Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

    ☀️ ХАЙРЛИ КУН!

Кунингиз хайрли бошланиб, завққа тўла ўтиши учун;

🌷 - Бомдод намозига уйғонинг
🌷 - Эрталабки дуо-зикрларни айтинг
🌷 - Аллоҳнинг неъматларига ШУКР айтинг
🌷 - Гарчи оз бўлса-да, Қуръон тиловат қилинг
🌷 - Ота-онангиздан ҳол сўранг
🌷 - Оилангизга табассум билан боқинг
🌷 - Яхши ниятлар қилинг
🌷 - Кун бўйи барча ишингизни Аллоҳ учун қилишга аҳд қилинг
🌷 - Ўзгаларга ёрдам қилишни кўнглингизга тугинг
🌷 - Гуноҳлардан четланиб ўтишни мақсад қилинг
🌷 - Беш вақт намозни қолдирмасликни қасд қилинг !
🌷 Бу яхшиликларни дўстларингизга жўнатинг!

Кунингиз хайрли ўтсин азиз, диндошим!! ☺️

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НАМОЗНИ БОШЛАШ МАСАЛАСИ
#намоз #бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Таниш-билишларимиз орасида кўпчиликда "Намозни бошлагандан кейин ҳаммасини ўқиш керак. Шунинг учун намозни бошламай юрибман", "Намозни ҳозир бошласам кейин ташлаб кетишим мумкин. Шунинг учун умуман намозни бошламаганим маъқул", "Намознинг ўзининг вақти бор, 60 га кириб ўқийман" каби фикрларни охирги кунларда кўпроқ эшитаяпман. Ҳаттоки бири иккинчисига "Сен фақат бомдодни ўқиб юрибсан, гуноҳга ботиб, ундан кўра ўқимай юр деган "тавсия"ларни ҳам эшитдим. Шу каби фикрдагиларга насиҳат қилсангиз.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ўша бир маҳал намозни ўқиганлар бир маҳални қолдирганнинг азобидан қутилиб қолишади. Одамларни ичида ҳам шайтони бўладида. Ўша шайтонваччалар эса ўша бир вақтни азобидан ҳам қуруқ қолишмасин деб уларни бир маҳалдан ҳам маҳрум қилишмоқчи бўлишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/162212)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеомурожаат

❗️Фарзандларингизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асранг


Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
12 - ёшлик қирғиз миллатига мансуб Муслима қиз, дунё бўйича Қуръон мусобақасидан 3 - ўринни, Миср бўйича эса, 1- ўринни эгаллади.

Мисрда анча йиллардан бери таълим олаётган 12 ёшлик Мирбек қизи Ҳанифа, Дунё бўйича қуръон мусобақасидан 3 - ўринни эгаллади. Миср бўйича эса биринчи ўрин соҳиби бўлди.
Ҳанифа саккиз ёшида қуръонни тўлиқ ёд олган. Тўққиз ёшида эса, 10 - та қироат бўйича ижоза олган. Ма шаа Аллоҳ!
Манашундай қизни тарбия қилган Мирбек акага, унинг аёлларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Ота-онасига тож кийдирадиган фарзандлардан бўлсин!

Барчаларимизга насиб  этсин...🤲🥲

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ШОМ НАМОЗИ ВАҚТИ
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен яқинда намозга кирганим учун менда жуда кўп саволлар туғилябди. Шом намози шом киргандан ҳуфтонгача ўқиладими ё шом киргандан қизил шафақ йўқолгунчами?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шом намозининг вақти борасида ҳанафий мазҳабининг ўзида ихтилоф бор. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида шом вақти оқ шафақ йўқолгунчадир. Бошқа барча имомлар шу қатори Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг икки шогирдлари бўлмиш имом Муҳаммад ва Абу Юсуфлар наздида ҳам қизил шафақ йўқолгунча. Шунга кўра эҳтиётан қизил шафақ йўқолгунча кечиктирмаслик керак.

(https://savollar.islom.uz/s/68609)

🔸🔸🔸

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз вақтлари тақвимида шом намози вақти ҳуфтонгача экан. Лeкин кўпинча ҳуфтон вақти киргунча қизил шафақ ёқолиб бўлади. Ҳуфтон вақтидан 40-50 минут аввал. Бу ҳолатда ҳам тақвимга амал қилсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва фуқаҳолардан бир жамоанинг наздларида шомдан кейинги шафақликни оқлик деганлар. Бунга имом Насоий ва Абу Довудлар Абу Масъуддан ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Шомнинг вақти уфқ қорайганда бўлади” деганларини далил қилишган. Бизда хуфтон вақтини эҳтиётан қизил шафақ ғойиб бўлганда ўқилмай оқ шафақ ғойиб бўлганда ўқилади. Шунинг учун 40-50 минут хуфтон вақти кирганига далолат қилмайди.

(https://savollar.islom.uz/s/40605)

🔸🔸🔸

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда бeрилган шом бўйича саволга ҳуфтон вақти киргунча шом ўқиса вақтида ўқиган дeб жавоб бeрган экансизлар. Шайх Ҳазратлари эса шом вақти 50 дақиқа дeган эканлар. Ҳозир шом билан ҳуфтон ораси 1 соату 30 дақиқа экан.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Фалаккиёт мутахассисларининг тадқиқотига биноан бамдод вақти билан шом вақти бир хилда бўлади. Чунки диёримизда қуёш 18 даражада бўлганида тонг отиш вақти кирган бўлади. Ҳозирги кунда бу 05:25ларга тўғри келади. Ёз фаслида эса 02:40ларга тўғри келади. 06:59ларда эса қуёш чиқа бошлайди. Айни шу ҳолатнинг акси шомда намоён бўлади. Яъни қуёш ботгач ёруғлик буткул йўқолиб, қоронғулик тушгунича бамдоддаги вақт ўтади. Устозимизнинг жавобларига келсак шом намозининг вақти тўғрисида уламолар:

“Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир” ҳамда “Шафақ қизғишликдан кейинги оқликдир” деб ихтилоф қилганлар.

ثُمَّ الشَّفَقُ هُوَ الْبَيَاضُ الَّذِي فِي الْأُفُقِ بَعْدَ الْحُمْرَةِ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ

Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздларида шафақ – бу уфқда қизилликдан кейин пайдо бўладиган оқликдир.

.وَقَالَا: هُوَ الْحُمْرَةُ وَهُوَ رِوَايَةٌ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ وَهُوَ قَوْلُ الشَّافِعِيِّ رَحِمَهُ اللَّهُ لِقَوْلِهِ عَلَيْهِ السَّلَامُ {الشَّفَقُ الْحُمْرَةُ}

Икки имом айтдиларки: “У уфқдаги қизилликдир” ва бу имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан бир ривоятдир ҳамда имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг (ихтиёр этган) қавлларидир. Чунки Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Шафақ қизилликдир”, – дедилар.

وَلِأَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ قَوْلُهُ عَلَيْهِ السَّلَامُ {وَآخِرُ وَقْتِ الْمَغْرِبِ إذَا اسْوَدَّ الْأُفُقُ}

Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: “Шом вақтининг охири уфқ қорайган вақтдадир”, – деган сўзлари далилдир.

وَمَا رَوَاهُ مَوْقُوفٌ عَلَى ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا ذَكَرَهُ مَالِكٌ
رَحِمَهُ اللَّهُ فِي الْمُوَطَّأِ، وَفِيهِ اخْتِلَافُ الصَّحَابَةِ

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадис эса Ибн Умар розияллоҳу анҳуга мавқуфдир. Буни имом Молик роҳимаҳуллоҳ “Муватто”да айтиб ўтганлар. Шунингдек, бу борада саҳобаларнинг ихтилофи ҳам бор. “Фатавои Ҳиндия” китобида: “Шафақ қизғишликдир” деган гап кенгчиликдир. “Шафақ – бу уфқда қизилликдан кейин пайдо бўладиган оқликдир” деган гап эҳтиёт томони олинган гапдир. Вақтлар фаслларга қараб узайиб ва қисқариб туради. Бирор дақиқага чегаралаб олиш бир фаслга тўғри келса, бошқасига тўғри келмай қолади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/38306)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фолбинларга алданманг!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Эслатма #суннат_рўза

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_745

ШАРИАТДА ШАРМ ЙЎҚ



عَنْ عَلِيِّ بْنِ طَلْقٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَى أَعْرَابِيٌّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، الرَّجُلُ مِنَّا يَكُونُ فِي الْفَلَاةِ فَتَكُونُ مِنْهُ الرُّوَيْحَةُ وَيَكُونُ فِي الْمَاءِ قِلَّةٌ، فَقَالَ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: إِذَا فَسَا أَحَدُكُمْ فَلْيَتَوَضَّأْ، وَلَا تَأْتُوا النِّسَاءَ فِي أَعْجَازِهِنَّ، فَإِنَّ اللهَ لَا يَسْتَحْيِي مِنَ الْحَقِّ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحَمَدُ

Али ибн Толқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:«Ё Расулаллоҳ, биздан бир киши очиқ жойда бўлади. Ундан ҳид чиқади. Сув оз бўлади», – деди.Шунда у зот: «Қачон бирингиз ҳид чиқарса, таҳорат қилсин, аёлларнинг орқаларига яқинлик қилманглар! Албатта, Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмас», – дедилар».

✍️ Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Аъробийлар саҳро табиатли бўлганликлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳар қандай нарсани, нима тўғри келса, тортинмасдан сўрайверар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан доимо бирга бўладиган саҳобийлар ҳам аъробийлар келиб, бирор нарса сўрашса эди, биз ҳам фойдаланиб қолар эдик, деб турар эдилар. Мана, бир аъробий келиб, аъробийчасига савол сўради. Унинг саволи ҳид чиқарган одам таҳорат қилмай қўяверса, бўлавермайдими, деган маънода эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳид чиқарган одам таҳорат қилиши шарт эканини таъкидлаш билан бирга, бошқа бир муҳим масалани ҳам айтиб ўтдилар. У ҳам бўлса, аёл кишининг орқасига яқинлик қилмаслик. Бу муҳим масала, буни эркагу аёл, ҳар бир шахс билмоғи керак. Чунки бу нарса ҳалол-ҳаромга, гуноҳга тегишли масала. Бу уят гап, деб айтмай кетадиган масала эмас. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур гапни айтганларидан кейин: «Албатта, Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмас», деб илова қилиб қўйдилар. Худди шу маъно бизнинг тилимизга «Шариатда шарм йўқ» деб таржима қилинган.

☝️ Ҳалол-ҳаром, гуноҳ-савобга боғлиқ бўлганлиги учун оддий ҳолатларда уятли ҳисобланган баъзи гапларни ҳам гапиришга тўғри келиши шундай изоҳланади.

📚 KУНЛИК ҲАДИС | "Бахтиёр оила" китобидан
Уҳуд тоғи

Уҳуд тоғига назар солиш кўнггилни ёритади.
Қалбни ўзига ром этиб, сурур бахш этади.
Уни узоқдан кўрсангиз ҳам севиб қоласиз.
Агар унга яқинлашиб, устига чиқсангиз, муҳаббатингиз янада ортади.
Бу, ажойиб ҳис-туйғу! Ажойиб чин муҳаббат!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рост сўзлаганлар: «Уҳуд бизни яхши кўради, биз ҳам Уҳудни яхши кўрамиз».

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Родииту биллаҳи роббан ва бил ислами диинан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: «Аллоҳни роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».)

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ГУНОҲЛАРИМИЗНИ ЎЧИРАДИГАН ОДДИЙ АМАЛИЁТЛАР!

📌 1. 60 сония давомида истиғфор айтиш.

Агар 60 сония ичида тинимсиз «Астағфируллоҳ» (Аллоҳдан мағфират тилайман) десангиз, икки юз марта истиғфорга етишингиз мумкин.

📌 2. Кунига юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни айтиб юринг.

Ушбу зикрни кунига юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман) айтиб юрилса гуноҳлар ўчирилиши мумкин. Бундан ташқари суннатни тирилтирганингиз учун ҳам савоб олишингиз мумкин, ИншаАллоҳ.

«Кимки бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, унинг барча гуноҳлари, ҳатто денгиз кўпикидек бўлса ҳам кечирилади».

📌 3. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни ўқинг.

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» (Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир) мусулмон шахс Аллоҳнинг ёрдамисиз ҳеч нарсага қодир эмаслигини тан олишидир. Инсонда катта куч-қувват бўлмасин, барибир Аллоҳ таолонинг ёрдамисиз ҳеч нарса қила олмайди. Шунингдек, бу зикр ўзи учун қийин муаммога дуч келган одам томонидан айтилиши ҳамда гуноҳ ва тавба қилишимиз учун кечирим сўраш сифати ҳам бор.

Бу дуони бир дақиқа ичида ўттиз-қирқ марта зикр қилса, жаннатдаги қимматбаҳо хазина соҳибига айланиш мумкин.

📌 4. Аллоҳ таолога энг ёқадиган зикрни айтинг, яъни «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил ъазийм»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида тилга енгил ва тарозида оғир ва Аллоҳ таолога жуда севимли бўлган икки калима Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил ъазиймдир (Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман) дедилар».

Бу гўзал каломларни айтишнинг фойда ва афзалликлари сон-саноқсиз, яъни биз уларни ўқиш орқали кўп фойда олишимиз мумкин, жумладан, гуноҳларимиз мағфират қилинади.

📌 5. Салавот айтиш

Ким Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳт васалламга бир марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўн марта салавот айтади ва унинг ўнта гуноҳини ўчиради ва унинг даражасини ўн даражага кўтаради. Аллоҳумма соллли аъала ва барик алайҳ

📌 6. «Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ вала илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар” дейиш.

«Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» бошқа зикрларга нисбатан Аллоҳ таоло томонидан энг севимли бўлган фавқулодда айтиладиган зикр ва дуодир.

Агар биз бу калималарни айтиш учун камида бир дақиқа вақтимизни ажрата олсак, дунёдан ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ нарсани олишимиз мумкин.

📌 7. Кунига ўн марта Ихлос сурасини ўқиш.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки «Ихлос» сурасини кунига ўн марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан қаср қуриб қўяди», дедилар.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчамизга яхши амалларимизни кўпайтириб, ёмон амалларимизни ўчиришни насиб этсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НАМОЗ ҚАЗО БӮЛИБ ҚОЛСА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар бирор инсонни тишидан қон чиқиб тӯхтамаса ва у одам таҳорат ололмаса намозлари қазо бӯлиб қолса бу учун гуноҳ ёзиладими? Ахир одам ӯзи хохламадику бундай бӯлишини?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қон тўхтамаса ҳам таҳорат олиб намозни вақтида ўқиш шарт. Бундай одамни соҳиби узр дейилади. Намозни қолдиришга узр йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/135772)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_493

БЕГОНА АЁЛНИ ҚЎЛИНИ УШЛАГАНДАН КЎРА

عن معقل بن يسار أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "لأن يطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمس امرأة لا تحل له" رواه الطبراني والبيهقي

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Расулуллоҳ (ﷺ): “Сизлардан бирингиз учун ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган михят(игна, бигиз) санчилиши яхшироқдир” дедилар».

Ровийларнинг барчаси ишончлидир.

✍️ Табароний ва Баҳақийлар ривояти.

***

ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل له. رواه الطبراني

📗 Бошқа бир ҳадисда: “Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегишидан яхшироқдир” деганлар.

✍️ Табароний ривояти.


📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz
2024/10/06 18:21:16
Back to Top
HTML Embed Code: