Telegram Web Link
#NAMANGAN_VA_DUNYO
ХИТОЙ ЭЛЧИСИ НАМАНГАНГА КЕЛДИ

🇺🇿🇨🇳 Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь Наманган вилоятига ташриф буюрди. Вилоятимиз ҳокими Шавкат Абдураззоқов элчи жаноблари билан учрашди.

Вилоятимиз раҳбари мартабали меҳмонни Наманган заминида кўриб турганидан хурсанд эканлигини таъкидлаб, вилоятнинг инвестицион салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Ўз навбатида, хитойлик дипломат ҳам ҳар томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

Ташриф давомида Хитой элчиси Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги "Янги Наманган шаҳарчаси" қурилиши ва туманлардаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SAXOVAT

📹🏥 "Эҳсоннинг мукофоти - яхшиликдур" - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Носирбек Абдуллахонов таъсисчилигидаги "ANAMED" тиббий диагностика марказида 2024 йил 6-8 июнь кунлари "VAQF" хайрия фонди билан биргаликда Наманган вилоятида яшовчи болаларда онкологик касалликларни олдиндан аниқлашга қаратилган хайрия тиббиёт кўриги ўтказилди

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAFAKKUR

🕌 Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлувчи кимсалар:

📖 "Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" ("Бақара" сураси, 195 оят).

📖 "Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" ("Бақара" сураси, 222 оят).

📖 "Ва албатта Аллоҳ ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" ("Бақара" сураси, 222 оят).

📖 "Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" ("Оли имрон", 76 оят).

📖 "Албатта Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" ("Оли имрон" сураси, 146 оят).

📖 "Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта ўзига таваккал қилувчиларни севади" ("Оли имрон" сураси, 159 оят).

📖 "Албатта Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" ("Моида" сураси, 42 оят)

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#TURIZM
#TRANSPORT
НАМАНГАН ШАҲРИДАН ИСТАНБУЛГА ИЛК ПАРВОЗ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

🛫✈️ Бугун - 2024 йил 12 июнь куни илк бор юртимиздаги хусусий авиаташувчи ташкилоти - "Қанот Шарқ" авиакомпанияси томонидан Наманган-Истанбул йўналишидаги илк парвозни амалга оширди.

🇺🇿🇹🇷 Авиакомпаниянинг "A321" русумли ҳаво кемаси илк бор Намангандан 184 нафар йўловчини  Истанбул шаҳрига олиб кетди.

Маълумот ўрнида, Наманган-Истанбул йўналишидаги павозлар хафтада икки бор - чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

📹⚡️☀️ Иссиқ уришидан ўзингизни асранг! Сабаби иссиқ уриши юракни тўхтатиб қўйиши мумкин!

🎥 Ушбу видеолавҳа орқали иссиқ уришининг сабаблари ва белгиларини билиб олинг.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SHUKRONA

🌙 Қурбон Ҳайити намозини ўқиш вақтлари белгиланди

🕌 Юртитмиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь, якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг хабар беришича, Наманган вилоятидаги масжидларда эрталаб соат 05:00 да Қурбон ҳайити намози адо этилади.

Республикамизнинг бошқа ҳудудлари, масалан Тошкент шаҳрида соат 05:10да, қўшни вилоятлар - Фарғона ва Андижонда эса соат 05:00да ўқилади.

Ушбу кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#QULAYLIK

✈️🛫 Байрам кунлари Тошкентдан Наманганга қўшимча авиарейслар йўлга қўйилади

Қурбон ҳайити муносабати билан:

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси томонидан 2024 йил 15-18 июнь кунлари қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди.

Парвозлар Тошкент ва 6 та шаҳар, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Урганч, Термиз ўртасида амалга оширилади.

Шунингдек, Тошкент метрополитени соат 03:00дан 10:00гача йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHU_KUNNING_MAVZUSI

📹 Одамларда ваҳима уйғотган сув омбори. Аслида воқеа қандай бўлган эди?

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MIGRATSIYA

🇷🇺 Россиядан мигрантларни чиқариб юбориш режими жорий этилиши мумкин

Давлат думаси тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Янги режим Россияда қонуний бўлиш ҳуқуқига эга бўлмаган хорижликларга нисбатан қўлланилади.

Режим қўлланилган мигрантлар яшаш жойини ўзгартириши, машина ҳайдаши, мулк сотиб олиши, никоҳдан ўтиши ва пул ўтказмалари амалга ошириши мумкин бўлмайди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ETIROF
НАМАНГАНЛИК ЁЗУВЧИНИНГ ЮБИЛЕЙИ ҚИРҒИЗИСТОНДА НИШОНЛАНДИ

Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл шаҳридаги "Cold assn" меҳмонхонасининг танталар залида наманганлик таниқли адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Исоқжон Нишоновнинг 70 йиллигига бағишланган кеча ва унинг яқинда ёзиб тугатган "Қисмат" романининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур тантанали тадбирда қатнашган қозоқ, қирғиз, турк, озар ва бошқа туркий халқларнинг ёзувчилари, шоирлари, санъаткорлари ҳамда тарихчи олимлари юбилярни қутлуғ ёши билан табриклашди.

Қалами ўткир ёзувчи Исоқжон Нишонов туркий халқлар адабиётини ривожлантириш борасидаги хизматлари учун "Энг яхши Устоз" кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI
#Muftiy_minbari

📹 "Исломни кўрдим, аммо мусулмонларни кўрмадим" - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
НАФЛ НАМОЗЛАРИ

📖 Ҳар куни адо этилиши шарт бўлган беш маҳал фарз намозларидан ташқари яна кӯплаб саждалар қилишлигимизга сабаб бӯладиган нафл намозлар ҳам бор. Улар қуйидагилардир:

📿 Таҳорат намози.
📿 Зуҳо намози.
📿 Истихора намози.
📿 Тавба намози.
📿 Таҳиятул масжид намози.
📿 Асрдан олдинги тўрт ракат намоз.
📿 Таҳажжуд намози.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2024/09/26 22:44:02
Back to Top
HTML Embed Code: