Telegram Web Link
🎇🎆 ПИРОТЕХНИКА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Перотехника воситаларини ҳукми қандай? Уни сотиш, қаердалигини айтиш, тарқатишчи? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади. Имом Муновий “Мусулмон кишини қўрқитиш ўта қаттиқ ҳаром” деганлар. (Файзул Қодийр).

عن عبد الرحمن بن أبي ليلى قال: حدثنا أصحاب محمد صلى الله عليه وسلم أنهم كانوا يسيرون مع النبي صلى الله عليه وسلم، فنام رجل منهم فانطلق بعضهم إلى حبل معه فأخذه ففزع، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا يحل لمسلم أن يروع مسلما. رواه أبو داود

Абдураҳмон ибн Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Муҳаммад ﷺнинг асҳоблари бизга ҳадис сўзлаб айтдилар: “Улар Набий ﷺ билан бирга кетаётганларида улардан бир киши ухлаб қолибди. Шунда саҳобаларнинг баъзилари унинг арқонини ёнига бориб олибди. Ухлаётган саҳоба қаттиқ қўрқувга тушибди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ “Мусулмон киши мусулмон кишини қўрқитиши ҳалол бўлмайди” деган эканлар”.

✍️ Абу Довуд ривояти.

Сиз айтган нарсалардан эса қанча кишилар қўрқувга тушишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54666)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕🧣РЎМОЛ УРНИГА ШАПКА
#аврат

CАВОЛ: Ассалом алейкум ҳурматли Шайҳ ҳазратлари. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин! Қишда ҳижобли рўмол ўрнига бошни тулиқ ёпиб турадиган шапка ҳамда шарф ўраса бўладими? Бунда фақат юз очиқ қоларкан.


💬 ЖАВОБ: Бўлади.

(https://savollar.islom.uz/s/12804)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НИКОҲГА ОТА-ОНАЛАРНИНГ РУХСАТИ ШАРТМИ?
#никоҳ

CАВОЛ: Никоҳланаётган икки ёш ота-оналари хабарсиз бўлган ҳолда, гувоҳлар олдида никоҳ ўқитишса, шу никоҳлари тўғри бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл кишининг ўз валийсидан яширинча биров билан никоҳланиши жумҳур уламоларга кўра жоиз эмас. Бунга Набий алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари ҳам далилдир: “Валийсиз никоҳ бўлмайди. Қайси хотин валийсининг рухсатисиз никоҳланса, унинг никоҳи ботилдир, ботилдир, ботилдир” (Имом Абу Довуд ривояти). Бошқа бир ривоятда: “Валийсиз ва иккита адолатли гувоҳсиз никоҳ бўлмайди”, - дейилган (Имом Аҳмад ривояти).

Аёл (қиз) валийлари тартибга кўра қуйидагилардир: ўғли (агар бўлса), кейин ўғлининг ўғли, кейин отаси, кейин бобоси, кейин туғишган ака-укаси, кейин ота бир ака-укаси, кейин она бир ака-укаси, кейин амакиси ва ҳоказо. Агар аёл (қиз)нинг асаба қариндошлари бўлмаса Имом Абу Ҳанифага кўра унга валийликда онаси ҳақли бўлади.

Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, никоҳнинг тўғри бўлишига валийнинг бўлиши шарт эмас, деган бўлсаларда, лекин амалда валийнинг розилиги ҳамма жойда талаб этиб келинган. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуфнинг наздиларида куфу (ўзаро тенглик) бўлмаган ҳолда валийсиз никоҳ боғланмайди, дейишган. Мулла Али Қори бу ҳақда “Мухтасарул виқоя”нинг шарҳида шундай дейдилар:

(ورُوي بُطْلانُهُ) أي بطلان نِكاحها إذا زَوَّجَتْ نفسَها (بِلاَ كُفُؤ) روى ذلك الحسنُ عن أبي حنيفة، وفي «الخَانِيَّة»: هذا أصحُّ وأَحْوَطُ والمختار للفتوى في زماننا، ... والمطلقة ثلاثاً لو زَوَّجتْ نفسَها من غير كُفُؤ ودخل بها، ثم طَلَّقها لا تَحِلُّ للزوج الأول على ما هو المختار من رواية الحسن.

яъни: “Аёл валийсининг розилигисиз тенги бўлмаган билан никоҳланишининг ботиллиги ривоят қилинган. Имом Ҳасан буни Абу Ҳанифадан ривоят қилган. “Фатавойи Қозихон” китобида мана шу гап бизнинг замонимизга мувофиқроқ, эҳтиётлироқ ва фатво учун ихтиёр қилинган" дейилган.... Шундан келиб чиқиб, уч талоқ қилинган аёл валийсига билдирмасдан тенги бўлмаган эркак билан никоҳланса, ўша эркак унга яқинлик қилиб, кейин талоқ қилса, Имом Ҳасаннинг ривоятидан ихтиёр қилинган фатвога кўра, аввалги эрига ҳалол бўлмайди” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).

📌 Мазҳабимизнинг манбаларида бундан 4-5 аср аввал аёл валийсининг розилигисиз тенги бўлмаган билан никоҳланиши инобатга олинмаслиги ихтиёр қилинган фатво сифатида қаралган бўлса, ҳозирги кунда ушбу фатвони олиш янада долзарброқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
КИННАЧИГА ЎҚИТИШ
#дуо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени хози тобим йўқ, қуватим кам, пеошобим хам аранг ушлаб қоляпман. Баъзи пайт ушлолмай қоламан. Шунда қай йўлни тутсам бўлади? Уйдагилар кинначига оборамиз деяпти, борсам бўладми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Афсуски шифо у кинначининг қўлида эмас. Шифо Аллоҳдан, сиз ўртага одам тиқиб нима қиласиз. Аллоҳ дунё амалдорларимики гаплашиш учун ўртага одам қўясиз. Кинначидан сўрайдиганингизни Аллоҳдан сўранг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/156325)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НЕЧА МАРТА САЖДА ҚИЛГАНИНИ БИЛМАСА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сажда масаласида иккиладим. Икки саждага борганимдан кeйин иккинчи марта бормадим шeкилли дeб иккиланяпман. Уч марта сажда ҳолати ҳукми ҳақида билмоқчи эдим.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда учинчи саждани ҳам қилинади ва охирида саждаи саҳв қилинади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55189)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЗИКР МАВЗУСИ
#зикр

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Таҳоратсиз, ишда ёки йўлда кетаётганда тасбеҳ, тамҳид, таҳлил ва такбир айтиб юрса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Махсус бир неча ибодатлардан бошқасига таҳорат шарт эмас. Улар намоз, тиловат саждаси, тавоф, Қуръони Каримни ушлашлардан иборат. Ундан бошқаларига таҳорат шарт эмас. Жунуб ҳолатда зикр қилиш ҳам мумкин.

عَنْ عَائِشَةَ أُمُ المؤمنينَ ، قَالَتْ : " كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، يَذْكُرُ اللَّهَ عَلَى كُلِّ أَحْيَانِهِ " .

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма вақт Аллоҳ таолони зикр қилар эдилар" деганлар. (Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/30796)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ ДУО
#жаноза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жаноза намозидаги учинчи такбирдан кейин қайси дуо ўқилади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! ☝️ Аввало имомдан ташқари ҳар бир жаноза ўқувчи зиммасига имом такбир айтганидан кейин ўзи эшитадиган даражада “Аллоҳу акбар” лафзини айтиши фарз эканлигини билиши керак. Чунки бу тўрт такбир тўрт ракъат ўрнидадир. Бирортаси қолса жаноза намозини ўқиган ҳисобланмайди. Сиз сўраган дуо қуйида:

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا، وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا، وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا. اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الْإِسْلَامِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَى الْإِيْمَانِ. اللَّهُمَّ إِنْ كَانَ مُحْسِنًا فَزِدْ فِي إِحْسَانِهِ، وَإِنْ كَانَ مُسِيئًا فَتَجَاوَزْ عَنْ سَيِّئَاتِهِ

«Аллоҳуммағфирли ҳаййинаа ва маййитинаа ва шааҳидинаа ва ғоибинаа ва соғийринаа ва кабийринаа ва закаринаа ва унсаанаа. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу минна фа-аҳйиҳи ъалал ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман. Аллоҳумма, ин каана муҳсинан фазид фий иҳсааниҳи ва ин кана мусийан фатажаваз ан саййиаатиҳи».

Маъноси: «Аллоҳим, тиригу ўлигимизни, ҳозиру ғойибимизни, кичигу каттамизни, эркагу аёлимизни мағфират қил! Аллоҳим, кимимизни ҳаётда қолдирадиган бўлсанг, уни Исломда қил, кимимизни ўлдирадиган бўлсанг, уни иймон билан вафот эттир. Аллоҳим, агар яхши киши бўлса, яхшилигини зиёда қилгин. Агар ёмон киши бўлса, ёмонликларидан ўтгин». Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55289)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДАГИ ХАТОЛИК
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ман пешин намозининг суннатини 2-ракатида Фотиха сурасидан кейин зам сура ўқимай рукуга кетдим, лекин рукуга боришим билан қайтиб зам сурани ўқиб кейин яна рукуга бориб намозимни давом эттирдим. Шунда намозни тўхтатишим керакмиди ёки зам сурани ўқимасдан кетишим керакмиди?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда агар қиём(тик туриш)га яқин бўлса қайтиб зам сура қилинади, агар рукуга яқин бўлса руку қилинади. Сиз зам сура қилмай руку борганингиздан кейин қайтмай руку қилишингиз керак эди. Кейин тик бўлиб зам сура ўқимай, саждага кетиб намозни давом эттириб, охирида саждаи саҳв қилишингиз керак эди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/183669)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
СЎКИНСА ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Одам тахорати бўла туриб сўкинса ва хунук гапларни гапирса тахорати синадими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сўкинганда қўшилиб орқа ёки олдидан бирор нарса чиқса синади. Сўкинишнинг ўзи билан синмайди, аммо таҳорат олгани афзал. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55313)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
❗️ЖУМЪА НАМОЗИ
#жума

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен нонвойман, шундай холатлар бўладики жума кунлари жума намозига боролмай ўрнига пешин намозини ўқийман. Жума намозини қастдан уч марта тарк этган кишининг қалби қулфланади деган иборани эшитиб қўрқиб кетдим. Қайси ёки қандай холатда жума намозини қастдан тарк қилиш дейилади?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сизни ҳолатингизда ҳам қасддан тарк қилиш бўлади. Ишингизни режалаштириб олинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/133549)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОННИ ТАКРОРЛАБ ТУРИШ. ЭНГ МАШҲУР УСЛУБ
#эслатма #Қуръон

📌 Ҳар бир мусулмон киши энг узоғи бир ойда бир бора хатм қилиб туриши керак, ундан ками макруҳ ҳисобланади. Қорилар эса бу борада кўпроқ ҳаракт қилишлари лозим.

☝️Энг машҳур услуб салафи солиҳларнинг услуби бўлиб, бир ҳафтада бир бора хатм қилишдир. Бу хатмни "Фамйаб шавқин" деб аталади. "Фа" – "Фотиҳа", "М" – "Моида", "Йа" – "Юнус", "Б" – "Бани Исроил", яъни "Исро", "Ша" – "Шуъаро", "В" – "Вассооффаат", "Қ" – "Қоф" ва "Н" – "Наас" сурасидан рамз ҳисобланади. Бунда қори кўрсатилган сураларнинг оралиғини бир кунлик вазифа қилиб олади.

🗓 Хатмни жума бошлаб, пайшанба тугатиш яхши саналади. Агар бир ҳафтада бир хатм қилишга кучи етмаса, ўн кунда ёки икки ҳафтада бир етказиш ҳам мумкин. Энг муҳими, ҳар бир қори Қуръонни доимо ёдда туришини таъминлаб туриши лозим. Валлоҳу аълам.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарз беришда рибога аралашиб қолмаслик учун нималарга эътибор беришимиз керак?

Устоз Абдулманнон Абдуллоҳ домла

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🚬 ТАМАКИ СОТАДИГАН ДЎКОНДА ИШЛАШ
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Тамаки ва бошқа кўплаб махсулотлар(ҳалол) сотадиган катта маркетни ҳисоб китобини (бухгалтерияси) олиб боришдан топадиган пулим ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳалол нарсаларга қилган хизматингиздан келгани ҳалол, ҳаромга қилганингиздан олганингиз нопок бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/182833)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БАДАНГА СПИРТ СУРТИШ МУМКИНМИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Баданга спирт суртиш мумкунми? Спирт суртилгандан сўнг ўша жойни ювиб ташлаш керакми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Спирт ҳозирги кунда жуда кўп нарсаларда қўлланилмоқда. Дори дармонларда, ташқи истеъмолда яъни атир, сиёҳ ва турли бўёқлар ҳамда шоколад, музқаймоқ каби егуликларда ҳам ишлатиляпти. Шулардан саволда сўралаётган спиртни ташқи ишлатиш яъни атир, сиёҳ ва турли бўёқларда ишлатишнинг ҳукмига келсак, спиртнинг нажосат ёки поклигига қараб ҳукм фарқланади.

Замонамизнинг машҳур олимларидан Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Такмилату фатҳул мулҳим” китобида қуйидагича келтирадилар:

فانها ان اتخذت من العنب او اتمر فلا سبيل الي حلتها او طهارتها و ان اتخذت من غيرهما فاالامر فيها سهل علي مذهب ابي حنيفة رحمه الله تعالي و لا يحرم استعمالها للتداوي او لاغراض مباحة اخري ما لم تبلغ حد الاسكار... و ان معظم الكحول التي تستعمل اليوم في الادوية و العطور و غيرهما لا تتخذ من العنب او التمر انما تتخذ من الحبوب او القشور او البترول و غيره“

яъни: “Спирт агар узум ёки хурмодан олинадиган бўлса уни ҳалоллиги ва поклигига йўл йўқ. Бошқа нарсалардан олинса, бу борада Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларида даволаниш ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш жоиз, модомики маст қилиш даражасига етмаган бўлса... Ҳозирда дори дармонлар, атирларга қўшилаётган спирт асосан буғдой, турли пўстлоқлар, нефт ва бошқа нарсалардан олинади”.

Юқоридаги мулоҳазаларга биноан хурмо ва узумдан бошқа нарсалардан олинган спиртдан фойдаланиш жоиз. Агар спирт суртилгандан кейин, ўша жойни имкон қадар ювиб юборилса янада яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

📌 Шариатимиз бошқа динларнинг диний шиорлари, рамзларини тақиб юришни ножоиз дейди. Масалан бирорта мусулмон хочни тақиши, хиндулар пешонасига суркайдиган синдурни суртиши, яҳудийлар тақадиган камарни тақиши, буддачилар кўтариб юрадиган уч найзали паншаҳага ўхшаш нарсаларни кўтариб юриши, насоролар сиғинадиган бола кўтариб турган аёлнинг расмини тақиб юриши куфрдир.

Шунингдек турли мамлакатлардан келаётган кўз шаклини ҳам хонадан ва машиналарга осиб қўйиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ВАФОТ ЭТГАН КИШИНИНГ ҚАРЗЛАРИНИ ЗИММАГА ОЛИШ
#қарз

CАВОЛ: Жаноза намози ўқиш олдидан имом-домла марҳумнинг яқинларидан бирини чақириб: “Маййитнинг олди-бердилари бўлса зиммангизга оласизми?” – деб сўрайди. Маййитнинг эгаси марҳумнинг қарзларини зиммасига олгандан кейин жаноза ўқилади. Қарзларни зиммасига олган киши тўлаб берадими, у зиммасига олиши билан маййит “ҳаққул абд (банданинг ҳаққи)”дан холос бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Вафотидан кейин ўзидан мол қолдирган маййитнинг қарзига кафил бўлиш жоизлиги борасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Қарзларни зиммасига олган маййитнинг эгаси ёки бошқа шахс бўлсин маййитнинг мерос қолдирган молидан қарзларни адо қилиб беради. Қарзлар адо бўлиши билан маййит “ҳаққул абд”дан халос бўлади.
Энди қарзларини тўлашга мол қолдирмаган ёки тириклигида қарзларни тўлашга кафил тайинламаган маййитга келсак, унинг қарзларини зиммага олиш дуруст ёки дуруст эмаслиги масаласида мазҳабимиз мужтаҳид уламолари турлича йўл тутганлар.
Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейдилар:
عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ فَلَا تَصِحُّ الْكَفَالَةُ بِالدَّيْنِ عَنْ مَيِّتٍ مُفْلِسٍ عِنْدَهُ وَعِنْدَ أَبِي يُوسُفَ وَمُحَمَّدٍ تَصِحُّ .
яъни: “Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздларида мол қолдирмаган маййитнинг қарзидан кафил бўлиш дуруст бўлмайди. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад наздларида дуруст бўлади” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Лекин агар қарзга кафил бўлган киши у хоҳ маййитнинг қариндоши бўладими, хоҳ бегонами қарзларни ўзининг ҳисобидан тўлаб берса, ҳамма уламоларимиз наздида жоиз бўлади, маййит қарздан яъни “ҳаққул абд”дан қутилади. Ўзининг ҳисобидан қарзни адо қилган киши катта ажрга эришади.
Содда қилиб айтсак, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздларида қарзларини тўлашга мол қолдирмаган маййитнинг қарзларини тўлайман, зиммамга оламан дейиш шаръан эътиборга олинмайди. Шу гапни айтса ҳам қарзни тўлаш унинг зиммасига тушмайди ва маййит “ҳаққул абд”дан озод бўлмайди. Лекин қарзларни зиммасига олган киши ўзининг ҳисобидан тўлаб берса, жоиз. Бу ҳолатда маййит ҳам “ҳаққул абд”дан халос бўлади.
Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг (раҳматуллоҳи алайҳим) наздларида мол қолдирмаган маййитнинг қарзларига кафил бўлиш дуруст. Яъни, у қарздор маййитнинг зиммаси (масъулияти)ни ўз зиммасига қўшган бўлади ва қарзларни тўлаб бериши шарт бўлиб қолади.
“Фатовои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилган:
فَلَا تَصِحُّ الْكَفَالَةُ بِالدَّيْنِ عَنْ مَيِّتٍ مُفْلِسٍ عِنْدَهُ وَعِنْدَ أَبِي يُوسُفَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى تَصِحُّ كَذَا فِي الْبَدَائِعِ ، وَالصَّحِيحُ قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى كَذَا فِي الزَّادِ وَلَوْ تَرَكَ مَالًا جَازَ بِمِقْدَارِهِ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .
яъни: “Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздида қарзини тўлашга мол қолдирмаган маййитнинг қарзига кафил бўлиш дуруст бўлмайди. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг (раҳматуллоҳи алайҳим) наздларида эса бундай кафиллик дуруст ҳисобланади (“Бадоеъ” китобида шундай келган). Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари тўғри (саҳиҳ)дир (“Зодул фуқаҳо” китобида шундай дейилган). Агар маййит қанча мол қолдирган бўлса, ўшанча миқдорида кафил бўлиш жоиз (“Муҳити Сарахсий” китобида шундай дейилган)” (“Фатовои ҳиндия” китоби, “Кафолатнинг тарифи, рукни ва шартлари” боби).
Кўпинча жанжалга сабаб бўладиган ҳолат: ҳақдорлар жаноза пайтида маййитнинг қарзларига кафил бўлган кишини ушлаб олиб, қарзларни тўлашга мажбур қилишмоқчи бўлишади. Қарзларни тўлашга мол қолмаган бўлса, бу масалада Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларига амал қилинади. Яъни, кафил бўлган киши ўз ҳисобидан тўлаб берса, дуруст. Тўлаб бермаса, уни тўлашга мажбур қилиб бўлмайди.
Ҳозирги кунда имом-домлаларимиз жанозани ўқиш олдидан маййитнинг эгалари (тартиб билан; ўғил ёки ота ё бобо ё ака-ука, ё амаки ё амакининг ўғли)ни чақириб, маййитнинг исботланган қарзларини адо қилишни сўрашлари одатга айланган ва бу жоиздир. Чунки, бу амалнинг шариатда асли бор бўлиб, баъзи ҳадисларда Пайғамбаримиз алайҳиссалом маййитнинг қарзи бор-йўқлигини суриштирганлари зикр қилинган (Имом Аҳмад “Муснад”ларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Бу одат аслида, маййитнинг эгасини ҳақдорларга мерос молидан қарзларни адо қилувчи сифатида таништиришдир. Лекин бу – мерос моли қолмаган бўлса ҳам маййит эгасининг бўйнига қарзларни юклаб қўйиш эмас. Чунки мерос моли қолмаган бўлса, маййитнинг ўрнига ҳеч кимни қарзни адо қилишга мажбур қилинмайди, ҳатто фарзандини ҳам.
Шуни таъкидлаш керакки, жанозадан аввал мана шундай савол-жавоблар бўлмасада маййитга намоз ўқиш дуруст. Мазкур савол-жавоблар жанозанинг рукни ёки фарзи эмас. Бу ишларни имом-домлаларимиз халққа қулайлик бўлиши учун қиладилар.
Эътибор қилиниши керак бўлган нуқта шуки, аксар ҳолларда маййит қарзларини қоплайдиган, ҳатто ундан ортадиган даражада мол қолдирган бўлади. Лекин гоҳида қарздорлик исботланиб турганда ҳам маййитнинг эгалари бу қарзларни адо этмай, чўзадилар ва қаттиқ гуноҳкор бўладилар. Маййит ота-она бўлса, бу гуноҳкорлик янада катта бўлади. Бу уларни узоқ йиллар меҳр билан тарбиялаб катта қилган ота-онага оқ бўлишнинг бир кўринишидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БИР НАМОЗ ҚОЛДИРИЛСА БОШҚАСИНИ ЎҚИМАЙДИМИ?
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эрталабки бомдод намозини ўқимаса кейинги намозларни ҳам ўқимайдими? Масалан пешин, аср, шом ва хуфтонларни?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу каби гапларни шайтон айтади. Шайтоннинг шериклари ҳам. Намозларни вақтида адо қилиш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/112327)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ХАМШИРАЛИК
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир муслима опамга Аллоҳ хидоят бериб хижоб ўрашларини насиб қилди Алҳамдулиллоҳ. Хозирда хаётларини барча жавхаларини исломга хос қилишга уринаябтилар. Опам ҳамшира бўлиб ишлайдилар, эркак беморларга хам укол қилиш, капли қуйиш керак бўлади, шу ишлари жоизми?
2). Тишларини даволатаётган эдилар тиш шифокори эркак киши экан шунга давом этирсинларми даволанишни ёки аёл шифокорга мурожат қилсинларми?
3) Репититорга боришни хам режалаштирган эканлар. У ерда хам устоз эркак киши экан боришлари жоизми?



💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
1). Жоиз эмас. Номаҳрам эркакларни муолажасини қилмасин. Аёллар ва ёш болаларга муолажа қилсалар бўлади.

2). Аёл тиш шифокорлар жуда кўп. Шундай экан эркак шифокорда даволанишлари жоиз эмас. шайтон бўлади.

3). Ўша устоз билан ёлғиз дарс қилишлари жоиз эмас. Синфда кўпчилик билан бўлса, шариат талабларига мувофиқ бўлса, жоиз. Аёл репититор топсинлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/188882)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТАҲОРАТСИЗ ЭШИТСА БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қуръони каримни ёдлаш учун аудио қўйиб, ўша билан биргаликда ёдласам, таҳоратли бўлишим шартми? Кўпинча йўлим узоқ бўлгани учун ҳар куни юрганимда вақт ажрата оламан, шунинг учун таҳоратим ҳар доим ҳам бўлмайди. Раҳмат сизга.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Эшитиш учун таҳорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/70994)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/10/01 09:40:43
Back to Top
HTML Embed Code: