Telegram Web Link
🧕 КЕЛИННИНГ ЁТОҚХОНАСИ
#оила

САВОЛ: Ассалому алайкум! Келин ташқарида уй юмушларини қилиб юрган пайт қайнона ёки қайнотаси унинг ётоқхонасига бемалол кириб чиқиши мумкунми? Ўғил бу иш нотўғрилигини айтса ҳам “Уй меники, хохлаган пайтим кираман, сан хўжайинмасан” деганда ўғил қандай йўл тутиши керак? Ахир шахсий хонада бегонани кўзи тушиши бўлмаган нарсалар бўлиши мумкунку?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қулфлаб олишга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/80856)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҒУСЛ ҚИЛГАНДА БОШНИ АЛОҲИДА ЮВИШ
#ғусл

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ғусл қилганда бошдан ташқари бутун баданни ювиб қуритиб кийиниб, кейин бошни ювса ғусул қилган бўладими? Тахоратда ҳам оёқлар алоҳида айни тартибда ювилса тахорат қилган бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ғусл ҳам таҳорат ҳам дуруст бўлади. Бу ишни зарурат вақтидагина қилиб, оддий ҳолатда суннатдаги кетма-кетликда ғусл ва таҳорат қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/225993)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲИЖОБ БИЛАН ШИМ
#аврат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ҳижобда юрган аёллар шим кияпти кенг албатта. Бу тўғрими? Рўмол ўрасаю сочининг пешона қисми кўриниб турса 1 см бу ҳам жоизми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Кийган шими эркакларники каби бўлмаса, юпқа, тор бўлмаса ва аёлларни юбкасига ўхшаш бўлса жоиз. Сочини кўрсатиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/233826)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ
#эслатма

CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.

Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.

Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари🔸
❤️ СЕВГИ ҲАҚИДА
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сeвги-муҳаббат ўзи борми? Ҳозирги кунда ёшларимиз орасида асосий мавзу бу сeвги. Киноларимизнинг қарийб 90% сeвги-муҳаббат ҳақида. Қўшиқларни эса айтмаса ҳам бўлади. Аянчлиси, бир бирига eтиша олмаган(сeвишган)лар ўзларини ўлдириш, осиб қўйиш даражасигача боришмоқда (бунга ўзим гувоҳман). Илтимос шу масалани ёритиб бeрсангизлар. Эркак ва аёл ўртасидаги сeвги-муҳаббат ҳақида муқаддас динимиз нима дeйди?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариатимизда тўйдан кейин севги муҳаббат бўлади, лекин тўйдан олдин ҳозирги кунимизда ёшлар орасидаги севги-муҳаббат муносабатлари қаттиқ қораланади. Ушбу муносабатлар шариатга мувофиқ бўлмагани учун ҳам ундай оилалар узоққа чўзилгани ҳам йўқ, барака топгани ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/37458)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МАЙИТНИ ЮВИШДАН АВВАЛ ҚУРЪОН ЎҚИШ ЖОИЗМИ
#жаноза

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Яқинларим майитни ювмасдан аввал унинг тепасида Қуръон тиловат қилинмаслиги бунга сабаб майит пок бўлмаслиги деб айтишяпти. Бу гапни қаердан олганлигини сўрасам манбани келтира олишмади ва сиздан сўраб кўришимни айтишди. Ҳақиқатдан ҳам майитни ювмасдан аввал қурон тиловат қилмаслик керакми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Маййитни ювмасдан аввал ёнида тиловат қилиш жоиз эмас. Қўшни хонада ўқиса жоиз. Маййит ювилмасидан олдин ҳукман нопок ҳисобланади. Ҳақиқий нажас эмас, шунинг учун ёнида Қуръон ўқиш яхши эмас дейилган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/143965)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 МУҲАББАТ ҚОЗОНИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эрини муҳаббатини қозониб, доимо эрини қалбида бўлишни истаган аёллар учун динимизда дуолар борми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Албатта бор. Улар динларини ўрганиб, шариатга мустаҳкам амал қилсалар Аллоҳ эрининг қалбига аёлининг муҳаббатини солиб қўяди.
Аёллардан бири айтади.
Узоқ пайт Набий соллаллоҳу алайҳиссаломдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу:

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ

"Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ зота байнина, ваҳдинаа субулас саломи" деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим. Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман.

Субҳоналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим. Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар.
Уйларимизни ва сизларни уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!

📌 Дуонинг маъноси қуйидагича: Аллоҳим! Қалбларимиз орасини улфат қил, ораларимиздаги муносабатларни ислоҳ қил ва тинч-омонликка бизни йўлла! Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/157455)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайси илмларни ўрганиш фарз бўлади?
#илм

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
“ХЎЖАЛАР" ВА "ЭШОНЛАР” БОШҚА ОДАМЛАРДАН УСТУНМИ?

САВОЛ
: “Хўжалар" ва "Эшонлар” ўзларининг қайсидир жиҳати билан бошқа одамлардан устунми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбар авлодлари “саййид” дейилади. Саййид – ўзбек тилида хўжа, улуғ, мустақил, ҳукмдор, жаноб маъноларида келади (“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 3-жуз). Эшон форс, тожик тилларидан олинган бўлиб, “улар” маъносида келади. Айрим ўзбеклар орасида хўжалар – тўралар ҳам дейилади. Саййидлар, хўжалар ва эшонлар пайғамбар авлодлари сифатида қараш одат бўлган.

Охир замон пайғамбари, сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар:
“Эй одамлар, Албатта сизнинг Роббингиз бирдир. Албатта, сизнинг отангиз бирдир. Албатта, арабнинг ажамдан фазли йўқ, ажамнинг арабдан фазли йўқ, қизилни қорадан, қорани қизилдан афзаллиги йўқ. Фақатгина тақво ила (Аллоҳ ҳузурида) устунлик бордир”.

Ушбу ҳадисда бутун инсониятнинг Роббиси якка ягона эканлиги, ҳамда уларнинг оталари битта яъни Одам Ато бўлгани айтилмоқда. Одам Ато эса тупроқдан яратилган. Шундай экан кибр-ҳаво, мақтанчоқлик, фахр туйғусига берилмаслик керак. Арабнинг ажамдан афзаллиги йўқ ибораси илоҳий мезонга кўра хеч бир шахснинг ва миллатнинг бошқасидан устунлик тарафи йўқ эканлигини англатади. Яъни барчалари бу борада тенгдирлар. Фақатгина афзаллик Аллоҳдан қўрқиш билангина бўлади. Ким Аллоҳдан кўпроқ қўрқса, ўша киши фазилатда ортиқ бўлади. Бундан келиб чиқадики, инсонлар наслу насабда кимнинг авлодлари бўлишларидан қатъий назар Аллоҳ таолодан қўрқишлари, Унинг буюрганларини сўссиз бажариб, шариатда қайтарилган ишлардан тийилишлари лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари🔸
❗️Бир кун келиб тушунасиз

🧎‍♂️Намоз уйқудан афзал эди, лекин сиз 🫵 ухладингиз.🛌

📖Қуръон тиловати қалбга ором эди, лекин сиз тарк этдингиз.❗️

📿Зикру тасбиҳ кунлик баракани зиёда қилар эди, лекин сиз эриндингиз.📺

📿Истиғфор айтиш ризқингизни кенг қилар эди, лекин сиз ғофил бўлдингиз.🥱

Тунги намоз солиҳларнинг одати эди, лекин сиз уни тарк этдингиз.🛌

🤲Тавба эшиги ҳар қачон очиқ эди, лекин сиз ортга сурдингиз.🙇

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
🌅 ИШРОҚ ВА ЗУҲО НАМОЗЛАРИ ҲАҚИДА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ишроқ намози куннинг қайси вақтида ўқилади ва зуҳо намозидан қандай фарқ қилади?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

▫️ШУРУҚ (ИШРОҚ) НАМОЗИ


Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади», деганлар»
✍️ Абу Довуд, Термизий ривоят қилган.
✍️ Термизийнинг лафзида: «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.

Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз «Салотуш-шуруқ» (Ишроқ намози) дейилади. «Шуруқ» дегани эса қуёш чиқишини билдиради. Шуруқ чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир.

▫️ ЗУҲО (ЧОШГОҲ) НАМОЗИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким чошгоҳ намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади», дедилар»
✍️ Имом Термизий ривоят қилган.

Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганда кириб (яъни қуёш чиққандан тақрибан ярим соат кейин), заволга бир соат қолгунча давом этади. Бу «даҳватул кубро», яъни катта тонг, дейилади. Зуҳо намози икки ракатдан саккиз ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлар. Унинг энг афзал вақти наҳорнинг тўртдан бири ўтгандан кейиндир.

📚 "Мўминнинг меърожи" китобидан. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/27079)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НЕГА МУСУЛМОНЛАР РИВОЖЛАНМАЯПТИ?
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар менга ёрдамингиз керак, биз медитсина университетида ўқиймиз, мен ислом динига тушунаман ва амал қиламан, лекин бир дўстим менга бир саволни қайта қайта беряпти жавоб бера олмаяпман, жуда қаттиқ туряпти, агар шу саволимга тўлиқ жавоб олсам намозни ҳам бошлайман деяпти. У менга:

"Мана сиз намоз ўқийдиган боласиз лекин мен чет эллик бир танишимни олиб келаман сиз билан тенгдош лекин сиздан кўра дунёвий илимларни жуда зўр билади спортни ҳам сиздан кўра яхши билади нега у ҳар томонлама кучли лекин сиз намоз ўқийсиз лекин уларчалик кучли эмассиз? Нега Европа Америка ҳар томонлама кучайиб кетяпти ислом давлатлари улардан орқада? Мисол учун Арабистонда ҳам қанча мусулмонлар бўлса ҳам христиан, ҳудосиз америкаликлардан техникаси орқада? Нега дини умуман бошқа бўлса ҳам Хитойликлар оддий уй ишларига ҳам техникалар ихтиролар қиляпти нега биз ундай қила олмаяпмиз биз ҳам ислом динидаги давлатмиз? Ахир бу ислом дини ҳам дунёвий ҳам охират илмини олдинга қўйганку нега ривожланмаяпти? Нега?"

Бу саволлар ҳаммаси дўстимни номидан, дўстимни исломдан тушунчаси яхши эмас, илтимос тушунарли қилиб жавоб берсангизлар.



💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Уч офицер уруш вақтида Гитлерга итоат қилмаган. Жазолаш тариқасида уларни бир хонага қамаб уларга заҳарли газ киритишини айтган. Кейин уларга газли бўлмаган оддий тутунни киритилган. Иккиси 6 соат бири 10 соат вақтда ўлган. Уларни ўлдирган нарса тутун эмаслиги юзга юз аниқ, чунки у газ бўлмаган. Уларни Гитлерни “заҳарли хонага қамаб уларга газ киритинг” деган хабар, информация ўлдирган. Ҳозирги кунда ҳам ахборот воситалари орқали шу каби хабарлар тарқатилади. Аслида эса уларни таг туги бўлмайди. Ҳатто шу каби бузуқ хабарларни динимизга тегишли китобларга ҳам киритиб юборган. Оддий мисол бутун дунёга инсон саломат бўлиши учун 8 соатдан кам ухламаслик керак деган хабар тарқатилган. Ҳатто бу хабарни тарқатган кишини бу борада проффесор ва бошқа унвонлари ҳам бор.

Аслида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бери у зотнинг саҳобалари ҳам у зотдан кейинги бутун омма халқ 8 соат ухлашни ғафлат, инсонни бефаросатликка олиб борувчи омил деб билган. Чунки бир инсон 60 йил умр кўрса чақалоқлиги уйқу билан ўтади. Яна бир ёшга етгунча қанчадир кўпроқ вақтини ухлашга сарфлайди. Шуларни ҳам чиқариб юборганда 60га кирган одам 20 йилини фақат уйқуга сарфлаган бўлиб чиқади. Уммати Муҳаммадияда 60 йил умр кўрадиган одам умрини 20 йилини фақат уйқуга сарфлаши ҳеч қачон оқланадиган иш эмас. Бу уммат азалдан олимидан тортиб омисигача уйқуни энг қаймоғини ухлаб ҳамма ухлайдиган вақтда ибодатга сарфлаган уммат ҳисобланади. Ҳатто “Иҳёғ Улумуддин” каби китобларимизга ҳам 8 соатдан кам ухламаслик керак деган гап келтирилади. Бу ҳам кимлардир томондан киритилган гапдир.

Яна оддий бир мисол ҳамма жойда инсоннинг калласи 15 минут ишлайди, ундан кейин умуман маълумот қабул қилмайди деб жар солишади. Бу ҳам инсонларни илмдан қайтариб аҳмоқ қилиш ҳисобланади. Чунки олти юз ва бир милионлаб ҳадисларни ёдлаган инсонлар 15 минутдан кейин ақли олмаса шунча ҳадисни ёдлаган бўлармиди. Шунчалар китобларни ёзган бўлармиди. Бундан ташқари фалон миллат вакиллари жуда доно, ҳар томонлама етук, олдинда, мусулмонлар қолоқ каби ёлғон ахборотлар ҳам йиллар давомида такрорланавергач ўзини зиёлиман деб билган университет талабалари, ҳатто ўқитувчилари ҳам ўзини қолоқман дейдиган тушунчага олиб келиб қўйди. 8 соатини уйқуга яна 8 соатини еб ичиш ва таҳоратхонага қолган 8 соатни ҳам бемаъни ишларга сарфлайдиган қилиб қўйди. Мусулмонларда орқада қолиш кўзга ташланаётган бўлса бу динимиздан узоқ, кечаларимиз таҳажжуддан ҳоли, кунимиз Қуръон тиловатидан ҳоли, кўпроқ вақтимиз ухлашу, бир кунда бир неча бор туалетга қатнашу, каллам олишдан тўхтади деб бемаъни нарсаларга машғул бўлишга ўтиб қолди. Бунда сиз каби ўзини зиёлиман деганларда катта хато бор.
Чунки азалдан бизнинг раҳнамоларимиз 40 йил хуфтоннинг таҳорати билан бамдодни ўқиган. Бир кечада 400 ракъатгача намоз ўқиган, боболаримиз бойлигини еб-ичиш, бемаъни ўйин кулгуга сарфлаш ўрнига ўзини тарозини бир томонига қўйиб, нариги томонига ўзининг вазнича кимдир олтинни, кимдир кумушни қўйиб “Роббим мен ўзимни Сендан сотиб оламан” деб инфоқ қилган. Сиз каби зиёлилар бирор болачани мақтамоқчи бўлишса нечтадир бир сўз ёдлаган болани ўрнак қилиб кўрсатасиз. Бу ёқда оддий бир деҳқонни фарзанди 5 6 ёшда қори бўлиб, 300 вароқ Қуръонни ёдлаб қўйганини кўрмайсиз ҳам.

Пулим бор деган бойимиз қайсидир бир аҳмоқ ўзини реклама қилиб келгусида ҳам сенлар аҳмоқ бўлишиб шундай тўйлар қилгин, биз бориб бор пулингни йиғиштириб келайлик деб бемаъни бир тўй қилса ўшанга эргашишни хоҳлаб турсак. Улар ҳам ўйлаганидан ҳам орттириб бир соат бориб ҳанграб одамларни 10 15 йиллаб тўплаганини йиғиштириб кетаверса. Сизлар ҳам тортишишни ўрнига одамларга нима тўғри нима нотўғри хабар эканлигини аниқлашга ҳаракат қилиб етказишга ҳаракат қилинглар. Аммо оддий шу бир ҳақиқатни ҳалигача тушунмаган бўлсангизлар сизлардан нимани кутиш керак экан билмадик. Сиз каби ўзи зиёли бўлиб одам маймундан яралган деса ишониб юрганлар қанча. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/157726)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
❄️🌨 СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАҲОРАТ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қишлоқ жойларида совукда ювиниш шароит деярли йўқ. Шунинг учун жинсий алоқадан кейин тахорат олса хам кифоя қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Кифоя қилмайди. Аввал ғуслнинг шароитини қилиб, кейин жинсий алоқа қилинади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55541)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
🥶 СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#ғусл #таяммум

CАВОЛ: Совуқда касалланишдан қўрқиб таяммум қилган жунуб одам кетидан таҳорат оладими ё шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Совуқ сабабли ғусл қилиш узрли бўлса, покланиш учун таяммум қилинади ва таяммумдан кейин таҳорат олиш шарт эмас. Агар таяммумдан кейин таҳоратни бузувчи ҳолатлар бўлса, намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади.

Совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиш тўғрисида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه

яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: “Агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди”, деганлар...” (📚 “Бадоиъус саноеъ” китоби).

☝️ Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари🔸
#эслатма

📌 Ёддан ўқигандан кўра мусхафга қараб ўқишнинг савоби кўпроқдир, Зеро, қироат бир ибодат бўлса, мусхафга қараш ҳам бир ибодатдир. Қироатқилишдан олдин “Аузубиллаҳиминашшайтонир рожим” деб бир марта айтилса кифоя. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
ҚЎРҚИТИШ УЧУН АЙТСА ҲАМ ТАЛОҚ ТУШАВЕРАДИМИ?
#оила

CАВОЛ: Эр талоғини билмасдан шунчаки қўрқитиш учун айтса ҳам талоқ тушаверадими? Энди эр-хотин бирга яшаса бўладими? Буни йўли борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ лафзини очиқча айтилганда, албатта, талоқ тушади. Бу ҳолатда ният эътиборга олинмайди. Талоқ лафзини очиқча айтмай, ҳам талоққа, ҳам бошқа маъноларга далолат қиладиган лафзларни айтса, масалан: "Чиқиб кет", "Тур йўқол", "Жавобингни бердим", дегани каби. Бунда эр нимани ният қилган бўлса, ўша бўлади. Яъни, талоқни ният қилса, талоқ бўлади. Талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди.

Талоқлар сони учтага етгунча қайта никоҳланиши мумкин. Талоқлар учтага етса, эр-хотин қайта никоҳлана олмайди. Фақат аёл тўғри никоҳ билан бошқа эрга тегиб, тўлақонли эр-хотинлик алоқасидан кейин талоғини олса ва иддани тугатса, кейин аввалги эрига никоҳланиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари🔸
КАСАЛЛИКДА ҒУСЛ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агарда кишига ғусл вожиб бўлсаю лекин касаллиги боис ғусл қила олмаса таҳорат олиб намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Ғусл қилмаса бўладиган даражада шарий узрли бўлсангизгина ғусл ўрнига таяммум қиласиз, шарий узрли эканингизни дийний олим ёки тақводор мутахассис врач айтади ўзингиз эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/192465)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
🧕 ҚАЙНОНАМ МЕНДАН РОЗИ БЎЛИШИ УЧУН НАМОЗНИ ТАШЛАШИМ КЕРАКМИ?
#намоз #оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр оиламизда хамма намоз ўқийди, шу қаторда мен хам 2 фарзандли келинман намоз ўқишимга хеч ким қаршилик билдирмайди, аммо қайнонам намоз ўқишимни унча хушламайдилар. Сабаби айни намоз вақтига тўғри келган ишлар ош-овқат ва ҳоказолар. Улгуришга харакат қиламан ишларимни тугатиб киришга, лекин барибир жахллари чиқади. Шусиз хам намоз вақти ўтай-ўтай деб турган пайтда шошиб ўқиб оламан. Намоз ўқийману уларнинг норози танбехлари эшитиб гоҳида адашибам кетаман. Маслахатингизга мухтожман фақат бомдодни ўқиб қўяверайми ёки қазо қилиб ўқиб юраверайми? Уларни норози қилишни хам Аллоҳдан хам қўрқаман.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиш билан ўқимаслик жаннат ёки дўзахни бирини танлаш билан баробардир. Хоҳлаганингизни танлайверинг. Қайнонангиз сизга узр бўлолмайди ҳам дўзахдан ҳам қутқариб қололмайди. Инсонларга хайрон қоласан, Аллоҳ таоло фарзандлар ота-онасини ҳурмат қилишини вожиб амал қилиб ота-оналарга иззат тожини кийдирди. Ўз розилигини уларнинг розилигига боғлаб қўйди. Баъзи бир нонкўр ота-оналар эса ўша иззат берган Зотдан ўзини устун кўришни бошлади. Бундай ҳолатда нонкўрларга итоат қилинмайди. Аллоҳнинг Ўзига итоат қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. متفق عليه

Ҳасандан ривоят қилинади:
📗“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
✍️ Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)

Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Агар Аллоҳ таоло мусулмон қилиб ота-онага шу иззат тожини бермаганида ғарбдаги каби умрини хору-зорликда қариялар уйида ўтказишар эди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/83633)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
2024/10/01 19:16:11
Back to Top
HTML Embed Code: