буткул йўқолиб, қоронғулик тушгунича бамдоддаги вақт ўтади. Устозимизнинг жавобларига келсак шом намозининг вақти тўғрисида уламолар:

“Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир” ҳамда “Шафақ қизғишликдан кейинги оқликдир” деб ихтилоф қилганлар.

ثُمَّ الشَّفَقُ هُوَ الْبَيَاضُ الَّذِي فِي الْأُفُقِ بَعْدَ الْحُمْرَةِ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ

Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздларида шафақ – бу уфқда қизилликдан кейин пайдо бўладиган оқликдир.

.وَقَالَا: هُوَ الْحُمْرَةُ وَهُوَ رِوَايَةٌ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ وَهُوَ قَوْلُ الشَّافِعِيِّ رَحِمَهُ اللَّهُ لِقَوْلِهِ عَلَيْهِ السَّلَامُ {الشَّفَقُ الْحُمْرَةُ}

Икки имом айтдиларки: “У уфқдаги қизилликдир” ва бу имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан бир ривоятдир ҳамда имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг (ихтиёр этган) қавлларидир. Чунки Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Шафақ қизилликдир”, – дедилар.

وَلِأَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ قَوْلُهُ عَلَيْهِ السَّلَامُ {وَآخِرُ وَقْتِ الْمَغْرِبِ إذَا اسْوَدَّ الْأُفُقُ}

Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: “Шом вақтининг охири уфқ қорайган вақтдадир”, – деган сўзлари далилдир.

وَمَا رَوَاهُ مَوْقُوفٌ عَلَى ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا ذَكَرَهُ مَالِكٌ
رَحِمَهُ اللَّهُ فِي الْمُوَطَّأِ، وَفِيهِ اخْتِلَافُ الصَّحَابَةِ

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадис эса Ибн Умар розияллоҳу анҳуга мавқуфдир. Буни имом Молик роҳимаҳуллоҳ “Муватто”да айтиб ўтганлар. Шунингдек, бу борада саҳобаларнинг ихтилофи ҳам бор. “Фатавои Ҳиндия” китобида: “Шафақ қизғишликдир” деган гап кенгчиликдир. “Шафақ – бу уфқда қизилликдан кейин пайдо бўладиган оқликдир” деган гап эҳтиёт томони олинган гапдир. Вақтлар фаслларга қараб узайиб ва қисқариб туради. Бирор дақиқага чегаралаб олиш бир фаслга тўғри келса, бошқасига тўғри келмай қолади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/38306)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАЖОСАТ КИЙИМГА ТЕГСА
#таҳорат #намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сийдикни тангадан кичикроқ томчиси кийимга тегса намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сийдик чиқиши билан таҳорат кетади, оз кўпининг фарқи йўқ. Буни билсангиз керак. Сийдик чиқди, кийимга тангадан кичикроқ ҳажмда тегди, ўша ҳолатда таҳорат олиб намоз ўқиди. Шунда намоз адо бўлади.

📗 "Кифоя" китобидан иқтибос:

Ундан (оғир нажосатдан) дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир.

Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат теккан кийим ила намоз ўқиса жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан бунга рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2,975 грамм.
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/119244)

*** ***

📌 Сийдик ғализа нажосатдир. Кийим ёки баданга текканда ундан афв қилинадиган ва намозни ман қилмайдиган афв миқдори кафтнинг ичичаликдир.

(https://savollar.islom.uz/s/227495)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🕋 УМРАГА БОРИШ АФЗАЛМИ ЁКИ ҚАРЗНИ ҚАЙТАРИШ АФЗАЛМИ?
#қарз #умра

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бизнесимни ривожлантириш мақсадида, 2025-йилгача бўлиб-бўлиб қайтариш шарти билан пул қарз олганман. Қарзимни қайтариш учун келишувга асосан яна 2 йил вақтим бор. Анча вақтдан буён, Умра сафарига бориш ниятида кам-кам миқдорда пул жамғариб келмоқдаман. Бугунги кунга келиб қўлимда умрага бориб келишга етадиган миқдорда пул йиғилди. Мен жамғарган маблағимга Умрага боришим афзалми ёки муддатидан олдин олган қарзимни қайтаришим афзалми? Динимизда қандай кўрсатма бор?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Умрага бориш суннат амал, қарзни қайтариш эса вожиб. Сиз ҳақдорлар, яъни қарз олган одамингиздан сўранг. Агар рози бўлса боришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/238926)

*** ***

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар қарзим бўла туриб умрага борсам бўладими? Менинг қарзим рибо(жохиллик) қилиб олдим. Энди эса қутилишим қийин бўлаябти. Хар кун истиғфор айтиб, дуоларимда тавба қилаябман.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз умрага боргунча қарзингизни узинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/83163)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗ ҚАЗО БӮЛИБ ҚОЛСА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар бирор инсонни тишидан қон чиқиб тӯхтамаса ва у одам таҳорат ололмаса намозлари қазо бӯлиб қолса бу учун гуноҳ ёзиладими? Ахир одам ӯзи хохламадику бундай бӯлишини?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қон тўхтамаса ҳам таҳорат олиб намозни вақтида ўқиш шарт. Бундай одамни соҳиби узр дейилади. Намозни қолдиришга узр йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/135772)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҲАЛОЛ БЎЛМАГАН ГЎШТНИ "БИСМИЛЛАҲ" ДЕБ ЕЙИШ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Савол:
1. Инсон ҳаром ишни бошлашдан олдин Бисмиллаҳ билан бошласа кофир бўлишини билдик. Россияда ҳалол йўл билан сўйилган гўшт топиш мушкулроқ. Шунда ҳалол бўлмаган гўшт солиб тайёрланган овқатни ҳам Бисмиллаҳ билан бошласа кофир бўладими?
2. Ҳалол бўлмаган гўштни Бисмиллаҳ билан еб юрганлар (кўпчилик Россиядагилар) кофир бўлиб, никоҳлари бузилганми? Жавоб учун ташаккур.



💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
1). Ҳаромлигини очиқ-ойдин билиб туриб “Бисмиллаҳ”ни айтиш жоиз эмас.
2). Агар ҳаром гўштни “Бисмиллаҳ”ни айтиш жоиз эмаслигини билганларидан кейин ҳам қасддан шундай давом этсалар, никоҳларига путур етиб қолади. Бу борада билмаганлар то ўргангунича узрли бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/50635)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ПОРА ОРҚАЛИ ЭРИШИЛГАН НАРСАДАН ФОЙДАЛАНИШ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Мен ҳайдовчилик гувоҳномасини олдим. Фақат дадамнинг мажбурияти билан ўқишга бормай пул бериб, баҳо қўйдирдим. Бу гувоҳномани ишлатганим йўқ. Агар бу берилган пул ҳаром эканини ота-онамга айтсам улар ақл ўргатма, дейишлари мумкин. Оиламизда муҳит шунақа. Ўша гувоҳномадан фойдалансам бўладими?


💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пора бериш ва олиш шаръан ҳаромдир. Чунки Қуръони карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифларда бу ишдан қайтарилган. Қолаверса, пора бериш билан ўзгалар ҳаққини поймол қилиш ёки бир ишни аслидан ўзгача қилиб кўрсатиш юзага келади.

Ислом – жамиятда инсонлар орасида энг аввало адолат мезонларини ўрнатиш ишларига эътибор қаратади. Хусусан, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қуйидагича марҳамат қилади:

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقًا مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ

"Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!" (Бақара сураси, 188-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло бандаларни бир-бирларининг молини ботил йўллар билан ейиш ҳаром эканлигини маълум қилмоқда. Имом Қуртубий айтадилар: “Оятдаги ботил йўл билан емаслик”ка ҳаромнинг барча турлари, жумладан қимор, алдамчилик, талончилик, ўғирлик ва бошқалар киради. Порахўрлик ҳам шу жумладандир.

Ҳадиси шарифда эса:

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: لَعَن رسول الله صلى الله عليه وسلم الرَّاشِي والمُرْتَشِي في الحُكْم

“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукм чиқаришда пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар” (✍️ Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон, Имом Ҳоким ривояти).

Уламоларимиз порани бир қанча турларга бўлиб ўрганганлар;

- Агар бир киши пора бериб қози бўлса, қози ҳисобланмайди. Бу ҳолатда пора олувчига ҳам, қози бўлувчига ҳам ҳаромдир.

- Қозига унинг фойдасига ҳукм қилишини кўзлаган ҳолда пора беришда — у икки томонга ҳам ҳаром бўлади. Қозининг ҳукми хоҳ ҳақ бўлсин, хоҳи ноҳақ бўлсин, бунинг фарқи йўқ.

- Ўзининг жонидан ёки мол-мулкидан қўрқиб, бировга пора берган бўлса бундай пора олувчига ҳаром, берувчига ҳаром эмас. Агар биров унинг молидан тама қилса, молидан бир қисмини унга берса ҳам худди шундайдир.

Сиз пора берганингиз учун гуноҳкор бўлгансиз. Бунинг учун тавба қилиш, истиғфор айтиш лозим бўлади. “Ҳайдовчилик гувоҳномаси”дан фойдаланишга келсак, агар йўл ҳаракати қоидаларини яхши ўзлаштириб, унга лойиқ бўлсангиз, бу гувоҳномадан фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҲАЖГА БОРИШ ЁКИ ЎРНИГА БОШҚА САВОБ ҚИЛИШ
#ҳаж

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Айтайлик менда $6000 пул бор. Ҳаж амали учун етарли. Шу пулга ҳажга борганим афзалми ёки мискинларга ёрдам бериш, йўл, кўприклар қурдириш, сув чиқариш каби ишларга сарфлаганим яхшими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Кимнинг зиммасига ҳаж фарз бўла туриб уни тарк қилса гуноҳкор бўлади. Бошқа бирорта ҳам савобли амал ундан ўринбосар бўла олмайди.

Аллоҳ таоло:
«Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ вожибдир. Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир», деган («Оли Имрон» сураси, 97-оят).

Ушбу ояти карима ила ҳаж ибодати фарз бўлган. Маънонинг ўзидан билиниб турибдики, ҳаж ибодати ҳаммага ҳам фарз бўлавермайди. Балки «Одамлардан йўлга қодир бўлганларига» фарз бўлади. Улар кимлар? Улар соғлиғи яхши, ҳажга бориб-келишга оиласидан орттирган маблағи бор, йўлида хавф-хатар йўқ, аёл киши бўлса, маҳрами бор кишилардир.
Ушбу шартларни ўзида мужассам этган ҳар бир мусулмонга умрида бир марта ҳаж қилиш фарздир. Улар имкони бўла туриб, ҳаж қилмасалар, катта гуноҳ қилган бўладилар. Шунинг учун ҳам оятнинг охирида:
«Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир», дейилмоқда.
Яъни кимки имкони бўла туриб, ҳаж қилмаса, Аллоҳ таоло ҳаж қилмаганнинг тоатига ҳам беҳожатдир. Бу ерда имкони бўла туриб, ҳаж қилмаслик куфрга тенглаштирилмоқда.

Ҳадиси шарифлардан бирида:
«Ким ҳажга қодир бўлса-ю, ҳаж қилмаса, хоҳласа яҳудий бўлиб ўлсин, хоҳласа насроний бўлиб ўлсин», дейилган.
Ҳаж ибодати мусулмонларнинг йиллик умумий йиғилишидир. Улар йилда бир марта ўзларига ҳидоят нури таралган марказда тўпланиб, кўплаб фойдаларга эга бўладилар.

(https://savollar.islom.uz/s/217021)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДА АМАЛИ КАСИР ҲАҚИДА
#намоз

CАВОЛ: Намоздаги киши амали касир қилса, унинг намози фосид бўлади, деб эшитдим. “Амали касир” ҳақида кенгроқ маълумот берсангиз.


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳ китобларида амали касир нималиги ҳақида уч хил таъриф берилган:
Биринчиси, намоздан ташқарида икки қўл билан қилинадиган ишни, масалан, салла ўраш каби ишларни амали касир дейилади ва уни намознинг ичида бир қўл билан бажарса ҳам намоз бузилади. Аммо дўппи кийиш ёки уни ечиш каби бир қўл билан бажариладиган ишлар намозни бузмайди. Аммо узрсиз шундай қилса, макруҳ бўлади.

Иккинчиси, намоздаги киши ўзини кўп иш қилдим, деб ўйласа, амали касир бўлади.

Учинчиси, намоз ўқиётган кишига ташқаридан қаралганда “у намоз ўқимаяпти шекилли”, деб хаёл қилинадиган даражадаги ҳаракатлар ҳам амали касир бўлади ва намозни бузади (манба: “Фатавои Оламгирия”, “Табйинул ҳақоиқ”, ва “Фатавои Қозихон” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръони каримни ручкали Қуръон ёрдамида хатм қилса бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲОМИЛАДОР АЁЛНИНГ НАМОЗИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёлим яқинда намоз ўқишни ташлаб қўйди, фақат бомдод ва асрни ўқияпти, сабаби қорнида етти ойлик ҳомиласи бор, саждага борган вақтда ҳомила тиқилиб оғриқ бераётган эмиш.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Роса саждага муҳтож вақтида намозни тарк қилибдида. Аёл туғадиган ҳолатда ўлим билан ҳаёт чегарасида бўлади. бу вақтда Аллоҳнинг мададидан бошқа ҳеч нарса ёрдам беролмайди. Бир кунда беш маҳал лаънатга учраб яна Аллоҳни раҳматини умид қилиш бу аҳмоқлик. Саждага борса зарар қилса стулга ўтириб ишора қилиб ҳам сажда қилса бўлади. Намозларини тезда бошласин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/150276)

🔸🌷🔸


CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳомиладор аёл намозида қийналса суннат намозини қолдирса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қийналса суннатларни ўтириб олиб ишора билан ўқиши мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/86024)

🔸🌷🔸


CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёлим 7 ойлик ҳомиладор. «Саждада боламиз қийналяпти» деган баҳоналарни айтяпти. Бундай ҳолатларда аёлларга узр борми? Мен унга “намознинг фарзини бўлса-да тик турган ҳолда ўқиб ол” деб айтяпман. Бу ишим тўғрими ёки мен аёлимга зулм қилиб қўймаяпманми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намоз ҳомилага зиён қилгани тарихдан шу кунгача кузатилмаган. Қандай қилиб ўқишга қодир бўлса, ўша ҳолда ўқийди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/98084)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ОЁҚ ЧАЛИШТИРИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ўтирганда оёқ чалиштириб ўтириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/33357)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРНИ ҚАЙ ҲОЛАТДА ҚИЛИШ КЕРАК?
#зикр

CАВОЛ: Намоздан кейинги ихтиёрий зикрларда қаъдада ўтирган ҳолатни ўзгартирмай ўқиш керакми ёки оёқни бошқачасига ўзгартириб ўтирса ҳам бўладими?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейинга зикрларни киши ўзига қулай ҳолатда ўтириб олиб қилаверади. Чунки бу борада бирор тақиқ йўқ. Асосийси, зикрларни қалб ҳузури билан қилса, бўлгани. Бошқа ихтиёрий зикрларда ҳам ҳукм шундай. Бироқ Имом Термизий Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Бомдод намозидан кейин, оёғини йиққан ҳолида қолдириб, гапирмасдан олдин ўн марта “Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайъин қодийр” деса, унга ўн ҳасанот ёзилур, унинг ўн хатоси ўчирилур, унинг ўн даражаси кўтарилур. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бўлур ва шайтондан сақланур. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаган бўлса”, деганлар.
Ким бомдод намозидан кейин оёғини ёзмасдан мазкур зикрларни айтса ушбу фазилатларга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo uz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БИТТА НАМОЗ ЮЗ МИНГ НАМОЗ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қазо

CАВОЛ: Макка ва Мадина ҳарам масжидларида намоз ўқилганда юз минг ва минг баробар савоб берилиши эътибори билан юз мингта қазо намози ўрнига Масжидул ҳарамда битта намоз ўқиш кифоя қиладими? Илтимос, шу ҳақида жавоб берсангиз.


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар бир қазо қилинган намозни худди ўзидек қилиб ўқилмагунча банданинг зиммасида қолади. Бунинг устига намозни вақтидан кечиктиргани учун тавба ҳам қилади.

Албатта, бошқа жойларга нисбатан Масжидул ҳарамда ўқилган намозлар 100 000 (юз минг) ва Масжидун набавийда ўқилганлари 1000 (минг) намознинг савобига тенг бўлади. Бу дегани 100 000 (юз минг)та ёки 1000 (минг)та қазо намознинг ўрнига битта намоз кифоя қилади дегани эмас. Балки битта намоз битта намоз ўрнига ўтади, лекин савоби минглаб марта кўп бўлади.

Бу мавзуда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

صلاة في مسجدي هذا خير من ألف صلاة فيما سواه إلا المسجد الحرام (متفق عليه عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир. Фақат Масжидул ҳарамда ундай эмас” ( Муттафақун алайҳ).

Бу ҳадисни Аллома Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай шарҳлаганлар:

(خير) أي من جهة الثواب لا من جهة الإجزاء فالتضعيف يرجع إلى الثواب ولا يتعدى إلى الإجزاء بإتفاق العلماء كما نقله النووي وغيره ، فلو كان عليه صلاتان فصلى في أحد المسجدين صلاة لم تجزه إلا عن واحدة

яъни: “Масжидун набавийда ўқилган битта намоз бошқа жойларда ўқилган 1000 (минг)та намоздан савоб жиҳатидан яхшироқдир, ўрнига ўтиш жиҳатидан эмас. Уламоларнинг иттифоқи билан 1000 (минг) баробар устун бўлиш, ўрнига ўтишга эмас, балки савобга тегишли бўлади. Буни Имом Нававий ва бошқ уламолар ҳам нақл қилишган. Агар бир кишининг зиммасида иккита ўқилмаган намоз бўлса ва икки ҳарамдан бирида битта намоз ўқиса, фақат биттасининг ўрнидан ўтади” (📚Мирқотул мафатиҳ” китоби).

Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади:

الصلاة في المسجد الحرام بمائة ألف صلاة والصلاة في مسجدي بألف صلاة والصلاة في بيت المقدس بخمسمائة صلاة (رواه الامام الطبراني عن أبي الدرداء رضي الله عنه)

яъни: “Масжидул ҳарамдаги намоз юз минг намозга, Менинг масжидимдаги намоз минг намозга, Байтул мақдисдаги намоз беш юз намозга тенг келади” ( Имом Табароний ривоятлари).

Бу масжидларнинг фазилат маълум ва машҳур: Масжидул ҳарам энг биринчи ибодат учун қурилган масжид, Масжидун-набавий севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қурдирган ва доим ўша ерда турган масжидлари, Байтул мақдис ҳам қадимдан кўплаб пайғамбарлар намоз ўқиган, Пайғамбаримиз ўша ердан меърожга кўтарилган масжиддир.

Демак, муборак масжидларда ўқилган битта қазо намози биттага ўтса ҳам, ҳеч тушкунликка тушмаслик керак. Зеро у муборак жойларда ажру савобларнинг минглаб марта кўпайтириб берилиши ҳақида саҳиҳ хабарлар кўп. Аллоҳ таолонинг марҳамати билан юқорида зикр қилинган учта муборак масжидларга ҳаж, умра ёки зиёратга борган мўмин-мусулмонлар у масжидларда турли ибодатларни кўпайтиришга ҳаракат қилиши керак. Албатта, Аллоҳ ва Расули рост сўзлайди, ваъдасига хилоф қилмайди, ихлос билан амал қилсак, ваъда қилинган улуғ ажрлар шубҳасиз берилади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo uz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САЖДАДА ИККИ ТОВОННИ БИР-БИРИГА ТЕККИЗИБ ТУРИШ
#намоз

CАВОЛ: Намозда сажда ҳолатида икки товонни бир-бирига теккизиб туриш Ҳанафий мазҳабида қандай амал?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

فقدت رسول الله صلي الله عليه و سلم و كان معي علي فراشي فوجدته ساجدا راصا عقبيه مستقبلا باطراف اصابعه القبلة
(صحيح ابن خزيمة)

“Бир кеча Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни ўринда йўқотиб қўйдим. Изласам, қўлим оёқларининг остига тегди, у зот саждада эканлар, икки оёқ бармоқлари қиблага юзланган ҳолда бир бирига ёпишиб, тик турган экан”. Мана шу ҳадисни далил қилиб, баъзи уламолар сажда ҳолатида товонларни бир-бирига теккизиб туриш суннат, деганлар. Аммо, Ҳанафий мазҳаб уламолари жумладан Мавлоно Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Ас-сиъоя фи кашфи ма фи шарҳи Виқоя” номли китобларида бу масалага батафсил тўхталиб ўтиб, ниҳоясида сажда ҳолатида товонларни бир-бирига теккизиб туриш суннат эмаслигини баён қилганлар.

والقول الفیصل، أن یقال إن کان المراد بإلصاق الکعبین أن یلزق المصلي أحد کعبیہ بالآخر․․․ فلیس ھو من السنن علی الأصحّ (السعاية في كشف ما في شرح الوقاية)

“Хулоса шуки, агар товонларни бир-бирига теккизишдан намозхон бир тўпиғини бошқасига теккизиб туриши ирода қилинган бўлса, асаҳ сўзга кўра бу суннатлардан эмас”.

Мавлоно Абдулҳай Лакнавий ўз сўзларини қувватлаш учун Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларини келтирадилар:

كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا رَكَعَ بَسَطَ ظَهْرَهُ وَإِذَا سَجَدَ وَجَّهَ أَصَابِعَهُ قِبَلَ الْقِبْلَةِ فَتَفَاجَّ. یعني وسّع بین رجلیہ ( رواه البيهقي)

“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам руку қилганларида белларини текис тутардилар ва сажда қилсалар иккала оёқларини бир-биридан ажратган ҳолда бармоқларини қиблага юзлантирардилар” (Имом Байҳақий ривояти).

Мавлоно Абдулҳай Лакнавий юқоридаги ҳар икки ҳадис саҳиҳ бўлса-да, бироқ, сажда ҳолатида эркакларнинг товонларни бир-биридан ажратиб туришлари суннатга мувофиқ эканлигини айтадилар. Чунки, эркак кишининг саждаси ҳақида келган кўп ҳадисларда намоз ўқувчининг мўътадил, аъзолари очиқ ҳолда сажда қилишилиги зикр қилинган.

عن انس رضي الله عنه عن النبي صلي الله عليه و سلم قال: اعتدلوا في السجود ولا يبسط احدكم ذراعيه انبساط الكلب (رواه البخاري)

“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саждада мўътадил бўлинглар. Бирортангиз ҳам билагини итга ўхшаб ёймасин”, дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Абдуллоҳ ибн Буҳайна разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, икки қўлларини очиб қўяр эдилар. Ҳатто, қўлтиқларининг оқи зоҳир бўлар эди” дейилган. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Шу эътибордан фақиҳлар саждада товонлар ораси очиқ ҳолда туриши суннатга мувофиқ эканлигини таъкидлаганлар. Қолаверса, Оиша онамизнинг ҳадислари жузъий ҳолат бўлиб, доимий ва умумий ҳолат эмаслиги, доимий ва умумий ҳолатга Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳунинг ҳадислари тўғри келишини баён қилганлар (“Ас-сиъоя фи кашфи ма фи шарҳи Виқоя” китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo uz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/10/01 09:29:15
Back to Top
HTML Embed Code: