Telegram Web Link
👂 ҒИЙБАТНИ ЭШИТИШ
#ғийбат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ғийбат ёмонлик қилмайман деб ўзимга сўз берганман ва Алҳамдулиллаҳ, шунақа қиляпман ҳам. Лекин юрган йўлимда уйда ишхонада бировни ғийбатини эшитиб қоламан. Ғийбат қилинган одам бўлса ёнини оламан, ғийбат маъносида савол берилса билмайман деб айтаман ва ўша одам билан тезда хайрлашаман ё гапни бошқа ёққа бураман. Бу учун менга гуноҳ ёзилмайдими, қилаётган парҳезим бузилмайдими?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Гуноҳ ёзилмайди. Ғийбат қилинаётгани эшитсангиз дарҳол ўша ғийбатчиларга насиҳат қилинг.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
✍️ Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

📜 Шарҳ: https://www.tg-me.com/nurli_yol_hadis/1496

Валлоҳу аълам!


(https://savollar.islom.uz/s/224185)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ОДАМЛАР ҲАҚҚИНИ БЕРМАСЛИК
#ҳалол_ҳаром #қарз

CАВОЛ: Узоқ қариндошим мени 2 ой ишлатиб пулимни бермади. Пули кўп, дунёни сотиб олишга етади. Аммо ночор одамлар ҳаққини бермайди. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мардикорнинг ҳаққини кечиктирмасдан тез тўлашга тарғиб қилганлар:
📗 “Мардикорнинг ҳаққини, унинг (пешона) териси қуримасидан олдин беринглар!” ( Ибн Можа ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло деди: “Мен Қиёмат куни уч кишининг душманидирман:
1. Менинг номимни ўртага қўйиб (бирон нарса) олиб, сўнг хиёнат қилган кишининг;
2. Ҳур-озод одамни сотиб, сўнгра пулини еган кишининг;
3. Ва мардикорни ижарага олиб ишлатиб, ҳаққини тўлиқ бермаган кишининг”
( Имом Бухорий ривояти).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДАН КЕЙИН БИРИНЧИ КЎРГАН ОДАМГА САЛОМ БЕРИШ КЕРАКМИ?
#намоз

CАВОЛ: Намозни ўқиб бўлиб, тургандан кейин биринчи кўрган одамга салом бериш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин биринчи кўрган одамга салом бериш шарт, деган шаръий ҳукм йўқ. Буни диндан деб, одат қилиб олиш тўғри эмас. Лекин ҳар доим катта-кичикка, таниган-танимаганга салом бериш суннат. Жумладан, намоздан чиққандан кейин ҳам, кўрганга салом бериб кетилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_667

👳🏻‍♂️🧕 БУНДАН КЕЙИН МОДОМИКИ ҲАЁТ ЭКАНМАН

عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ : أَتَتِ امْرَأَةٌ نَبِيَّ اللهِ صلى الله عليه وسلم , فَقَالَتْ : يَا رَسُولَ اللهِ مَا حَقُّ الزَّوْجِ عَلَى زوجته ؟ قَالَ : لاَ تَمْنَعُهُ نَفْسَهَا وَلَوْ كَانَتْ عَلَى ظَهْرِ قَتَبٍ. قَالَتْ : يَا رَسُولَ اللهِ ، مَا حَقُّ الزَّوْجِ عَلَى زَوْجَتِهِ ؟ قَالَ : لاَ تَصَدَّقُ بِشَيْءٍ مِنْ بَيْتِهِ إلاَّ بِإِذْنِهِ ، فَإِنْ فَعَلَتْ كَانَ لَهُ الأَجْرُ ، وَعَلَيْهَا الْوِزْرُ . قَالَتْ : يَا نَبِي الله مَا حَقُّ الزَّوْجِ عَلَى امرأته ؟ قَالَ : لاَ تَخْرُجَ مِنْ بَيْتِهِ إِلا بِإِذْنِهِ ، فَإِنْ فَعَلَتْ : لَعَنَتْهَا مَلاَئِكَةُ اللهِ وَمَلاَئِكَةُ الرَّحْمَةِ وَمَلاَئِكَةُ الْغَضَبِ حَتَّى تَتُوبَ ، أَوْ تراجع . قَالَتْ : يَا نَبِيَّ اللهِ : فَإِنْ كَانَ لَهَا ظَالِمًا ؟ قَالَ : وَإِنْ كَانَ لَهَا ظَالِمًا . قَالَتْ : وَالَّذِي بَعَثَك بِالْحَقِّ لاَ يَمْلِكُ عَلَيَّ أَمْرِي أَحَدٌ بَعْدَ هَذَا أَبَدًا مَا بَقِيتُ .رواه ابن أبي شيبة في المصنف

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Я Расулуллоҳ эрнинг аёлининг зиммасидаги ҳақлари нимадан иборат” деди.
“Эгарнинг устида бўлса ҳам ўзини эридан ман қилмайди” дедилар.
“Я Расулуллоҳ эрнинг аёлининг зиммасидаги ҳақлари нимадан иборат” деди.
“Эрнинг изнисиз уйидан бирор нарсани садақа қилмайди. “Агар қилса савоби эрга гуноҳи аёлга бўлади” дедилар.
“Я Набияллоҳ эрнинг аёлининг зиммасидаги ҳақлари нимадан иборат” деди.
“Эрнинг изнисиз уйидан чиқмайди. Агар чиқса Аллоҳнинг фаришталари, раҳмат ва ғазаб фаришталари тавба қилгунича(бир ривоятда қайтгунича) аёлга лаънат айтади” дедилар.
“Эй Аллоҳнинг Набийси агар эр аёлга зулм қилувчи бўлсачи” деди.
“Агар аёлга зулм қилувчи бўлса ҳам” дедилар.
Ҳалиги аёл “Сизни ҳақ билан (пайғамбар қилиб) юборган Зотга қасамки бундан кейин модомики ҳаёт эканман (эрнинг ҳаққи аёлнинг зиммасига оғирлигидан)ҳеч ким устимдан ишимга молик бўлмайди” деди.

✍️ Ибн Абу Шайба ривояти.


📚 KУНЛИК ҲАДИС
САЛОМГА АЛИК ОЛМАСЛИК
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир киши бошқа бир кишига салом бeрса, у эса алик олмаса, саломга алик олмаган киши у одамдан қарздор бўлиб қоладими? Бу ҳам омонат ҳисобланадими?

💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Вожибни тарк қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/52971)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДА АДАШИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен намоз ўқиётганимда баъзан зам сурага Таборак, Ёсин, Воқеа сурасини тўлиқ ўқийман. Шунда гохида адашиб қоламан ва шу адашган жойимдан зам сурани тугатаман. Шунда ўқиган намозларим дурустми ёки қайтиб ўқишим керакми?


💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Пухта билган сураларингизни зам сура қилинг. Фарз намози жиддий масала, унга яхшилаб тайёргарлик кўриш ва яхшилаб ёдлаган сураларингизни зам сура қилинг. Намозингизни дуруст ёки дурстмаслиги адашганингизда маъно бузилишига боғлиқ. Маъно бузулса намознингиз тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/188477)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_умра

🧕 АЁЛ КИШИ УМРА САФАРИНИ МАҲРАМСИЗ БАЖАРСА БЎЛАДИМИ

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲИЖОБНИ МАЖБУРАН ЕЧИШ
#аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен ҳижоб ўрагандим ота онам сен ҳали ёшсан деб рўмолимни ечишга мажуб қилишди, лекин мен ҳохламагандим бу хатоимни қандай туғирласам бўлади?

💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг фарзида бандасидан рухсат сўралмайди. Дунёвий ишларда гўзал муомалада бўлинг. Сабр қиласиз ажрини оласиз. Бу каби ҳолатлар саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг даврларида жуда кўп бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ўринларда уларга исломнинг энг гўзал ахлоқи ила муомалада бўлиб, улар буюрадиган ношаръий ишдан четда бўлишни буюрганлар. Сиз гўзал ахлоқ ва олий одоб билан муомала қилаверинг.

Ҳадис (Шарҳини кўриш учун устига босинг):

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Саъднинг онаси унга ҳатто у ўз динига куфр келтирмагунича ҳеч ҳам унга гапирмасликка, еб-ичмасликка қасам ичди. Ва «Аллоҳ сенга ота-онанга итоат қилишга амр қилган, мен онангман, мен сени шунга амр қилмоқдаман!» деди. Бас, уч кун туриб, қийналганидан ҳушидан кетиб, йиқилди. Унинг Умора деган ўғли туриб, унга (бир нарса) ичирди».

Бошқа ривоятда:
«Қачон унга ичимлик ичирмоқчи бўлишса, оғзини чўп билан очиб туриб, қуйишар эди. У Саъдни дуоибад қила бошлади. Бас, Аллоҳ таоло: «Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия ‎қилдик. Агар улар сени ўзинг билмаган ‎нарсани ‎Менга ширк келтиришингга зўрласалар, бас, уларга ‎итоат этма!»ни нозил қилди», дейилган.

✍️ Муслим бу ерда, Термизий эса «Тафсир»да ривоят қилганлар.


(https://savollar.islom.uz/s/239992)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
КЕЧИКТИРИБ НАМОЗ ЎҚИСА САВОБИ КАМАЯДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар намозларни ўз вақтидан сал кечиктириб ўқиса савоби камаядими? Шу гап канчалик тўғри?

💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Кунлик 5 маҳал фарз намозларнинг ўз вақтлари бор. Ўша вақтлардан бир дақиқа олдин ўқиса намоз намоз бўлмайди. Ўша вақтлардан бир дақиқа кейин ўқиса намозни қазо қилиб оғир гуноҳкор бўлган ҳисобланади. Шу вақтлар ичида ўқиса фарз намозини ўз вақтида ўқиган бўлиб, намоз учун тўлиқ савоб олади. Аммо шу вақтларнинг ичида янада савоби кўпроқ дақиқалари бор. Ўша дақиқаларда ўқиса намози учун қўшимча ажр олади. Булар мустаҳаб вақтлар дейилади. Энди ушбу намозларни ўз вақтининг энг охирги дақиқаларига тақаб, шошилиб ўқиш эса мазаммат қилинган ишдир. Чунки бунда намозга бепарволик ва дангасаликни изҳор қилиш бор.
Қуйида сизга батафсил маълумотни "Кифоя" китобидан ҳавола қиламиз: https://savollar.islom.uz/s/246824


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ОЛИНГАН ТИРНОҚЛАРНИ ҚАЕРГА ТАШЛАШ КЕРАК?
#таҳорат

CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Тирноқларимизни олиб полни тешигига ташлаб юборамиз, шу мумкинми? Полни тешиги йўқ бўлса тирноқларни қаерга ташлаш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса, танадан ажраганидан кейин ҳам худди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҚИЗ БОЛА УЗОҚ МАМЛАКАТДА ЎҚИШИ ЖОИЗМИ?
#илм

CАВОЛ: Қизим чет элда ўқишни жуда истайди. У жуда ҳам аълочи. Дадаси ва акалари “қиз бола маҳрамсиз чет мамлакатга бориши мумкин эмас” дея рухсат беришмаяпти. Аммо мен илм олиш ниятида қиз бола узоқ мамлакатда ўқиши жоизлиги ҳақида ўқигандим. Динимизда бу масаланинг ҳукми аслида қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом дини, энг нозик хилқат саналмиш аёлларнинг иффати ва иззат-обрўларига катта аҳамият берган. Аёл қизларимизнинг таълим олишлари мақтовга сазовор. Лекин ҳар қандай яхши иш ҳам динимиз кўрсатмасига мувофиқ бўлиши лозим. Шариатимизга кўра пиёда юрганда уч кеча-кундузлик масофага – сафар масофаси дейилади. Ана шу сафар масофасича бўлган жойга аёл-қизларимиз ўз маҳрамлари билан биргаликда сафарга чиқишлари лозим. Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: “Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган аёл учун уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди”.

Шундан келиб чиқиб, илм олиш ниятида бўлган қизингизни маҳрам қариндоши билан биргаликда ўқишга юборишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР
#намоз

☝️ Бир нечта амаллар борки, булар содир бўлиши билан намоз бузилади:

📌 1. Намознинг шартларидан бирини тарк қилиш. Мисол учун авратни беркитмаса ёки уч тасбеҳ айтиш миқдорича қибладан бошқа томонга юзланиб турса;
📌 2. Намознинг рукнларидан бирини тарк қилса. Мисол учун рукуъ ёки сажда қилмаса;
📌 3. Кетма-кет бир рукнда бир ҳаракатни уч маротаба такрорласа ёки намозга тегишли бўлмаган амални кўпайтириб юборса;
(Изоҳ: Намозда бир қўл билан бажариб бўлмайдиган, икки қўл муҳтож бўладиган амалларга амалу кассир, яъни кўп амал, дейилади. Мисол учун салла ўрашлик, белбоғни боғлашлик, тўнни кийиш ёки ечиш ва ҳоказо. Мана шу каби кўп амални қилиш билан ҳам намоз бузилади. Аммо бир қўл билан бажарса бўладиган амални икки қўлда қилса ҳам, модомики, ўша амални бир рукнда уч бора қилмаса, кўп амал қилган ҳисобланмайди. Аслида намозга тайёргарлик қилинаётган вақтда унга халақит берадиган нарсаларнинг олдини олиб қўйиш керак. Инсончилик юзасидан эсдан чиқиб қолган бўлса, бошқаларнинг намозига халақит қилмаслик учун бунақа ишларни бажариш билан намоз бузилмайди. Бирор киши намозда турганида илон ёки чаённи ўлдириши ҳамда олдиндаги бўш жойни тўлдириши ҳам намозни бузмайди).
📌 4. Тўхтамасдан уч қадам юрса. Лекин олди саф очиқ бўлса, бир рукнда бир ёки икки қадам билан олдинни тўлдириш жоиз;
📌 5. Намозга тегишли бўлмаган сўзни хоҳ у тушунарли бўлсин, хоҳ тушунарсиз бўлсин, бир ёки икки ҳарф миқдорида талаффуз қилса;
📌 6. Рукуъ ва саждаси бор намозларда қаҳқаҳа билан кулса. Қаҳқаҳа, деб ёнидаги одам эшитадиган даражадаги кулгига айтилади. Намоздаги бу кулги билан намозга қўшилиб, таҳорат ҳам бузилади;
📌 7. Узрсиз йўталса;
📌 8. Қуръонни бузиб ўқиса;
Агар Қуръоннинг маъноси қўпол бузилса, у намозни қайтариб ўқиш вожиб бўлади. Қўпол бузиш, дегани жаннат ўрнига дўзахни, мўъмин ўрнига мушрикни, ҳидоят ўрнига залолатни ва шу каби аксларни қироат қилиб юборишга айтилади. Мисол учун Зумар сурасининг 73-оятидаги «Парвардигорларидан қўрққан зотлар эса тўп-тўп ҳолда жаннатга ҳайдалдилар» ўрнига «жаҳаннамга ҳайдалдилар» жумласини айтиб қўйиб, шу ракатда ўша хатосини тўғриламасдан намозни адо этса, у намоз бузилган бўлади. Аммо ўша ракатнинг ўзида хатосини тўғриласа, намози дуруст бўлади.
📌 9. Намозда туриб озми-кўпми сув ичса ёки овқат еса;
📌 10. Сув йўқлиги учун таяммум қилиб намоз ўқиётган киши таҳорат қилиш учун етарли сувга қодир бўлиб қолса;
📌 11. Намоз ўқиётган чоғида маҳсига тортган масҳнинг муддати ўтиб кетса;
📌 12. Бомдод намозини ўқиётганда қуёш чиқиб кетса;
📌 13. Ийд намозини ўқиётганда қуёш заволга оғса. Жума намози ўқилаётганда аср вақти кириб қолса ҳам, шу ўқилаётган намозлар бузилади.
(Изоҳ: Демак, шу ҳолатларда қуёш найза бўйи кўтарилишини кутади ва қазо бўлган бомдодни ўқийди, қуёш заволга оғгач эса, ийд намозини тарк қилиб, пешин намозини ўқийди. Аср вақти кириб қолган бўлса, жума намозини бузиб, ўрнига қазо бўлган пешинни ўқийди).
📌 14. Намоз асносида ўзини билмай қоладиган даражада ҳушидан кетса;
Бу ҳолатда намоз бузилиши билан бирга таҳорат ҳам синади. Ушбу масала юқорида ўтган эди.
📌 15. Битта намозда эркак киши билан аёл киши сафда баробар туриб қолса, аёлнинг намози бузилади;
Агар имом шу аёлга ўзининг имомлигини ният қилса, ўша аёл ўзининг маҳрами бўлса ҳам ёки маҳрами бўлмаса ҳам ушбу имомнинг намози бузилади.
📌 16. Намозга тегишли бўлмаган сўз гапирса;
Қасддан бир кишига салом берса ёки саломга алик олса, беузр инграб, камида икки ҳарфли овоз чиқарса, товуш чиқариб йиғласа ҳам, намоз бузилади. Лекин йиғлаши охират ташвиши билан бўлса, зарари йўқ. Акса уриб алҳамдулиллаҳ, деган кишига жавоб қайтарса, имомдан бошқанинг қироатини тўғриласа, намоздан ташқаридаги кишининг қироатини тўғрилаш учун айтган каломини қабул қилиб, унга эргашса ҳам намози бузилади. Яна гапга гарчи зикр билан бўлса ҳам, жавоб қайтарса намоз ботил бўлади. Мисол учун бир киши мағлуб бўлди, деса-ю, намозда турган киши унга жавобан алҳамдулиллаҳ, деса ёки «Бир мусулмон оламдан ўтибди», деса, унга жавобан «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», деса ҳам намоз бузилади.

🔸 Ибодат Масалалари 🔸
(давоми)

📌 17. Мусҳафга қараб туриб намозда қироат қилса, нажосат устига сажда қилса, инсонлардан сўраладиган нарсани намоз ичида дуо қилиб сўраса ҳам намоз бузилади.

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЗИНО ҚАРЗДИР ДЕГАНИ НИМА ДЕГАНИ?
#қарз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! 4070-савол жавобига аниқлик киритмоқчи эдим. "Зино қарз уни оилангдагилари тўлаши шарт" бу нима дегани? Илтимос аниқлик киритсангиз.

💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Зинокорнинг аёли ва қизи билан ҳам ўша ишни қилишади дегани. Аллоҳ таоло “Шууро” сурасида марҳамат қилади:

وَجَزَاء سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِّثْلُهَا

40. Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир.
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/73540)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИНГ ГУНОҲИ
#қазо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир савол-жавобда биргина қазо номози учун минг йил дўзахда азобланади деб ёзилибди. Мен 9-синфдан номоз ўқиб келаман, хозир 19 ёшдаман. Қазо номозларимни ўқиб тугатсам хам дўзахда азобланаманми?!

💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гуноҳидан тавба қилган киши гуноҳ қилмаган киши кабидир” деганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/121691)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САЖДАИ САҲВ ҲАҚИДА
#намоз #саҳв

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Саҳв саждасини жамоат билан адо қилганда фақат ўнг томонга салом бeрилиб, кeйин бажарилади. Агар якка намозхон хато қилса, саждаи саҳв учун икки томонга ҳам салом бeриб кeйин саждани адо қиладими?

💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Икки тарафга салом бериб ҳам, бир тарафга салом бериб ҳам саҳв саждасини қилиш жоиз. Бир тарафга салом бериб саҳв саждасини қилиш афзал. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/36838)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛЛАРНИНГ ЖАМОАТ БЎЛИБ НАМОЗ ЎҚИШИ
#жамоат

CАВОЛ: Аёллар жамоаси намоз ўқиганда, уларда ҳам бир аёл имомлик қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар жамоат бўлиб намоз ўқишлари макруҳ. Бордию жамоат бўлиб ўқисалар бирлари имом бўлади, аммо эркакларнинг имоми каби олдига чиқиб турмасдан сафда бошқалар билан баробар тураверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ХАТМ ОДОБИ
#Қуръон

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Хатм Қуръон қилмоқчи бўлган киши ўқишдан олдин, хатм савобини кимнинг руҳига бағишлашини ният қилиши шарт қилинганми? Маълумки, хатми Қуръон бир неча кунлар давомида ўқилади, қори ҳар ўқиган қисмини ҳам ниятига яраша бағишлаб кетаверадими? Яъни масалан бир ўқишда 1 пора ўқиса, қандай дуо билан якунлайди.

💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Киши ўқиган тиловатини ўтганларга бағишлайди. Бунинг учун аввало Аллоҳнинг розилиги учун тиловат қилинади, “cавоб ҳосил бўлди” деган умидда ўзи хоҳлаган кишисига бағишлайверади. Хоҳласин ҳар ўқиганини, хоҳласин барчасини тугатганидан кейин жамлаб. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/27215)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
❗️ОЛИМЛАРНИ МАЗАХ ҚИЛИШ
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Кимки олимларни мазах қилса мазах қилган одам агар никоҳланган бўлса унинг никоҳига путур етади деган гапни эшитдим. Турмуш ўртоғим жуда кўп мазах қиладилар. Ҳақиқатдан шундай инсоннинг никоҳига путур етадими?

💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мазах қилиш икки хил бўлади.

📌 Бир кишини мазах қилиб уни динини мазах қилади. Бунда шак-шубҳасиз кофир бўлиб, хотини билан ўртасидаги никоҳ бузилади. Масалан соқол деган нарсадан нафратланаман дейди. Ёки динни ёмон кўраман, Қуръонни ёмон кўраман, азонни эшитсам асабим ўйнайди деса ёки бўйниларига суякларни осиб олиб мен Азроилман деб малакул мавт фариштасини эрмак қилса. ☝️ Ақийда китобларимизда “Бир киши баландга ўтириб олиб, ўзини Қуръон ўқитувчи мударрисга ўхшатиб қўлига калтак олиб ўқи деб эрмак қилса кофир бўлади” дейилган.

Батафсил Ҳужжат: https://savollar.islom.uz/s/156753

📌 Иккинчиси диндор шахсни шахсиятини мазах қилади. Масалан соқол қўйиш суннат, лекин уни соқоли ҳеч ҳам ярашмаган деса ёки ўша олимни фисқ ишлари, ғийбат қилиш одати бўлса ўша ишини қораласа кофир бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
📚 “Дуррул мухтор” китобида бавл ва ҳожатга тааллуқли макруҳ амалларни санаб, қуйидагилар айтиб ўтилган:

📌 Аёл фарзандини қибла тарафга қаратиб тўсиши,
📌 ой ва қуёшга юзланган ҳолда ҳожат чиқариш,
📌 сувга ҳожат чиқариш, қудуқ, анҳор, ховуз, булоқларнинг бир четига ҳожат чиқариш,
📌 мевали дарахт остига,
📌 экинзорга,
📌 соя берувчи дарахт остига,
📌 масжид атрофига,
📌 ҳайитгоҳ атрофига,
📌 қабристонларга,
📌 чорполар юрадиган жойлар,
📌 йўлларга,
📌 шамол эсадиган тарафга,
📌 сичқон, илон, чумоли кабиларнинг инига,
📌 ер тешикларига,
📌 беузр тик турган ҳолда,
📌 ёнбошлаган ҳолда,
📌 яланғоч ҳолатда бавл қилиш,
📌 таҳорат оладиган жойга ёки ғусл қиладиган жойга бавл қилиш.

Буларнинг барчаси макруҳ амаллар ҳисобланади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/11/20 05:40:54
Back to Top
HTML Embed Code: