Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SARHISOB

📹 Наманган ҳафта ичида - вилоят телерадиокомпанияси ахборот-таҳлилий дастури айни шу ҳақида. (2024 йил 20-26 май нигоҳи).

⤵️
Наманган ва дунё ҳақида энг ишончли хабарлар
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TURIZM
#ZIYORAT
#HAJ_2024

🇸🇦🕋 Наманган вилоятидан 2024 йил 25 май куни Ҳаж зиёратига отланган 1-гуруҳ зиёратчилари Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Умрани адо этишди

“Таматтуъ” арабча сўз бўлиб, “фойдаланиш”, “маза”, “ҳузур қилиш” маъноларини англатади. Аввал умрани адо этиб, Ҳаж вақтигача эҳром ҳаром қилган нарсалардан ҳузур қилиб юриб, вақти келганда яна эҳромга кириб Ҳажни ният қилган одам “Таматтуъ ҳаж қилувчи” дейилади. Ҳанафий мазҳаби бўйича таматтуъ ифрод ҳажидан улуғ бўлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#BILGANINGIZ_FOYDA
​​“МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБҲАНАЛЛОҲ” - УШБУ СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ?

📖 “Бисмиллахир Роҳманир Роҳийм” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси: “Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”.

📿“СубҳанАллоҳ” (Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”.

📿 "Аллоҳу Акбар" – Аллоҳ буюкдир.

📖МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси:“Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”...

📿 “Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!”
Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади.

📿 “Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ" – яъни "Аллоҳ бизни бундан асрасин!”.

📖 “ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади.

📿 “Ҳасбуналлоҳу нимал вакил” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”.

📿Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”.

📿 “Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”.

🗣 Мусулмон киши аксирганда “Алхамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди. 

📿СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади. 

📿Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#NAMANGAN_VA_DUNYO

🤼‍♂️ Наманган доғистонлик спортчилар маҳоратини ўзлаштирмоқчи


Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси бош вазири Абдулмуслим Абдулмуслимов билан суҳбатда доғистонлик спортчилардан маҳаллий ёшлар учун маҳорат дарслари ўтказишни сўради.

Мулоқот чоғида спортчилар билан биргаликда Ўзбекистонга саёҳат ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Абдулмуслим Абдулмуслимов, ўз навбатида, Индонезия ҳам доғистонлик спортчилар маҳорат дарсларига қизиқиш билдирганини қўшимча қилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹🍦 Йўл бўйида сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилманг!

❗️ Санитария-эпидемиология қўмитаси йўл бўйида сотилаётган, ишлаб чиқарилган жойи номаълум музқаймоқларни истеъмол қилмасликка чақирмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#XUSHXABAR

📹📖 Наманганлик қори Халқаро Қуръон мусобақасида ғолиблар қаторидан жой олди!

2024 йил 25-27 май кунлари Россия Федерациясининг Ингушетия минтақасида "Ихва" хайрия жамияти томонидан Қуръони каримни тажвидли ўқиш буйича II-халкаро мусобақаси ўтказилди.

Мазкур нуфузли танловда юртимиз номидан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги Наманган "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли муваффақиятли иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, ҳамюртимиз Аббосхон қори фахрли учинчи ўринга сазовор бўлди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#SPORT_TAYM

🎾 Теннисчимиз Ҳумоюн Султонов Сербияда чорак финалга чиқди

Айни кунларда Сербия давлатида Халқаро теннис федерацияси ("ITF") томонидан эркаклар ўртасида ўтказилаётган мусобақада Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Ҳумоюн Султонов иккинчи даврага чиқди.

Турнирда биринчи рақам остида сараланган Ҳумоюн яккалик баҳсларининг илк даврасида британиялик рақиби Али Ҳабиб билан беллашди. Учрашувда ҳисоб 6:2, 4:2 бўлиб турган бир вазиятда Али номаълум сабабга кўра, ўйинни давом эттиришдан бош тортди ва мағлубиятини тан олди. Энди Ҳумоюн Султонов иккинчи даврада япониялик Ҳаято Мацуокога қарши кортга чиқади.

Шунингдек, юртимизнинг биринчи рақамли ракетка устаси Ҳумоюн мусобақанинг жуфтлик баҳсларида грузиялик Саба Пуртселадзе билан тандем ҳосил қилган ҳолда чорак финалга чиқди. Энди улар ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган баҳсда сербиялик теннисчилар Вук Раденович ва Стефан Скобелев дуэти билан рақобатлашади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

📹💳❗️Суюнчи пулини тайинлаш тизимидаги янги тартиб қандай ишлайди?

Янги тизимда суюнчи пулини тайинлаш тўрт босқичда, бола туғулгандан бошлаб олти ой ичида амалга оширилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHU_KUNNING_SAVOLI

📹🏬 Адлия бўлимлари ва Халқ қабулхоналари фаолияти тугатиладими?

Ушбу саволга Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Дилмурод Аҳмедов шундай жавоб қайтарди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#TURIZM
#ZIYORAT
#HAJ_2024

🕋 ​​Ҳаж ибодатини бажаришга чоғланган кишиларга бериладиган мукофот

Ҳаж зиёратига алоҳида эътибор бериб, уни сидқидилдан адо этганларга беҳисоб ажру савоблар ваъда қилинган бўлса, унга бепарво бўлган кишиларга ваъидлар бордир.

Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг "Муъжами кабир" асарида Ҳаж ибодатини бажаришга чоғланган кишиларга бериладиган мукофот ҳақида ворид бўлган қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّهُ قَالَ لِبَنِيهِ: اخْرُجُوا حَاجِّينَ مِنْ مَكَّةَ مُشَاةً، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ لِلْحَاجِّ الرَّاكِبِ بِكُلِّ خُطْوَةٍ تَخْطُوهَا رَاحِلَتُهُ سَبْعِينَ حَسَنَةً، وَلِلْمَاشِي بِكُلِّ خُطْوَةٍ يَخْطُوهَا سَبْعُمِائَةِ حَسَنَةً». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

"Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўз ўғилларига: "Эй ўғилларим! Маккадан (Арафотга) пиёда ҳаж қилувчи ҳолда чиқинглар, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "(Маккадан Арафотгача уловда борган) уловлик ҳожи учун уловининг босган ҳар қадамига етмишта ҳасанот, (Маккадан Арафотгача пиёда Ҳаж қилган) пиёданинг ҳар қадамига эса етти юзта ҳасанот бўлади", деганларини эшитганман", деди".

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI

📹🛺 "Эҳсоннинг мукофоти эҳсондир" - уйчилик ногиронлиги бор кишига 5 минг сўм учун скутер совға қилинди

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ БОШҚАРМАЛАРНИНГ БИРИДА РАҲБАР ЎЗГАРДИ

💼 Жавоҳир Баҳодир ўғли Файзимуҳаммедов Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Шокиржон Имомовнинг ўрнида иш бошлади.

Жавоҳир Файзимуҳаммедов 1993 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2015 йили Наманган муҳандислик-технология институти, 2018 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 

Янги тайинловга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

📲 Ўзбекистонда "112" ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Бу тўғрисида Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.

“112” ягона диспетчерлик хизмати Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAFAKKUR
ВАҚТНИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАЙМИЗ

📖 Зайд ибн Собит розияллоху анҳу: "Биз Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам билан бирга сахарлик қилдик, сўнгра намозга турдик", дедилар. У иккисининг (яъни, сахарлик билан бомдоднинг иқомати) ораси қанчалик (вақт) эди, деб сўралди. У: "Эллик оят (ўқиш) миқдорича", деб жавоб берди.
Муттафақун алайҳ.

Вақтни Қуръондан оятлар ўқиш миқдори билан ҳисоб қилишяпти.

Бир киши дўстидан: "Уйингиздан ишхонангизга боргунча йул қанча вақт олади?", деб сўрабди. Дўсти: "Агар йўл тиқилинч бўлса, саккиз юзта тасбеҳни, агар йўл очиқ бўлса, икки юз элликта тасбеҳни олади", деб жавоб берибди. Жавобнинг гўзаллигига қаранг!

📘 "Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

☝️ Ҳар мўмин учун зарур бўлган муқаддас Жума кунининг суннатлари:

🚿 Ғусл қилиш.
🧊 Хушбўйланиш.
🪥 Мисвок ишлатиш.
👕 Энг яхши кийимни кийиш.
📖 "Каҳф" сурасини ўқиш.
📿 "Салавот" айтиш.
🕌 Масжидга эрта бориш.

🤲 Саййидул айём - жума кунининг барокати сизга бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2024/11/16 11:15:51
Back to Top
HTML Embed Code: