Telegram Web Link
Ҳикмат

Эй инсон! Бугун қайси солиҳ амалнинг ижроси сенга оғирлик қилиб турган бўлса, билиб қўй, эртага тарозингни босадиган амал ҳам худди шу бўлади. 
                                                                                               
Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 ЭРИ АЗОН АЙТМАСДАН НАМОЗИНИ БОШЛАГАН АЁЛ
#намоз

САВОЛ: Эр-хотин намоз ўқиганда эри азон айтгунча хотини намозини бошлаб олдинлаб кетса бўладими ёки йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирган бўлса, аёллар азон ва такбир айтилишини кутиб ўтирмасдан намоз ўқишлари жоиз, ҳеч қандай макруҳлик йўқ. Чунки азон эркаклар учун суннат қилингандир.

Бу ҳақда Шайх Абдулғани Майдоний (1222 – 1298 ҳ.й / 1807 – 1881 м.й.) шундай дейдилар:

(الأذان سنة) مؤكدة للرجال (للصلوات الخمس والجمعة)

“Жума ва беш вақт намоз учун азон айтиш эркаклар учун таъкидланган суннатдир” (“Ал-Лубоб” китоби, Азон боби).

“Ал-Фатово ал-ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَلَيْسَ عَلَى النِّسَاءِ أَذَانٌ وَلَا إقَامَةٌ فَإِنْ صَلَّيْنَ بِجَمَاعَةٍ يُصَلِّينَ بِغَيْرِ أَذَانٍ وَإِقَامَةٍ وَإِنْ صَلَّيْنَ بِهِمَا جَازَتْ صَلَاتُهُنَّ مَعَ الْإِسَاءَةِ .هَكَذَا فِي الْخُلَاصَةِ .

“Аёллар азон ва иқомат айтмайдилар. Агар (мабодо) жамоат бўлиб ўқисалар ҳам, азон ва иқоматсиз ўқийдилар. Агар азон ва иқомат билан ўқисалар намозлари жоиз бўлади, лекин исоат (ёмон иш) қилган бўладилар. “Хулоса” китобида шундай келган”. Иқтибос тугади.

Демак, эрларининг азон айтиш ёки айтмаслиги аёлларнинг намозига таъсир қилмайди. Лекин намоз вақти кирганини аниқ билмоқчи, азонни тинглаб, дуо қилмоқчи бўлсалар, ихтиёр ўзларида, ҳадиси шарифларда зикр қилинган савобларга эга бўладилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳайрия

Толиби илмга қилинган бир дирҳамлик ёрдам минглаб камбағалларга қилинган миллионлардан афзалдир.

Имом Раббоний қуддиса сирруҳу

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон соҳиби (яъни, уни ёд олган киши) боғлаб қўйилган туяга ўхшайди. Агар уни маҳкам тутсанг, ўрнида туради. Агар бўш қўйсанг, кетиб қолади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#эслатма

📌 Эрлар аёлларни имкон қадар шариат аҳкомларини зўр билишларига имкон қилиб беришлари керак. Чунки фарзандлар илк илм ва тарбияни онадан олишади. Чўрининг боласи чўри, қулнинг боласи қул бўлади. Ҳур, илмли, тушунчаси тўғри, ақийдаси мустаҳкам аёлнинг ҳам фарзанди ҳур, ақийдаси соғлом, тушунчаси етук фарзанд бўлади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍17 январь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 44-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Иброҳим" сурасининг 24 оятидан "Ҳижр" сурасининг 50 оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📿
Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_738

ТЎРТИНЧИСИ ШАЙТОНГА


📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам дедилар: “Эркакка бир тўшак, аёлга бир тўшак. Учинчиси меҳмонга. Тўртинчиси шайтонга”, дедилар.

✍️ Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривояти.

🏷 Изоҳ: Ушбу ҳадисдан уйдаги кўрпа-тўшаклар учта бўлиши керак деган маъно чиқмайди, балки уларнинг адади ҳожат миқдорида бўлиши кераклиги, ундан ортиғи исроф экани тушунилади. Исроф эса динимизда қайтарилган ишлардандир. Шунинг учун нафақат кўрпа-тўшакларни, балки бошқа рўзғор буюмларини ҳам эҳтиёжга қараб сотиб олиш мақсадга мувофиқ. 

Ҳадисдаги “Тўртинчиси шайтонга” деган жумла шайтон ҳам уйда тунашига далолат қилади.  Демак, уйга кираётганда саҳиҳ дуоларни ўқиб, Аллоҳ таолодан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраб кирилса, Аллоҳнинг изни билан уйга шайтон кирмайди ва унга насиба қолмайди.


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

#дуо

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#эслатма

🧕 Жуфтингиз бозор қилиб келганда чеҳрангиз ҳамиша очиқ бўлсин. Чунки оломоннинг ичида савдо қилиш, юкни уйгача келтириш азиятли иш!
Эркагингиз нима олиб келган бўлса ҳам ўша нарсалар тугагунча кўнглингиз тўлмаганини билдирманг. Қилган яхши савдосини бот-бот мақтаб туринг.
Жуфтингиз яна бозорга отланганда ётиғи билан "Ўтган сафар гўшт ёки сабзининг фалон айби борлигидан олиб қўйибсиз. Энди ўша томонларига эҳтиёт бўлинг", десангиз кифоя.
Куч кетадиган, вақт, кайфият кетадиган, балки маблағ кетадиган муаммо ва маслахатларни жуфтингизнинг пули бор пайтига тўғриланг. Ўшанда кайфияти яхши бўлади. Ишингиз осон битади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

МУҲАББАТНИНГ УЧ БЕЛГИСИ


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ноқонуний диний таълим фаолияти билан шуғулланиш амалдаги қонунчиликка кўра тегишли жавобгарликка сабаб бўлади

🔰 Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилгандир.

Ҳар ким диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиш ҳуқуқига эга.

‼️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасига кўра, махсус диний маълумоти бўлмай туриб, рухсатсиз диний таълимотдан сабоқ бериш, шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш жавобгарликка сабаб бўлади.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tg-me.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tg-me.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tg-me.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tg-me.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tg-me.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
Сени ибодат қилишга лойиқ кўриши, Аллоҳнинг ҳадияси ўлароқ сенга етарли!

Ибн Атауллоҳ ал-Искандарий.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/06 20:24:18
Back to Top
HTML Embed Code: