Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan

📹🌺🍚 Диққат, 63-халқаро "Гуллар фестивали" доирасида ажойиб тадбир: "Ўзбегим палови маданияти" танловига марҳамат!

Бугун - 2024 йил 31 май куни Чуст туманидаги Мавлоно Лутфуллоҳ номидаги истироҳат боғида "Ўзбегим палови маданияти" танлови ўтказилади.

63-Халқаро Гуллар фестивали доирасидаги ушбу гастрономик тадбир соат 12:00га қадар давом этади.

👌 Танловда:

«Энг ёш ошпаз»
«Энг ёши улуғ иштирокчи»
«Энг мазали ўзбек таоми»
«Энг мазали каватакли ош»
«Энг мазали саримсоқпиёзли ош»
«Фаол иштироки учун»

каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади ва муносиб тақдирланади.

🙋‍♂️ Келинг, моҳир ошпазлар жамланадиган фестивалда қатнашиб, завқланинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
"КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ?

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

📝 Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Al-Kahf
Mishary Alafasi
#MUTOLAA
#QIROAT

📖🎤🎧 Мишари Рошид ал Афасий - "Каҳф" сураси

33:16 дақ
💾 15,2 мб

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео)

📹 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#IQLIM

☀️ Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

2024 йил 29 май куни Қуёшда навбатдаги кучли чақнаш содир бўлди. Аввалги чақнаш 27 май куни қайд этилганди.

Дам олиш кунлари Ерни магнит бўронлари қоплаши кутилмоқда. Магнит бўрони якшанба-душанба кунларидан сайёрамизга тўғридан-тўғри таъсир қилиш зонасида бўлади.

Қуёшдаги чақнашлар одатда Ер томон йўналгани учун магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#KUN_SANASI
ТАМАКИ - САЛОМАТЛИК КУШАНДАСИ

🗓 Бугун, 31 май – Бутунжаҳон кашандаликка қарши кураш куни.

Мазкур сана, яъни бутунжаҳон тамакисиз кун – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан расман таъсис этилган.

🚭 Чекиш - инсон соғлиги учун хавфлидир. Тамаки одам умрини камайтирувчи зарарли иллатлардан биридир. Саломатлигингиз ўз қўлингизда. Зарарли иллатлардан нари юринг!

📣 Чекадиган танишларга улашинг! Чекишни ташлаш вақти келди!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#IQLIM
ИЮНЬ ОЙИДА ЮРТИМИЗДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУЗАТИЛАДИ?

☀️ Бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, баъзи жойларда 35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 33-38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan
ГУЛЛАР БАЙРАМИ МЕҲМОНЛАРНИ РОМ ЭТМОҚДА!

🌺 Шу кунларда Наманган дунё аҳлининг эътиборида. Муаззам ва навқирон гўшанинг касби, ёши, мавқеидан қатъий назар, жамики инсонлари улуғ мақсад йўлида бир ёқадан бош чиқариб, 63 йилдан буён амалга ошириб келаётган эзгу анъаналари ана шундай мақтовга лойиқ.

Вилоят туризм бошқармаси маълумотларига кўра, 63-Халқаро Гуллар фестивалининг дастлабки ўн кунлигида 3 миллион 794 минг 870 нафардан зиёд юртдошимиз, 57 давлатдан 148 мингдан ортиқ хорижий сайёҳлар фестиваль меҳмони бўлишди. Туристлар турфа гуллардан иборат ҳайратбахш манзаралар, сайру саёҳатлари мароқли ўтиши учун ташкил этилган жаҳон андозалардаги хизматлардан баҳраманд.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#KUN_SURATI
#INSON_QADRI_UCHUN

💼📸 Вилоят ҳокими меҳнат муҳожирлари хонадонида!

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Янгиқўрғон туманида олиб бораётган ўрганишлари давомида мигрантларнинг хонадонларини йўқлади.

Чўнгбағиш маҳалласидаги хонадонларда мигрантларнинг яқинлари билан бўлиб ўтган мулоқотларда вилоятимиз раҳбари муҳожирларнинг ҳолати, келгуси режалари билан қизиқди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#IBRAT_VAQTI

🇮🇷🏡 "Буюклик - оддийликда" - яқинда авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унинг онасини хонадони

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
​​#OILA_DAVRASIDA
ТАРБИЯДА КЕЧИКМАЙЛИК...

Фарзанди 1-синфга чиққан ота-оналар:
— Устоз, болам биринчи партада ўтирсин, илтимос Биздан нима хизмат, устоз...

Фарзанди 2-синфга ўтганда:
— Устоз, боламнинг ўқишлари яхшими? Раҳмат, устоз, албатта, уй вазифаларини ўзим бирга бажаряпман. Раҳмат, сизга устоз

Фарзанди 3-синфга ўтганда:
— Менинг болам ҳам тадбирда қатнашсин, ўзим ёдлатаман, шеърини. Барака топинг, устоз

Фарзанди 4-синфга ўтганда:
— Устоз, боламни одоби яхшими, ўзингиз чарчамаяпсизми? Барака топинг, устоз.

Фарзанди 5-синфга ўтганда:
— Мани болам бошланғич синфда ҳамма фандан аъло баҳо оларди, нимага ўқитувчи она тилидан 4 баҳо қўяди, ўзингиз бир гаплашиб кўринг, устози

Боласи 6-синфга ўтганда:
— Мажлис дейсизми, ман ишдаман, адаси чет элдалар, кейинги сафар борарман.

Боласи 7-синфга ўтганда:
— Менга уй вазифаларини тайёрлаяпман дедику, ўзи ўқитувчиларингиз битта мени боламни топиб олган. Мактабга боролмайман, вақтим йўқ!

Фарзанди 8-синфга ўтганда:
— Нима битта менинг боламда телефон бор эканми, тортиб олишга нима ҳақингиз бор. Устингиздан шикоят қиламан

Фарзанди 9-синфга ўтганда:
— Муштлашган бўлса тарбия беринг, ҳадеб мени безовта қилавермай, сиз билан гаплашгани вақтим йўқ.

Фарзанди 10-синфга ўтганда:
— Устоз, фарзандимнинг ўқишлари яхши бўлиши учун нима қилишим керак, у эртага бир столнинг эгаси бўлиши керак, ёрдам беринг...

❗️Aфсуски, кечиккан бўламиз...

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#QABUL_2024

💻 Бу йил олийгоҳларга ҳужжат қабул қилиш барвақт бошланади!

🇺🇿 Президент фармонига асосан 2024-2025-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июндан бошланади ва жараён 25 июнгача давом этади.

Давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (ОТМ) қабул имтиҳонлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади.

Бунда абитуриентлар ўзи танлаган тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб ОТМнинг бакалавриатига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.

Имтиҳонлар июль-август ойларида ўтказилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI
"АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРИБДИ!" (видео)

📹 Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни дунёга рағбатли қилиб яратган. Шу боис у кўпинча мол-дунё тўплаб фаровон ҳаёт кечиришга интилади, турли йўллар билан мол-мулкни қўлга киритиш пайидан бўлади.

Мол-дунё, бойлик орттиришнинг ягона йўли тўғри ва ҳалол касб билан меҳнат орқали бойишдир.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#HIDOYAT
НАМОЗ ТАҚВИМИ - ИЮНЬ ОЙИ, НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН

☝️📿
Намоз - мўъминнинг меърожи бўлиб, у билан киши Аллоҳга муножот қилади. Намоз динимиз устуни ҳисобланади. Икки дунё саодатига эриштирувчи калитдир.

📖 "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир" (Қуръони карим, "Нисо" сураси 103-оят).

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада шундай марҳамат қилганлар:
"مَنْ حَافَظَ عَلَيْهَا كَانَتْ لَهُ نُورًا وَبُرْهَانًا وَنَجَاةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهَا لَمْ يَكُنْ لَهُ نُورٌ وَلاَ بُرْهَانٌ وَلاَ نَجَاةٌ"

(رواه الإمامُ أحمدُ عن عبد اللَّه ابن عمر رضى الله عنهما)

яъни: "Ким намозни ўз вақтида ўқиса, қиёмат куни намоз у киши учун нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Ким намозни ўқимаса, қиёмат куни у киши учун нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди" (Имом Аҳмад ривоятлари).

* Пешин бир хил вақт 12:50да ўқилади.

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#KUN_SANASI
БОЛАЛАРГА БЕРИНГ, ДУНЁНИ

Қитъаларга таралар куйи,
Болдан ширин ўйлаган ўйи,
Минорларга етади бўйи,
Болаларга беринг, дунёни!


🗓👫 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

Бу байрам "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида 1925 йилда Швейцариянинг Женева шаҳрида болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференсиясида эълон қилинган. 1950 йилдан эса 1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошлади. Юртимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади.

👏 Болажонларимиз доимо бахтимизга соғ-омон ва бахтли бўлишсин. Юзларидан табассум ҳеч қачон аримасин! Президентимиз орзу қилганидек, Учинчи ренессанс даври пойдеворлари бўлиб етишсин!

Бугун совғалар олиш ва болаларни хурсанд қилиш эсдан чиқмасин!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#KRIMINAL

💰 Наманган давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармасининг Янги Наманган тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда

фуқаро Х. Т. фуқаро И. С. нинг ишончига кириб, уни қўшни Қирғиз Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишни Наманган давлат университетига кўчириб бериши эвазига 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
2024/11/16 13:46:34
Back to Top
HTML Embed Code: