Telegram Web Link
#намоз

📌 "Агар бир кишининг намоз ўқиб қолишига сабабчи бўлсангиз жуда катта савобга эга бўласиз".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

(https://savollar.islom.uz/s/5393)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САЖДАДАГИ ТАСБЕҲЛАР
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жамоат намозида агар имом рукуъ ва саждада эҳтимолдан кўпроқ вақт қолиб кетса, шу ҳолат ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда рукуъ ва саждадаги тасбеҳларни 3 тадан кўп айтса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тасбеҳни 3 тадан айтиш энг ками ҳисобланиб, “сув бўлмаса таяммум” деган манзилдадир. Кўпроқ айтишга одатланиш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/37883)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ПУЛ БЕРИБ БАҲО ОЛИШ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Мен ҳозир университетда ўқияпман. Фанларни ёпиш учун домлаларга пул берсак гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта гуноҳ бўлади. Ҳар қандай ўқув муассасасида ўқиётган талабалар фанлардан баҳо олиш учун ёхуд баллни (баҳони) кўтариш учун ўқитувчиларга пул ёки буюм таклиф қилиши ришва (пора) ҳисобланади. Динимизда ришва ҳаром эканига далолат қилувчи бир нечта ҳадислар бор. Жумладан, Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ришва берувчи ва ришва олувчи дўзахдадир” (✍️ Табароний ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

☝️ Амалларнинг савобини марҳумга бағишлаш учун алоҳида қоидалар йўқ. “Роббим, фалон амалимни ҳусни қабул қилгин, ўз фазлингдан ажр ато қилиб, уни фалончига етказгин” каби дуо қилсангиз кифоя.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТЛИ ҲОЛДА БОЛА ЭМИЗИШ
#оила #илм

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ин шаа Аллоҳ, якинда келин килмокчиман. Аввалдан ният килиб юрардим, набираларимми Ал-Бухорий, Ғаззолий каби буюк инсонлар бўлишини. Уларни хаётини ўқиб ўрганиш натижасида билдимки, она тарбияси катта рол ўйнаган экан. Яъни бетахорат эмизмаган экан оналари. Ин шаа Аллоҳ келинимга қўлимдан келгунча ёрдам бераман. Барчамиззи охиратимиз учун арзийди, албатта. Келин нифос ва хайзли холатда қандай тахоратли бўлиб бола эмизиши мумкин?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Таҳоратсиз эмизмаслик деганда, ҳайз ва нифос бўлмасдан таҳоратга имкон бўлганда назарда тутилган. Фақат бу билан болалар буюк олим бўлиб етишмайди. Бу энг охирги ишлар ҳисобланади. Сиз аввало келиннинг диёнатли ва ахлоқлигини топишга ҳаракат қилинг. Ўғлингиз ҳам ўша келинга муносиб бўлишини таъминланг. Уламолар “Жунуб ҳолатда болани эмизиш керак бўлиб қолса бола эмадиган жойини ювиб эмизса бўлади” деганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/189420)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АРОҚ ИЧГАН ТАВБАСИЗ ЎЛСА
#тавба

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, ароқ ичган кимса тавбасиз ўлса, қабрини очинг юзини қиблага қарши ҳолатда кўрсангиз, мени ўлдиринг. Абдуллоҳ ибн Масъуд. Шу ҳадисни шарҳини ёритиб бера оласизларми? Тушунмадим-да.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Юзини қиблага қарши кўрсангиз эмас балки кўрмасангиз дейилган.
Мўмин ҳолда вафот топмаган инсонларни қабрда юзини қибладан буриб қўйилади. Аллоҳ таоло ароқ ичишни бутга сиғинишга тенг қилган. Аллоҳ таоло “Моида” суроасида марҳамат қилади :

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝

90. Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз.

Ароқ ичишдан ҳам энг хатарлиси унга тавба қилолмасдан ўлиб кетишдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг гаплари ўшаларга тегишлидир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/73653)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДА ХУШУЪ УЧУН ҚОИДАЛАР
#намоз

1. Ейиш ва ичишингиз ҳалол ва пок бўлишига эътиборли бўлинг.
2. Ҳаром амаллардан узоқлашинг.
3. Агар овқат тайёр бўлса, аввал овқатланиб олинг.
4. Ҳожатхонага бориш эҳтиёжингиз бўлса, ўзингизни тутишга ҳаракат қилманг.
5. Тоза ва пок кийининг.
6. Мисвокдан фойдаланинг.
7. Таҳоратни тартиби билан қилинг.
8. Намоз ўқиш учун сокин жой танланг.
9. Жойнамозингиз тоза ва диққатингизни чалғитадиган нақшли бўлмасин.
10. Намозларни ўз вақтида жамоат билан ўқишга ҳаракат қилинг.
11. Аллоҳ бизни ҳар доим кўриб туришини ҳис қилиб ўқинг.
12. Ўлимни ва Аллоҳга қайтишингизни эсланг.
13. Намозда ўқиётган сура, дуоларингизни маъноларини тушиниб ўқишга ҳаракат қилинг.
14. Аллоҳнинг буюклиги, сиз эса заифлигингиз ҳақида фикр юритинг.
15. Нигоҳингизни сажда қиладиган жойингиздан узманг.
16. Хушуъингиз ортиши учун Аллоҳга дуо қилинг.

🤲🏻 Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
📿 ҲОЖИЛАРНИ ҲАДЯ БЕРИШИ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳаж ёки умра зиёратини қилган одамни уйига маҳалла, қариндошлар келишади кўргани. Шунда келган одамга ҳадя беради (тасбеҳ, жойнамоз). Уша ҳадяни ҳаждан келган деб тушунади олган одам. Энди эскидан қолганку бир жойга зиёратга борса ҳаммага нарса олиб келади. Лекин ҳажга борган одам ибодат учун боради, у ёқда бозорма-бозор юрмайдику, шу сабабли Тошкентдан олади совғаларни. Саволим: ёлғончилик бўлиб қолмайдими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳожилар ҳадя беришга мажбур эмаслар. Улардан ҳадя умид қилиш ҳам нотўғри. Бу ишларни тўхтатиш керак. Ҳаж ёки умрага борганларнинг ўзлари шундай ишларни оммалаштириб, бўлажак зиёратчиларга машаққат қилиб қўйишди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/246313)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТДАГИ МАКРУҲ АМАЛЛАР

Таҳоратда қайси амаллар макруҳдир?
💬 Улар саккизтадир:

1. Сувни кўп ишлатиб, исроф қилмоқ.
2. Бурунни ўнг қўл билан ювмоқ.
3. Ювилаётган аъзоларни уч мартадан кўп ёки кам ювмоқ.
4. Бошга икки марта масҳ тормоқ.
5. Юзга сувни қаттиқ чапламоқ.
6. Таҳорат қилганда бошқа кишини ишга солмоқ.
7. Таҳорат чоғи дунёвий сўзларни сўзламоқ.
8. Таҳорат чоғи сувга туфламоқ, унга бурунни қоқмоқ.

📚 “Ибодати исломия”дан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

Намоз вақти чиқишига оз муддат қолган бўлса, зарурат юзасидан таҳоратда аъзоларни бир мартадан ювиш ва намозда тасбеҳларни бир мартадан айтиш, саловат ва дуони ўқимаслик мумкин. Аммо атайин намоз ўқимай юриб, шундай ҳолатгача намозни кечиктирган бўлса гуноҳкор бўлади.
 Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЗОНДА ОВОЗНИНГ ДАРАЖАСИ
#азон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Мен уйда ёлғиз ўзим намоз ўқиётганимда азон айтаман. Баъзида ён хонада кимдир ухлаётган бўлади. Шунда овозимни ўзим эшитадиган даражада пастлатаман. Шундай азон чақирсам бўладими? Ёки баландроқ чақирганим афзалми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Азон жамоатни тўплаш учун машруъ бўлган. Ёлғиз ўқисангиз ўзингиз эшитадиган қилиб айтсангиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/31136)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🐴 ОТ ГЎШТИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: От гўшти ҳалолми? Баъзи мусулмон мамлакатларда от гўшти ейишмас экан.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизда ҳамда шофеий ва ҳанбалийлар бўйича, от гўшти ҳалол ҳисобланади. От гўштини еб бўлмаслиги ҳақида келган ҳадислар эса вақтинчалик, жиҳод учун, от минишга ҳожат кучайганда айтилган бўлиб, кейинчалик насх қилинган яъни, унинг ҳукм ўз кучини йўқотган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЖИРКАНЧ ЖИНСИЙ МУОМАЛА
#ҳалол_ҳаром


❗️ ОҒИЗГА ЯҚИНЛИК ҚИЛИШ

وربما كان أسوأ من الدبر: وضع الذكر في فم المرأة ونحوه، مما جاءنا من شذوذ الغربيين، فيكون ذلك حراماً لثبوت ضرره وقبحه شرعاً وذوقاً


Аёлининг дубури (орқаси)га жинсий алоқа қилишдан ҳам ёмонроқ нарса – эр закарини (жинсий аъзосини) аёлининг оғзига қўйишидир. Бу (ярамас) иш биз (мусулмонлар)га ғарбдан кириб келган бўлиб, шариат жиҳатидан ҳам, дид жиҳатидан ҳам зарарли ва жирканч бўлгани учун ҳаром бўлади! (Доктор Ваҳба Зуҳайлий, “Ал-фиқҳул исломий ва адиллатуҳу”, 4-жуз, 191-бет, еттинчи боб, “Ал-ҳазру вал-ибоҳа” (таъқиқ ва рухсат) боби, 4-мабҳас, “Ал-ватъу ва аҳкомуҳу” (жинсий алоқа ва унинг ҳукмлари).

Мабодо юқоридаги гапга кимдир “бу гап олимнинг шахсий хулосаси, буни жоиз деган бошқа уламолар ҳам бор” деса, табиати тортган бўлса нима ҳам дейиш мумкин. Табиатига балли. Гўдакларнинг ҳожат чиқарадиган тувагини уч бора ювилса шаръан тоза бўлади. Агар ўша тувакка шўрва қуйиб берса ича олармикин? Валлоҳу аълам!


❗️ОРҚАГА ЯҚИНЛИК ҚИЛИШ


Ҳадисда қуйидагича келади:

وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: مَلْعُونٌ مَنْ أَتَى امْرَأَةً فِي دُبُرِهَا

«Сунан» эгаларининг ривоятида:
«Ким аёл кишининг орқасига яқинлик қилса, малъундир», дейилган.

📜Шарҳ: Хотинининг олдини қўйиб, орқасига яқинлик қилиш катта гуноҳдир. Ундай одам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Чунки бу шаръан ҳаром қилинган ишдир. Шариатда ҳаром қилинган ишни қилган одам эса лаънатга учрайди, Аллоҳнинг раҳматидан қувилади. (📚“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ОИЛАДА ЭРНИНГ КРЕДИТ ИШЛАТИШИ
#оила #рибо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, оилада эр кредитдан фойдаланаверса, аёли ва фарзандлари қандай йўл тутиши керак. Эри намоз ўқимайди, лекин исломдан хабари бор. Аёли шариатга қаттиқ амал қилади. Бундай ҳолатда аёли ҳам рибога шерик бўлиб қолмаяптими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аёлнинг имкони бўлса у каби ишларга аралашмаслиги керак. Қўлдан ҳеч нарса келмаса кифоя қиладиган даражада ейишга рухсат бор. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/65781)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ОДАМЛАР ОХИРАТДА УЧРАША ОЛИШАДИМИ?
#жаннат

CАВОЛ: Саволим шуки одамлар бу дунёдан кўз юмганларидан кейин, у дунёда учраша оладиларми? Масалан ота она, рафиқа, ака, ука, дўстлар яна қайта учраша олишадими? Бу ҳакда бирорта маълумот борми?


💬 ЖАВОБ: Агар жаннатга кирсалар ўша ерда учрашадилар.

(https://savollar.islom.uz/s/22901)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
🧕 БУНДАЙ ҲОЛАТДА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Кўкракдан сут чиқиб кетса таҳорат бузиладими? Намоз пайти чиқиб кетсачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ бузилмайди. Инсон баданидан пок нарсанинг чиқиши таҳоратни синдирмайди. Шунга кўра, сутнинг чиқиши, терлаш, балғам чиқиши, оғриқсиз кўз ёши билан таҳорат бузилмайди. Инсон баданидан чиққан нарса қон, йиринг, сариқ сув каби нажосат бўлса таҳорат бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
☝️ БИР НАМОЗ ЎҚИБ ТАШЛАБ ҚЎЙГАН ОДАМ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намозларимни қолдирмасликка ҳаракат қиламан, иложи борича.
Умуман бенамоз одамдан кўра, бир намоз ўқиб, бир ташлаб қўйган одамни иши дурустроқ эмасми? (Ўзим ҳақимда эмас, агар қазо қилиб қўйсам, дафтарга ёзиб бораман, кейин ўқиб оламан).


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ўқиганидан қиёматда сўралмайди, ўқимаганига азоб бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/154675)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
КИННАЧИЛИКНИ БЎЙНИМГА ОЛИШИМ КЕРАКМИ?
#жамият

CАВОЛ: Бувим раҳматли одамларни қамчи ва нон билан даволар эди. Бир табиб мулла менга табиблик ва қамчини сен бўйнингга олишинг керак, деяпти. Яқинларим олмасанг, ҳаётинг қийинлашади, демоқда. Айтинг-чи, бу қанчалик тўғри ёки нотўғри?

💬 ЖАВОБ: Афсуски, бундай ҳолатлар тез-тез эшитилиб туради. Сиз айтган ҳолатларда жинлардан фойдаланиб, одамларни гўёки даволаш назарда тутилади. Фалончи фалон ишни бўйнингга олишинг керак. Олмасанг, у бўлади, бу бўлади. Касал бўласан, қийналасан, деган сафсаталар билан қўрқитадиганлар бор. Кимдир қамчи билан, кимдир нон билан, яна кимдир боболари ва момолари билан даволашни даъво қилади. Умуман олганда, буларнинг барчаси жинкашлик ҳисобланади. Яъни бу турдаги “дам солувчилар” жинлардан ёрдам оладилар. Жинлардан ёрдам олиш учун эса олдин уларга итоат қилиш талаб қилинади. Яъни жинлар “дамчи”ларга ёрдам беришлари учун улар жинларга бўй сунишлари керак бўлади.

Жинларга бўй суниш деганда уларни улуғлаш, уларнинг номига жонлиқ сўйиш, ҳатто куфр сўзлари ёки амалларини қилиш тушунилади. Бу ҳақда замонамиз олимларидан жинлар соҳасида етук олим Ваҳид ибн Абдуссалом “Ас-Соримул–баттор” китобида батафсил айтган. Унда айтилишича, баъзи “дам солувчилар” жинлардан ёрдам олиш учун Аллоҳга исён қилишлари, жинларни эса улуғлашлари талаб этилади. Бу ўринда биринчи навбатда инсон ақидасини ўнглаш керак. Озгина қийинчилик (касаллик)дан қўрқиб жинларга итоат қилишни бўй нига олиб кетавермаслик керак. Яхшилик ва ёмонлик, фойда ва зарар фақат Аллоҳдан эканига иймони, ақидаси заиф инсонларгина рози бўладилар. Нафақат жинлар, балки бирор мавжудот Аллоҳнинг изнисиз зарар еткамайди. Аммо эътиқоди заифлар, Аллоҳ таолога ихлос билан бандалик қилмай диганларга жиншай тонларнинг ҳукмрон бўлиши Қуръони каримда айтилган.

Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида бундай марҳамат қилади: «(Иблис) деди: “Эй Раббим! У ҳолда менга (улар) қайта тириладиган кунгача (қиёматгача) муҳлат бергин!” (Аллоҳ) деди: “Бас, сен муҳлат берилганлардансан. Маълум вақт (қиёмат) кунигача”. (Иблис) айтди: “Эй Раббим! Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли, албатта, уларга (Одам болаларига) ердаги (барча гуноҳ ишларни) чиройли кўрсатиб қўюрман ва албатта, уларнинг ҳаммаларини йўлдан оздирурман. Илло, уларнинг орасидаги ихлосли бандаларинггина (бундан мустаснодир)”. (Аллоҳ) деди: “Менинг зиммамдаги тўғри йўл шуки, Менинг бандаларим устидан сен учун ҳеч қандай салтанат (ҳукмронлик) йўқдир, илло, сенга эргашган гумроҳларнигина (йўлдан оздира олурсан)”. Уларнинг (кофир ва гумроҳларнинг) барчаси учун ваъда қилинган жой жаҳаннамдир» (Ҳижр сураси, 36–43-оятлар).

Шунинг учун уламолар жинлардан ёрдам олишни шаръан ҳаром деб ҳисоблаганлар. Биринчидан бу бизларга нисбатан ғайб ҳисобланган нарса билан шуғулланишдир. Ундан ташқари қуй идаги оятлар ҳам жинлардан ва улардан ёрдам олишдан, уларнинг хатарларидан огоҳлантиради: «(Эй Муҳаммад! Айтинг): “Мен сизларга шайтонлар (жинлар) кимларга тушиши ҳақида хабар берайми? Улар барча бўҳтончи, гуноҳга ботган (фолчи–ромчи, коҳин)ларга тушурлар”» (Шуаро сураси, 221–222-оятлар).

«Уларнинг ҳаммасини жам этадиган Кунда (айтамиз): “Эй жинлар тўдаси! Инсонлардан (сиз чалғитганлар сонини) кўпайтирдингиз-ку?” (Шунда) уларнинг инсонлардан бўлган дўстлари (дейдилар): “Эй, Раббимиз! (Биз шунчаки) бир-биримиздан фойдаландик...» (Анъом сураси, 128-оят).

Бошқа оятда: “Инсонлардан бўлмиш (айрим) кишилар жинлардан бўлмиш кимсалардан паноҳ тилашар, уларга эса янада ҳаддан ошишни зиёда қилур эдилар”, дейилган (Жин сураси, 6-оят).

☝️ Уламолар мазкур оятлар ва бир қанча ҳадислардан келиб чиқиб, жинлардан ёрдам олиб дам солувчиларнинг оқибати ёмон бўлиши, дунё ва охирати хатарда эканини таъкидлайдилар. Тавфиқ Аллоҳдан.

https://telegra.ph/Kinnachilikni-b%D1%9Ejnimga-olishim-kerakmi-11-07

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ИРИМНИНГ ТЎҒРИ ЭЪТИҚОДДАН ЧАЛҒИТИШИ
#ақида

САВОЛ: Қайнонам исириқ тутатганда бир чўпни етти марта синдиришимни айтадилар. Ёки супургини тикка тургазиб қўйиш, кеч бўлганда уй супуриш фалокат олиб келиши ҳақида ҳам кўп гапирадилар. Бу ҳаммаси ўринли бўлган ҳақиқатларми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиздаги ҳар бир буйруқ, қайтариқ, гуноҳ ё савоб ишнинг асоси бўлади. Асоссиз, одамлар томонидан тўқиб олинган, динда бор деб тақдим қилинаётган гаплар ва амаллар эътиборга олинмайди. Ирим-сиримларга ишониш инсонлар ўртасида ўзаро низо ва фитналарни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Аслида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам турли нарсалардан ирим қилиш, шумланишдан қайтарганлар.

📗 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида:
“Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар: ҳасад, бадгумонлик, иримдир. Шу нарсалардан қутулиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтмаслиги. Гумон-у шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб унга асосан иш тутмаслик. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳга таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этаверинг”, деганлар.
✍️ Абу Яъло ривояти

Саволда сўралгани каби ирим-сиримлар ҳам кишини тўғри эътиқоддан чалғитиб, ҳар-хил асоси бўлмаган нарсалар билан ўралашиб қолишга олиб келади. Шунинг учун динимиз бундай одатлардан қайтарган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/10/01 22:37:31
Back to Top
HTML Embed Code: