Telegram Web Link
#HIDOYAT_SARI
НАМОЗГА ҚАНДАЙ ОШИҚ БЎЛАМИЗ?

📖📿 Намоздан олдин, азон эшитганимизда осмонлару ернинг эгаси бизни Ўзи билан мулоқотга чақираётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмизми?

Таҳорат қилаётганда, подшоҳларнинг подшоҳи билан юзма юз туришга тайёргарлик қилаётганимизни ўйлаб кўрганмизми?

Намозни бошлаётиб, такбири таҳримани айтганимизда эшитувчи, билувчи Зот – Роббимиз билан роз айта бошлаганимизни ўйлаб кўрганмизми?

Намозда "Фотиҳа" сурасини ўқиётганда Холиқимиз билан хос суҳбатда эканимизни ўйлаб кўрганмизми?

Намоздаги ҳаракатларда, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган, минглаб йиллардан бери рукуъ ва сажда қилаётган фаришталар ҳақида ўйлаб кўрганмизми?

Сажда қилганимизда энг улкан ва гўзал маконда эканимизни, инсон саждада Роббига энг яқин туришини ўйлаб кўрганмизми?

Намоз охирида салом берганда Аллоҳ билан кейинги учрашувга интизор бўлиб, завқу шавқдан куйиб ёнганмизми?

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK
БОШНИ ЮВИБ ҚУРИТМАСДАН, КЎЧАГА ЧИҚМАНГ!


🙆‍♂️ Гайморит қандай касаллик, унинг қандай турлари, белгилари, сабаблари мавжуд?

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️
Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#JARAYON

🇺🇿🕌 Президентимиз икки кунлик ташриф билан Бухорога боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 30-31 май кунлари икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлиши маълум қилинди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#NAMANGAN_VA_DUNYO
ТЎРАҚЎРҒОН ГИЛОСЛАРИ ДУНЁ БОЗОРИДА!

🍒 Шу кунларда ғарқ пишган гилос, ўрикларни йиғиш авжи паллага чиққан. Тўрақўрғон гилослари Корея, Малайзия, Россия, АҚШ, Канада,  Польша, БАА, Индонезия, Хитой каби давлатларга экспорт қилинади.

Тўрақўрғон туманида 2024 йилда 187,636 минг доллар экспорт, шу жумладан 29 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти режалаштирилган.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Тўрақўрғонда мева-сабзавотчилик экспорти бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Вилоят раҳбари музлаткичли омборхоналарда меваларни саралаш, қадоқлаш жараёнларини кўздан кечирди. Тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф  ва мулоҳазаларини тинглади. Айни йўналишда келгуси режалар юзасидан фикр алмашди.

📝 Зоҳидахон Кенжаева,
Тўрақўрғон тумани ҳокимининг матбуот котиби


⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#HODISA

◼️ Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилди

Наманган вилоятининг Поп туманида жазо муддатини ўтаётган маҳкум қамоқхонада ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақида “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

2024 йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги Поп туманида жойлашган 6-сонли қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилган.

Марҳумнинг онаси ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, у 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада унга азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлади. Қолган оила аъзолари ҳам марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига ишонмаяпти.

🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#AJOYIBOT

📹🌪 Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида қуюн (кичик уюрма, гирдоб) ҳодисаси кузатилмоқда

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#TAYINLOV
НАМАНГАН ТИББИЁТ ТИЗИМИДА МУҲИМ ТАЙИНЛОВЛАР БЎЛДИ

💼🏥 Наманган вилояти тиббиёт тизимида бир қатор муҳим раҳбарлик кадр ўзгаришлари амалга оширилди. Бу ҳақида мухбиримизга вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Батафсил танишиш: 👇👇👇
https://www.namangan24.uz/tibbiyot/namangan_tibbiyot_tizimida_muhim_tayinlovlar_buldi.html

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SARHISOB

📹 Наманган ҳафта ичида - вилоят телерадиокомпанияси ахборот-таҳлилий дастури айни шу ҳақида. (2024 йил 20-26 май нигоҳи).

⤵️
Наманган ва дунё ҳақида энг ишончли хабарлар
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TURIZM
#ZIYORAT
#HAJ_2024

🇸🇦🕋 Наманган вилоятидан 2024 йил 25 май куни Ҳаж зиёратига отланган 1-гуруҳ зиёратчилари Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Умрани адо этишди

“Таматтуъ” арабча сўз бўлиб, “фойдаланиш”, “маза”, “ҳузур қилиш” маъноларини англатади. Аввал умрани адо этиб, Ҳаж вақтигача эҳром ҳаром қилган нарсалардан ҳузур қилиб юриб, вақти келганда яна эҳромга кириб Ҳажни ният қилган одам “Таматтуъ ҳаж қилувчи” дейилади. Ҳанафий мазҳаби бўйича таматтуъ ифрод ҳажидан улуғ бўлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#BILGANINGIZ_FOYDA
​​“МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБҲАНАЛЛОҲ” - УШБУ СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ?

📖 “Бисмиллахир Роҳманир Роҳийм” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси: “Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”.

📿“СубҳанАллоҳ” (Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”.

📿 "Аллоҳу Акбар" – Аллоҳ буюкдир.

📖МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси:“Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”...

📿 “Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!”
Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади.

📿 “Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ" – яъни "Аллоҳ бизни бундан асрасин!”.

📖 “ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади.

📿 “Ҳасбуналлоҳу нимал вакил” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”.

📿Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”.

📿 “Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”.

🗣 Мусулмон киши аксирганда “Алхамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди. 

📿СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади. 

📿Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#NAMANGAN_VA_DUNYO

🤼‍♂️ Наманган доғистонлик спортчилар маҳоратини ўзлаштирмоқчи


Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси бош вазири Абдулмуслим Абдулмуслимов билан суҳбатда доғистонлик спортчилардан маҳаллий ёшлар учун маҳорат дарслари ўтказишни сўради.

Мулоқот чоғида спортчилар билан биргаликда Ўзбекистонга саёҳат ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Абдулмуслим Абдулмуслимов, ўз навбатида, Индонезия ҳам доғистонлик спортчилар маҳорат дарсларига қизиқиш билдирганини қўшимча қилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹🍦 Йўл бўйида сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилманг!

❗️ Санитария-эпидемиология қўмитаси йўл бўйида сотилаётган, ишлаб чиқарилган жойи номаълум музқаймоқларни истеъмол қилмасликка чақирмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/11/16 08:33:28
Back to Top
HTML Embed Code: