Telegram Web Link
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 “АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ РАЖАБГА ЕТДИК, РАМАЗОНГА ҲАМ ЕТКАЗ АЛЛОҲИМ” НОМЛИ ЖОНЛИ СУҲБАТГА МАРҲАМАТ!

🗣 Бугун, 11 январь пайшанба куни соат 19:15 да “Алҳамдулиллаҳ Ражабга етдик, Рамазонга ҳам етказ Аллоҳим” номли туркум суҳбатларнинг илк сони онлайн шаклда бўлиб ўтади.

📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва Тошкент шаҳри "Сирож солиҳ" жоме масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров Ражаб ойлари фазилатлари ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, ҳофизи Қуръонлар тиловатлар ўқийдилар.

Мўътабар манбаларда, Ражаб ва Шаъбон ойлари Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани кўп баён этилган. Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билиб қолайлик. Руҳимизни ва танамизни поклаб, улуғ ойга тайёрланайлик, зикр ва ибодатларни кўпайтирайлик. Ражаб ва Шаъбон биз учун шундай имкониятлар ойларидир.

🟢 Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбатлар ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатишни тавсия этамиз!

▶️ Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Facebook орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Alhamdulillah_Rajabga_yetdik_Ramazonga_ham_yetkaz_Allohim
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ РАЖАБ ОЙИНИ КЎРГАНДА ҚИЛГАН АМАЛЛАРИ

Бу ой ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🤲 Дуо: «Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

⚡️ P.S. Эртага шомдан кейин Ражаб ойи бошланади Ин Шаа Аллоҳ.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol
Kahf
@nurli_yol
18. Каҳф сураси

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.

@nurli_yol_quron
#Ғафлатда_қолманг

🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

🔸 “Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸 Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸 Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ ﷺга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸 Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.
📗 Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (✍️ Ибн Асокир ривояти).

🔸 Ражаб ойини Расулуллоҳ ﷺ қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ ﷺ ражаб ойида рўза тутганлар.
📗 Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ ﷺ рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ ﷺдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

⚡️ P.S. Бугун шомдан кейин Ражаб ойи бошланади Ин Шаа Аллоҳ.


📚 KУНЛИК ҲАДИС
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

🎋Хайрли тонг🎋

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Родииту биллаҳи роббан ва бил ислами диинан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: «Аллоҳни роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».)

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_умра

УМРАГА МУДДАТЛИ ТЎЛОВ АСОСИДА БОРСА БЎЛАДИМИ?


Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Ражаб ойининг 1-куни 2024 йил 13-январь шанба кунига тўғри келмоқда.

Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусовнинг 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан табриклари.

Чиндан ҳам, бугунги тинчлик-хотиржамликнинг қайсидир маънода сабабчилари юрт посбонларидир.

Юртимизнинг мард ўғлонларини Аллоҳ таоло Ўз ҳифзи ҳимоясида асрасин!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#БАЙРАМ_ТАБРИГИ

🇺🇿14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!


🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!🕌

🇺🇿 Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига муборак бўлсин!

🇺🇿Тинчлигимиз абадий бўлсин!🇺🇿

🌐 Улашинг: @nurli_yol
НАМОЗЛАРНИ ҚОЛДИРМАЙ ЎҚИШНИ ТАДБИРИНИ ҚИЛИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намозни кечиктириб ўқишни қабр азобига ва қиëматдаги жавоби оғирлигини ўқиб қолдим. Лекин касбим сабабли (харбийман) аср ва шом намозларини мунтазам қазо қилиб ўқимоқдаман. Қазо намозларимнинг ажри қандай бўлади?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Аллоҳ шундай Зотки астойдил ёлвориб сўрасангиз аср ва шомни ҳам ўқишни имкониятини бера олади. Бу нарса Аллоҳга ҳеч қандай қийин эмас. Инсонлар бирор валий зотдан каромат содир бўлишини энг энг буюк нарса деб биладилар. Аслида сизни ҳолатингизда аср ва шомларни қолдирмай ўқишни тадбирини қилиш мингта кароматдан устун туради.
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/156968)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Эслатма #суннат_рўза

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/06 18:21:36
Back to Top
HTML Embed Code: