Telegram Web Link
ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
#имон

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Бир ғайридин ҳамкасбим Исломни қабул қилмоқчи. У мусулмон бўлиши учун нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ: Ғайридин мусулмон бўлиши учун шаҳодат калимасини айтиши яъни, «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу» дейиши керак. Бунга тил билан иқрор бўлиб, уни қалби билан тасдиқлаши лозим. Имоннинг шартлари еттита: улар Аллоҳ таолога, фаришталарга, нозил қилинган Китобларга, Пайғамбарларга, қиёмат кунига, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига, қиёмат кунида қайта тирилишига қатъий ишонишдир.

Ғайридин кимса Исломни қабул қилгач, унинг ўтган барча гуноҳлари кечирилади.
📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Ислом ўзидан олдинги (гуноҳ)ларни ўчиради” деганлар (✍️ Имом Аҳмад ривояти).

Уламолар янги имон келтирган одамнинг ғусл қилиб олишини мустаҳаб дейишган. Ғайридин Исломга кириб, мусулмон бўлганидан сўнг Ислом динига оид зарурий илмларни ўрганиши, намозни жамоат билан ўқиши, моли нисобга етса закот бериши, Рамазон рўзасини тутиши, агар йўлга қодир бўлса, ҳаж қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛЛАРНИНГ ЖАНОЗАГА БОРИШЛАРИ
#жаноза

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Танишларининг уйларида мусийбат бўлиб қолса, шариатга мувофиқ ҳолда аёлларнинг таъзия билдиришлари қай суратда бўлади?


💬 ЖАВОБ: Мусибатизадаларга таъзия билдириш мустаҳаб амаллардандир. Аёлларда ҳам эркаклардаги каби бўлади. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким мусибатдаги одамга таъзия изҳор қилса, унга ўша мусибатзадага берилган ажрча ажр берилади”, дедилар”.
✍️ Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

Мусибатзадаларнинг катталарию кичикларига, эркагу аёлларига таъзия билдирилиши жоиз, лекин аёлларига маҳрамларигина таъзия билдиришлари фитнадан ҳолироқдир. (Алмавсуатул-Фиқҳиятул-Кувайтийя, Қувайт, Дорус Салосил. –Ж. 12, –Б. 288.)

(https://savollar.islom.uz/s/27340)

〰️〰️〰️

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёллар(асосан маҳалладан, яқин атрофдагилар) таъзияга келишадида ўша хонадонни тўлдириб ўтиришиб олдилар-да то жаноза намозини ўқилгунча ўтиришадилар. Шу ишлари жоизми ёки таъзия изҳор қилиб кетсалар ҳам бўладими? Чунки биз томонларда (сирдарё. Жиззах) қариндошлар, қўшнилар уйларни айниқса, маййит ётган хонани, тўлдириб ўтиришиб олдилар-да то жаноза намозини ўқилгунча ўтиришишадилар. Уй ишларини, болаларнинг тарбиясига эътибор қилишлари лозим бўлмайдими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай қилишлари тўғри эмас. Таъзиясини билдирсин ва уйига кетишсин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/176362)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МАЙЙИТНИ ҚАБРГА ҚЎЙИШДА ТУПРОҚ СОЛИШ
#жаноза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени бувим оламдан ўтдилар. Жаноза намозини адо қилганимиздан кейин қабрга қўётган вақтимизда ўша ердаги одамлар бир нечта белбоғга бир ховучдан (қабрни кавлаганда ҳосил бўлган) тупроқни солиб, адашмасам қабрнинг бир чеккасига тўкишди. Менимча бу ишни олдин қариялар хиссамиз қўшилсин деб тугунларга ховучдан тупроқ солиб, қабр кўмилаётган вақт ўша тугунлардаги тупроқлар тўкилган деган фикрга бордим. Қабр ичига юқорида айтилгандек тупроқ тўкиш бидъат эмасми яъни жоизми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аслида бир ховуч деган нарса йўқ. Маййит қабрининг бош томонидан уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُول اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ، ثُمَّ أَتَى الْقَبْرَ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَل رَأْسِهِ ثَلاَثًا. أَخْرَجَهُ أَحْمَدُ

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга намоз ўқидилар. Сўнгра қабрига келиб, боши томонидан уч сиқим тупроқ ташладилар”.
✍️ Аҳмад ривояти.

Аввалгисида مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ яъни, “Биз сизларни ундан яратдик”, иккинчисида وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ “Унга қайтарурмиз”, учинчисида эса وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى “Ва сизларни яна бошқаттан ундан чиқарурмиз”, дейди.
Бу Тоҳа сураси 55-оятидаги жумлалар бўлиб, оятнинг тўлиғи қуйидагича:

مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى۝

“Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқаттан ундан чиқарурмиз”. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/231015)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot

P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
БАДНАЗАРЛИКДАН САҚЛАНИШ
#илм #зино

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бадназарлик ва зинодан сақланиш (Муфтий Маҳмуд Ҳасан Буландшехрий) китобида Ўн еттинчи чора: Нафсни жазолаш.
Ҳазрати Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдилар: «Бадназарлик учун йигирма ракъат нафл ўқиш жазосини тайин килиб кўйсин. Бир-икки кунда бу жазога чидай олмай нафс чинқириб юборади ва бадназарликдан воз кечади.
Шайтон ҳам шундай дейди: "Бу шахс битта бадназарлик учун йигирма марта сажда қиляпти, яна унинг гуноҳлари яхшиликларга алмаштириб қўйилмасин. Менинг бутун умр килган меҳнатим зое бўлиб кетади. Демак, уни бадназарликка ундамаслик лозим".
Саволим шуки шу 20 ракат намоз қандай тартибда ўқилади?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу нафл намоздир. Уни ўқиш-қўимаслик ихтиёрийдир. Истасангиз 2 ракъатдан, истасангиз 4 ракъатдан ўқишингиз мумкин.
«Нафл» сўзи луғатда «зиёда» деган маънони англатади.
Шариатда фарз, вожиб ва суннат бўлмаган фазилатли амални «нафл» дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафл намозларни гоҳида ўқиганлар, гоҳида ўқимаганлар.
Бир салом билан кундузи тўрт, кечаси саккиз ракъатдан зиёд нафл макруҳдир.
Чунки бундан ортиқчаси суннатда келмаган. Агар макруҳ бўлмаганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бўлмаса бирор марта мазкур ададлардан зиёдини ўқир эдилар.
Иккисида ҳам тўрт ракъат афзалдир. (“Кифоя” китобидан).
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/237175)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚЎЛГА СУЯНИБ ЎТИРИШ
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Илмингиз бундан ҳам зиёда бўлсин. Бир танишим қўлинга суяниб ўтирма гуноҳ деб айтди. Шу ҳақида маълумот берсангизлар.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

قال ابن مفلح رحمه الله وَيُكْرَهُ أَنْ يَتَّكِئَ أَحَدٌ عَلَى يَدِهِ الْيُسْرَى مِنْ وَرَاءِ ظَهْرِهِ انتهى الآداب الشرعية

Ибн Муфлиҳ раҳматуллоҳи алайҳ: “Киши чап қўли билан орқага суяниб ўтириши макруҳ саналади” деганлар. (Ал-одоби шаръийя).
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54213)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАЪЗИЯ ПАЙТИДА ОҚ МАТО
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, ҳаммамизга маълум жаноза бўлган хонадонда ойналарни оқ мато билан ёпиб қўйишади. Шу динимизда кўрсатилганми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Буни динимизга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53568)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТУШИДА КЎРСА, ИС ЧИҚАРИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бизни оилада оламдан ўтган инсонни тушида кўрса ёки шу инсонни туғилган куни оламдан ўтган куни бўлса ис чиқариб, Қуръон тиловат қилиб шу ўтганларни рухига, пайғамбарларни рухига бағишладик дейилади. Шу нарса динимизга тўғри келадими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариатда бу ишларнинг асоси, ўтганларнинг ортидан солиҳ амалларни қилиб унинг савобини бағишлашдир. Бунга уламоларимиз жуда кўплаб далилларни келтиришган. Шариатда ис чиқариш деган гап йўқ. Бу ишни бир маълум кунларга боғлаб эмас, имкон бўлганда қилиш тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/184726)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТГА ОИД САВОЛЛАР
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум!
1). Дом шароитида ҳожатхонадан чиққандан сўнг ваннада авратларни ювиб(истинжо) кейин ўша ерда таҳорат қилса бўладими?
2). Ғуслдан сўнг бутун баданни 1 та сочиққа артса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
1). Бўлади.
2). Жоиз.
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/38516)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДАН СЎНГ ҚИЛИНГАН ДУО
#дуо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоздан сўнг дуо қилинганда унинг савобларини ўтган жамики мўмин-мусулмонларга бағишланганда уларнинг барчасига ушбу савоб етиб бориши ҳақида хадис борми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Фарз намозларнинг савобини бағишлаш тўғрисида бирор бир далил йўқ. Нафл намозларни бағишлаш жоиз. Одатда намоздан кейин қилинган Қуръон тиловатининг савобини ўтганларга бағишланади. Ҳадисларда отасининг номидан ҳаж қилиш сўралганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жоиз деганлар. Ўзгалар томонидан қурбонлик қилишни ҳам ўзлари кўрсатиб берганлар. Садақаи жорийялар қилиб ўзи истаган кишилар номидан садақалар қилишга рухсат берганлар. Шу ва бу каби жуда кўп ривоятларга асосланиб уламоларимиз оят ва ҳадисларни ҳаммасини ўртага жамлаб, умумий бир қоида чиқарганлар. У қоида: инсон савобли амалларни бажариб, Аллоҳдан қабул қилишини сўраб, савобини ўтганларга бағишлаш мумкин деганлар. Қуръон тиловат қилиш ҳам савобли амаллардан. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/182739)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛ КИШИ КАЛТА КЎЙЛАКДА НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Кўпчилик аёллар уйда тиззадан кўйлак лозим кийиб юришади. Шундай кийимда намоз ўқиса бўладими? Ёки узун кўйлак кийиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Юзи, кафти ва тўпиғидан ташқари берк бўлса бўлади. Қандай кийимда ўқиса ҳам жоиз. Албатта кенг узунроқ кийса афзал. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/72783)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МАҲР БЕРМАЙ АЖРАШСА
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Маҳр бермай ажрашса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Зиммада қарз бўлиб қолади. Беришдан бош тортса гуноҳкор бўлади. Шу ҳолида вафот этиб кетса меросидан ундирилади. Ундирилмаса охиратда савоби билан тўлаб беради. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/246277)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ЧАҚАЛОҒИ БОР АЁЛНИНГ НАМОЗИ / БОЛА ЙИҒЛАБ ҚОЛСА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ёш болали аёлман, намоз ўқиётган пайтимда ухлаётган болам йиғлаб қолса қандай ёл тутишим керак? Агарда намозни энди 1-ракатини бошлаган бўлсам ёки намоз пайтида этагимга ёпишиб йиғласа қанақа йўл тутишим керак? Уйда ҳeч ким йўқ бўлса.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намознинг фарзларини ўзини бўлса ҳам тезроқ тугатишга ҳаракат қилинг. Суннат вожибларини тарк қилиб, бола юпангач ўқиб олаверасиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/49998)

〰️〰️〰️

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бизни хали 1 ёшга тўлмаган фарзандимиз бор. Аёлим намоз ўқишни бошламоқчи эди, ман кундузи ишда бўламан ишдан хуфтондан кейин қайтаман. Саволим шуки аёлим намоз ўқиётганда гўдак йиғлаб қолса болага қайтдими ёки намозини тугатиб оладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қаттиқроқ йиғласа намозини бузиб, ухлатиб қайтадан ўқиб олаверади. Аммо 1440 йилдан буён оналаримиз намоз ҳам ўқишиб, бир нечтадан болаларни катта қилиб келишмоқда. Бироз тадбир қилинса бўлгани. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/69485)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РУКУДАН ҚАЙТГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?
#намоз

CАВОЛ: Рукудан қайтганда "Роббана ва лакал ҳамд" дейиладими ёки "Роббана лакал ҳамд" дейиш тўғри бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу жумлаларнинг ҳар иккиси фиқҳ китобларимизда зикр қилинган. Демак шу иккисидан бирини айтган киши суннатга мувофиқ амал қилган бўлади.

Уламолар қайси бирини айтиш афзаллиги ҳақида турли сўзларни айтганлар. Ҳанафий мазҳабининг мўътабар матнларида, жумладан, "Мухтасарул Қудурий", "Ал-Мухтор" ва "Канз ад-дақоиқ" китобларида "Роббана лакал ҳамд", дейиш баён қилинган. Бизнинг юртларда ҳам шу кўриниши жорий бўлган. Арабча кўриниши:

رَبَّنَا لَك الْحَمْدُ

Маъноси: "Эй, Роббимиз! Барча мақтовлар сенга хосдир". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot

P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
АБОРТНИНГ ГУНОҲИ КИМГА
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар аёл киши хомиладор бўлса бунга эри норозилик қилиб болани аборт қилдирасан гуноҳи менга бўлсин агар туғсанг рози эмасман деса, аёл эрини райига қарамасдан болани дунёга келтирса бўладими? Агар эр гуноҳи менга деб болани олдирса гуноҳи аёлга ҳам бўладими ёки фақат эригами? Агар олдин ҳам аборт қилдирган бўлса яна аборт қилса гуноҳи қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳга осий бўладиган ўринда аёл эрига итоат қилмайди. Мабодо шаръий сабабларсиз олдирса иккиси ҳам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/150138)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
♠️ ДЎСТЛАРИМНИНГ КАРТА ЎЙНАШИ / КАРТА ЎЙНАШ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Дўстларим билан тўпланганимизда маълум қисми карта ўйнашади. Ман қанча айтмай гапимга қулоқ солишмаяпти. Уларга нима десам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мусулмон шахс учун энг қимматбаҳо нарса бу вақт ҳисобланади. Уни бекор кетишиги сабаб бўладиган ҳар қандай нарса ножоиздир. Қолаверса, қиморга сабаб бўладиган воситалар ҳам ҳаромдир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55141)

〰️〰️〰️

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биз дўстлар билан Ош егани йиғилиб ўтирамиз. Таомланиб бўлгандан сўнг (албатта хуфтон номозидан сўнг) 4 киши бўлиб 2 га 2 бўлиниб шерикарлик карта ўйнаймиз. Ким ютказса ютканларни оёғини босишлаб шу ўйинимиз қимор бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ғирт қимор бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/172701)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🎇🎆 ПИРОТЕХНИКА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Перотехника воситаларини ҳукми қандай? Уни сотиш, қаердалигини айтиш, тарқатишчи? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади. Имом Муновий “Мусулмон кишини қўрқитиш ўта қаттиқ ҳаром” деганлар. (Файзул Қодийр).

عن عبد الرحمن بن أبي ليلى قال: حدثنا أصحاب محمد صلى الله عليه وسلم أنهم كانوا يسيرون مع النبي صلى الله عليه وسلم، فنام رجل منهم فانطلق بعضهم إلى حبل معه فأخذه ففزع، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا يحل لمسلم أن يروع مسلما. رواه أبو داود

Абдураҳмон ибн Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Муҳаммад ﷺнинг асҳоблари бизга ҳадис сўзлаб айтдилар: “Улар Набий ﷺ билан бирга кетаётганларида улардан бир киши ухлаб қолибди. Шунда саҳобаларнинг баъзилари унинг арқонини ёнига бориб олибди. Ухлаётган саҳоба қаттиқ қўрқувга тушибди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ “Мусулмон киши мусулмон кишини қўрқитиши ҳалол бўлмайди” деган эканлар”.

✍️ Абу Довуд ривояти.

Сиз айтган нарсалардан эса қанча кишилар қўрқувга тушишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54666)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Қуръони каримни тиловат қилиш, ёки ёдлаш, ёки кунлик Қуръон вазифасини ўқиш, ёки ёд олган сураларни қайтариш учун вақт ажратиш қийин. У Аллоҳнинг тавфиқи бўлиб, Ўзи муваффақият берганларга насиб қилади. У Каломини Ўзи хоҳлаган кишиларга ихтиёр қилади.

“Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни ворис қилдик” (Фотир сураси, 32-оят).

Аллоҳ Каломида “Ўзимиз танлаганларга”, деб айтмоқда. Бу сўзга эътибор қаратинг, уни ёд олишга ошиқинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/10/01 19:24:34
Back to Top
HTML Embed Code: