Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IQLIM

📹 Ўзбекистонда шу ҳафта ичида экстремал ультрабинафша нурланиш кузатилиши айтилмоқда

Хўш, юқори ультрабинафша нурлари нимаси билан хавфли? Мутахассисдан изоҳ беради.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹💳 Ҳушёр бўлинглар: Пластикдан пул ўғирлаш икки баробарга ортган!

Билиб-билмай ҳар хил ҳаволаларни ("ссылка") босманг! Акс ҳолда, пулсиз қоласиз!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам юбориб, огоҳлантиринг!!!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

🍬 Сақични 10 дақиқадан кўп чайнаш мумкин эмас! 10 дақиқадан кейин у танага зарар етказиши исботланган.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA
ОВҚАТНИ МАҚТАШ ҲАМ СУННАТ

🫕 Абдулҳай Лакнавий бир куни эр-хотин муридлариникига меҳмонга борибдилар. Овқат ниҳоятда мазали бўлган экан (одатда, Шайх Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига кўра, овқатни доим мақтаркан), парда ортидаги аёлга қарата:

— Аллоҳ рози бўлсин, овқатингиз жуда мазали чиқибди, — дебдилар.

Бу гапни эшитган аёл йиғлаб юборибди. Шунда Шайх бунинг сабабини сўраганларида шундай жавоб берган экан:

— Эрим билан 40 йилдан бери бирга яшайман. Лекин бирон марта ҳам менга овқатимни мақтамаган. Сиздан биринчи марта бу гапни эшитиб, кўзимга ёш келди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MUNOSABAT
ЗИММАМИЗДА ШУКР ҚИЛИШДЕК БУРЧ БОР

🎙 Нуруллоҳ домла Жамолов,Наманган шаҳридаги “Яҳёхон Тўра” жоме масжиди имом хатиби:

🇺🇿🕋🕌 Давлатимиз раҳбари ҳозирда муқаддас Макка шахрида бўлиб турган Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин домла Ҳолиқназаров ҳазратларига қўнғироқ қилиб, муборак сафарга отланган ўн беш минг ҳожиларимиз ҳолидан хабар олдилар. Ўзбекистон тарихида ҳали бундай ҳодиса кузатилмаган эди.

Батафсил ўқиш: 👇👇👇
https://www.namangan24.uz/zhamiyat/zimmamizda_shukr_ilishdek_burch_bor.html

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OILA_DAVRASIDA

📹📲 "Бола тинчлансин", деб қўлига телефон тутманг!" - Оқибатини кўринг!


Бироз тинчлансин, деб қўлига телефон бериб қўясиз. Тўғри, бу вақтни ичида сиз қайсидир ишингизни қилиб оларсиз. Лекин бир неча йиллардан кейин болангиз соғлигида салбий ўзгаришлар бўлса ўзингизни кечироласизми?..

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#QABUL_2024

📹🏢 Олий ўқув юртларига кириш тест синовлари 14-28 июль кунлари ўтказилади

Бу ҳақида Республика Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов Қонунчилик палатасидаги "Ҳукумат соати"да айтиб ўтди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_QIZIQ

📹🏦📲 Нима учун "Xazna"? Сизга ҳам жавоб қизиқми? - Халқ банкининг мобил иловаси ҳақида банк матбуот котиби Гулноза Алимова Наманганда журналистлар иштирокида бўлиб ўтган тренингда изоҳ берди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ZIYORAT

💼🕋 Сардор Умрзоқов: Оддий одамлар қатори Ҳаж бажаргани келдим

Президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Ўктамович Умрзоқов айни дамда Саудия Арабистоннинг Макка шаҳрида Ҳаж амалини бажаришга тайёргарлик кўрмоқда. У бугун ўзбекистонлик зиёратчилар жойлашган "Al Ayam Elite" меҳмонхонасига борган. У ерда Умрзоқов “Оддий одамлар қатори Ҳаж амалини бажаргани келдим”, - деган. Уни муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари кутиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Умрзоқов Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритмоқда.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#TAFAKKUR
ҚОЧОҚ

Яманлик бир оила Германияга қочоқ бўлиб борди ва у ердан бошпана топди. Оила бошлиғи айтади:

- 2015 йилда Германияга етиб борганимизда ҳукумат бизни уй-жой, электр, сув ва газ билан бир йил текинга таъминлади. Бир йилдан кейин бу тўловларни тўлашни бошлар эканмиз.
  
Бир йил ўтиб тўловни бошлаганимизда пул топа олмай тўловни бир ой кечиктириб қўйдик. Электр ширкатидан 200 евро қарз бўлиб қолдик. Ширкат бизга электр беришни тўхтатди. Биз учун бу кўп қийинчилик туғдирмади. Зеро Яманда электр узилишига кўникиб кетган эдик. Дарров дўконга бориб шам олиб келдим. Шам атрофида ўтириб олиб ватанимиз Яманда юз бераётган мусибатлар ҳақида фарзандларим билан суҳбатлашиб ўтирдик.
 
Қўшнилар бизнинг уйимизда электр йўқлигини билиб қолишибди. Бироздан сўнг Германиялик қўшнилар уйимиз олдида жамланишди. Мендан нега уйда электр йўқлигини сўрашди. Мен қарз бўлиб қолганимизни, келаси ҳафта маошни олсам тўлашимизни айтдим. Улар: "Нима, бир ҳафта болаларинг билан электрсиз ўтирмоқчимисан?!", дейишди. Мен: "Ҳечқиси йўқ. Биз умуман электр йўқлигига ҳам ўрганиб қолганмиз. Яманда бизнинг халқимиз электрсиз яшашади", дедим.
  
Улар бизга кичкина генератор сотиб олиб беришди. Сўнгра ўзлари қайсидир телеканалга боғланишди. У телеканалдагилар мен билан учрашиш учун келишди. Менинг муаммойим "электрсиз оила" номи билан Германияда йил муаммосига айланди.
  
Электр ширкати бизга қўшимча бир йиллик бепул электр ва 1000 евро пул берди. Биздан узр сўради. Чунки мен уларга музлатгичдаги гўшт ва товуқлар айниб қолиб уларни ахлатга ташлаганимни айтган эдим. Сўнгра озиқ-овқат олишим учун ичида 1500 евро бўлган карточка беришди.

📝 Шайх Али Саллобий саҳифасидан Абдулқодир Полвон таржимаси

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

☝️ Ҳар мўмин учун зарур бўлган муқаддас Жума кунининг суннатлари:

🚿 Ғусл қилиш.
🧊 Хушбўйланиш.
🪥 Мисвок ишлатиш.
👕 Энг яхши кийимни кийиш.
📖 "Каҳф" сурасини ўқиш.
📿 "Салавот" айтиш.
🕌 Масжидга эрта бориш.

🤲 Саййидул айём - жума кунининг барокати сизга бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
"КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ?

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

📝 Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Al-Kahf
Mishary Alafasi
#MUTOLAA
#QIROAT

📖🎤🎧 Мишари Рошид ал Афасий - "Каҳф" сураси

33:16 дақ
💾 15,2 мб

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MUNOSABAT

📹 "Иш "ёпди-ёпди" бўлмаган, йигитни урганлар қамоқда!" - Ижтимоий тармоқларда тарқалган Поп туманида бўлган тан жароҳати билан боғлиқ ҳодиса юзасидан ҳокимлик вакили муносабат билдирди

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео)

📹 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MOZIYGA_NAZAR
#NANANGAN_TARIXI

📹🗾 1939 йил - Катта Фарғона каналини 45 кун ичида ковлаш жараёнлари тарихи

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
УЧҚЎРҒОН ТУМАНИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

💼 Наманган вилояти ҳокимининг қарорига асосан Дилшод Абдуллаевич Мирханов Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда маълум муддат ишлаган Муҳаммаджон Абдуҳакимович Ҳайдаровнинг ўрнида иш бошлади.

Дилшод Мирханов 1985 йил 25 январда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги - муҳандис-қурувчи, иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Наманган вилояти ҳудудий “Кўмак мадад” уй-жой мулкдорлар ассоциациясида мутахассис сифатида бошлаган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2022 йил сентябрь ойидан буён Наманган вилояти Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Янги ҳоким, бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгаши сессиясида тасдиқланиб, жамоатчиликка расман таништирилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/11/14 02:57:13
Back to Top
HTML Embed Code: